Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади?

Mushtariylar: 474
Navoiy
Ўзбеклар тарих сахнасида миллат сифатида ўз сафларига кўплаб туркий уруғларни бирлаштириш йўли билан пайдо бўлганликлари учун ҳам, уларнинг бағри кенг ва уларга миллатчилик ғоялари бегона. Шунинг учун ҳам бугунги замонавий Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг ваъкиллари тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқдалар. Бироқ бундай миллий тотувлик ва тинчликнинг душмани бўлган чет элдаги кучлар ва уларнинг Ўзбекистондаги баъзи бир тарафдорлари ўзбек миллати ва узбек давлатлари тарихини тан олмасдан, уни сохталаштиришга қаратилган ҳаракатлар билан ҳам шуғулланиб келадилар. Бундай уринишлар қаторига Алишер Навоий ва бошқа буюк тарихий шахсларимизнинг ўзбек миллатига мансублигига гумон билан қараб, ўзбек ёшларининг калласини гангитишга ҳамда улардаги ўз миллати ва аждодларининг буюк ўтмишидан фаҳирланиш ҳиссини сўндиришга ҳамда уларнинг онгини “Туркистон регионализми” ғояси билан  заҳарлашга қаратилган ҳаракатларни ҳам киритиш мумкин. Шунинг учун ҳам бундай харакатларга қандай муносабатда бўлиш керак ва улар маълум бир тарихий асосларга эгами? ― деган саволлар пайдо бўладики, уларга тарихий далил ва исботга эга бўлган жавоблар бермасликнинг сира ҳам иложи йўқ. БАТАФСИЛ…

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332