Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига давлат тўнтаришисиз, Конституция қоидаларини бузмаган ҳолда келган

Mushtariylar: 8877
Shavkat Mirziyoyev qanday hokimiyatga keldi

Фаолияти АҚШ ҳукумати томонидан пул билан таъминланадиган ёки молиялаштириладиган “Озод Европа Радиоси”нинг “Озодлик радиоси” деб аталадиган ўзбек хизматининг сайтида 2016 йилнинг 8 сентябрида: “Бош вазир Шавкат Мирзиëев конституцияга зид тарзда муваққат президент бўлди”, деган ахмақона мақола эълон қилинган бўлса. Бу радионинг Пахлавон Содиқ деган мухбири Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови компанияси ўтаётган бир даврда яна бир: “Шавкат Мирзиёев қандай ҳокимиятга келди?” [1], деган ундан ҳам ахмақонароқ видеокўрсатув тайёрлаб, уни 2021 йилнинг 15 октябрида бу радионинг сайтида эълон қилгач, ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарқатган.

Мен бу видеони кўриб чиқиб “Озодлик радиоси”нинг мухбири Пахлавон Содиқ сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст даржадаги журналист эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Шунинг учун ҳам бу ахмақона видеонинг таҳлилини мақола ва видеокўрсатув шаклида тайёрлаб, мен ўзим раҳбари бўлган журнал муштарийлари, Ютуб, Инстаграм, Фейсбук ва Телеграмдек ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари ва томошабинлари эътиборига ҳавола қилиб, уларда Пахлавон Содиқнинг шахсан ўзига ва унинг видеокўрстувига мен ўзим мазмунан берган баҳоларим айнан ҳақиқат эканлигини исботлаб беришга қарор қилдим. Чунки Паҳлавон Содиқ ўзининг бу видеосиди мутлақо ёлғон ва ахмақона “далиллар” асосида 2016 йилнинг 2 сентябрида, яъни Ислом Каримов вафот этганлиги расман эълон қилинган пайтда 2003 йилдан буён 13 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида ишлаб келган Шавкат Мирзиёев, унинг фикрича, гўёки асосий қонунимизга зид равишда “вақтинча Президент” бўлиб олиб, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Президентлигига сайланишга Конституциямизнинг 96-моддаси талабларини бузиш ва ҳаттоки давлат тўнтаришини амалга ошириш йўли билан эришганки, сайловчилар Президентликка номзодлар учун овоз беришда буни эътиборга олишларини керак, демоқчи бўлган десак, бу фикрлар сира ҳам ҳато бўлмайди.

Шунинг учун ҳам сўз юритилаётган видеода [1] кириш сўзлари яъкунланиб,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Расул Кушербаевнинг маҳаллий матбуотга берган икки пулга қиймат интервюларидан баъзи бир парчаларнинг матнлари намойиш қилиниб, суҳандон томонидан улар ўқиб берилгач, Паҳлавон Содиқ ўз видеосининг 1-минути 57-секундидан 2-минути 17-секундигача:

“…вақтинчалик Президент номзодини маъқуллаш муаммо эмасди. Аммо расмиятчилик сақланиши керакт эди. Конституциянинг 96-моддасида Президент ўз вазифаларини бажара олмай қолганда келаси уч ойда мамлакатда нималар содир бўлиши кераклиги аниқ қилиб ёзиб қўйилганди”,

деганидан сўнг, бу видеонинг 2-минути 17-секундидан 42-секундигача Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 96-моддасининг 2011 йил 18 апрелдан 2019 йил 4 сентябрга қадар амалда бўлган қуйидаги матни ўқиб берилди ва намойиш қилинди:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади”.

Ундан сўнг яна Расул Кушербаевнинг интервиюсидан ва ўша пайтда Сенат раиси бўлиб ишлаган Ниғматилла Йўлдошевнинг 2016 йилнинг 8 сентябрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма йиғилишида қилган нутқидан парча келтирилгач, видеонинг 3-минути 22-секундидан 4-минути 14-секундигача Паҳлавон Содиқ, гўёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси АВТОМАТИК тарзда унинг вазифаларини бажиривчиси бўлиб олишга ҳақли бўлганидек фикр юритиб:

