Ўзбекистон банкларига сармоявий тоифага кирувчи халқаро рейтинглар керак

Mushtariylar: 11099
Fitch Ratings

2017 йилнинг 11 майида Ўзбекистоннинг кўплаб оммавий ахборот воситалари (ОАВлари), Fitch Ratings деган халқаро рейтинг агентлигининг сайтида 2017 йилнинг 10 майида жойлаштирилган унинг пресс-релизига [1] ҳавола келтирган ҳолда, “Ўзбекистон банкларининг кўпчилиги сўм курсининг пасайишига чидамлидир”, деган ҳабарни эълон қилдилар [2-4]. Буни устига Uz24.uz ва 1news.uz деган сайтлар қайндайдир “мустақил эксперт”нинг [5] Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилган миллий валютамиз – сўмнинг, “расмий курси девалвациясини ждаллаштириш керак” деган тавсиясини ҳам эълон қилдилар [6-7].  Бироқ Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги 2017 йилнинг 16 майида ўзининг шу йилнинг 10 майидаги пресс-релизигнинг: “Дастлаб, шу йил 10 майда эълон қилинган ҳисоботга, валюта таваккилчилигининг таъсири тўғрисидаги охирги малумотларни ўзида акс этирган ўзгартиришлар киритилган”лигини таъкидловчи тузатишларни ўз ичига олган матнини эълон қилди [8-9]. Буни устига агентликнинг юқорида кўрсатилган саналарда инглиз тилида эълон қилинган пресс-релизи сарловҳаларини ўзбек тилига ҳар хил таржима қилиш мумкин. Шундай қилиб шу йилнинг 10 майдаги инглиз тилидаги асл нусхасининг “Fitch: Most Uzbek Banks Resilient to Depreciation of the Som”, деган сарловҳасини ўзбек тилига “Fitch:Ўзбекистоннинг кўпчилик банклари ўзбек сўмининг қадрсизланишига чидамлидир”, деб таржима қилиш мумкин бўлса, бу ҳужжатнинг 2017 йилнинг 16 майдаги асл нусхасининг “CORRECT: Fitch: Most Uzbek Banks Resilient to Som Depreciation”, деган сарлавҳасини “Тузатиш: Fitch:кўпчилик узбек банклари ўзбек сўмининг нархи пасайишига чидамлидир”, деб таржима қилиш мумкин. Юқорида баён этилган ҳолатлардан қуйидаги саволлар келиб чиқади: Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг, унинг 2017 йилнинг 10 ва 16 майлардаги прес-релизи сарлавҳаларига чиқарилган ҳулосаларини қандай баҳолаш мумкин? Ўзбекистон банклари қандай таваккалчиликка чидамли: сўмнинг қадри тушишигами, унинг курси пасайишигами ёки девалвациягами? Қандайдир “мустақил экспертнинг” Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига миллий валютамиз – сўмнинг, “расмий курси девалвациясини ждаллаштириш керак” деган тавсиясини қандай тушиниш мумкин? Иқтисод фанида миллий валюта “расмий курсининг девалвацияси” деган тушинча борми? “Девалвация” деган тушунчанинг ўзи нимани англатади ва бу тушунчага иқтисод фанида қандай таъриф берилади? “Девалвация” ахолига даромад ва фойда келтириб, эзгуликка хизмат қиладими ёки у ахоли манфаатларига зиён етказиб, унинг яшаш давражаси ва сифатини пасайтирувчи  ёвузликка хизмат қиладми? Ўзбекистон ўз валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириши натижасида миллий валютамизнинг айнан қандай конвертациясига ўтиши керак?

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банкларига айнан қандай рейтинглар берганлигини тушиниш учун, биз бу агентлик халқаро рейтингининг номи ва унинг халқаро рейтинглари тоифаси кўрсаткичларини билишимиз керак.

Машҳур энциклопедиялар ва башқа манбалар, шу жумладан Fitch Ratings Inc.нинг ўз сайтидан, бу халқаро рейтинг агентлиги, “Эмитент дефолтининг рейтинги” («Issuer Default Ratings»), деб аталувчи халқаро ва миллий рейтинглар беришини билиб олиш мумкин.

Fitch Ratingsнинг халқаро рейтинг агентлиги кўрсаткичлари, иқтисодиётнинг давлат ва ҳусусий секторига кирувчи ташкилот ва корхоналарга бериладиган носармоявий ва сармоявий (инвестицион) тоифаларидан ҳамда алоҳида мамлакатларга бериладиган миллий рейтинглардан ташкил топган. Бу хақдаги маълумотлар, масалан, [10] манбада жуда батафсил баён эътилган. Бу манбани ўрганиб чиқиб қуйидагиларни билиь олиш мумкин.

1.1. Сармоявий тоифа қаторига қуйидаги рейтинглар киради.

 “ААА” – қарзни тўлашга қодирликнинг энг юқори даражаси, қарз бериш таваккалчилигидаги (риск) кутишнинг энг паст даражаси. Бу рейтинг молиявий мажбуриятларни ўз вақтида ёпишга (тўлашга) қодирликнинг энг юқори даражасига эга ташкилат ва корхонлара ҳамда мамлакатларга берилади.

“АА” – энг юқори даражадаги қарз (кредит) беришга қодирлик, қарз бериш таваккалчилигидаги кутишнинг энг паст даражаси ва молиявий мажбуриятларни ўз вақтида ёпишга қодирликнинг энг юқори даражаси.

 “А” – юқори даражадаги қарз беришга қодирлик, қарз бериш таваккалчилигидаги кутишнинг паст даражаси ва молиявий мажбуриятларни ўз вақтида ёпишга қодирликнинг юқори даражаси.

 “ВВВ” – карз беришга қодирликнинг яхши даражаси, қарз бериш таваккалчилигидаги кутишнинг хозирги пайидаги паст даражаси, молиявий мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш имкониятига эгалик. Ушбу рейтинг сармоя тофисидаги рейтинг кўрсаткичлари ичидаги энг паст даража ҳисобланади.

