Maqolalar
Mushtariylar: 1628Фуқаро сўзи – Ўзбекистон салтанатининг, русча ПОДДАННЫЙ ва инглизча SUBJECT, каби асосий атамасидир
Мен ФУҚАРО атамаси юзасидан ушбу мақолани ёзишимга Ютубда эълон қилинган ”Sh.Mirziyoyevning pasportiga “gado, bechora” deb yozilgan”. Konst.dan “FUQARO” yo‘q qilinishi shart” [1], деган видеокўрсатув сабаб бўлди. Чунки бу видеокўрсатувнинг номи ва “қахрамони” Рўзмат Тожимуродов ҳамда унинг бошловчиси Абдуқодир Мўминовлар ўртасида бу видео бошида бўлиб ўтган мулоқот ва уларнинг ноўрин ва нотўғри фикрлари мени жуда ҳам таъжубга солди. Шунинг учун ҳам ушбу мақоламни ўша мулоқатдан бироз қисқартирилган иқтибос келтириш билан бошлайман. Шундай қилиб Рўзмат Тожимуродов бу видекўрсатув бошида: “фуқаро” атамаси – фақир, камбағал, ғариб, бечора, гадо – бир кунлик емишини топа олмайдиган одам, таржимаси бу. Бу таржимани Европа мамлакатлари аҳолиси билмаслиги мумкин. Лекин барча мусулмон мамлакатлар аҳолиси билади. Бизани паспортимиздаги фуқаро атамасини кўриб туриб, шу мусульмон мамлакатларига чиқиб юрган одамларнинг ҳаммаси шарманда бўлиб қайтади. Мана Асраб Ахмедов деган профессор борла, ўша айтадики: фуқаро атамаси пешонамизга қора тамға қилиб ёпиштирилган, – дияпти. Бу тилшуносликка ҳам тўғри келмайди, динга ҳам, и одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди”, деган ўта ахмақона ва ёлғон гапларни айтаётган жойда Абдуқодир Мўминов унинг бу гапларини бўлиб: “Яъни араб мамлакатларига борганда араблар (паспортимизга) мундай қилиб қараб: сен гадо экансанда, сен фақр экансанда, – дер эканда а? – деб берган саволга Рўзмат Тожимуродов: ҳа шундай дейди, – деб жавоб берди.
Бироқ, зангори жилдли, Ўзбекистон Республикаси фуқоросининг паспортида ҳам, тўқ қизил жидли хорижга чиқиш биометрик паспортида ҳам – ФУҚАРО, деган атама ёки сўз уларнинг биронта сатирига ёзилмаган. Уларда лотин алифбосида ўзбек ва инглиз тилидаги: “FUQAROLIGI/NATIONALITY”, деган ёзувлар жойлаштирилган сатир бўлиб, ўзбек тилидаги FUQAROLIGI деган сўзнинг инглиз тилига таржимаси NATIONALITY эканлигини кўриш ва билиш мумкинки. Паспортнинг бу қатори (графаси) 16 ёшга тўлган болалардан тортиб барча ёшдаги фуқоролар учун: “UZBEKISTAN” деган, ватанимизнинг инглизча тилидаги ёзуви ёки талафуздаги номи билан тўлдирилган. Ўзбекистон фуқоросининг бу паспортларидаги – “FUQAROLIGI” деган норматив-ҳуқуқий атама “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси 1-қисмига асосан [2]: “…шахснинг давлат билан ўзаро ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги йиғиндисида ифодаланадиган ҳамда инсон қадр-қиммати, асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини эътироф этиш ҳамда ҳурмат қилишга асосланадиган доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди”. Батафсил…
Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик. Тошкент.
Консультант: Фарруҳжон қори Қобилжон ўғли Тожидинов, исломшунос олим. Москва.
2022 йил 31 август.
Видео:
Фуқаро сўзи – Ўзбекистон салтанатининг, русча ПОДДАННЫЙ ва инглизча SUBJECT, каби асосий атамасидир