Академик Р.Абдуллаев: Вахоб бобонинг виртуал дастури ўзбек давлатини бошқаришга қодир эмас. Исботи
Mushtariylar: 9955
Яқинда, Фейсбукдаги бир нечта дўстларим, менга мурожаат қилишиб, Ютубдаги 749 мингдан зиёд обуначиси бор ва исми шарифи Шухрат Шон бўлган блоггернинг “HAQIQAT OVOZI” номли каналида “Вахоб бобо” деб аталаётган ва ўзини кибернетик деб билувчи кимсанинг “Ал Харазмий номли виртуал давлат бошқарув “Ўзбек модели” деган дастурига бағишланган бир қатор видео кўрсатувлар эълон қилиб, у ўзи тан олишича кибернетика ва бу дастур тўғрисида хеч қандай билим ва тушунчага эга бўлмаган ва бундай ҳолатни тинимсиз такидлаган ҳолда, “Вахоб бобо” ва унинг дастурини кўкларга кўтариб машхур қилиб юбрганлигини айтишиб. Менга бу видеолар ва уларда кўтарилган масалалар бўйича фикр билдиришимни илтимос қилишди.
Мен ўзини Шухрат Шон деб атовчи блоггернинг Ютубдаги www.youtube.com/@haqiqatovozi, манзилда жойлашган каналига кириб, у 2025 йилнинг 20 июнига қадар эълон қилган 14 та видеофилм борлигини кўрдим ва уларни нусхаларини ўз ноутбукимга кўчириб олиб, уларни тезлик билан кўриб чиқар эканман, бу видеофилмлар ичида биринчи бўлиб: “O’ZBEKISTON BIR OYDA YAPONIYADAN O‘ZIB KETADI. PREZIDENT BILAN UCHRASHSAM BAS”, деган сарлавҳа остида эълон қилинган ва юқорида кўрсатилган санаги 1,1 миллиондан зиёд томошабин кўрган, улардан 12405 нафари изохлар қолдирган видеофилм у яратган 14 та видеофильм ичида энг асосийси экан; қолган идеофилмлар эса блоггер Шухрат Шон юқорида номи кўрсатилган асосий видеофилмни тўлдириш учун ёки умумий ахамиятга эга бўлган маълумотларни эълон қилишга қаратилган видеофильмлар экан, деган ҳулосага келдим. Шунинг учун ҳам ушбу мақолада мен ўзини “Вахоб бобо” деб атаган, аслида Абдувахоб Кургонбоев деган кимсанинг мана шу асосий видеофилмдаги фикрларини таҳлил қилиш орқали унинг дастури тўғрисидаги ўзимнинг танқидий фикрларимни баён қилмоқчиман.
Тўғрисини айтишим керак, мен Шухрат Шоннинг юқорида номи тилга олинган ва бошқа видеофилмларини кўрар эканман, улардаги барча қатнашчиларнинг ҳуқуқ маданияти, билим ва савиялара, айниқса иқтисодий масалаларда, жуда ҳам паст даражада экан, деган ҳулосага келдим. Уни устига бу видеофилмлар, уларда кўтарилган масалаларни тушинадиган мутаҳассларни жалб қилган ҳолда, уларни таҳлил қилишга эмас, балки бу соҳалардан мутлақо йироқ ва уларни тушинмаслигини ўзи тинимасиз такрорловчи бу видеофильмлар муаллифи бўлмиш Шухрат Шон томонидан, бу соҳаларни мутлақо тушинмайдиган унинг обуначилари бўлган ва бошқа оддий томашабинлар муҳокамасига ҳавола қилиш ва уларни чиройли ва баландпарвоз гаплар билан гангитиш орқали Абдувахоб Кургонбоев ва унинг дустурини, камбағалчиликни йўқотиш, меҳнат муҳожирларини тўлиқ Ўзбекистонга қайтариб олиб келиб, иш билан таминлаш, ишсизликни умуман йўқотиш, иқтисодиётни юксалтириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилдиган дастур, деган сохта тасаввур қолдириш учунгина яратилган десам, бу фикр сира ҳам ҳато бўлмайди деб ўйлайман.
Шунинг учун ҳам мен Абдувахоб Кургонбоевнинг фикрлари ва дастури тўғрисидаги салбий фикрларимни “O’ZBEKISTON BIR OYDA YAPONIYADAN O‘ZIB KETADI. PREZIDENT BILAN UCHRASHSAM BAS”, деган сарлавҳа остида эълон қилинган видеофилмдан иқтибослар келтирган ҳолда исбот қилиб бермоқчиман. Батафсил.
Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик. Тошкент, 2025 йил 26 июн.