1.2. Чайқовчилик тоифаси ҳам деб аталувчи носармоявий тоифа (Non-investment grade – не инвестиционный класс) қўйидаги рейтинглардан ташкил топган:

“ВВ” – носармоявий рейтинг. “ВВ” даражасидаги рейтинг – бу вақт ўтиши мобойнида, айниқса салбий иқтисодий ўзгаришлар натижасида, қарз таваккалчилиги ривожланишининг имконяти мавжудлигини билдиради. Лекин, шу билан бир қаторда, корхона ва ташкилотларга, уларнинг молиявий мажбуриятларини бажариш имкониятини берувчи, бизнес ва молия соҳаларида алтернатив ресурслардан фойдаланиш имконяти бор. Бу рейтинг даражаси берилган қимматбаҳо қоғозлар, сармоявий қиматбаҳо қоғозлар ҳисобланади.

“В” – анчагина даражадаги носармоявий рейтинг. Мажбуриятлар бажарилаётган эмитентлар ва қимматбаҳо қоғозларга нисбатан, “В” даражали рейтинг анчагина қарз (кредит) таваккалчилиги мавжудилигини таъкидласада, лекин у, шу билан бир қаторда, чекланган “хавфсизлик ёстиғи” ҳам борлигини кўрсатади. Айнан шу даврда – [эмитентнинг] молиявий мажбуриятлари бажирилаётган бўлсада, лекин [унинг] тўловларни амалга оширишга қодирлиги чидамли ва маъқул ишчи ҳамда иқтисодий шароитга (конъюнктурага) боғлиқ.

“ССС” – [эмитентнинг] қимматбаҳо қоғозлар бўйича мажбуриятлари бажарилаётган бўлсада, [лекин “ССС” даражали рейтинг унинг] дефолтга учраши аниқ [эканлигини кўрсатади]. [Унинг] молиявий мажбуриятларни бажаришга қодирлиги чидамли ва маъқул ишчи ҳамда иқтисодий шароитга (конъюнктурага) боғлиқ.

“СС” – [эмитентнинг молиявий] мажбауриятлари бажарилмоқда, [лекин унинг] дефолтга учраш эхтимоли мавжуд.

“С” –  [эмитентнинг молиявий] мажбауриятлари бажарилмоқда, [лекин унинг] дефолтга учраши муқаррар.

“RD” – рейтингнинг бу даражаси, эмитент (имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда ҳам) барча мужбуриятлар бўйича бўлмаса ҳам лекин баъзи бир, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган ва бошқа турдаги мабуриятлар бўйича тўловларни амалга ошираётганлигини кўрсатади.

“D” – бу даражадаги рейтинг ўзининг барча молиявий мажбуриятлари бўйича дефолт эълон қилган эмитент ёки давлатга берилади.

2. Миллий рейтинг ҳам шундай ўрнатилади, лекин унинг формати “AAA(xxx)”, “АА(ххx)”, “А(хxx)” ва ҳокозо шаклида бўлади. Бу форматнинг суффикси [масалан, ААА(АҚШ)] рейтинг қайси мамлактга (мисолда – АҚШга) берилганлигини кўрасатади. Давлат ва ҳусусий ташкилотларнинг рейтинглари мамлакат рейтингидан кўп бўлиши мумкин эмас. Миллий рейтинг – нисбий кўрсаткич, чунки унинг учун баҳолашнинг энг олий кўрсаткичи сифатида, маҳаллий бозордаги энг ишончли бўлган қарз олувчи, яъний давлатнинг ўзи, намоён бўлади.

Бундан ташқари, Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигида  миллий рейтинглар учун, бундай рейтингларни бериш учун етарли маълумот йўқлигини кўрсатувчи, қўшимча “E(xxx)” га ўхшаган кўрсаткичлар (градацияси) ҳам мавжуд. Бу кўрсаткич, агар олдин [қайсидир мамлактга берилган] рейтинг, эмитентдан, унинг маълумотларини кузатиш ва қўллаб қувватлаш учун керак бўладиган ҳужжатлар тақдим этилмай қўйилганидан сўнг, тўхтатилган бўлсагина, қўлланилади.

Fitch Ratings рейтинг агентлигининг халқаро ва миллий рейтинглари rating watch (“назорат остида”) деган белги билан, ҳамда бир-икки йил ичида қайта кўрилиши мумкин деб аталувчи башорат (прогноз) билан тўлдирилиши ҳам мумкин. Рейтинг башоратлари  “ижобий”, “барқарор” ва “салбий” бўлиши  мумкин. Оралиқ баҳолар кўрсаткилари учун плюс (+) ёки минус (–) белгилари ишлатилиши мумкин.

Шундай қилиб, тегишли манбалардан Fitch Ratings халқара рейтинг агентлигининг бош вазифаси, дунёнинг қарз берувчи (кредит) бозорларига мамлакатларнинг ва ҳар хил давлат ҳамда ҳусусий ташкилотларининг маълумотлари асосида ўтказилган тахлилий тадқиқотлар асосида уларнинг мустақил ва келажакка қаратилган қарз беришга қодирлиги тўғрисидаги, баҳолар беришдан ибоарт экан.

Шу билан бир қаторда, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг “Эмитентлар дефолти рейтинги” (ЭДР) ҳар хил мамлакатларга, давлат ва ҳусусий ташкилот ҳамда корхоналарга бепул эмас, пуллик асосда, берилади. Шунинг учун ҳам бу агентликнинг тегишли ҳисобатлари тузилади. Бундай ҳолат эса: “Ким пул тўласи, у мусиқани ҳам буюради”, деган ҳулоса чиқаришга ҳам асос бўлиши мумкин… Бироқ, бу жойда, гўёки ижобий воқиеа сифатида қабул қилинган Ўзбекистоннинг кўпчилик банкларига сўмнинг курси пасайишига, узоқ муддатли “Эмитентлар дефолти рейтинги”нинг “В-”ва қисқа муддатли “В” даражасида белгиланган, чидамлиликка эга деган рейтинг берилган бўлсада, лекин улар олдин ҳам, хозир ҳам, халқаро рейтингларнинг сармоявий тоифасига эмас, балки носармоявий тоифасига кирашини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Чункилар улар, айнан шундай сабабга кўра ҳам, ишончга сазовар эмас. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон банклари Fitch Ratingsга ўхшаган халқаро рейтинг агентликларининг носармоявий тоифага эмас, балки сармоявий тоифага киривчи рейтингларига эга бўлишлари зарур, деган ҳулосага келиш қийин эмас.

