Арманилар геноциди, Қўқон мухторияти, дашнаклар ва босмачиликка таълуқли тарихни нега сохталаштирмоқдалар? – 1-қисм

Mushtariylar: 11403
T

2016 йил давомида Озарбайжон ОАВларида ўзбекистонлик муаллиф Шуҳрат Саломов (Suhrat Barlas) деган кимсанинг арманилар ва уларнинг «Дашнакцутюн» деган партияси билан боғлиқ бўлган, маълум воқиеаларга бағишланган иккита китобини кўкларга кўтариб мақтовчи бир неча мақола ва у берган интервюлар эълон қилинди. Ш.Саломов, озарбайжон ОАВларига берган интервиюларида Туркия ҳукумати ва озарбайжонликларни ҳимоя қилиш мақсадида, арманилар ва дашнакларни туркий халқларга, шу жумладан ўзбекларга нисбатан ҳам геноцид содир этганликда айблаган. Буни устига у, Қўқон мухторияти тўғрисида сўз юритилганда, уни Туркистон мухторияти, Мустафо Чўқайни Туркистон мухториятининг биринчи Бош вазири деб атаб, бу мухториятнинг Мустафо Чўқай бошлиқ ҳукуматини Қўқон хонлигини қайта тикламоқчи бўлган уламолар эмас, гўёки Қизил Армия йўқ қилган, деган фикирларни билдирган. Унинг бобоси босмачилар сафида бўлганлиги учун эса, у Ўрта Осиё монархик давлатларини қайта тиклаш учун, совет ҳукуматига қарши ғазоват шаклидаги “муқаддас уруш” эълон қилган “босмачилик” ҳаракатини, “Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракати” деб атаган. Булардан ташқари у, Ўсмон империясида “арманилар геноциди” учун сиртдан ўлимга ҳукм этилган, кейинчалик эса босмачилик ҳаракати раҳбарларидан бирига айланган ҳарбий жиноятчи ва ҳатарли таваккалчи Энвер пашани “Туркистон мустақиллиги учун болшевикларга қарши курашган” қахрамонларнинг намунаси даражасига кўтарган. Шу жумладан Шуҳрат Саламов Қорабоғ можароси масаласи устида тўхталиб, гўёки “тоғли-қоробоғ можаросини мультикультурализм қадриятлари асосида ечмш мумкин”, деган фикр билдирган. Шунинг учун ҳам объектив тарихий ҳақиқатни аниқлаш учун Шуҳрат Саломов ҳамда бошқа муаллифларнинг бу мавзуда ёзган “илмий” асарларини таҳлил қилиш ва 1) “Қўқон мухторияти” ва “босмачилик” атамаларининг янги таърифлари; 2) Туркия Ўсмон империяси даврида амалга оширилган “арманилар геноцини” тан олиши кераклиги ва 3) Қорабоғ можаросини ҳал қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш эҳтиёжи туғилди.

Сўз боши. 2014 йилнинг 25 январида Facebookда “Suhrat Barlas” лақаби остида тарихий масалалар юзасидан кичкина-кичкина мақолалар эълон қилиб юрувчи Шуҳрат Саломов деган кимсага бағишланган мақола эълон қилинган эди. Бошқа манбаларда бу мақола “Шуҳрат Барлас фирибгар ва тарих соҳтакори” дебгина аталган [1].

Лекин озарбайжон интернет наширлари Шуҳрат Саломовнинг китоблари тақдимотига бағишланган бир нечта мақола ва интервюлар эълон қилди. Масалан, Озарбайжоннинг Haqqin.az номли интернет нашри 2016 йилнинг 2 апрелида Шуҳрат Саломов (кейинги ўринларда Шуҳрат Барлас) берган интервюни “Ўзбек тарихчиси: Арманилар ўзбекларни ҳам сўйишган” (“Узбекский историк: Армяне вырезали и узбеков”), деган сарлавҳа остида эълон қилган [2]. Шу билан бир қаторда Haqqin.az бу “фирибгар ва тарих соҳтакори”ни ўз муштарийларига “таниқли ўзбек ёзувчиси ва тарихчиси” деб таништирар экан, у “озарбайжон жамоатчилигига, ҳеч муболағасиз шов-шув бўладиган“: “Туркистон ва Жанубий Кавказ XIX-XX асрларда. Дашнаклар: Фарғонадан то Қорабоғгача(“Туркестан и Южный Кавказ в XIX-XX веках. Дашнаки: От Ферганы до Карабаха), деган асарини тақдим этди, деб ёзган.

Озарбайжоннинг “Эхо” номли ижтимоий-сиёсий газетаси гўёки 2016 йилнинг 3 апрелида Нуронининг “Номаълум фожия. Дашнаклар Туркистон мухториятини йўқ қилишда ҳал қилувчи рол ўйнаган (Неизвестная трагедия. Дашнаки сыграли решающую роль в уничтожении Туркестанской автономии”), деб аталган мақолани  [3] ўз саҳифаларида 2009 йилнинг 25 февралида эълон қилмагандек, газетанинг “Хроника” деган бўлимида, Шуҳрат Барласнинг юқорида номи тилга олинган китобига бағишланган мақоласини: “Арман дашнакларининг Марказий Осиё тарихидаги ўрни тўғрисида биринчи илмий асар нашир этилди”, деган жарангдор сарлавҳа остида эълон қилган. Бироқ, Шуҳрат Барласдек, “таниқли ўзбек ёзувчиси ва тарихчиси” эмас, балки “фирибгар ва тарих соҳтакори”нинг “илмий” асарлари қайси илмий нашириётда босиб чиқарилганлиги, шу ва унинг иккинчи китоби илмий мавзулари қаерда тасдиқланган, уларнинг етакчи ташкилота қайси муассаса ва унга кимлар тақриз ёзганлиги, кўрсатилмаган.       

Фирибгар ва тарих соҳтакори” Шуҳрат Барлас, ўзининг фирибгарлик қилмишлари ва бошқа кирдикорлари орқали, озарбажонлик олимлар ва журналистларни шунчалик чуқур адашиштиришга эришган эканки, улар бу фирибгарни, ТАРИХ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ илмий даражасига эга бўлган Ўзбекистоннинг йирик тарихчи-олими сифатида қабул қилганлар. Шунинг учун ҳам 1News.az сайти ўзининг “Шуҳрат Барлас: “Турклар билан бир қаторда, дашнаклар грузинларни, ва улар билан келиша олмаган арманиларни ҳам йўқ қилганлар” (“Шуҳрат Барлас: Наряду с тюрками, дашнаки уничтожали грузин, и даже не согласных с их идеями армян” [4], деган бошқа мақоласида, Озарбайжоннинг бу масалада мусобақалашгандек чиқишлар қилган бошқа ОАВларини ортда қолдириб, қуйидагиларни ёзган:

“25 октябрда Президент кутубхонасида ўтказилган ОМФА (Озарбайжон миллий фанлар академияси – Р.А.) Тарих институтининг кегайтирилган олимлар кенгаши мажлиси давомида АТОҚЛИ ЎЗБЕК ТАДҚИҚОТЧИ-ОЛИМИ (ажратиб кўрсатди – А.Р.) Шуҳрат Саломов (Шуҳрат Барлас) билан учрашув бўлиб ўтган…

1news.az берган ҳабарга кўра, тадбирда  Шуҳрат Барлас “Дашнакцутюн” Озарбайжон ва Туркистондаги геноцидларнинг ташкилотчиси” деган маъруза билан, чиқиш қилган.

Шуҳрат Барлас китобдаги тадқиқотлар 1988 йилда бошланган даврни ўз ичига олганлигини таъкидлаб ўтган.

Биз у пайтларда студент эдик, ва бу масалани биз Арманистон ўша  Озарбайжонга нисбатан босган душманлик қадамларидан сўнг бошлаган эдик. Биз “Дашнакцутюн”ни тадқиқ қилдик, чунки бу террористик тузилманинг излари Туркистонда ҳам бор. Бизни бу вахшийлар ташкилоти 1918 йили қандай қилиб Туркистон аҳолисига нисбатан, 90-йилларда эса озарбайжон халқига нисбатан генцид ўтказганлиги қизиқтирган эди.

Биз келажак авлодларга арманилар томонидан ўтказилган вахшийлик ва геноцидлар тўғрисидаги далилларни етказишимиз керак, чунки тарихсиз келажак бўлиши мумин эмас”, – деди ТАРИХ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ Шуҳрат Барлас (ажратиб кўрсатди – Р.А.) [4].

Бу иқтибослардан кўриниб турибдики, Озарбайжон ОАВининг ходимлари, ҳаттоки унинг китобини ўқиб чиқмай ва Шуҳрат Барлас ўзи ким, у қаерда ишлайди ва Ўзбекистоннинг қайси тарихчилари илмий мактабининг ваъкили ҳисобланшини билмаганлари ҳолда. У, гўёки арманилар ва уларнинг “Дашнакцутюн” номли партияси XX асрда озарбайжон, ўзбек ва бошқа туркий халқлар ҳамда грузинларга нисбатан террор ва геноцид содир этганликлари тўғрисидаги, кўп жиҳатдан соҳта ва ёлғон айбловларни ўз ичига олган, иккита китоб ва бир нечта мақолалар ёзганлиги сабабли. Бу “фирибгар ва тарих соҳтакори”ни нафақат “АТОҚЛИ ЎЗБЕК ТАДҚИҚОТЧИ-ОЛИМИ” даражасига кўтарганлар, балки бундай, ҳеч қандай илмий даражага эга бўлмаган кимсани ўз муштарийларига “ТАРИХ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ” илмий даражасига эга олим сифатида тақдим қилганлар.