Аммо Қонунчилик палатасининг фаол депутати ҳам, ўша пайтдаги маҳаллий матбуот ҳам бу вақтга келиб депутутлар қаршисида нутқ сўзлаётган одам – 54 яшар Ниғматилла Йўлдошев ҳам фақат сенат раисигина эммас, айни пайтда, вақтинча президент вазифасини бажарувчи ҳам экани ҳақида лом мим демайди. Умуман ҳозирги бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ислом Каримовнинг ўлими эълон қилинганидан кейин 2 сентябрдан эътиборан Конституцияга мувофиқ вақтинча президент вазифасини бажаришга киришгани ҳақидаги расмий қайд на маҳаллий матбуотда, на бирон ҳужжатда учрайди. Аммо Россия Президентининг расмий веб сайтида Президент Путин Ўзбекистоннинг вақтинча президенти вазифасини бажарувчи Ниғматилла Йўлдошев номига 2016 йил 2 сентябряда йўллаган телеграмма матни ҳали ҳам бор”,

дер экан видеода Россия Президенти сайтидаги бу телеграмманинг мазмуни жойлаштирилиб, ўзбек тилига “Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия”, деб аталган саҳифа намойиш қилингач, ундаги:

Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ниғматилла Йўлдошевга Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди” [2],

деган маълумот рус тилида ва бу матн ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда намойиш қилинди ҳамда суҳандон томонидан ўқиб берилдики. Бундан мақсад Пахловон Содиқнинг юқоридаги фикрларини [1] Путинннинг таъзиясида Ниғматилла Йўлдошев “Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи” деб аталганлиги билан исботлаш эди, десак бу айни ҳақиқат бўлади.

Бироқ Россия Президенти администрацисидаги бу телеграммани таёрлаб, унга Владимир Путиннинг имзосини қўйдириб, кейин уни Ниғматилла Йўлдошев номига бу мамлакатнинг амалдаги давлат раҳбари номидан жўнатган мулозимлар (ёки ҳодимлар), ўзларининг бу ҳаракалари билан, ҳудди Паҳлавон Содиқ ва унга ўхшаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни ёмон кўрадиган яна бошқа ҳуқуқ маданияти, билим ва савияси ўта паст бўлган кимсалар каби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 96-моддасининг на ўзбек тилидаги ва на рус тилидаги матнларини ўқимаган ва мутлақо тушинмайдиган шахслардан иборат бўлган, десак айни ҳақиқат бўладики. Улар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 96-моддасига ҳам ҳудди Россия Федерацияси Конституцияси 92-моддасининг 3-бандига:

Россия Федерацияси Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган барча ҳолларда, уларни вақтинча Россия Федерацияси Ҳукуматининг Раиси бажаради” [3],

деб ёзилганидек, яъни бундай ҳолларда Россия Федерацияси Ҳукуматининг Раиси зиммасига Россия федерацияси Президентининг вазифалари ва ваколатлари (Федерал кенгаш ва Давлат думасининг қўшма йиғилиши томонидан) вақтинча юклатилади деб эмас, балки у АВТОМАТИК тарзда Россия Президенти вазифасини вақтинча бажаришни бошлайди дейилганидек. Лекин ундаги  “Ҳукуматнинг Раиси” деган сўзлар ўрниги бизда “Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Раиси”, деган сўзлар ёзиб қўйилган бўлса керак, деб ўйлаганлар ёки фараз қилганлар десак, бу ҳам сира ҳато бўлмайди.

Лекин ҳуқуқ маданияти, билим ва савияси ўта паст даражада бўлган Паҳлавон Содиқнинг нафақат бундай фикрга бориши жуда ҳам катта ҳато, балки у мана шу фикрга таянган ҳолда юқоридаги видеоиқтибосда Ниғматилла Йўлдошев: “фақат сенат раисигина эммас, айни пайтда, вақтинча Президент вазифасини бажарувчи” ва у “Ислом Каримовнинг ўлими эълон қилинганидан кейин 2 сентябрдан эътиборан Конституцияга мувофиқ вақтинча президент вазифасини бажаришга киришган”лиги тўғрисидаги ҳулосаларга келганлиги ҳам мутлқо ҳато ва умуман нотўғри.

Чунки Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 96-моддасининг қоидаларида Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Раиси, Россия Федерацияси Конституцияси 92-моддасининг 3-бандидагидек АВТОМАТИК тарзда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи бўла олмайди, балки Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча зиммасига юклатилган Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Раисига айланиши мукинлиги кўзда тутилган ҳолос.