Шундагина Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги тегишли ҳисоботи ва прес-релизининг муаллифлари бизнинг мамлакатимиз олтин-валюта заҳиралари тўғрисида уларга тақдим этилган, лекин ишониб бўлмайдиган маълумотларга таяниб, уларнинг мутаҳассислари фикрича, гўёки:

… давлатнинг [банкларга] чет эл валютасида ёрдам бериш имконияти яхши, чунки бу тўғрида Ўзбекистоннинг 2016 йил охирига 25 млрд. долл.ни ташкил қилувчи валюта резерви гувохлик бериши мумкинки, бу тахминан банк сектори жаъми мажбуриятиларининг 2 баробарига тенг…”, деган, ҳатодан иборат бўлган, ҳулосалар чиқармайдилар.

Чунки (мамлакатимизда шўъба корхонаси у ёқда турсин, ҳаттоки филиали ҳам йўқ бўлган) Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг бундай 2016 йил яъкунларига кўра Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари 25 миллиард АҚШ долларга тенг бўлган, деган ҳулосаси билан сира ҳам келишиб бўлмайди. Модомики обрўси Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги обрўсидан юқорироқ турадиган, мисол учун, Халқаро валюта жамғармаси (МВФ) маълумотларига асосан 2016 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари 15 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган ҳолос. Бу кўрсаткич, агар 2013 йилнинг охирига Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари 18 миллиард АҚШ долларга, 2014 йилнинг охирига келиб эса – 17 миллиард АҚШ долларга тенг бўлган, деган бошқа маълумотлар билан ҳам ўз тасдиғини топади [12]. Демак 2013-2016 йилларда мамлакатимизнинг олтин-валюта заҳиралари 3 миллард АҚШ долларига камайган экан…

Агар Халқаро валюта жамғармасидек халқаро молия ташкилотларининг эълон қилинган маълумотларига асосланган бундай ҳулоса, ҳақиқатга мос келмаса, унда биз Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ҳақиқатга мос келадиган маълумотларни эълон қилинишини талаб қилишга ҳақлимиз. Булар шундай ҳақиқатга мос келадиган маълумотлар бўлиши керакки, уларга кўра Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари, Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг ҳисоботида кўрсатилганидек, 25 миллиард АҚШ долларга тенг бўлиб. Бундай маълумот тендер асосида жалб қилинган халқаро аудит ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки баланс ҳисоботини текшириш яъкунлари асосида тасдиқланган бўлиши зарур.

Балки, жаҳон оммовий ахборот воситаларида эълон қилинган жаҳон мамлакатларининг кредит рейтинглари қаторида Ватанимизнинг номи мутлақо йўқлигидек далилнинг (фактнинг) мавжудлиги ҳам Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари билан боғлиқ бўлиб, ишларнинг юқорида баён этилган ҳолатидан келиб чиқар. Бунга, тегишли ахброт манбаларини ўрганиб чиққач, ишончимиз комил бўлиши мумкинку, ахир [11].

Шундай ҳолатлар мавжудлигига қарамай, “мустақил эксперт” Юлий Юсупов,  ўзининг Uz24.uz сайтига берган интервюсида [4-5], бу ОАВнинг мухбири берган: “– Fitch Ratings Ўзбекистоннинг кўпчилик тижорат банклари сўмнинг пасайишига чидамли эканлигини тан олди. Шунинг учун ҳам улар валюта бозори эркинлашишидан қаттиқ зарар кўрмайдилар. Сизга бу тадқиқот натижалари маъқулми?”, деган саволга: “– Албатта, маъқул. Мен, бизни иқтисодиётимиз аллақачондан бери асосан бозор алмашув курсларида ишлаётканлиги ва валюта бозорини эркинлаштириш натажаларидан қўрқиш асоссиз эканлигини, дойим гапириб ва ёзиб келмоқдаман”, деб жавоб берган.

Юлий Юсуповнинг бу фикрларини тушинишимиз учун биз унинг Озодлик радиосига 2017 йилнинг 1 майида берган интервюсига мурожаат қилишимизга тўғри келади. Чунки ўшанда у Озодлик радиосининг: “Жаноб Юсупов, сиз бугунги ҳолатга энг оптимал бўлган қандай йўлни таклиф қилган бўлар эингиз?”, деган саволига:

Энг оптимал ва соддаси – бу расмий алмаштириш курсини ҳар ҳафта эллик сўмдан эмас, балки тез девалвация қилишдир. Оддийгина қилиб айтганда, валюта бозоридаги талаб ва таклифни мувоззанатга келтирувчи мувоззанат туқтасини пайпаслаб топиш керак. Мен долларнинг мувоззанат курси жуда ҳам қиммат бўлади деб ўйламайман, бир АҚШ доллари 7-8 минг сўм атрофида бўлади ҳолос” [6], деб жавоб берган эди.

Шунинг учун ҳам энди Юлий Юсуповнинг мана шу фикрини Fitch Ratings халқаро рейтинг агаентлигининг 2017 йилнинг 10 ва 16 май кунлари эълон қилинган прес-релизида келтирилган ҳулосалари асосида таҳлил қилиб чиқсак, қуйидагиларни билиб олишимиз мумкин.