Буни устига Озарбайжон миллий ФАнинг А.Боқихонов номли Тарих институти бу “фирибгар ва тарих соҳтакори”ни ҳато равишда Ўзбекистоннинг йирик тарихчи-олими сифатида қабул қилиб; ва, у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги Олий аттестация комиссияси талабларига жавоб берадиган биронта ҳам илмий асар ва мақола ёзмаганлигини, шунинг учун ҳам у ҳеч қачон на номзодлик ва на докторлик диссертацияларини ҳимоя қилмаганлигини, шу сабабга кўра эса у Ўзбекистон, яқин ва узоқ чет элларнинг фан номзоди ва фан доктори илмий даражаларига эга эмаслигини билмай; унга ФАХРИЙ ФАН ДОКТОРИ унвонини бериб юборган.

Шунинг учун ҳам мен ўзимнинг шу ва бошқа мақолаларимда бу, нафақат “фирибгар ва тарих соҳтакори”, балки сохтаолимнинг публицистик ва “илмий” ишларини таҳлил қилиб чиқишга. Улардан айниқса Озарбайжоннинг ҳар хил ОАВларида эълон қилинган интервю ва мақолаларини таҳлил қилиб, уларнинг асоссиз эканлигини исбот этиш орқали, Шуҳрат Барлас тарих сохтакори бўлганлиги учун, у илмий унвон, оддий ва фахрий илмий даражаларга мутлақо нолойиқ кимса эканлигини исбот этиб беришга қарор қилдим.

Шу билан бир қаторда, сохтаолим бўлган Шуҳрат Барлас ўзининг арманилар ва уларнинг “Дашнакцутюн” деган партиясига бағишланган “илмий” ишларини “Ўзбекистон халқ ҳаракати” (ЎХХ) экстремистик ташкилотнинг лидери ва Озорбайжон муҳолифатчиларининг дўсти бўлган, яқиндагина ўзининг ЎХХнинг сайтида эълон қилинган «Энди бироз ёмон бўлайлик» деган   мақоласида ўзбек халқини Ўзбекистондаги янги сиёсий режимга қарши жиҳодга чақирган Муҳаммад Солиҳнинг укаси ва ўзининг дўсти  Муқсуд Бекжоннинг буюртмасига асосан ёзган.

Бунинг устига у – Шуҳрат Барлас, ўз китобларини Мақсуд Бекжоннинг Туркия ҳукуматини “арманилар геноциди”да бўлаётган айбловлардан, бу масалани арманиларни ўзини озарбайжон ва ўзбекларга нисбатан қилган геноцидлари билан боғлаган ҳолда айблаш орқали, ҳимоя қилиш тўғрисидаги чақириғига асосан ёзган. Бу чақириқ эса Мақсуд Бекжоннинг ЎХҲнинг, Шуҳрат Барлас ҳам ўз мақолалрини эълон қилиб турадиган, сайтида 2014 йилнинг 10 октябрида эълон қилинган: «Турклигимизни англаб етайлик…», деган мақоласида баён қилинган [5].

Албатта, Мақсуд Бекжоннинг, Туркия ва Озарбайжоннинг бизга қардош бўлган халқларини ҳимоя қилш тўғрисидаги чақириғига, агар қуйидаги уч вазият:

Биринчидан, бу Мақсуд БекжоннингТурклигимизни англаб етайлик…” [5], деган мақоласининг сарлавҳасидаёқ шакиллантирилган, биз гўёки Туркия титул миллатига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган 92 туркий уруғлардан ташкил топган этник ўзбеклар эмас, балки улар каби турклар эканлигимизни тан олишга қаратилган, унинг чақириғи;

Иккинчидан, агар, ўзини “ўзбек муҳолифатининг” лидери деб ҳисобловчи Муҳаммад Солиҳнинг туғишган укаси ва Шуҳрат Барласнинг дўсти бўлган Мақсуд Бекжондек одам, иккинчи мақоласида, ўзини турк миллатига мансуб, деб билгани ҳолда – Ўзбекистоннинг титул миллати бўлмиш (сафларига мен ҳам кирувчи) ўзбеклар ҳақида, ўта ахмақона фикрлар билдирмаган [6]; шу сабабли ҳамда Мақсуд Бекжон ва унинг акаси бўлмиш Муҳаммад Солиҳ, ўзларини ўзбек миллатига мансуб деб билмасаларда, лекин улар Ўзбекистоннинг Ҳоразм вилоятида туғилиб ўсганликларини инобатга олган ҳолда, каминангизнинг уларга жавоб тариқасида ёзган “Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир” [7], деган мақоласи;

Учинчидан, агар унинг акаси Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон Республикасининг энг янги тарихини сохталаштириб, республикамиз  ўзининг давлат мустақиллигига 1991 йилнинг 31 августида эмас, балки у бошлиқ бўлган “Эрк” партияси киритган мустақиллик Декларацияси лойиҳасига асосан 1990 йилнинг 20 июнида эришган деб таъкидламаган ва Мақсуд Бекжон, ўз акаси каби, тарих сохтакорига айланиб олиб матбуотда эълон қилинган ўзбекларни ҳақорат қилувчи фикрлари, бўлмаганида, ижобий муносабатда бўлиш ҳам мумкин эди.

Сохтаолим Шуҳрат Барлас (яъний Шуҳрат Саламов), Haqqin.az ҳодими Бахрам Батиевнинг “Сизга бундай мавзудаги иш билан шуғилланишга нима туртки берди?” [2], деган саволига, у ўзининг арманилар ва уларнинг “Дашнакцутюн” деган партиясини ўрганишга қаратилган тарихий “тадқиқотларига” умрининг 26 йилини сарфлаганлигини айтиб, очиқдан очиқ ёлғон гапириб, айёрлик қилган.

Лекин мен Шуҳрат Барласнинг Haqqin.az сайтининг ҳодими Бахрам Батиевнинг биринчи саволига берган жавоблари тўғрисида сўз юритар эканман, муштарийлар эътиборини уларнинг ичидаги, у ўзи тан олиб гапирган:

биринчидан, унинг бобоси гўёки: а) “Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатининг иштирокчиси” бўлганлиги; б) у ёш бола бўлганида эса унга “арман дашнакларининг бутун Туркистон бўйича қонли из қолдирганлиги”ни сўзлаб берганлиги;

иккинчидан, Туркияда ўқиётган йиллари у “кутубхоналарда кунларни кетма-кет ўтказар, у ерда ҳужжатлар асосида арманиларнинг Туркистондаги жиноий фаолиятларини билиб олар”. Ва “олим Боймирза Хаит ва Туркистоннинг биринчи Бош вазири Чўқай тўплаган материалларда …, фақат Қўқонда бир кун ичида армани дашнаклари ва большевиклар 10 минг одамни ўлдирганлигини” ўқиганлиги;

учинчидан, унда: “ўзбеклар, арманиларга нима қилган эдиларки …, улар 1918 йили бизнинг аҳолимизга нисбатан шундай зўравонлик қилганлар? Туркистон қаерда-ю ва арманилар қаерда – бунда қандай алоқа бор”, деган саволлар пайдо бўлганлиги тўғрисидаги фикирлари ва сўзларига муштарийлар эътиборини қаратмоқчиман.

Шуҳрат Барласнинг юқорида тан олиб гапирган сўзлари ва таъкидловларидан, қуйидаги биринчи савол пайдо бўлади:

1. Тарих сохтакори Шуҳрат Барлас Туркистондаги қандай “миллий-озодлик ҳаракати” тўғрисида гапирмоқда?

Қайси ва қандай олимлар, ёзучилар ва публицистлар босмачилик тўғрисидаги масалаларни кўтараётганликларини билган ҳолда, тарих сохтакори Шуҳрат Барлас “Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракати” тўғрисида сўз юритганида, босмачиларнинг Россия империясининг Туркистон ўлкасида (қисқача Туркистонда) совет ҳокимиятига қарши курашини назарда тутаётганлигини; демак у, босмачиларнинг Буҳоро Халқ Совет Республикаси (БХСР), Ҳоразм Халқ Совет Республикаси (ХНСР), РСФСР таркибига кириб, 1918 йилнинг 10 апрелидан 1924 йилнинг 27 октябригача мавжуд бўлган Туркистон АССР; ва 1924 йилнинг 27 октябрида тузилиб, 1991 йилнинг 31 августида ўзининг давлат мустақиллигини эълон қилган Ўзбекистон ССРга қарши курашганини, тушиниш қийин эмас.