Лекин Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 96-моддасининг қоидаларини мутлақо тушинмайдиган Паҳлавон Содиқ ўз видеосининг 4-минути 27-секундидан 44-секундигача: “Аммо  орадан 4 кун ўтиб 6 сентябр куни Ислом Каримов вафоти муноабати билан таъзия изҳор қилиш учун Самарқандга ташриф буюрган Путинни ўзи расмий телеграм юборган вақтинча президент эмас, балки бўлажак Президент – Бош вазир Шавкат Мирзиёев кутиб олди”, дер экан, юқорида ҳам, мана шу жойда ҳам: “вақтинча президент”, деган атамани ишлатар экан, у гўёки ўз фикрларини ривожлантираётган кимсага ўхшаб ҳаракат қилаётган бўлсада, бироқ Конституцияда мутлақо йўқ бўлган янги: “вақтинча президент”, деган ибораларни ёки атамани ишлатиш орқали, у ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст даражадаги кимса эканлигини янада яққолроқ намойиш қилган.

Видеонинг 4-минути 49-секундидан 5-минути 8-секундигача Ниғматилла Йўлдошевнинг 2016 йилнинг 8 сентябрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўшма мажлисида сўзлаган нутқидаги:

Юқоридагиларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисидаги таклифимни қўллаб қувватлашингизни сўрайман”, деган сўзлари айтилган парча намойиш қилинган бўлсада.

Бу видеонинг 5-минути 12-секундидан 30-секундигача Паҳлавон Содиқ, ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси жуда паст даражада бўлганлиги учун, томошабинларни чалғитиш ва шу йўл билан уларни алдаш мақсадида, уятмай-нетмай:

Орадан 2 кун ўтиб Сенат Бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини вақтинча Президентликка тасдиқлади. Бунинг учун ўзбек қонунчиларига Сенат раисининг бошқарувди тажрибасиз эканлигини айтиб, вақтинча Президент вазифасини ўзидан соқит қилиш ҳақидаги илтимосномаси кифоя қилди”, деган мутлақо ёлғон ва нотўғри гапларни гапириб ташлаган.

Шу жойда: Бу гапларни нимаси ёлғону, нимаси нотўғри? – деган савол пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай саволага, биринчидан, Пахлавон Содиқнинг: “Сенат Бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини вақтинча Президентликка тасдиқлади”, деган гапи мутлақо ёлғон, чунки бундай воқиеа содир бўлмаган, деб жавоб бериш мумкин. Бунга сабаб: 2016 йилнинг 8 сентябрида Сенатнинг ялпи мажлиси бўлиб, унда Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг номзоди вақтинча  Президентликка тасдиқланган эмас, балки ўша куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлиси ўтказилган бўлиб [4], унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилган. Иккинчидан эса Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев бошқарувда тажрибасиз эканлигини айтиб, вақтинча Президент вазифасини ўзидан соқит қилиш ҳақида илтимос қилмаган. Балки Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида қатнашаётган сенатор ва депутатлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларни ўз зиммасига юкламасликларини илтимос қилган.

Лекин Паҳлавон Содиқ ўз гаплари тўғрилигини исботлаш учун видеонинг 5-минути 30-секундидан 6-минути 6-секундигача Ниғматилла Йўлдошевнинг Сенат ва Қонунчилик палатасининг 2016 йилнинг 8 сентябрида ўтказилган қўшма мажлисдаги:

Мен меҳнат фаолиятим давомида асосан прокуратура ва адлия органларида ишлаганман. Бироқ давлат ҳокимияти ва давлат бошқарувининг бошқа идораларидаги раҳбарлик лавозимларида етарли тажрибага эга эмасман. Бир ярим йил мобойнида Сенат раиси лавозимида орттирган тажрибам мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ривожлвнишига, жамоат ҳавфсизлигини таъминлашга дойир муҳим масалаларни ҳал этиш учун етарли эмас деб ўйлайман”, деган гапларинигина намойиш қилиб, бу гапларнинг давомида унинг:

Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифаларини вақтинча бажариб туриш қанчалик катта масъулият эканлигини тўлиқ ва чуқур англаган ҳолда  сизлардан бу вазифа ва ваколатларни менга юкламасликларингизни илтимос қиламан” [5], деган гапларини яширган. Чунки Ниғматилла Йўлдошевнинг бу гаплари видеода намойиш қилинса, Паҳлавон Содиқнинг: “Ислом Каримовнинг ўлими эълон қилинганидан кейин 2 сентябрдан эътиборан Конституцияга мувофиқ вақтинча президент вазифасини бажаришга киришган”лиги тўғрисидаги фикри мутлақо ёлғон эканлиги ўз-ўзидан яққол исботлаган бўлар эди.