Fitch Ratings халқаро рейтинг агаентлигининг прес-релизида:

Fitch Ўзбекистон банкларининг сўм курсини пасайишига бўлган чидамлилигини ҳар хил сценариялар асосида баҳолаб кўрди. Бизнинг баҳоларимизга кўра ОАТБ Ўзсаноатқурилишбанк, Микрокредитбанк, ҲАБ Трастбанк ва Универсалбанк 50 фойизигача бўлган курснинг пасайишига капиталнинг бошқариш талабларини бузмаган ҳолда, чидаши мумкин, Асака ва Ипак Йўли банклари эса 20 фойиз бўлган курс пасайишига чидайди, лекин уларга курснинг янада пасайишига чидаш учун қўшимча капитал ёки талаблардан четга чиқиш борасидаги рухсат керак бўлади. ОАТБ Агробанк эса минимал талабларга ҳам амал қилмаётир”.

Энди, 2017 йилнинг 1 январидан 10 майига қадар АҚШнинг 1 доллари (3734,91-3231,48=) 503,43 сўмга ёки 15,58 фоизга қимматлаганидек далилга (фактга) эътибор бермаган ҳолда, агар 2017 йилнинг 10 майида 1 АҚШ долларининг расмий алмаштириш курси 3734,91 сўмга тенг бўганлигини, “мустақил эксперт” Юлий Юсуповнинг фикрига кўра эса валюта бозорини эркинлаштириш учун керак бўладиган 1 АҚШ долларининг “мувоззанат курси” 7000-8000 сўм атрофида бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак. Унда, бу “мувоззанат курси” бўйича 1 АҚШ долларини 8000 сўмга тенг деб қабул қилган ҳолда  2017 йилнинг 10 майидан АҚШ доллари то (Ю.Юсупов айтган) “мувоззанат курси”га эришкунига қадар бизнинг миллий валютамиз (8000-3734,91=) 4265,09 сўмга қадирсизланади. Демак, Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги ўзининг пресс-релизида фойдаланган атамалар (терминлар) дойирасида бизнинг миллий валютамиз – сўм “курсининг пасайиши” [(8000:3734,91)х100%=] 214,15 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Бу кўрсаткич эса, Fitch Ratingsнинг минимал талабаларига ҳам жавоб бермаётган “Агробанк” ОАТБ тўғрисида гапириб ҳам ўтирмасдан, бу халқаро рейтинг агентлиги томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Микрокредитбанк” ҲАТБ, «Трастбанк» ҲАБ ва «Универсалбанк» ҲАТБ учун ўрнатилган сўмнинг 50 фоизга тенг “пасайиш курси”нинг чегарасидан (214,15:50=) 4,28 марта ва бу  халқаро рейтинг агентлиги томонидан “Асакабанк” ва “Ипак Йўли”дек АТБлари учун ўрнатилган сўмнинг 20 фоизга тенг “пасайиш курси”нинг чегарасидан эса (214,15:20=) 10,7 марта кўп демакдир.

Демак, агар Юлий Юсуповнинг 2017 йилнинг 1 майида Озодлик радиосига берган интервюсидаги, унинг бир АҚШ долларининг валюта бозорини эркинлаштириш учун керак бўладиган “мувоззанат курси”  8000 сўм атрофида бўлиши мумкинлиги тўғридаги фикри билан [6] келишадиган бўлсак, унда бу “мустақил эксперт” фикрнинг мутлақо ҳато эканлиги юқорида оддий математик ҳисоб-китоблар асосида кўрсатиб берилган исботларга таянган ҳолда: Ўзбекистоннинг биронта ҳусусий тижорат банки миллий валютамиз “курсининг пасайиши”  1 АҚШ доллари 8000 сўмга тенг бўладиган ҳолат пайдо бўлишига мутлқо бардош бера олмайди, деган ҳулоса чиқариш мумкин ҳолос.

Шу билан бир қаторда “мустақил эксперт” Юлий Юсупов Ўзбекистон “валюта сиёсатини эркинлаштириш” тушунчасини, “валюта бозорини эркинлаштириш” сифатида талқин қилар экан, бу тушинчани, “миллий валютанинг жорий ҳисоб бўйича конвертацияси” тушинчаси билан чалкаштираётганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур [4-7].

Буни устига у белгиланган тизимларда мавжуд бўлган миллий валюта курсининг АҚШ долларига ўхшаган соғлом валюталарга нисбатан пасайишини англатувчи “миллий валютанинг девальвацияси” деб аталувчи тушунча ўрнига, “расмий алмаштириш курсининг девалвацияси”, деган, “янги”, лекин ахмақона тушинча киритмоқчи бўлган ёки у бу масалани тушинмаганлиги учун шундай мутлақо ҳато фикр билдирган.

Айнан шундай сабабга кўра  ҳам у – Юлий Юсупов,  ўзининг Uz24.uz сайтига берган интервюсида [5], унинг мухбири берган: “– Валюта бозорини эркинлаштириш чоғида банклар умуман қандай таваккалчиликка йўл қўйишлари мумкин?” – деган саволга:

– Келинг олдин бизни шароитимизда валюта бозорини эрканлаштириш нима эканлигига аниқлик киритиб олайлик. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, бунда, кўплаб бошқа мамлакатларда бўлгани каби, бизнинг мамлакатимизда ҳам (расмий, “қора бозор” ва биржа каби) кўпкина алмаштириш курслари ўрнига, битта алмаштириш кўрси бўлиши тўғрисида сўз юритилмоқда. Бунинг учун эса  миллий валютанинг жорий ҳисоб бўйича конвертацияси (ажрабиб кўрсатди – Р.А.), деб аталадиган конвертацияни амалга оширишни таъминлаш керак”.

Uz24.uz сайти мухбирининг: “– Лекин биз расмий курс девалвацияси чоғида долларнинг курси бошқа бозорларда ҳам ошаётганлигини кузатаяпмиз. Улар қандай қилиб бир-бирига яқинлашиши мумкин?” – деган саволига:

“– Бу эркинлаштириш услубларининг муаммоси. Танланган тактика самарасиз. Расмий курс жуда секин девалвация қилинмоқда. Шунинг учун ҳам ахоли ва бизнес соҳасида доллар “қора” бозорда ҳам ўсишга бошлайди, деган қўрқинч ва кутиш мавжуд. Бу кутиш долларга бўлган талабни ошишига олиб келмоқда ва долларнинг курси ҳақиқатдан ҳам ўсмоқда. Будан қутилиш учун Марказий банк расмий курс девалвациясини жиддий равишда жадаллаштириши керак (ажратиб кўрсатди – Р.А.)”, деб жавоб берган.

