
Муҳтарам депутат ва сенаторлар! Азиз ватандошлар! Ҳурматли меҳмонлар! Бугун биз барчамиз жонажон Ватанимизнинг сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеада иштирок этмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилмоқда. Сизларга яхши маълумки, дунёдаги кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик [...]