Демак тарих соҳтакори Шуҳрат Барласнинг бобоси миллий-озодлик ҳаракатининг қатнашчиси ва қахрамони эмас, балки  совет ҳокимияти ва коммустларга қарши, демакки Совет Иттифоқи (СССР) даврида Ўзбекистон ССР деб аталиб, ўша совет ҳокимияти ва коммунистлар тузган, Ўзбекистонга қарши курашган ғирт босмачи бўлган экан. Ўйлайманки, айнан шунинг учун ҳам Шуҳрат Барласга, совет ҳокимияти ва русларга бўлган нафрат, унга генлари орқали ўтган ва шу сабали ҳам у Туркияда ўқиган кезлари пантуркизм ғоясиининг ашаддий тарафдорига айланган.

Демак босмачилик ҳаракати “миллий-озодлик ҳаракати” эмас, балки Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа постсоциалистик мамлакатларига қарши душманлик қилган ҳаракт бўлган экан деган ҳулосага келсак – бу хулоса ўзида объектив ҳақиқатни акс эттиради, деган фикрдаман. Шунинг учун ҳам: “Тарих истак майлига тоқат қила олмайди” деган ҳикматли гап бўлишига қарамасдан, агар биз: – Босмачилар  совет ҳокимияти устидан ғалаба қозонишга эришган эдилар, – деган тасаввурни кўз олдимизга келтирсак, унда ҳозир 1991 йили ўз давлат мустақиллигига эришган на Ўзбекистон, ва на Марказий Осиёнинг бошқа постсовет мамлакатлари мавжуд бўлмаган бўлар эди, деган ҳулосага келишимиз қийин эмас.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тарих институти ва “Шарқ юлдузи” журнали 1994 йили ҳамкорликда ўтказган илмий конференцияда “босмачилик ҳаракати” номини “истиқлолчилик ҳаракати” номига алмаштириш тўғрисидаги қарори билан ҳам сира келишиб бўлмайди. Шунингдек, “Д.А.Алимова: Ўзбекистон тарихини ўрганишда баъзи бир “ўсиш касаликлари” тўғрисида” (“Д.А.Алимова: О некоторых «болезнях роста» в изучении истории Узбекистана”) деган мақолада тавсия этилган: босмачилик – бу совет ҳокимиятига нисбатан қилинган “қаршилик ҳаракати” (“повстанческое движение”), деган таъриф билан ҳам келишиб бўлмайди.

Шу билан бир қаторда замонавий энциклопедияларда босмачилик ҳаракатига берилган, масалан, босмачилик – “партизанлик ҳаракати” ёки Википедияда келтирилган: “босмачиликбу XX аср бошидаги Ўрта Осиё маҳаллий аҳолисининг ҳарбий–сиёсий партизанлик ҳаракати деган таърифлар билан ҳам сира келишиб бўлмайди.

Босмачилик тўғрисидаги масалада мен кейинроқ, Ўсмон империясининг генерали Исмоил Энвер ёки Энвер паша  (туркчасига Enver Paşa) тўғрисида сўз юритилганда яна бир бор тўхтайман. Хозир эса кейинги саволга ўтаман.

2. Қўқон мухторияти ва арман дашнаклари тўғрисидаги тарихни нега сохталаштирмоқдалар?

Шуҳрат Барлас ўзининг “Арманистон фашистлар мафкурасини жорий этмоқда” (“Армения культивирует фашистскую идеологию) [8], деган мақоласида, арманиларни, улар, масалан, яхудийларга нисбатан геноцид ўтказган  СС лашкарлари сафида фашист Германиясига хизмат қилган ўз миллатдошларига ёдгорликлар ўрнатишаётганликлари учун айблаган. Лекин, унинг ўзи пантуркизм – бу фашистик мафкуранинг фақатгина туркча кўриниши ҳолос эканлигини билмасдан, Facebookда ўзини очиқдан очиқ ПАНТУРКИСТ (яъний ФАШИСТ) деб атар экан, у Туркия Иккинчи жахон уруши даврида фашистик Германиянинг иттифоқчиси бўлганлигини, Ўзбекистон ССР эса Совет Иттифоқи таркибида фашистик коолицияга қарши курашганлигини. Ва мен ўзимнинг “Ғалаба  байрамининг рамзий тасмаси Георгий эмас, балки Гвардия тасмаси бўлиши керак!” (“Символической лентой Дня победы должна стать не Георгиевскаяа Гвардейская лента!”), деган мақоламда айтиб ўтганимадек, немис-фашистлари устидан қозонилган ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасни қўшганлигини, мутлақо унитган ёки уни инкор этади.

Бу ҳам етмаганидек, Шуҳрат Барлас ўзининг Haqqin.az сайтига берган интервюсида [2], дашнакларнинг жинояти тўғрисида маълумотларни Туркияда ўқиб юрган пайтлари олим Боймирза Ҳаит ва Мустафо Чўқай тўплаган материаллардан ўрганганлигини таъкидлаган. Лекин у, Боймирза Ҳаит – бу немис фашистлари СС лашкарларининг гауптштурмфюрери эканлигини яширган. Буни устига Боймирза Ҳаитни, унинг шахсан ўзи тан олиб айтишича, Вермахтнинг Туркистон легионига 1917-1918 йилларда Қўқон мухторияти ҳукуматига бошчилик қилган, лекин бу ҳукумат тўнтариб ташлангач, қочиб кетиб, кейинчалик немис фашистларининг Вермахтига хизмат қилган Мустафо Чўқай, ёллаган экан.

Бироқ, тарих сохтакори Шуҳрат Барлас, Мустафо Чўқайни Туркистон мухториятининг БИРИНЧИ Бош вазири деб атаб, тарих сохтакори деган номига содиқ қолганлиги учун, мен Қўқон мухторияти масаласида батафсилроқ тўхтаб ўтишни лозим топдим. Чунки бу масала Шуҳрат Барласнинг “илмий” ишларидаги асосий мавзу бўлган дашнаклар масаласи билан ҳам узвий боғлиқ. Мустафо Чўқай эса нафақат Туркистон мухториятининг биринчи Бош вазири бўмаган, балки у Бош вазир бўлган Туркистон мухториятининг ўзи ҳам тарихга маълум эмас. Тарих эса фақатгина биринчи хукумат раҳбари ва ички ишлар вазири Мухамаджон Тинишпаев бўлган (ўша даврдаги Россиянинг таркибига автаном республика сифатида кирган) ҚЎҚОН МУХТОРИЯТИнигина билади.

Шу билан бир қаторда Қўқон мухторияти ҳукуматининг бошлиғи лавозимининг номи “Бош вазир” эмас, балки “раис-вазир” деб аталган. Қўқон мухториятининг бу ҳукуматида Мустофо Чўқай, ташқи алоқалар бўлимининг бошқарувчиси лавозиминигина эгаллаган.  Айнан шунинг учун ҳам СС гауптштурмфюрери бўлган, Шуҳрат Барласнинг севимли олимларидан бири Боймирза Ҳаит 1950 йили ГФРда “Туркистоннинг миллий ҳукумати…” деган мавзуда эмас, балки “Қўқон ва Алаш ўрдадаги миллий ҳукумиятлар” деган мавзудаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Ҳа, Мустафо Чўқай ҳам Қўқон мухторияти ҳукуматининг раис-вазири лавозимини, бу лавозимда мухторият тузилган кунидан то 1917 йилнинг 12 декабргача ишлаб, ўз ҳохиши билан истеъфога чиққан Мухаммаджан Тинишпаевдан сўнг, 1917 йилнинг 12 декабридан 1918 йилнинг 19 февралигача бўлган давр ичида, эгаллаб турган. Мухаммаджан Тинишпаев эса, ўз лавозимдан истеъфога чиқишига унинг, мухторият ҳукуматининг баъзи бир ҳаракатлари, большевиклар ўрнатган совет ҳокимияти билан бўлган муносабатларни кескинлаштиради, деган фикрга келганлиги бўлган.

Бироқ Мустафо Чўқай (1890-1941) ёш бўлганлиги учун Қўқон мухторияти ҳукуматининг бошлиғи вазифасида ишлашни эплай олмаган. Шунинг учун ҳам у ёмон қуролланган мухторият жанговар кучлари билан совет ҳокимиятининг Қизил гвардияси ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларни на олдини ола билмаган ва на бартараф эта олмаган. Буни устига у раҳбари бўлган Қўқон мухториятининг хукуматини большевиклар бошчилигидаги совет ҳокимияти эмас, балки ислом урф-одатлари тарафдорлари ҳаракати бўлмиш қадимийчилар тузган “Шўрои уламо”нинг, яъний Уломолар кенгаши Қўқон шўбасининг уламаолари ағдарган.

Қўқон мухторияти” (“Кокандская автономия”) [9] деган китобда, унинг муаллифи П.Алексеенков таъкидлашича, уломолар муҳитни кескинлаштириш, Қўқон мухторияти ва совет ҳокимияти ўртасидаги можорони мумкин бўлган энг юқори даражагача етказиш учун томонларни бир-бирига қайрашнинг барча чораларини кўришар эдилар. Шу мақсадда Қўқоннинг барча масжидларида номоз ўқиш ва ваъз айтиш йўли билан, мўмин мусулмонларни болшевик ва кофирларга қарши ғазовот (яъний ҳарбий жиҳод) қилишга даъват қилар эдилар. Шу билан бир қаторда уламолар Қўқон мухторияти ҳукумати ҳаракатларини ҳам диққат билан кузатар эдилар. Мухторият ҳукумати қатъиятсизлиги ва унинг қуролли кучлари бошлиғи Магди Чанишевнинг оғмачилигидан норози бўлган уломолар қулай фурсатдан фойдаланиб Қўқон мухториятида тўнтариш қилишга қарор қилдилар.