Агер энди Юлий Юсуповнинг бу фикрларини таҳлил қиладиган бўлсак, унда макроиқтисодиёт масалалари бўйича мутаҳассис учун, иқтисодиёт фанида бу “мустақил эксперт” ўзининг мақола ва интервюларида ишлатаётган “валюта расмий курсининг девалвацияси” деган тушунчанинг ўзи умуман йўқ эканлигини аниқлаш қийин эмас. Чунки иқтисодиёт фанида “девалвация” деган тушунча устида сўз юритилганда, биринчидан (валюта курси девалвациси деб эмас, балки), миллий “валютанинг девальвацияси” назарда тутилади. Иккинчидан эса, бу тушунчага, қарайиб барча машҳур энциклапедиларда келтириб ўтиладиган, қуйидаги таъриф берилади. Шундай қилиб, мана шундай машҳур энциклопедиялардан бирида, девалвация тушунчасини яхши тушинтириб берувчи қуйидаги сермазмун таъриф берилган:

Девалвация – олтин стандарт мавжудлиги шароитида, пул бирлиги таркибида олтин миқдорининг камайишини кўрсатган. Хозирги шароитда “девалвация” атамаси пулни бошқарувчи давлат органлари томонидан миллий валютанинг соғлом валюталарга нисбатан ўрнатилаётган расмий курсининг пасайтирилишига нисбатан қўлланилмоқда.

Шу билан бир қаторда “девалвация” атамаси Халқаро валюта жамғармасининг илмий-тадқиқот ишларида иқтисодий сиёсат талаби билан ўрнатилаган амалдаги валюта курсининг пасайишига нисбатан қўлланилади (ёки айтилади).

Валюта девалвациясига алоҳида давлатлар марказий банкларининг ревалвациянинг акси бўлган миллий валютани бошқарув ускунаси сифатида ҳам қаралади.

Тебранувчи валюта курси (плавающий валютный курс) қўлланилаётган шароитда миллий валютанинг расмий қиймати тўғридан-тўғри белгиланмайди. Шунинг учун ҳам валюта курсининг пасайишига нисбатан қадрсизланиш (англ. depreciation), валюта курсининг ўсишига нисбатан – қийматлашиш (англ. appreciation) деган атамалар ишлатилади. Бундай шароитда Марказий банк фақатгина билвосита усул (бўлмиш, валюта интервенцияси йўли) билангина валюта курсини ўзгартира олади. Бундай шароитда валютанинг қадрсизланиши ёки қийматлашиши расмий даражадаги ҳужат қабул қилиниши натажасида эмас, балки валюта қийматининг бозор механизмлари таъсири натижасида ўзгаради.

Инфляция” атамаси ўз мазмуни жиҳатидан “девальвация” атамаси мазмунига яқин, лекин “инфляция” атамасини миллий валютанинг маҳаллий бозордаги товарларни сотиб олишга қодирлигига нисбатан, “девальвация” атамаси эса миллий валютанинг чет эл валютасини сотиб олишга қодирлигига нисбатан қўллайдилар.

Девалвация, дейилганда расмий (очиқ) ва яширин девалвацилар фарқланади. Очиқ девалвация содир бўлиши учун мамлакат Марказий банки миллий валютанинг девальвациясини расман эълон қилади ва муомиладан қадирсизланган қоғоз пуллар чиқариб ташланади ёки шундай пуллар чидамли кредит пулларига алмаштирилади (лекин бундай алмаштирув, эски пулларнинг курси, яъний паст курсларда амалга оширилади).

Яширин девалвация чоғида эса давлат миллий пул бирлигини чет эл валюталарига нисбатан қийматини, уларни муомиладан чиқармаган ҳолда, пасайтиради. Очиқ девалвация товарлар нархининг пасайишига олиб келса, яширин девалвация натижасида товарлар нархи кўтарилади.

Инфляция ёки савдо ва тўлов балансларининг камоматлари миллий валюта девалвациясининг сабаблари бўлиши мумкин. Девалвация макроиқтисодий омилларга боғлиқ бўлсада, лекин миллий валюта курсининг пасайишига мамлакат бошқарув органларининг қарорлари сабаб бўлади. Бундай қарорлар жумласига, мамлакат рахбарияти томонидан белгиланган расмий курснинг пасайтирилиши, валюта курсини қўллаб-қувватлашдан воз кечиш, мамалакат тўлов балансининг камоматларини камайтириш мақсадида амалга оширилиши мумкин бўлган миллий валюта курсини башқа мамлакатлар валютаси ёки валюта саватларига боғлашдан воз кечиш, жаҳон бозорларида ишлаб чиқарилаётган товарлар рақобатбардошлигини ошириш ва ички ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тўғрисидаги қарорлар кираши мумкин.

“Девалвация” атамасининг юқорида баён этилган таърифига кўра Uz24.uz сайти мухбирининг (ҳаттоки – таъкидлов, деб аташ ҳам мумкин бўлган): “Шундай қилиб, валюта бозорини эркинлаштириш – бу, аввалам бор, [миллий валюта] расмий алмаштирув курсининг девалвациясими? (ажратиб кўрсатди – Р.А.)”, деган саволигина эмас, балки “мустақил эксперт” Юлий Юсуповнинг: “Шундайга ўхшайди” [5], деб берган жавобини ҳам ғирт ахмақона жавобдир, дейиш мумкин.

Демак, “мустақил эксперт” Юлий Юсупов”, малакаси пастлиги учун ахмақона тарзда нафақат “валюта сиёсатини эркинлаштириш” деган тушунчани “валюта бозорини эркинлаштириш” деган тушунча билан чалкаштирмоқда. Буни учтига у “валюта бозорини эркинлаштириш” деган тушунчани иқтисодиёт фани луғатида йўқ бўлган [миллий валюта] “расмий алмаштирув курсининг девалвацияси?” деган ахмақона тушунча билан чалкаштирмоқда. Ёки “валюта бозорини эркинлаштириш” деган тушинчага – бу [миллий валюта] “расмий алмаштирув курсининг девалвациясидир?”, деган мазмундан бошқа нарсани англатмайди қабилидаги ахмақона таъриф берган.