Кейин сенатор ва депутлар Ниғматилла Йўлдошевнинг таклифлари юзсасидан муҳокамада қатнашганлиги тўғрисида Паҳлавон Содиқ уларни инглизчасига “спикерлар”, яъни “нотиқлар”, Конституциянинг “моддаси”ни “банди” деб атаб: “Спикерлар нутқида Конституциянинг 96-банди қайта ва қайта иқтибос қилинди”, деган сўзларидан сўнг, улардан депутат, юридик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг таклифларини асослаб беришга ҳаракат қилиб 2016 йилнинг 8 сентябрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисидаги мени мутлақо қониқтирмаганлиги учун ва бошқа сабабларга кўра, ўзим раҳбари бўлган ва оммавий ахборат воситаси сифатида давлат рўйҳатидан ўтган рус тилида – “Фундаментальная экономика”, ўзбек тилида эса – “Fundamental iqticod”, деб аталган илмий-амалий журналда, ўзбек тилига таржима қилинганда: “Бош вазир Ш.Мирзиёевга Президентнинг вазифа ва ваколатларини вақтинча юклаш Конституцияга зид эмас” [6], деб аташ мумкин бўлган мақоламни  2016 йилнинг 10 сентябрида эълон қилишимга сабаб бўлган, нутқида:

Мана шу илтимосни қондириш мумкинми, йўқми? – деган савол туғилади. Мана шундай қарор қабул қилиш учун бизда ҳуқуқий, конституциявий асослар борми? Мен юрист сифатиада айтмоқчиманки: мана шундай асослар бор. Биринчи мана шундай асос бу Конституциямизнинг 81-моддасини 9-қисмига мувофиқ ҳамда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси тўғрисидаги конституциявий қонун...” [5], деб, айтган гапларини Паҳлавон Содиқ ўз видеосида тугалланмаган ҳолдаги парча сифатида намойиш қилиб бўлгач. Видеонинг 6-минути 46-секундидан 54-секундигача:

Аммао Асосий қонуннинг бошқа, ҳусусан 93-моддасини ҳеч ким эсламада”, деганидан сўнг таҳлил қилинаётган видеонинг 6 минути 54 секундидан 7 минути 12 секундига қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 25-бандидаги қуйидаги:

ушбу Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади. 

Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас” [7],

дейилган матн кўрсатилди ва суҳандон томонидан ўқиб берилди.

Ундан кейин эса видеонинг 7-минути 12-секундидан 49-секундигача Пахлавон Содиққа ўхшаб ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст даражада бўлган Ўзбекистон фуқороси, блоггер Алексей Гаршиннинг, ўзбек тилига таржима қилинганда: “1. Ўзбекистонда давлат тўнтариши. Халқ қул ва МАФИЯНИНГ хизматкорига айлантирилмоқда” [8], деб аташ мумкин бўлган ва 2021 йилнинг 20 январида унинг Ютубдаги каналида эълон қилинган ўта ахмақона видеосида у айтган гапларининг ўзбек тилида:

Давлат тўнтариши нима дегани? Давлат тўнтариши бир давлатда амалда бўлиб турган конституция ва ҳуқуқий нормаларни бузган ҳолда ҳокимиятни ўгартиришдир. Яъни Ислом Каримовнинг ўлимидан кейин вақтинча президент вазифасини бажарган жаноб Йўлдошев Конституциянинг 93-моддаси 25-бандига кўра у ўз ваколатларини бошқа давлат органларига ҳам, мансабдор шахсларига ҳам ўтказиш ҳуқуқига эга эмас эди. Яъни амалда содир бўлган нарса давлат тўнтаришидир”,

деб, ҳатоларга тўла ҳолда таржима қилинган бир парчаси намойиш қилинган.