Мухториятда уламолар тўнтариши жуда тез ва осон амалга оширилди.  Қўқон мухторитининг ёмон қуролланган бўлсада, лекин ўзига кўр кўрона бўйсинувчи бир неча минг лашкарига раҳбар бўлган [Кичик Эргаш ёки Ҳожи Иброҳим Ҳожиев ҳам деб аталувчи] Эргаш, мухторият қуролли кучларининг бошлиғи полковник Магди Чанишев ва Қўқон муҳторияти ҳукуматнинг бошқа баъзи бир аъзоларини ҳибисга олган. Сўнгра Магди Чанишев қўл остида бўлган рус офицерларини ҳам ҳибисга олган. Мустафо Чўкай ва у бош бўлган ҳукуматнинг бошқа баъзи бир аъзолари эса Қўқондан қочиб кетишга улгурган эдилар…

Қўқон Мухториятининг Мустафо Чўқай бош бўлган ҳукумати ағдарилган (1917 йилнинг 18 феврали) кунидан эътиборан уезд милицияси бошлиғи (қўрбоши) бўлган ва ортида “Шўрои уломалар” таянч бўлиб турган Эргашга, бу мухториятдаги сиёсий ҳокимият тўлиғича ўтган.

Шу билан бир қаторда, агар П.Алексеенков ўзининг “Қўқон мухторияти” деган китобида: “УЛАМОЛАР ЭРГАШНИ ҚЎҚОН ХОНИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛГАН ЭДИЛАР (ажратиб кўрсатди – Р.А.)”, деб ёзган бўлса [9], А.Сазонов эса ўзининг “Қўқон мухторияти” деган ҳотираларида: “ЭРГАШ ЎЗИНИ ХОН ДЕБ ЭЛОН ҚИЛИБ ОЛИБ, ЎЗИГА БЎЙСИНМАГАНЛАРНИ ОТИБ ТАШЛАГАН (ажратиб кўрсатди – Р.А.)”, деб ёзган [10]. Бу далиллар асосли эканлигини Шониёз Дониёров ўзининг «Мухторият қисмати» деган китобида ҳам таъкидлаб ўтган [11].

Худди шундай ва бошқа асосларга кўра Катта Совет Энциклопедиясида “Қўқон мухторияти”га қуйидагича изоҳ ёки таъриф берилган эди:

Қўқон мухторияти бу: Мусулмонларнинг 1917 йилнинг 26-29 ноябрида (9-12 декабрида) Қўқон ш.да ўтказилган 4-фавқулодда ўлка қурилтойида эълон қилинган Туркистондаги буржуа-миллатчилик ҳукуматидир. “Қ.м.” ўз олдига Туркистондаги Совет ҳокимитини тугатиш, Қўқон хонлигини тиклаш (Қара. Қўқон хонлиги), Туркистонни Совет Россиясидан ажратиш ва мусулмонларни Туркия раҳнамолигида бирлаштириш; Туркистон муваққат кенгиши деган қонунчилик органи ва мухторият муваққат ҳукуматини сайланган эди. “Қ.м.” чет эл (айниқса англия) империалистлари томонидан қўллаб қувватлангани ҳолда, Буҳоро амири, атаман А.И.Дутов, Ҳива хонлиги лашкарларининг қўмондони ва муваққат ҳукуматнинг собиқ комиссари, полковник И.М.Зайцев билан фаол алоқа ўрнатган ва улар билан Туркистондаги Совет ҳокимиятига қарши курашишга келишиб олган эди. Меҳнаткаш омма томонида қўллаб қувватланмаган миллатчилар Эргаш бошчилигидаги қуролли гуруҳларлар тузиб 1918 йил январ ойининг оҳирида очиқ қуролли кураш бошладилар. Лекин 1918 йилнинг 6-9 (19-22) февралида Қизил Гвардия томонида тор-мор этилди”.

Бироқ булар тўғрисида сохтаолим Шуҳрат Барласга ҳеч нарса маълум эмас…. Шунинг учун ҳам у, 1News.az сайтига берган интервюсида Туркистон ўлкаси ва Қўқон мухторияти тарихини сохталаштириб, ўша даврда гўёки: “…ТУРКИСТОН ЎЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ЭЪЛОН ҚИЛГАН (ажратиб кўрсатди – Р.А.), мамлакт парламентига ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, тожиклар кирган. Масалан, янги республиканинг молия вазири миллати яхудий бўлган Саломон Герцвельд, бош вазир бўлиб қозоқ – Мустафо Шокай, ҳамда ўзбек жадидлари кирган. Парламентнинг биринчи мажлисларидан бирида ЯНГИ ДАВЛАТНИ ТУРКИСТОН ФЕДЕРАЦИЯСИ (ажратиб кўрсатди – Р.А.) деб аташ тўғрисида қарор қабул қилинган. Ва туркистон давлатчилигини террор, ўлдириш ва қўрқитиш усуллари билан йўқ қилиш учун, дашнаклар гуруҳидан фойдаланилган эди”, деган асосан ёлғон бўлган фикрларни билдирган.

Агар энди тарих сохтакори ва сохтаолим Шуҳрат Барлас Haqqin.az сайтининг ходими Бахрам Батиевнинг биринчи саволига жавоб бериётган жараёнда ўзига ўзи берган [2], яъний:  “ўзбеклар, арманиларга нима қилган эдиларки …, улар 1918 йили бизнинг аҳолимизга нисбатан шундай зўравонлик қилганлар? Туркистон қаерда-ю ва арманилар қаерда – бунда қандай алоқа бор”, деган саволлар устида тўхтайдиган бўлсак, шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, айнан мана шу саволларга жавоб бериш чоғида у ўзининг профессионал жиҳатдан малакаси паст эканлигини кўрсатган. Чунки у ўзи кўтарган тарихий масалаларни мутлақо билмайди ва уларни ҳеч қачон чуқур ўрганмаган.

Агар у арманиларнинг Ўрта Осиё ҳудудида пайдо бўлиш тарихини диққат билан ўрганган бўлганида эди, унда у бу масала эрамизнинг III-IV асрларидаги насронийлик дини тарқалиши даврига бориб тақалишини. Бу эса тегишли архиологик қазилмалар, шунингдек бошқа маълумот ва ҳужжатлар билан тасдиқланишини, билган бўлар эди…

Арман хунармандларидан қурувчилар, заргарлар, қуролсозлар ва тош йўнувчиларнинг анчагина қисмини Самарқандга Амир Темур олиб келган. Буни тасдиғини испан саёхатчиси Руй Гонсалес де Клавихонинг китобидан топиш мумкин. Амир Темурнинг иккинчи юриши чоғида Самарқандга жанубий-ғарбий Арманистоннинг қарайиб барча аҳолиси кўчириб келтирилган эди… Ўрта Осиёнинг ҳар хил ҳудудларининг асосан шахарларига, арманилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ва якка ҳолда кейинги асрларда ҳам кўчиб келишган. Улар нафақат йирик шахарларда, балки кичик шахарларда ҳам жойлашган савдогар ва ҳунармандлар эдилар. Айниқса Эрон, Ўсмон империяси ва Ҳиндистонлик армани савдогарлар билан Буҳоро амирлиги ва Қўқон хонлигида яшовчи тадбиркор одамлар яхши алоқада эдилар.

ХIХ аср ўрталарида асосан эркак кишилардан иборат арманилар Туркистон ўлкасига, бу ҳудуд Россия империясига қўшиб олинаётган даврларда, пайдо бўлган эдилар. Улар асосан Зангезур ва Қорабоғдан кўчиб келар эдилар, лекин Жанубий Арманистондан кўчиб келган арманилар ҳам бор эди. Арманилар Туркистон ўлкаси ҳудудларига асосан Красноводск-Самарқанд темир йўли қурилиши сабаби билан кўчиб кела бошлаган эдилар [12-14].

Бундан ташкари [9] адабиёт манбасида айтилганидек, 1917 йилнинг 26-29 ноябрида (ёки янги стил билан 9-11 декабрида) мусульмонлар ўлка кенгашининг ташаббуси билан Қўқонда мусулмонларнинг IV ўлка қурилтойи чақирилган эди. Бу қурилтой кун тартибидаги биринчи масала сифатида Туркистоннинг (“Туркистон ўлкаси” назарда тутилмоқда), аслида эса мавжуд Қўқон мухториятининг   Жанубий-шарқий иттифоққа қўшилиши масаласи кўрилган эди. Яъний аҳолини очарчиликдан қутқариш учун, унинг нон махсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Қўқон мухториятининг “Казак лашкарлари, тоғли Кавказликлар ва чўлнинг эркин халқлари Жанубий-шарқий иттифоқига кириши” масаласи кўрилган эди…

Шунинг учун ҳам тарих сохтакори Шуҳрат Барласнинг: “Туркистонга илгари Кавказдаги тинч аҳолини ўлдирган дашнаклар кўчирилган эди”, деган ва унинг 1News.az сайтига берган интервюсининг сарлавҳасига ҳам чиқарилган, бу фикри билан мутлақо келишиб бўлмайди.