Бундан ташқари, “мустақил эксперт” Юлий Юсупов “миллий валютанинг жорий ҳисоб бўйича конвертацияси” тўғрисида сўз юритар экан, у макроиқтисодий масалаларда малакаси паст бўлганлиги туфайли бу тушунча “МИЛЛИЙ ВАЛЮТАНИНГ ҚИСМАН БЎЛГАН КОНВЕРТАЦИЯСИ” деган умумий тушунча ёки тоифага киришини билмаслигини ҳам яққол намойиш қилган. Бироқ “Валюта ва валюта муносабатларининг туб маъноси. Валютанинг қисман бўлган конвертацияси” [13], деган илмий мақолада:

Конвертациясиз валютадан конвертация қилинадиган [валютага – Р.А. изоҳи] ўтиш, қисман бўладиган конвертация, ва биринчи ўринда жорий ҳисобининг конвертацияси орқали амалга оширилади. Бундай конвертация, ички, ташқи [бўлиши] ёки бу иккала(си) [конвертация] бир пайтда бўлиши ҳам мумкин” [13], деб таъкидланган

Шу билан бир қаторда, раҳбарият чет эл валютасининг мамлакатга узоқ муддат давомида кириб туришига ишончини йўқотган бўлса, у ҳолда бундай валютанинг чиқишига сунъий тўсиқ қўйиши мумкинлигини ҳам эътиборга олиш лозим. Бундай тўсиқлар ҳар хил оғирлик ва йўналишга эга бўлади. Мана шулар валютанинг қисман конвертацияси режимини ташкил этади. Бундай режим вариантлари икки  мезон: а) миллий ва жаҳон бозорларида меёрий чекловларни фарқлаш ва  б) тўлов баланси чекловларининг даражаси, асосларида таснифланади.

Тўлов баланси ҳисоб рақамлари бўйича қурилган таснифлашда қисман ковертация қилишнинг икки турини:  жорий ҳисоб рақамлар бўйича ва капитал ҳисоб рақамлар бўйича конвертация қилишни ажратиб кўрсатишади. Жорий ҳисоб рақамлар бўйича чекловлар, капитал ҳисоб рақамларига қўйилган чекловлардан фарқ қилади. Одатда капитал ҳисоб рақами ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган чекловлар кўпроқ бўлади.

Жорий ҳисоб рақами бўйича чекловлар жуда кўп бўлиши ҳам мумкин. Уларнинг қуйидаги асосийларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) импорт депозитлари бўйича талаблар; 2) импорт тўловлари миқдори чегарасини шакиллантириш; 3) алмаштириш курсларининг кўплиги; 4) импортни лицензиялаш; 5) валюта тушумларини Марказий банкка ёки миллий валюта биржаси орқали, мажбуран сотиш.

Жорий ҳисоб рақами бўйича конвертацияси қилишнинг фақат мана шу чекловларини санаб ўтиш билангина кифояланиб, муштарийларга валюта бозорини эркинлаштириш билан боғлиқ бундай ислоҳат мамлакатмизда илгари, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг қатор Қарорлари асосида амалга оширилганлигини ҳам эслатиб ўтиш ўринлидир [15-18]. Шундай сабабга кўра ҳам, сафига миллий валютамизнинг жорий ҳисоб рақами бўйича конвертациясини қилиш ҳам кирган, миллий валютанинг қисман конвертациясини амалга оширишдек даврни биз аллақачон бошимиздан кечирганлигимиздек далил (факт) мавжуд эканлигини алоҳида таъкидаб ўтиш керак. Шунинг учун ҳам бизнинг иктисодиётимиз, муаллиф ўзининг “Ўзбекистон ўз валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириш учун ХВЖдан қарз олиши зарур” [19], деган мақоласида таклиф қилган, валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириш билан боғлиқ бўлган конвертациянинг янада юқори даражаси асосида ривожланиши зарурки. Фақатгина тебранувчи валюта курсигина миллий валютамиз конвертациясининг мана шундай, янада юқори даражаси бўлиб ҳизмат қилиши мумкин.

“Мустақил эксперт” Юлий Юсуповнинг “расмий алмаштириш курсининг девалвацияси” тўғрисидаги таъкидлови қанчалик ахмақона бўлишидан қатъий назар, унинг фикрлари ичида, муштарийлар ва фаросатсиз “мутаҳассисларни” қаттиқ гангитиб қўйиши мумкин бўлган энг ҳавфли фикри, бу унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берган: “МАРКАЗИЙБАНК РАСМИЙ КУРС ДЕВАЛВАЦИЯСИНИ СЕЗИЛАРЛИ ДАРАЖАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШИ КЕРАК” [5], деган тавсиясидир. Мен шахсан, агар 1news.uz сайтида содда ва унга ўхшаган етарли даражада фаросатга эга бўлмаган, яъний иқтисодиётдан умуман ва макроиқтисоддан эса, ҳусусан, жуда узоқ одамлар ишламаганида, улар Юлий Юсуповнинг юқорида келтирилган фикрини, унинг интервюси сарловҳасига чиқармаган бўлар эдилар, деган фикрдаман.

“Мустақил эксперт” Юлий Юсупов, бошқа мамлакатларда бўлган милий валюталар [яширин] девалвациясининг жаҳон таржрибасини ўрганмаганлиги ва билмаслиги туфайли, айниқси у, бундай иқтисодий ҳодисаларнинг бизга жуда яқин бўлган постсовет мамлакатларидан, масалан, Азарбайжон ва Қозиғистонда бўлган турларини, мутлақо билмайди [20-27]. Шунинг учун ҳам у, бундай иқтисодий ҳодиса, тегишли давлат органлари томонидан ўз вақтида башарот қилинмаганли учун, қандай салбий оқибатларга олиб келиши мукинлигини ва нима сабабдан бундай давлат органлари ўзларининг олтин-валюта заҳираларини ишлатиш имкониятлари чекланганлиги туфайли, бундай салбий иқтисодий воқиеаларни олдини олиш учун, Ҳукумат ва Марказий банкларнинг халқаро молиявий ташкилотлардан қарз олиш учун мўлжалланган қарорларини ўз вақтида ишлаб чиқиб, тегишли чоралар кўрмаган эканлигини ҳам, билмайди.