Бу видеони [8] Канада конституцион салтанатининг (монархиясининг) фуқороси, Пахлавон Содиққа ўхшаган ҳуқуқ маданияти, билим ва савияси ўта паст бўлган Улуғбек Ашур ўзининг Ютубдаги “Негатив” деган каналида ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда 2021 йилнинг 23 февралида: “А. Гаршин: “2016 йилда давлат тўнтариши бўлган” [9], деган сарлавҳа остида эълон қилгач, мен олдин А.Гаршиннинг рус тилида ўз каналида эълон қилинган видеоси остида ёзиб қолдирилган рус тилидаги икки қисмли изоҳимни жойлаштириб, сўнгра уни ўзбек тилига таржимасини ҳам ёзиб қолдирган эдим. Шунинг учун ҳам мен бу изоҳимни бироз таҳрир қилиб баъзи бир ҳато ва камчиликларини тузатган ҳамда уни салча тўлдирган ва манбаларга ҳаволалар ҳам берилган ҳолда ушбу бу мақолам ва унинг асосида тайёрланган видекўрсатувимда ҳам эълон қилишни мақсадга мувофиқ бўлади деб топдим. Шундай қилиб мана ўша ўзбек тилига таржима қилинган изоҳларимнинг матни:

Улуғбек Ашур! Қисқача қилиб айтганда ўзини Ўзбекистоннинг ватанпарвари деб атаётган Алексей Гаршинга мен ўртамиздаги бўлаётган баҳсни ўзбек тилида давом эттиришни таклиф қилиб, ўзимнинг рус тилидаги изоҳимни сизнинг рус тилини билмайдиган ўзбек томошабиналарингиз ҳам ўқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришлари учун, ўзбек тилига таржима қилдим ва “А. Гаршин: “2016 йилда давлат тўнтариши бўлган”, деган видеролигингиз тагига жойлаштирябман. Ўйлайманки бунга сиз қарши бўлмайсиз…

Шундай қилиб мен бу масала бўйича рус тилида эълон қилинган изоҳимда: “Ҳурматли Улуғбек Ашур! Мен жаноб Алексей Гаршиннинг видеоролиги остида (https://www.youtube.com/watch?v=lVaURycYeUM&t=8s) қуйидаги изоҳни қолдирдим:

“Жаноб Гаршин! Мен сизни эшитиб кўриб, сиз нафақат ҳуқуқ масаласида, балки конституцион ҳуқуқ масаласида ҳам мутлоқо малакаси йўқ кимса экансиз, деган ҳулосага келдим. Чунки сиз Ўзбекистон Республикаси (кейинги ўринларда, қисқача – ЎзР) Конституциясининг 96-моддасини нотўғри тушуниб, гўёки шу моддага асосан (Ислом Каримов вафот этганлиги расман эълон қилинган) 2016 йилнинг 2 сентябридан бошлаб: “Жаноб Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович Ўзбекистон Президент вазифасини бажарувчи бўлиб қолди”, дегансиз.

Лекин сиз, биринчидан, ўз томошабинларингизга, ЎзР Конституцияси 96-моддасининг 2019 йилнинг 4 сентябрида таҳрирдан ўтган матнини ўқиб бердингиз, қачонки 2016 йилнинг 2 сентябрида бу модданинг матни: “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади”, дейилган эди.

Демак бу матнда ЎзР Олий Мажлиси Сенатининг раиси сиз айтгандек АВТОМАТИК тарзда ЎзР Президентининг вазифасини бажарувчи бўла олмас экан. Чунки унинг зимассига ЎзР Президентининг вазифасини бажариш ВАҚТИНЧА ЮКЛАТИЛИШИ мумкин экан холос. Ва шу жойда: ким ёки қайси давлат органи Йўлдошев зиммасига ЎзР Президентининг вазифа ва ваколатларини ВАҚТИНЧА ЮКЛАШИ мумкин? – деган савол пайдо бўладики. Бу саволга албатта икки палатадан иборат ЎзР Олий Мажлиси, деб жавоб бериш мумкин. Ваҳоланки “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида”ги масалани кўриб чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилиши 2016 йилнинг 8 сентябрида бўлиб ўтган эди. Лекин бу санага Сенат Раиси Йўлдошев сиз айтгандек ЎзР Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш ВАҚТИНЧА ЮКЛАТИЛГАН шахс мақомига эга эмас эди. Шунинг учун ҳам унга нисбатан ЎзР Конституцияси 93-моддаси 25-бандининг иккинчи қисми қоидаларини қўллаш мумкин эмас. Уни устига бу моддада кўрсатилган банд ва унинг иккинчи қисмида ЎзР Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча юклатилган шахс тўғрисида эмас, балки ЎзР Президенти тўғрисида сўз юритилиб: “Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас”, деб, белгилаб қўйилган. Шунинг учун ҳам сизнинг: жаноб Йўлдошев Шавкат Мирзиёев фойдасига ўзининг ЎзР Президенти ваколатларини топшириши мумкин эмас эди, деган баёнатингиз мутлоқо нотўғри ва нафақат ноқунуний, шу билан бир қаторда ноконституциявий ҳамдир

