У (Аллоҳ) – ғаний эрур; ҳукм Аллоҳ таоло ҳукмидир; қудрат Аллоҳ таоло қудратидир; ҳукмронлик Аллоҳ таоло ҳукмидир; қудрат Аллоҳ таоло қудратидир; ҳокимият Аллоҳ таоло ҳукмидир
Темур Тарағай сўзимиз!
Соҳибқирон Амир Темур номидан эълон қилинаётган Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини тасдиқлаш ва Ўзбекистон салтанатининг Президенти этиб Шавкат Миромонович Мирзиёевни тайинлаш тўғрисида Конституция даражасидаги
ОЛИЙ ФАРМОН
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 7-моддасининг иккинчи қисмида “Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади”, деган нормаларни билган ва уларни бузмаган ҳолда. Қуръони Карим 3-сураси 26-оятида: “Айтинг: «Эй, ҳукмронлик эгаси – Аллоҳ, Сен хоҳлаган кишига ҳукмронлик ато этурсан…”, дейилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қунунчилик палатаси ўз Қарори билан Ўзбекистон Республикаси референдумининг овоз бериш бюллетенига: «Сиз «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?», деган, Олий Мажлиснинг Сенати ҳам ўз Қарори билан тасдиқлаган саволни киритганлиги – бу ҳар бир Ўзбекистон Республикасининг фуқороси, Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай оддий, Конституциявий қонунларни ва ҳаттоки янги Конституцисини қабул қилиш ҳуқуқига ҳам эгадир, дегани эканлигини инобатга олган ҳолда, ушбу Конституция даражасидаги қонун мақомига эга бўлган ва соҳибқирон Амир Темур номидан эълон қилинаётган Олий Фармон Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаётган республика шаклидан мутлақо воз кечиб, халқимиз фаровонлиги ва турмуш даражасини қисқа муддатлар ичида юқори даражага кўтариш учун ўзбеклар ва уларнинг давлатлари келиб чиқиш тарихида давлатни бошқаришнинг салтанат шакли, ўзбек давлатчилигининг энг буюк ва самарали бошқариш шакли бўлган эканлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклини қайта жорий этиш учун туб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳатларни амалга ошириш;
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилиниб, у кучга кирганидан кейин унинг 7-моддасини Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини хозир эгаллаб турган шахсга нисбатан қўллаб бўлмайди – бунга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 106-моддасининг биринчи қисмида мавжуд бўлган: айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги конституциявий чеклов, унинг 16-моддаси иккинчи қисми нормасига асосан йўл қўймаслигини ушбу Олий Фармоннинг 3-иловасида баён қилинган Таҳлилда исботлаб берилганлигига ва бу Конституциявий қонун лойиҳасида жуда ҳам жиддий бошқа ҳато ва камчиликлар ҳам мавжудлигига Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг эътиборини қаратиш, уни огоҳлантириш ва ҳимоя қилиш мақсадида:
1. Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаган республика шаклидан тўлиқ воз кечиб уни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтилсин ва Ўзбекистон салтанати Конституциясининг 1-иловадаги матни тасдиқлансин ҳамда у ушбу Олий Фармон имзоланган кундан эътиборан салтанатнинг асосий ва олий даражадаги қонуни сифатида кучга киритилсин.
2. Ўзбекистон салтанати Конституциясининг 68-80-моддаларига асосан ушбу Олий Фармон имзоланган кундан эътиборвн Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон салтанатининг биринчи давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти этиб тайинлансин.
3. Ўзбекистон салтанати Конституциясининг 71-моддасига асосан Ўзбекистон салтанатининг Вице-президенти лавозими жорий этилсин ва бу лавозимга Ўзбекистон салтанатининг Маликаси Саида Мирзиёева тайинланиши мақсадга мувофиқ деб топилсин ва уни бу лавозимга тайинлаш Ўзбекистон салтанатининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга тавсия этилсин.
4. Бир ойдан сўнг Ўзбекистон салтанатининг биринчи давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг инаугурация маросими ўтказилсин.
5. Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон салтанатининг биринчи давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти этиб тайнлаш тўғрисидаги Баёнатнинг 2-иловадаги матни тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси Ўзбекистон салтанатининг икки палаталик Олий мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси бўлишини кўзда тутганлиги учун, улар бу Конституцияда белгиланган тартибди Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловлари ўтганидан сўнг Ўзбекистон салтанатининг Вазирлар Маҳкамаси тузилгунига қадар, ўз фаолиятини давом эттириб турсин.
7. Ўзбек деган атама Ўзбекхон тузган, тарихда Буюк Давлат, Ўзбеклар мамлакати деб ҳам аталган, яъни Ўзбекистон деган номга биринчи бўлиб сазовар бўлган давлат томонидан ўз ҳарбий зодагонларига берилган умумлашган фахрий унвон бўлганлиги эътиборга олиниб, бу этно-ном Ўзбекистон салтанатининг ҳам умумлашган зодагонлик фахрий унвони сифатида тасдиқлансин.