Худди мана шундай сабабларга кўра Юлий Юсупов, ҳукуматимиз, ундан анча олдин – 2003 йилдаёқ, жаноб Рустам Азимов тимсолида, валюта бозорини эркинлаштиришни Халқаро валюта жамғармаси ёки бошқа халқаро молия ташкилотлари қўллаб-қувватлови орқали амалга ошириладиган халқаро ёрдамсиз ҳам амалга ошириш мумкин, деган фарази омадсизликка учраганини билмаганлиги туфайли, у ҳам хозирги даврда ҳудди шундай фикрга борган. Ва у – Юлий Юсупов,  ўзининг мана шундай фикрлари таҳлилини, ушбу мақола муаллифи, ўзининг 1995 йили эълон қилинган китобида [29], Ғарб иқтисодчи-олимларининг асоссиз эканлигини исботлаб берган назариялари асосида қурилган, конвертация қилинаётган валюталар талаб ва таклифининг реал эмас, балки мутлақо гипотетик (нореал) графиклари асосида, исботлаб беришга уринган.

Айнан шунинг учун ҳам “мустақил эксперт” Юлий Юсупов, миллий валютанинг [яширин] девалвацияси аҳоли манфаатларига жуда катта зарар етказиши ва унинг яшаш даражаси ҳамда сифатини пасайтиришидек, нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон тажрибасида ҳам ўз тасдиғини топган далилни (фактни) инкор этган. Ва у миллий валютамиз бўлмиш сўмнинг [яширин] девалвациясини, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасига асосан мамлакатимиздаги давлат ҳокимиятининг ягона манбаи бўлган ҳалққа эмас, балки ҳусусий бизнес ва давлатгагина фойда келтираётган, эзгуликнинг тимсоли деб билади. Ваҳоланки давлат ва ҳусусий бизнес, миллий валютамизнинг яширин девалвация натижасида (айтиш мумкинки) уларнинг ўз “чўнтакларига” тушаётган “меҳнатсиз даромадлар”ни ўзлаштириш орқали ўз халқини, классик капитализм даврининг энг салбий анъаналарига мурожаат қилган ҳолда, эксплуатация қилиш учун эмас, балки мана шу халққа, бундай зарар келтиришнинг энг оз бўлган кўринишларини ҳам олдини олган ҳолда, ҳизмат қилиш учун дунёга келганлиларини унутмасликлари керакки. Бу дегани, давлат, Ўзбекистонда ҳам бор ва мавжуд бўлган, миллий валюталарнинг бегиланган курслари тизими амалда бўлган мамлакатлар Марказий банклари томонидан амалга оширилувчи яширин девалвациянинг ҳар қандай кўринишини бартараф этиши зарур, деганидир. Бироқ етарли билим ва савияга эга бўлмаган “мустақил эксперт” Юлий Юсупов бундай талабларга тескари иш тутиб, давлат банки бўлмиш – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, миллий валютамиз девалвациясини жадаллаштириш таклифини берган…

Ҳулосалар

 1.  Ўзбекистон валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириши натижасида бизни мамлакатимиз етарли билим ва савияга эга бўлмаган “мустақил эксперт” Юлий Юсупов таклиф қилаётган, миллий валютамизнинг яширин девалвациясини жадаллаштириши ва биз учун аллақачон ўтмишга айланган жорий ҳисоб бўйича конвератцияни жорий қилиши керак эмас.  Балки биз бундай ислоҳат натижасида сўмнинг, валютанинг тебранувчи курси, деб аталадиган эркин конвертацияси шароитига ўтишимиз керакки, ундаги салбий иқтисодий жараён ва ҳодисаларга йўл қўймаслик учун, бу соҳадаги, масалан, Азарбайжон ва Қозиғистоннинг амалиёти ва тажрибасини ҳар томонлама ўрганиб чиқишимиз керак. Шунинг учун ҳам бизнинг мамлакатимизда валютанинг тебранувчи курсига мақола муаллифининг “Ўзбекистон ўз валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириш учун ХВЖдан қарз олиши зарур” деган мақоласида киритган таклифларини инобатга олинган ҳолда, ўтишимиз керак [19].

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки миллий валютамизнинг бошқа мамлакатларнинг соғлом валюталарига нисбатан бозор усулларига зид равишда ўрнатадиган расмий курсини, унинг қадирсизланиши ва товарлар нарҳ-наволарининг ошишига олиб келувчи, сўмни бошқаришнинг аслаҳаси бўлмиш, ўзининг яширин девалвация шаклини ишлатиш асосида белгилаш ҳуқуқидан воз кечиши зарур.

3. Мамлакатимизда лотин графикасига асосланган алфавит тегишли Қонун асосида 1993 йили жорий этилганлиги, ундан бир йил кейин, яъний 1994 йили жорий этилган амалдаги миллий валютамиз дизайнида эса кирил графикаси қўлланилган эканлигини инобатга олган ҳолда. Буни устига 1994 йилнинг 16 июнидан 2017 йилнинг 15 майига қадар Ўзбекистоннинг миллий валютаси қарайиб 3676 марта қадрсизланганлиги туфайли, жуда ҳам қўпол ва кўп жой эгаллайдиган бўлиб қолиб, одамларнинг оддий чўнтаклари ва картмонларига сиғмайдиган бўлиб қолганлигини эътиборга олиб, валюта сиёсатини эркинлаштириш ва тебранувчи валюта курсини жорий қилишдан олдин ёки шу жараёлар билан бир даврда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки миллий валютамизнинг ОЧИҚ ДЕВАЛВАЦИЯСИНИ амалга ошириб, эски намунадаги муомиладан чиқарилаётган қоғоз пулларни янги, дизайнида лотин графикаси ишлатилган ва тегишли курсга эга, устивор кредит пулларига, илгари бўлган пул ислоҳатларидагидек ёки бошқа мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, алмаштириши зарур.