Иккинчидан, сиз “давлат тўнтариши” деган тушунчанинг, ҳар бир нуфузли энциклопедияда мавжуд бўлган таърифини билмайсиз. Шунинг учун ҳам сиз Ўзбекистонда “давлат тўнтариши” бўлганлиги тўғрисидаги, ёлғон ва беъмани фикрларингиздан иборат маълумотларни тарқатяпсизки, бундай фикрларни ўз вақтида, яъни 2016 йилнинг 2 сентябридан 10 сенябригача ўзини Ўзбекистон муҳолифатчиларининг етакчиси деб атовчи Муҳаммад Солиҳ Россиянинг “Дождь” деган оммавий ахборот воситасида (ОАВ) 2016 йилнинг 8 сентябрида тарқатган эди. Шунинг учун ҳам мен унинг ва унга ўхшаган бошқа кимсаларнинг бундай фикрлари мутлақо асоссиз ва ноқонуний эканлигини ўзимнинг, ўзбек тилига таржима қилинганда: “Бош вазир Ш.Мирзиёев зиммасига Президентнинг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид эмас”, деган мақоламда исботлаб бериб, бу мақоламни ОАВ сифатида 2013 йили давлат рўйҳатидан ўтган “Фудаментал иқтисод” деган илмий-амалий журналда эълон қилган эдим (https://fundamental-economic.uz/article/Временное-возложение-на-Премьер-мини/).

Чунки “давлат тўнтариши” деганда – шундай воқиеа содир бўлаётган мамлактдаги давлат ҳокимиятнинг ўзгаришини тушуниш керакки, бундай тўнтариш муқаррар равишда конституциявий ва ҳуқуқий нормаларни бузган ҳолда амалга оширилади ва одатда куч ишлатиш орқали ҳокимият марказларини эгаллаб олиш ҳамда бу давлатнинг амалдаги раҳбарларини жисмоний жиҳатдан изоляция қилишни (ҳибсга олиш ёки бошқа йўл билан, масалан, ўлдириш орқали йўқ қилишни) амалга оширади.

Лекин 2016 йилнинг 8 сентябрида Ўзбекистонда бундай воқиеалар содир бўлмаган эди. Чунки ўша куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида”ги масала кўрилган эди. Ва бу қўшма мажлисда Сенат Раиси Н.Йўлдошев қонуний раишда ўз зимасига ЎзР Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юкланишидан Бош вазир Шавкат Мирзиёев фойдасига воз кечган эди. Шунинг учун ҳам Қонунчилик палатаси ва Сенатдан иборат бўлган ЎзР Олий Мажлиси ҳеч қандай Конституция нормаларини бузмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини вақтинча бажаришини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Шавкат Мирзиёев зиммасига юклаган эди.

Чунки ЎзР Олий Мажлиси нафақат конституцион қонунлар асосида ЎзР Конституциясига қўшимча ва ўгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга, балки у керак бўлса, амалдаги Конституцияни бекор қилиб, унинг ўрнига янги Конституция қабул қилиши ҳам мумкин. Чунки амалдаги ЎзР Конституцияси ЎзР ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгашининг 1992 йилнинг 8 декабридаги ўн биринчи сессиясида қабул қилиган. Шундай қилиб, жаноб Гаршин, сизни кўрилган масалалар бўйича мутлоқ малакаси йўқ (некомпетентный) кимса эканлигингиз исбот этилди, деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳам сиз, Ўзбекистон Республикаси Президентига туҳмат қилган ҳолда, уни асоссиз равишда давлат тўнтиришини амалга оширганликда айбловчи маълумотларни тарқатишингиз орқали Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган бир қатор жиноятларни содир этаётганлигингиз тўғрисида сизни огоҳлантираман. Р.Абдуллаев. 24.02.2021 й.”. Менинг фикримча Улуғбек, сиз ҳам Алексей Гаршиннинг каналида қолдирилган ушбу изоҳимдан тегишли ҳулоса чиқариб оласиз деб ўйлайман”.