Агар тарих сохтакори ва сохтаолим Шуҳрат Барлас бошқа [9-11] тарихий манбаларни ўқиб кўрганида эди, у ҳолда мутлақо ёлғондан иборат бўган, гўёки: “1918 йилнинг бошида, туркистон мустақиллигининг тарафдорларини йўқотиш учун Қўқонга 11 эшелон аскарлар ва артиллерия келган. БУЛАР, АСОСАН, ҚУРОЛЛАНГАН ДАШНАКЛАР ЭДИ (ажратиб кўрсатди – Р.А.)”, демаган бўлар эди.

Чунки [9-11] адабиёт манбаларида, дашнаклар Қўқон қалъаси ҳимоясида “11 эшелон аскарлар ва артиллерия” келгунига қадар қатнашганлиги таъкидланган. Уларнинг бир қисми у ерга Андижон ва Искобилдан (Марғилондан), ўша Осипов раҳбари бўлган яхши қуролланган 4 та замбараги ва 5 та пулемёти бор 120 кишилик гурух таркибида келган эдилар. Шундай қилиб, А.Сазонов Тошкентдан олиб келган қурол тарқатилганидан кейин, уч-тўрт кун ичида, қалъа ҳимоячиларининг сони 600 кишига етган. Худди шунинг учун ҳам А.Сазонов ўз ҳотираларида, Осипов 40 кишилик гуруҳ билан Қўқон мухторияти ҳукумати аъзоларини ҳибисга олиш учун кетганидан сўнг, қалъа ҳимоячиларини асосан темирйўлчилар ва арман дашнаклари ташкил этар эди, деб ёзган.

Шуҳрат Барлас айтган “11 эшелон аскарлар ва артиллерия” [15] тўғрисида сўз юритилганда, [9,11,16] адабиёт манбаларида мутлақо бошқа далиллар тўғрисида ёзишганлигига эътиборни қаратиш керак. Бу далиллар шундай далилларки, уларга кўра 1917 йилнинг 18-19 февралида Қўқонга 11 та эшелонда Қизил Армиянинг эмас, балки Қизил гвардиянинг Туркистон ўлка Комиссари Е.Перфилов бошчилигидаги рус отлиқ, пиёда ва артиллерия қисмлари келган. Архив маълумотларига асосан [17] адибиёт манбасида, агар БУ ҚИСМЛАР ТАРКИБИДА ВЕНГЕР, АВСТРИЯЛИК ВА НЕМИСЛАРДАН ИБОРАТ БИРИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ҚАТНАШГАН ҲАРБИЙ АСРЛАР БОР ЭДИ дейилса, П.Алексеенков Қўқонга нафақат ҳарбий қисмлардан иборат эшелонлар, балки шошилинч равишда қуроллантирилган ТОШКЕНТЛИК ИШЧИЛАР ҳам келган эканлигини ўзининг китобила таъкидлаган [9].

Шу билан бир қаторда, дашнаклар, мана шу Қизил гвардия ва ташкент ишчилари сафига, Қўқон мухториятининг аскарлари эмас, балки бу мухторият ҳукуматини ағдариб, уни ўрнида тузилган Қўқон хонлигининг, ўзини унинг хони деб эълон қилган Эргаш бошчилигидаги ёмон қуролланган аскарлари тор-мор этилганидан кейин, қўшилган.

Шу жойда қуйидагиларни ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Агар Туркистон ўлкасининг комиссари Е.Перфильев: қуролланган арманилар билан форслар ўзара душманчилик қилар эдилар” деб [9], Вайнштейн эса: “руслар ва сортлар, арманилар ва форслар” ўртасида можаролар мавжудлигини таъкидлаган бўлса, [17] адабиёт манбасида эса, “Новый Туркестан” журналидаги нашр этилган (Тошкент, 1918. № 11, 13, 19) мақолаларга ҳаволалар келтирилган ҳолда, қуйидагилар такидлаган:

 “Уч кун ичида ғолиблар уларнинг йўлида кўндаланг келган бахтсизликка мубтало мусулмонларни ўлдирдилар, уларнинг уйлари ва пештахталарини таладилар. Мусулмонлар маҳаллаларини ёқдилар, жуда катта миқдордаги талаш орқали тўпланган мулкларни ўлжа тариқасида олиб кетиш учун, уларни вокзалга уйдилар. НАФАҚАТ ҚЎҚОН МУХТОРИЯТИ ҲИМОЯЧИЛАРИ БЎЛГАН ФОРСЛАР, БАЛКИ УЛАРНИНГ ҚЎҚОН ШАХРИДАГИ УНЧА КАТТА БЎЛМАГАН ЖАМОАЛАРИ, УЛАРНИНГ ЖИНСЛАРИИ ВА ЁШЛАРИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР, ЎЛДИРИЛДИ (ажратиб кўрсатди – Р.А.). Кйинроқ, бу қирғинда фаол қатнашган арман жамоасининг ваъкиллари, уларни бундай зўравонликка мусулмонлар эълон қилиши мумкин бўлган “жиҳод”га нисбатан уларда бўлган қўрқинч, мажбур қилганлигини айтганлар”.

Қўқон шахар тарих ва ўлкашунослик музейи илмий жамғармасига ҳавола қилган холда [11] адабиёт манбасида: “Шаҳар бир неча кун олов ичида қолди. «Ўт очиш оқибатида 1000 дан ортиқ дўкон ва дўкончалар вайрон этилди. 1500 киши ўлдирилди”, деган маълумот таъкидланган. Шунинг учун ҳам сохтаолим Шуҳрат Барласнинг Қўқон воқиеалари содир бўлган бир куннинг ўзида 10000 (ўн минг) киши ўлдирилганлиги тўғрисидаги фикри билан мутлақо келишиб бўлмайди. Чунки бу мавзуга бағишланган биронта адабиёт манбасида 10000 киши ўлганлигини исботовчи далил йўқ. Воҳоланки, Қизил аскарлар, тошкент ишчилари ва арман дашнаклари ўтказган бу ва бошқа қирғинларда ҳалок бўлганлар сонини ҳеч ким санамаган ва ҳужжатларда акс эттирмаган. Чунки бундай қилмишларни содир этганларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ўлганларни сонини аниқлашга хизмат қилиши керак бўлган қидирув, тергов томонидан тўпланган ёки 1917 йилнинг февралида Қўқонда 10000 киши ҳалок бўлганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган. Бундай ҳақиқат далил сифатида тарихий манбаларда ҳам таъкидлаб ўтилган. Бунга, иккита тарих фанлари доктори тахрирчиси бўлган, масалан “Шермуҳаммадбек қўрбоши” деб номланган китоб ҳам мисол бўлиши мумкин [16].

Афтидан, адабиёт  манбаларида 1917 йилнинг февралида бўлган Қўқондаги қирғинда 10 минг киши ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнинг пайдо бўлишига, А.Сазонов ўз ҳотираларида: “10 минглар атрофида қуролсиз оломон оқ кийимда қалъа томон ёпирилиб кела бошлади. Уларни орқасидан қуролланган форслар қувиб келаётган эди. Ярим соатлардан кейин бу ҳолат яна такрорланди. Ҳужумни қалъа мудофаачилари қайтардилар” [10-11], деган гапларни таъкидлаганлиги бўлган, дейиш ҳам мумкин. Худди шунинг учун ҳам Қўқон воқиеаларининг тадқиқотчилари, оқ кийимдаги “10 минглар атрофида қуролсиз оламон”, кейинчалик, советларнинг 11 та эшелондаги ҳарбий ёрдами келгач, йўқ қилинган, деб фараз қилишган бўлиши ҳам мумкин…

Шундай қилиб тарих сохтакори ва сохтаолим Шуҳрат Барласнинг: “Арманилар ўзбекларни ҳам сўйишган”, деган, унинг Haqqin.az сайтига берган интервюсининг сарлавҳасига чиқарилган  таъкидлови ҳам мутлақо ёлғон. Буни устига Шуҳрат Барлас Day.аz сайтига берган интервюсида, узининг Википедиянинг тарихни сохталаштириш тўғрисидага тушунчалари ва уларнинг таърифларига мос келадиган тарих сохтакори эканлигини такрор ва такрор исботлаб, [17] адабиёт манбасида келтирилган асосли фикрларга унинг ўзи ичидан тўқиб чиқарган ёлғон гаплардан ташкил топган қуйидагича сохта фикрларларни билдирган:

Дашнаклар уч кун ичида уларнинг йўлида кўндаланг келган бахтсизликка мубтало мусулмонларни ўлдирдилар, уларнинг уйлари ва пештахталарини таладилар. Маҳаллий аҳоли маҳаллалари ва қишлоқларини ёқдилар, жуда катта миқдордаги талаш орқали тўпланган мулкларни ўлжа тариқасида олиб кетиш учун, уларни вокзалга уйдилар. Нафақат Қўқон муторияти ҳимоячиларининг сезиларли қисмини ташкил этган ўзбеклар, балки Туркистон мухториятининг тарафдорлари бўлган форс, еврей ва ҳатто русслар ва уларнинг Қўқон шахридаги кўпчиликни ташкил этмайдиган жамоаларининг ваъкиллари ҳам ўлдирилган эди. Уларни ўлдириш ташаббуси эса, маҳаллий форс ва ўзбекларга қасдлашган арманилардан чиққан эди” [15].

