Қадрли ватандошлар! Муҳтарам дўстлар! Мана шу ҳаяжонли, файзли дамларда жонажон Ўзбекистонимизга 2019 йил кириб келмоқда. Сиз, азизларни, кўп миллатли халқимизни Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчангизга улуғ бойлик бўлган оилавий бахт ва саломатлик тилайман. Азиз юртдошлар! 2018 йилда барча соҳаларда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига катта ўзгаришларни амалга оширдик. Замонавий корхоналар, уй-жойлар, йўллар, [...]