8. Ўзбекистон салтанати Конституциясида “Қорақалпоғистон Республикаси” деган атама ёки хороним мавжуд бўлиши мумкин бўлмаганлиги сабабли бу ўлка Ўзбекистоннинг вилоят мавқеига эга абадий мухторияти деб ҳисоблансин.
Қарақалпоқ элати эса ўзбекларни ташкил этувчи 92 туркий уруғлар сафига кирганлиги сабабли қорақапоқларнинг этник мақоми Ўзбекистоннинг титул миллати бўлган – ўзбеклар даражасига кўтарилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида” 2023 йилнинг 10 мартда қабул қилган 3017–IV-сонли Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида” 2023-йилнинг 14-мартида қабул қилган СҚ-702–IV-сонли Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Клнституциявий судининг “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорининг (иловаси билан) Ўзбекистон Республикасининг конституциясига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги иш юзасидан” 2023 йилнинг 13 мартда қабул қилган КСҚ-4-сонли Қарори:
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси 1-моддаси билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид деб топилсин.
10. Ушбу Олий Фармоннинг 1-5 ва 9-бандларига асосан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказишга ҳожат қолмаганлиги учун уни ушбу Олий Фармон имзоланган кундан кейинги 3 кун ичида бекор қилиш Ўзбекистон салтанатининг Президенти Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
11. Ўзбекистон салтанати Конституциясида белгиланган туб сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатларни амалга ошириш учун 2024 йилнинг 1 январигача бўлган давр давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаган республика шаклидан уни бошқаришнинг салтанат шаклиги ўтиш даври этиб белглансин.
12. Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси қонуний актларини қайта кўриб чиқиш, уларни Ўзбекистон салтанатининг Конституциясига мос келтириш бўйича ўз таклифларини тайёрлаб, уларни Ўзбекистон салтанати Президентига икки ой муддатдат ичида тақдим этсин. Бу таклифларда амал қилишни давом этириш мақсадга мувоффиқ бўлган барча қонунларда “республика” норматив-ҳуқуқий атамаси “салтанат” норматив-ҳуқуқий атамасига алмаштирилсин, мумкин бўлган ҳолларда эса “республика” атамаси улардан ўчирилсин. Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари, бошқа давлат идоралари, ташкилотлари ва корхоналари Ўзбекистон салатанатининг вазирликлари, давлат идоралари, ташкилотлари ва корхоналари деб қайта номлансин.
13. Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида” 1996 йилнинг 26 декабрида қабул қилинган 337-I-сонли амалдаги Қонуни, Ўзбекистон салтанатининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуни деб қайта номлансин ва бу қонун 6-моддаси биринчи қисмининг матни:
“Сиёсий партияни тузиш учун камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида беш юз фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади”, деб баён этилсин.
Ўзбекистон салтанатининг Адлия вазирлигига икки ой муддат ичида барча сиёсий партияларни қайта, янгиларини эса – биринчи бор, давлат рўйҳатидан ўтказиш топширилсин.
14. Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатасига ҳамда уларнинг қўшма йиғилишларига ва соҳибқирон Амир Темурнинг бошқа барча авлодларига, ушбу Олий Фармонни бекор қилиш ва шунга ўхшаш бошқа ҳар қандай фармонлар қабул қилиш тақиқилансин.
15. Ўзбекистон Республикасининг байроғи, герби ва мадҳияси Ўзбекистон салтанатининг ҳам рамзлари сифатида тасдиқлансин.
16. Ўзбекистон салтанати Президентининг зиммасига 2023 йилнинг 1 июлига қадар “2030 йилга бориб Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш стратегияси”ни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш бўйича тегишли ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар тайёрлаш ва эълон қилиш юклатилсин.
17. “Новоий кон-металлургия комбинати” давлат корҳонаси ихтиёрида 2020 йилнинг 26 февралига қадар мавжуд бўлиб, кейинчалик айнан шу ном билан тузилган очиқ акциядорлик жамияти балансига ўтказилишига рухсат берилган 3700 тоннага тенг, олдинги йилларда “Новоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг бухгалтерия ҳисобида мутлақо акс этмаган олтин тўлиғича конфискация ёки национализация қилиш йўли билан давлатнинг олтин-валюта заҳираси таркибига киритилсин.
18. Ушбу Олий Фармоннинг назорати ва бу Фармон имзоланганидан кейинги узоғи билан уч кун ичда уни матбуотда эълон қилинишини таъминлаш шахсан Ўзбекистон салтанатининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ушбу Олий Фармонни соҳибқирон Темур Тарағай Барлос номидан ўзбекларнинг барлос уруғидан бўлган унинг авлодларидан бири иқтисод фанлари доктори, акадмик
Рустамжон Абдуллаев
тайёрлаб электрон рақамли имзо билан 2023 йилнинг 18 апрелида Тошкент шахрида имзолади ва эълон қилди
Учта иловани тўлиқ ўз ичига олган материаллар БАТАФСИЛ…