Ваҳоланки, Қўқон воқиеаларининг гувоҳлари ўзларининг ҳотираларида, арман дашнакларининг қилмишларига таълуқли воқиеалар билан боғлиқ равишда бўлган қурбонлар ҳақида сўз юритилганида, ЎЗБЕКлар сафидан бўлган қурбонлар тўғрисида эмас, балки СОРТлардан бўлган қурбонлар тўғрисида, ёзганлар.

Айнан шундай сабабларга кўра ҳам: сортлар” атамаси кимларни назарда тутади?деган савол юзасидан илмий адабиёт ва ОАВларда хозиргача собиқ Совет Иттифоқи (СССР) тарихчилари ўртасида, ва айниқса, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон тарихчилари ўртасида, баҳс ва мунозаралар олиб борилмоқда. Чунки Тожикистон ФАнинг академиги Р.Масов бошчилигидаги бир гурух тарихчилар:  ўзбекларнинг бир қисми – бу ўзбеклаштирилган сортлардир, сортлар эса – тожик миллатига мансуб, деган фикр билдириб келадилар. Шунинг учун ҳам мен ўз вақтида бу масалани ўрганиб чиққанман ва тадқиқотим натижаларини бир нечта мақолаларимда баён қилганман. Булар қаторига, масалан: «Узбеки – дворяне тюркских народов, а сарты – предприниматели Центральной Азии» (“Ўзбеклар – туркий халқларининг зодагонлари, сортлар эса – Марказий Осиёнинг тадбиркорларидир”), деган мақола ҳам киради [18].

Буни устига иккита йирик ўзбек тарихчилари тахриридан ўтиб, обрўли “Шарқ” нашрётида ўзбек тилида наширдан чиққан ва адабиётлар рўйхатида [16] рақамли қаторда турган китобда, унинг муаллифи 1917 йилнинг февралидаги Қўқон воқиеалари тўғрисида сўз юритар экан, бу китобнинг 15-бетида: “9-10 февралъ кунлари мурдаларни йиғиштириш бошланди, бироқ тугаллангани йўқ. Эски шаҳардан арава-арава мурдалар олиб чиқиб кетилди. Қурбонлар сонини ҳисоблаб чиқиш имкони бўлгани йўқ. Хомчўтга кўра руслардан юзтагача киши ўлган, юздан ортиқ киши ярадор бўлган. САРТлардан бир неча минг киши ҳалок бўлган (“сарт”, яъний “сорт” атамасини ажратиб кўрсатди – Р.А.)”, деган сўзларни ёзган. Лекин бу китоб муаллифи тарих сохтакори Шуҳрат Барласга ўхшаб, “сорт” атамаси ўрнига “ўзбек” этнонимини ёзиб қўймаган.

3. Туркия Ўсмон империясининг ҳуқуқий вориси эмас, шунинг учун ҳам у арманилар геноцидини тан олиб, бошқаларга ўрнак кўрсатиши керак

Юқорида номли тилга олинган китоб, мақола ва интервюларда озарбайжон, грузин, ўзбек ва бошқа миллат ва халқларнинг арманилар томонидан 1918 йили қилинган геноциди тўғрисида ёзган тарих сохтакори ва сохтаолим Шуҳрат Барлас, ўзининг ADMIRAL.NEWS сайтига 2016 йилнинг 14 июнида берган интервюсида [19]: “Демак, сизнингча, юридик томондан Бундестаг бегоналарнинг (халқларнинг) тарихига аралашишга ва ундаги воқиеаларга баҳо беришга ҳаққи йўқ эди?”, деган саволга, йирик ўзбек ёзувчиси ва тарихчиси образига кириб олиб, тўсатдан:

“Геноцид” атамаси, биринчи марти яҳудийлардан келиб чиққан польшалик юрист Рафаэл Лемкин томонидан ишлатилган эди. Юридик нуқтаи назардан, “геноцид” атамасини 1915 йилдаги воқиеаларга нисбатан қўллаш ҳуқуққа зид, чунки “генцид” атамаси юридик атама сифатидаги расмий халқаро ҳуқуқий мақомни Иккинчи жаҳон урушидан кейин, 1948 йилнинг декабрида – геноцид жиноятини олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги Конвенция” қабул қилинганидан кейин олди.

Юқорида номи тилга олинган конвенцияда, уни ретроактив тарзда қўллашга рухсат берувчи асос кўзда тутилмаган. Аксинча, бу конвенциянинг мақсади, уни бу Конвенция кучга киргач, фақатгина шундай жиноят иштирокчилари бўлган давлатларгагина ва келажакда қўллашдир.

Шунинг учун ҳам ретроактив қўллаш, яъний “геноцид” атамасини, Биринчи жаҳон урушининг ҳарбий вазияти ва қизғин давридаги воқиеаларга нисбатан қўллаш, ҳуқуқий жиҳатдан тўғри деб ҳисобланмайди. Чунки воқиеалар бу конвенция кучга кирмасдан олдин содир бўлган”.

Бироқ сохтаолим Шуҳрат Барлас бу фикрлари билан, у халқаро ҳуқуқ ва “геноцид” тушунчаси ва таърифининг келиб чиқиши тарихни билишини кўрсатмаган ва уни исботлай ҳам олмаган, балки у қуйидаги масалаларни:

Биринчидан, ГЕНОЦИД (грек. γένος – уруғ, қабила ва лот. сaedo – ўлдиряпман) – бу қандайдир миллий, этник, ирқий, диний ёки бошқа тарихан таркиб топган маданий-этник гуруҳни: бу гуруҳ аъзоларини ўлдириш; уларнинг соғлиғига оғир зиён етказиш; бундай гуруҳда фарзанд кўришни тугатишга қаратилган чора кўриш; болаларни ўз оилаларидан айириш; шундай гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш учун олдиндан онгли равишда шаройит яратиш йўли билан йўқ қилиш учун қилинган ҳаракатлигини;

 “Геноцид” атамаси биринчи бор полша олими, юрист Рафаэл Лемкин томонида амалиётга юридик тушунча сифатида 1933 йили киритилган ва 1948 йили геноцид БМТда жиноят сифатида тан олинган бўлишига қарамай, инсоният тарихида қадимдан то шу кунга қадар содир этилган кўплаб геноцид ҳолатларини учратиш мумкинлигини. Бу айниқса қирғинчилик урушларига, ҳонавайрончилик келтирган босқинчиликларга, босқинчиларнинг юришларига, ички этник ва диний тўқнашувларга ва европа давлатларининг колониал империялар тузиш даврига ҳослигини;

Патрик Галлио айнан шундай ва бошқа сабабларга кўра ҳам, ўзининг «Pius XII, the Holocaust, and the revisionists: essays» деган китобида, “геноцид” атамасининг яратувчиси Рафаэль Лемкин ХХ асрнинг 40-йилларидаёқ нафақат геноцид тўғрисидаги БМТ Конвенцияси  қабул қилинишига,  балки бу халқаро ташкилот томонидан арманилар геноцидини ҳам тан олинишига эришмоқчи бўлганлигини эслаган ва ёзганлигини.

Иккинчидан, Биринчи жаҳон урушида ғалаба қилган мамлакатлар талабига асосан 1919-1920 йиллари Ўсмон империясининг султони Мехмед VI ҳукумат тергов комиссиясини тузганлигини, унинг раиси этиб эса Хасан Мазхар бей тайинланганлигини. Комиссия Ўсмон империяси мансабдор шахсларининг Биринчи жаҳон уриши даврида ва биринчи навбатда АРМАН АҲОЛИСИГА нисбатан содир этган жиноятларини тергашга киришганлигини. Хасан Мазхар бей вилоят губернаторларидан арманиларни депортация қилиш ва ўлдириш тўғрисидаги телеграммаларни тақдим этишларини талаб қилганлигини. Телеграммаларнинг асл нусхаларини, уларни ўқиб бўлгач йўқ қилиш тўғрисидаги таопшириқ бўлишига қарамай, баъзи бир мансабдор шахслар уларни сақлаб қолганликларини. Шунинг учун ҳам суд уларни қўлга кирита олганлигини;

Ёштурклар жиноятларини тергов қилиш учун тузилган Ҳарбий трибуналларни шакиллантириш Мазхар комиссияси ишининг давоми бўлган ва 1918 йилнинг 16 декабрида Ўсмон империясининг султони Мехмед VI шундай трибуналларни расман тузганлигини. Улардан учтаси трибунал ва ўнтаси суд органлари эканлигини [20];

Суд тергови арман аҳолисининг депортациясини ҳарбий талаблар ёки интизомий сабаблар талаб қилмаганлигини, балки Иттихот марказий қўмитаси ўйлаб топганлигини аниқлаганлигини. Трибунал арманиларни ўлдирилиши Иттхот лидерлари томонидан ташкил этилганлигини исботланган деб ҳисоблаганлигини. Трибунал ишининг бошланиш кунигача Иттхотнинг рахбарларидан: Талаат, Энвер паша, Жемал, Шакир, доктор Низам, Бедри ва Азмилар – Ўсмон империясидан четга қочиб кетганликларини. Трибунал судда қатнашмаётган Талаат, Энвер паша,  Жемал, Шакир ва доктор Низамни айбдор деб топиб, уларни ўлимга сиртдан ҳукм этганлигини.  Судда хозир бўлган айбланувчилардан уч киши осиб ўлдиришга ҳукм қилинганлигини. Бошқа айбланувчилар эса ҳар хил муддатларга озодликдан маҳрум этилганлигини [21], билмаслигини кўрсатади.