Видеонинг 7-минути 55-секундидан 8-минути 7-секундигача Паҳлавон Содиқ:

Аммо Тошкент расмийлари Каримов ўлимидан сўнг мамлакат давлат тўнтариши ёқасига келиб қолганлиги ҳақидаги фаразлар ва Конституция оёғ ости қилинганлиги борасидаги танқидларни рад этишади”,

деганидан сўнг видеонинг 8-минути 7-секундидан 40-секундигача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Ютубдаги Alter Ego каналига берган видео-интервьюсидан парча берилган [10].

Пахловон Содиқ тайёрлаб: “Шавкат Мирзиёев қандай ҳокимиятга келди?” [1],  деб атаган видеонинг қолган қисми ҳаттоки тахлил қилишга ҳам арзимайди. Шунинг учун ҳам мен ушбу таҳлилий мақоламни бу видеонинг шу жойида якунлаб,

ҲУЛОСА

сифатида: 2016 йилнинг 8 сентябрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилганлиги сабабли Шавкат Мирзиёевни Паҳлавон Содиқ ва “Озодлик радиоси”нинг унга ўхшаган бошқа ҳуқуқ маданияти, билим ва савияси ўта паст даражада  бўлган ҳодимлари, Ўзбекистондаги баъзи бир матбуот органлари ва расмий ҳужжатларда бўлгани каби, 2016 йилнинг 8 сентябридан 24 декабрига қадар Ўзбекистон Республикасининг: вақтинча ёки муваққат Президенти; Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи ёки Президенти вазифасини бажарувчи, деб аташ мутлақо мумкин эмас эди, ҳозир ҳам шундай, демоқчиман.

Чунки мен шахсан Шавкат Мирзиёевни ўша даврда фақатгина: “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини вақтинча бажариш юклатилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири”, деб аташгини ҳуқуқий жиҳатдан асосли ва тўғри бўлган бўлар эди, деган фикрдаман.

Агар Президентининг вазифа ва ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлиси қарорига билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддасига асосан Олий Мажлис Сенатининг раиси зиммасига юклатилган тақдирда, уни: “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини вақтинча бажариш юклатилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси (Полончи Пистончиев)”, деб аташгина тўғри бўладики. Уни ҳам Ўзбекистон Республикасининг: вақтинча ёки муваққат Президенти; Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи ёки Президенти вазифасини бажарувчи, деб аташ ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри ва мутлақо мумкин эмас.

Мақолада ишлатилган манбалар рўйҳати:

1. Ozodlik radiosi. Pahlavon Sodiq. Shavkat Mirziyoyev qanday hokimiyatga keldi? (https://www.youtube.com/watch?v=HVQlBmJR98I&t=474s).

2. Президент России. Соболезнования в связи с кончиной Президента Узбекистана Ислама Каримова (http://www.kremlin.ru/events/president/news/52805).

3. Конституция Российской Федерации (http://www.kremlin.ru/acts/constitution).

4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси тўғрисида АХБОРОТ (https://parliament.gov.uz/uz/events/chamber/18358/?sphrase_id=7810654).

5. Oliy Majlis Qonunchilik palatasi va Senatining qo’shma majlisi, 8.09.2016 (https://www.youtube.com/watch?v=ehLaXQq6o8U).

6. Абдуллаев Р. Временное возложение на Премьер-министра Ш.Мирзиёева исполнения обязанностей и полномочий Президента не противоречить Конституции Республики Узбекистан (https://fundamental-economic.uz/article/Временное-возложение-на-Премьер-мини/).

7. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (08.12.1992. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (lex.uz)).

8. А. Гаршин. 1. Государственный переворот в Узбекистане! Народ превращают в рабов и обслуживающий персонал МАФИИ! (https://www.youtube.com/watch?v=lVaURycYeUM&t=8s).

9.  А. Гаршин: “2016 йилда давлат тўнтариши бўлган” https://www.youtube.com/watch?v=rqmdfW_eH5A).

10. Alter Ego. О Шавкате Мирзиееве, религии, истории Узбекистана и Исламе Каримове – интервью Садыка Сафаева (https://www.youtube.com/watch?v=0S3nC73ptOs).

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент,  2021 йил 18 октябр.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332