4. Ўзбекистон банкларига носармоявий тоифага эмас, балки сармоявий тоифага кирувчи халқаро рейтинглар керак.

Адабиёт

1. Fitch: большинство банков Узбекистана устойчивы к снижению курса сума. 10 мая 2017 года (https://www.fitchratings.com/site/pr/1023433).

2. Газета. Uz:  «Fitch: большинство банков Узбекистана устойчивы к снижению курса сума». 11 мая 2017 года (https://www.gazeta.uz/ru/2017/05/11/fitch/).

3. Sputniknews-uz.com: «Fitch: девальвация сума не опасна для узбекских банков» (http://ru.sputniknews-uz.com/economy/20170511/5377154/fitch-o-devalvacii-syma.html).

4. Uz24.uz: «Риски банковского сектора при либерализации валютного рынка незначительны»: Интервью с Юлием Юсуповым (http://uz24.uz/opinions/riski-bankovskogo-sektora-pri-liberalizacii-valyutnogo-rinka-neznachitelyniq:-intervyyu-s-yuliem-yus).

5. 1news.uz:  Центробанку надо существенно ускорить девальвацию официального курса – эксперт (http://1news.uz/ru/ekonomika/tsentrobanku-nado-sushhestvenno-uskorit-devalvatsiyu-ofitsialnogo-kursa-ekspert/).

6. Озодлик: «Юлий Юсупов: Либерализация валютного рынка, если ее проводить грамотно, не должна оказаться шоком для населения» (rus.ozodlik.org/a/28461538.html).

7. Kommersant.uz:  Зачем нужны конвертация и международная торговля? (http://kommersant.uz/kejs/konvertatsiya-i-torgovlya).

8. CORRECT: Fitch: Most Uzbek Banks Resilient to Som Depreciation

  (https://www.fitchratings.com/site/pr/1023705).

9. Исправление: Fitch: большинство банков Узбекистана устойчивы к снижению курса сума (https://www.fitchratings.com/site/pr/1023715).

10. Рейтинговое агентство Fitch Ratings (http://www.banki.ru/wikibank/fitch_ratings/).

11. КРЕДИТНЫЙ РЕЙТИНГ — СПИСОК СТРАН (http://ru.tradingeconomics.com/country-list/rating).

12. Золотовалютные резервы стран мира (http://nonews.co/directory/lists/countries/gold).

13. Сущность валюты и валютных отношений/Частичная конвертируемость валюты (http://www.profibank.ru/?Sushnostmz__valyuty_i_valyutnyh_otnoshenii:Chastichnaya_konvertiruemostmz_valyuty).

14. Конвертируемость валют (http://diplom-econom.ru/stati/12-mezhdunarodnaya-ekonomika/50-konvertiruemost-valyut.html).

15. Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан «О мерах по дальнейшей либерализации валютного рынка и расширению валютно-обменных операций» от 30 июня 2000 года № 250 (http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3107042).

16. Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан «О мерах по дальнейшей либерализации валютного рынка» от 22 июня 2001 года № 263 (http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=333442).

17. Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан  «О мерах по дальнейшей либерализации валютного рынка и унификации обменных курсов» от 11июня 2003 года 260 (http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=244787).

18. Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан  «О мерах по дальнейшей либерализации валютных операций» от 1 октября 2003 года № 420 (http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=246524).

19. Абдуллаев Р. Для ускорения либерализации валютной политики Узбекистана необходим кредит МВФ (http://fundamental-economic.uz/article/ra195492/).

20. Национальная валюта Азербайджана обесценилась почти на 50% (http://www.dsnews.ua/world/natsionalnaya-valyuta-azerbaydzhana-obestsenilas-pochti-na-21122015110200).

21. Национальная валюта Азербайджана грохнулась на 47% (http://www.shatilin.com/natsionalnaya-valyuta-azerbaydzhana-grohnulas-na-47/).

22. Крах Азербайджана: крупнейший банк республики прекратил платежи кредиторам (http://www.forbes.ru/kompanii/344163-krah-azerbaydzhana-krupneyshiy-bank-respubliki-prekratil-platezhi-kreditoram).

23. Девальвация: Азербайджан готовится повторить. Казахстан тоже? (http://zazor.pw/browse.php?u=https%3A%2F%2F365info.kz%2F2016%2F12%2Fdevalvatsiya-azerbajdzhan-gotovitsya-povtorit-kazahstane-tozhe%2F&b=0&f=norefer).

24. В Казахстане из-за обвала тенге закрылись обменники (http://www.rg.ru/2015/08/20/obmenniki-site.html).

25. Новый курс тенге поверг казахстанцев в шок (http://www.dw.com/ru/новый-курс-тенге-поверг-казахстанцев-в-шок/a-18662975).

26. Мельников А. Почему Назарбаев не лучше Путина, а Казахстан – не Сингапур (http://kapital-rus.ru/articles/article/282287/).

27. Назарбаев об экономической ситуации в стране: «Такого у нас не было» (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1440002700).

28. Узбекистан: Обойдемся без кредитов МВФ (http://tashkent.marketcenter.ru/News/News.asp?NewsID=7156).

29. Абдуллаев Р. Интеллектуальный мир, модель экономического пространства и законы идеальной экономики. ― СПб.: Изд-во СПбУЭФ, 1995, 176 с. IBSN 5-7310-0528-1.

Мақоланинг рус тилида 2017 йилнинг 23 майида эълон қилинган матни ва унинг ўзбек тилига қилинган ушбу таржимасининг муаллифи, иқтисод фанлари доктори, академик Рустамжон Абдуллаев.

Тошкент, 2017 йил 20 июнь.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332