Худди шундай сабабларга кўра ҳам мен Туркияни Ўсмон империясида содир этилган арманилар геноцидида айблаш мумкин эмас деб ҳисоблайман. Чунки 1922 йилнинг 1 ноябрида тугатилган Ўсмон империясида 1894-1896 йиллари содир этилган арманиларнинг оммавий қирғини  ва 1915 йили содир этилган “арманилар геноциди”га, бу империя тугатилганидан қарайиб бир йилдан кейин,  1923 йилнинг 29 октябрида Туркия Республикаси (Туркия) номи билан тузилган янги дунёвий давлатнинг, ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ўзимнинг бу ҳулосаларимни асослаш учун машҳур америка энциклопедиясида [22-24] обрўли адабиёт манбалари асосида ёзилиб, эълон қилинган “Турклар” деган мақоланинг бази бир қисмларини келтириб ўтмоқчиман. Бу мақолада қуйидагилар ёзилган:

XX аср бошларига қадар “ТУРК” этноними пастга уриш маъносида ишлатилган. “Турк” деб Анатолиядаги нодонлар маъносида ҳам тушинилиши мумкин бўлган,  туркийзабон деҳқонларни аташган” (масалан: kaba türkler, рус. «грубые турки»). Ўсмон империясининг ҳукмдор синфи учун турк деган ном қуйи табақа одам (“мужик”, “плебей”) тушинчаларининг маънодоши (синоними) сифатида хизмат қилган. XVI аср ўсмонли шоири Тахлижали Яхянинг шъерларида, туркларни устидан захарли кулиш, уларга қўпол, тарбиясиз одам (“мужлан”) сифатида қараш, туркча барча нарсаларга киноя ва нафрат билан қараш кузатилади. “Турк” сўзига қанчалик ҳақоратли сўз сифатида қаралганлигини Ўсмон империясининг сарой шоири Наим Мустафа-афандининг “Тарихи Наима” деган асари мисолида кўриш мумкин. У ўзининг бу асарида туркларга idraksiz Türkler (идроксиз турклар), hilekar Türkler (ҳийлакор турклар) ва çoban köpeği şeklinde bir Türk-ü sü-türk (чўпон ити каби турк ити) сифатида қараган. XVIII аср француз саёҳатчиси М.Гюэ, гувоҳлик беришича, турк –  бу “деҳқон”, “қўпол” ва “рандаланмаган” дегани ва ўсмонли “туркмисан ёки йўқми?” деган саволга – “мен мусулмонман”, деб жавоб берар экан.

 “ЎСМОНЛАР” деган атама бошида фуқоронинг ўсмонли ёки бейлик уруғига қараганлигини билдирган бўлсада, кейинчали расмий даражада Ўсмон империясининг барча фуқораларини шу ном билан атай бошлаганлар. XIX ва XX аср бошида нашир этилган Брокгауз и Ефроннинг энциклопедик луғатида: “илмий адабиётларда аллақачондан бери европа туркларини “ўсмонлар” ёки, яхшиси, “ўсмонли” деб аташ ҳукмрон, ўсмонларнинг ўзи [ғарбийевропа адабиётида уларни “ўттомнлар” деб ҳам аташади], “турк” деб аташларини, уларни қўпол ва саводсиз одамлар сифатида кўрганликлари учун, ёқтирмайдилар”, деб ёзилган.

Ўсмон империясининг XVII-XVIII асрлардаги таназзули маданий ҳаёт ҳар хил соҳаларининг орқага қайтишига (деградациясига) сабаб бўлиб, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт эса империянинг мусулмон бўлмаган халқлари тарақиётидан борган сари орқада қолишига олиб келди. Ҳаттоки XX аср бошида ҳам туркларнинг тарихи ўсман мактабларида ўқитилмас ва уларда фақат ўсмон-ислом тарихи дарси ўтилар эди.  Диний мактабларнинг (мадрасаларнинг) эшиги эса 1908 йилга қадар турк тили учун ёпиқ бўлган.

Бундай ҳолатлар, шунингдек европа давлатларининг империядаги миллий ҳаракатга нисбатан муносабатлари, бу халқларнинг миллий ўзлигини англашларига рағбатлантириб, туркларнинг милий ғояси ривожланишидаги қолоқликда ўз аксини топар эди. Ҳаттоки ВАТАН тушинчаси ҳам бошқа маънода қўлланилар эди. “19 асрга қадар бу тушунча … туғилган жой ёки яшаш жойини кўрсатувчи жуда тор маънода тушинилар эди”. Жевдет пашанинг таъкидлашича “ватан” сўзи турк лашкари учун ҳеч қачон қишлоқ майдонидан бошқа нарсани англатмаган. Султон Абдул-Хамид II  учун эса “ватан – бу одамлар бирга тўпланадиган жой”. У: “Мен нима учун баъзилар унинг учун ўлимга ҳам тайёрлигини тушинмайман. Кўпчилик одамлар учун бу – ватан учун бир-бирларини ўлдиришлари, нотўғри”, дер экан. Таъкидлаш лозимки султон Абдул-Хамид II ашаддий панисломчи бўлган ва у туркларга ишонмаганлиги учун, атрофига черкас, қурд, лаз ва ажарлардан иборат, яқинларини тўплаб олган экан.

Ўсмонлар ўртасидаги миллатчиликнинг биринчи нишоналари XIX асрнинг иккинчи ярмида “янги ўсмонлар” махфий сиёсий ташкилоти ичида пайдо бўлган. Бу ҳаракат арбоблари, бутун империя халқлари биргина “ўсмон миллати”га бирлашадилар деган ғояга асосланган ўсманизм (ўттоманизм) концепциясини ривожлантирганлар. 1869 йили қабул қилинган “Миллат тўғрисида”ги Қонун Ўсмон империясининг барча фуқоралари учун тенглик мақомни белгилаб бериб, “империянинг барча фуқоролари, улар қайси динга мансуб бўлишларидан қатъий назар, фарқланмаган ҳолда ўсмонлар деб аталадилар” деган қонуний меъёрни эълон қилди. Ўсмонизм тамойили Ўсмон империясининг 1876 йилги Конституциясида ҳам ўз аксини қуйидаги сўзлар орқали топган эди: “Империянинг барча фуқоролари диний эътиқодларидан қатъий назар ўсмонлар деб аталадилар”.

Ўсмон империяси парчаланганидан ва Мустафо Кемал Отатурк инқилобидан кейин “турклар” этноними “мусулмонлар” ва ўсмонлар” деган номларнинг ўрнини эгаллади.

Вискон университетининг профессори, тарихчи Кемал Карпат, 1971 йили шу университетда бўлган чиқиши чоғида “Ўсмон империясининг босқичлари” деган мавзуда маъруза қилиб, 1923 йилдан кейин турк ёшларига ўз мамлакатларининг тарихини, Ўсмон империяси тарихий ва маданий ўтмиши билан бир хил деб қабул қилмаслик тасаввурини сингдиришга ҳаракат қилинганлигини таъкидлаган. Натижада 1920-1930 йиллар ёшларининг қарашлари турк миллатчилиги ва ўсмонликнинг кескин ҳамда қўпол танқиди билан уйғунлашган эди. Карпат гувоҳлик беришича бу авлод сўз луғатида “ўсмонлар” атамаси, европаликлар учун “а ля Тюрк” деган ифода каби, камситадиган ва хўр қиладиган маънога эга эди.

Турк Республикаси ташкил топганидан сўнг “турк” этноними қонунчиликда ўз аксини топди. Шундай қилиб 1924 йилги Туркия Конституциясининг 88-моддасида: “Туркиянинг барча аҳолиси, улар қайси дин ва миллатга мансуб бўлишларидан қатъий назар, фуқоролик нуқтаи назаридан, турк ҳисобланадилар”, деб ёзилган эди. Шу модданинг ўзида “турк ҳисобланадилар” деган фикрга аниқлик киритилган ва аралаш оилалардаги фарзанднинг кимга мансублиги қуйидагича аниқланар эдики, унга кўра:

Турк-отадан Туркияда ёки чет элда туғилган фарзанд; Туркияда жойлашган чет элликлардан туғилиб, балоғатга етгунча Туркияда яшаган, расман туркия фуқоролигини олишни истаган шахслар; фуқоролик  тўғрисидаги қонунга асосан туркия фуқоролигини қабул қилган шахслар, турк бўлиб ҳисобланадилар.

Агар Туркиянинг биринчи Конституциясида мамлакатда бошқа этник ва диний гуруҳлар мавжудлиги таъкидланган бўлса, унда 1961 йилги Конституциянинг 54-моддасида туркия фуқороларининг барчаси турк ҳисоблана бошлаган. 1988 йилда қабул қилинган ва хозир ҳам амалда бўлган Конституцияга кўра эса: “Турк давлати билан фуқоролик ришталари орқали боғланган барча – туркдир”, дейилган. Бу модданинг қоидалари, 1924 йилги Конституцидаги аралаш оилаларда туғилган фарзандлар тўғрисидаги қойидалардан фарқли ўлароқ, анча кўпчиликни ташкил этувчи шунга ўхшаш фарзандларга таълуқлилиги билан фарқ қилади. Чунки унда: Турк-ота ва турк-онадан туғилган фарзанд – туркдир”, дейилган.

Узоқ муддат Анатолия турк уруғлари ва қабилаларини белгилаш учун “туркман” деган этноним ҳам ишлатилган. Масалан Амир Темур Ўсмон султони Баязид I га ёзган ҳатларида ўсмонларни ТУРКМАНЛАР, деб атаган экан.

XX асрга қадар оғзаки турк тилидан анчагина фарқ қиладиган Ўсмон империясининг адабий  тили мавжуд бўлган. Чунки ўсмон тили, туркий тиллар гуруҳига кирувчи тил бўлсада, унинг 80-90 воизини арабча ва форсча сўзлар ташкил этган эди.

Шунинг учун ҳам “ўсмон” этнонимини “турк” этноними билан, уни эса рус тилида “тюрклар” деб ёзган ҳолда аталадиган, яъний: ўзбек, қозоқ, қирғиз, татар, уйғур ва ҳокозолар каби, туркийзабон миллатлар ва халқлар билан чалкаштириш мумкин эмас.

Юқорида баён қилинганларга асосан, Туркия ва унинг халқи – турклар, “арманилар генцидига” нисбатан ўз қарашларини ўзгартиришлари керак. Яъний, ТУРКИЯ ДУНЁНИНГ БОШҚА МАМЛАКАТЛАРГА ЎРНАК КЎРСАТИБ, ЎСМОН ИМПЕРИЯСИДАГИ “АРМАНИЛАР ГЕНОЦИДИНИ” ТАН ОЛИШИ КЕРАК.

            Шу билан бир қаторда Арманистон ва арманиларнинг лоббийчилик ташкилотлари Туркияга қарши ҳудудий даъволар ва репарация талабларидан, яъний Туркиянинг Ўсмон империясида 1915 йили  содир этилган “арманилар генциди” бўйича моддий жавобгарлик тўғрисидаги талабларидан, воз кечишлари керак. Репорация тўғрисида сўз юритилганда, тарихда Исроил ва ГФР ўртасида 1952 йилнинг 10 сентябрида имзоланиб, 1953 йилнинг 27 мартидан кучга кирган “Германия ва Исроил ўртасидаги репараци тўғрисидаги келишув”га ўхшаган, репарацияни тушиниш керак. Ваҳоланки Туркия Ўсмон империясининг ҳуқуқий вориси эмаслиги учун Арманистон билан бундай келишув тузишга мажбур эмас. Шундай қилиб, Туркия томонидан “арманилар генциди”ни тан олиниши Арманистон ва арманилар учун фақатгина маънавий аҳамиятга эга. Бундай манавий аҳамият Туркия томонидан бундай тарихий мусибатдан уларга фақатгина шундай тасалли бериши керакки. Бу бошқа муаммолар, ратификация қилинмаган шартнома ва келишувлар мавжуд бўлишига қарамасдан икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатларни тикланишига олиб келиши керак….

Мақоланинг 2-қисмини мана бу жойда ўқинг. 

Адабиёт

1. Кадиров С. Шуҳрат Барлас аферист и фальсификатор истории (https://newsland.com/user/4295141739/content/shukhrat-barlas-aferist-i-falsifikator-istorii/3540976).

2. Haqqin.az .Узбекский историк: Армяне вырезали и узбеков (http://haqqin.az/news/67131).

3. Нурани «Эхо»: Неизвестная трагедия. Дашнаки сыграли решающую роль в уничтожении Туркестанской автономии (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1235549160).

4. Шуҳрат Барлас: «Наряду с тюрками, дашнаки уничтожали грузин, и даже не согласных с их идеями армян» (http://www.1news.az/society/20161025044927128.html).

5. Мақсуд Бекжон: Турклигимизни англаб етайлик… (http://uzxalqharakati.com/archives/27779).

6. Мақсуд Бекжон. «Туркийзабонлар» ким? (uzxalqharakati.com/archives/8750).

7. Абдуллаев Р. Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=536).

8. Шуҳрат Барлас. Армения культивирует фашистскую идеологию (http://ethnoglobus.az/index.php/tsentralnaya-aziya1/uzbekistan/itemlist/tag/Шуҳрат%20Барлас).

9. Алексеенков П. Кокандская автономия. Истпарт Средазбюро ЦК ВКП(б). Узгиз. Ташкент, 1931 (http://www.e-reading.club/bookreader.php/1016570/Alekseenkov_-_Kokandskaya_avtonomiya.html).

10. Сазонов А. Кокандская автономия. Красная летопись Туркестана. Ташкент, 1923. № 1-2.

11. Дониёров Ш. Мухторият қисмати//Шарқ юлдузи. Т.: 1991, №12 (http://ziyouz.uz/uzbek-matbuoti/mustaqillik-matbuoti/shonijoz-donijorov-mukhtoriyat-ismati-1991).

12.Армяне Узбекистана: История (http://www.panarmenianm-1479816683-mnet.m8l.ru/rus/details/170778/).

13. Руй Гонсалес де Клавихо. Дневник путешествия в Самарканд (http://www.vostlit.info/haupt-Dateien/index-Dateien/K.phtml?id=2051).

14. Арис Казинян: Тимур для развития ремесел и торговли в своей империи вывез из Армении тысячи армян (http://www.panorama.am/ru/news/2016/03/03/Арис-Казинян-история-Армении-Тимур/1539066).

15. Шуҳрат БАРЛАС, историк (Узбекистан): «Вооруженные отряды армян-дашнаков убили в Ферганской долине более 35 тысяч мирных жителей» (http://www.azerizv.az/news/a-18741.html).

16. Хўжаев, Мансурхўжа. Шермуҳаммадбек қўрбоши: (Тарихий, ҳужжатли, бадиий-публицистик қисса) Мансурхўжа Хўжаев; Масъул муҳаррирлар: Р.Шамсутдинов, Қ.Ражабов. — Т.: Шарқ, 2008. — 304 бет. ISBN 978-9943-00-331-6

17. Кадырбаев А.Ш. АРМЯНСКАЯ ДИАСПОРА И ДАШНАКЦУТЮН В ТУРКЕСТАНЕ. 1917–1921 ГОДЫ. Журнал «Восточный вестник» № 2/2013 (http://cyberleninka.ru/article/n/armyanskaya-diaspora-i-dashnaktsutyun-v-turkestane-1917-1921-gody).

18. Абдуллаев Р. Узбеки — дворяне тюркских народов, а сарты — предприниматели Центральной Азии (http://www.centrasia.ru/news.php?st=1319014200), (http://fundamental-economic.uz/o-nas/узбеки-дворяне-тюркских-народов-а-сар/).

19. Узбекский историк: «Армянский народ будет безжалостно брошен на произвол судьбы» – ИНТЕРВЬЮ (https://admiral.news/ru/news/politics/36704/узбекский-историк-армянский-народ-будет-безжалостно-брошен-на-произвол-судьбыинтервью#.WEG2_LKLQdU).

20. Раймонд Кеворкян. Геноцид армян: Полная история. — Анив, Яуза-каталог, 2015. — P. 828. ISBN 978-5-906716-36-1.

21. Vahakn N. Dadrian. Armenian Genocide, court-martial of perpetrators // Israel W. Charny.Encyclopedia of genocide. — Santa Barbara, California: ABC-CLIO, 1999. — ISBN 9780874369281.

22. Taner Akçam. From empire to republic: Turkish nationalism and the Armenian genocide. — Zed Books, 2004. — ISBN 1842775278, 9781842775271.

23. Еремеев Д. Е. Этногенез турок: (Происхождение и основные этапы этн. истории). — М.: Наука, 1971. — 272 с. (https://vk.com/doc-11781552_5581391?dl=8adce5538ba3d57846).

24. Орешкова С. Ф. Османская империя и её место в мировой истории (обзор материалов конференции американских востоковедов) // Проблемы истории Турции. — М.: Наука, 1978. — С. 106-107.

Мақоланинг 2-қисмини мана бу жойда ўқинг.

Мақоланинг рус тилидаги 1-қисми  ва унинг ўзбек тилига қилинган ушбу таржимасининг муаллифи, иқтисод фанлари доктори, академик    Рустамжон Абдуллаев.

Ташкент, 2017 й. 10 январ.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332