Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантиришни таклиф қиламан – академик Р.Абдуллаев

Mushtariylar: 264343
Р.Абдуллаев 2016

Мен нима учун Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг республика шаклидан воз кечиб, уни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш кераклиги мавзусига яна қарайиб 11 йилдан сўнг қайтмоқдаман? Буни қандай амалга ошириш мумкин? Мен шу ва бошқа саволларга жавоб берар эканман, бундай туб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳатларни қандай ҳужжатлар асосида амалга ошириш мумкин эканлигини тушинишни осонлаштириш ва бу ишни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилишида қабул қилиниши керак бўлган: Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини қабул қилиш ва унинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи Президентини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма Қарори ва Баёнати ҳамда Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси лойиҳаларини ишлаб чиқдим. Бу лойиҳалар билан мана шу гипер-ҳавола орқали, уларга ўтиб танишиш мумкин. Бундан ташқари муштарийлар эътиборини замонавий демократиянинг ватани Англия қироллиги ёки салтанати эканлигига қаратиб ўтмоқчиман.

Қирғизстонда 2010 йилда бўлиб ўтган Апрел инқилоби ва 2011 йидаги араб инқилоблари [1-2] сабаблари и оқибатларини таҳлил қилар эканман, мен давлатни бошқаришнинг республика шакли нафақат Қирғизстонга, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига, қўйинки МДҲга аъзо барча мамлакатларга, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам тўғри келмас экан, деган ҳулосага келган эдим. Айнан шунинг учун ҳам ўзимнинг [1-3] (ўрта қавс ичидаги сонлар ушбу мақоланинг адабиётлар рўйҳатида 1, 2 ва 3-ўринларда турган мақолаларга ҳаволалардир) мақолаларимда барча постсовет мамлакатларига давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтишни тавсиясия қилган эдим. Лекин Озарбайжон, Белорусия, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон республикаларида, айтиш мумкинки: давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ҳос айрим кўринишлар кузатилаётган; Россия Федерацияси ва ундан ташқарида эса, 1917 йилги Феврал инқилоби натижасида, подшоси ўз тахтидан воз кечган Россия Империясини тиклишга интилувчи кучлар бор бўлишига қарамасдан, менинг мана шу тавсияларда ўз аксини топган эзгу тилакларим, ҳозиргача ҳам амалга ошмай келмоқда. Шунинг учун ҳам мен Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаётган республика шаклидан воз кечиб, уни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш керак деган ҳулосага келдим. Лекин бу ҳолат мен [1-3] мақолаларда қилган ҳулосаларим ва таклифларимнинг қисқача моҳияти ва мазмунини баён қилишни талаб қилади.

Шундай қилиб, Қирғизстонда 2010 йили содир бўлган Апрел инқилобидан сўнг, бизга қўшни бўлган, Совет Иттифоқидан чиқиб, давлат мустақиллиги тўғрисидаги ўзнинг қарорини Ўзбекистон Республикаси билан бир кунда, яъний 1991 йилнинг 31 августида эълон қилган, Ўрта Осиё респбуликасида содир бўлган бундай воқиеа, унинг иқтисодиёти билан ҳам боғлиқ бўлган эдики. Мен бу сабабларини таҳлил қилар эканман, ўзимнинг, Россиянинг «Капитал страны» деган федерал Интернет нашрида 2010 йилнинг 3 майида эълон қилингач, МДҲга аъзо мамлакатларнинг бошқа кўплаб машҳур нашрларида ҳам босиб чиқилган ёки ҳаволалар берилган: ўзбек тилига таржима қилинганда: «Қирғизстон ва Марказий Осиёда бошқаришнинг қандай шакли афзал: республиками ёки монархиями?» [1], деган мақоламнинг 3-бандида айтиб ўтилган: Марказаий Осиё давлатлари олдида қандай ўлкан иқтисодий масала кўндаланг турибди? Ва бундай масалани Қирғизстоннинг янги республикачи ҳокимияти ва минтақадаги бошқа мамлакатларининг ҳокимиятлари бажара олдиларми? – деган саволларни ўртага ташлаб, уларга мен ўзим қуйидагича жавоб берган эдим:

– Ҳозир Қирғизстон Республикасида 5,5 млн. одам истиқомат қилади. 2008 йили, яъний Жаҳон молиявий инқирозига қадар, бу мамлакат ишлаб чиқарган номинал Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 10,38 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган ва у бу мамлакат ахолисининг жон бошига таҳминан 1935 АҚШ долларидан тўғри келган. Бу эса Қирғизстонга жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМ бўйича яшаш даражасининг Жаҳон рейтингида 110-ўринни эгаллаш имконини берган. Бироқ, қирғизларга, тараққий этган мамлакатлар даражасидаги муносиб ҳаётни таъминлаши учун бу Қирғизстон ахолисининг жон бошига тўғри келадидаган номинал ЯИМининг миқдори 1935 АҚШ долларига эмас, балки ундан, таҳминан, 15 марта катта бўлган миқдорга, яъний 30 минг АҚШ долларига тенг бўлиши керак. Бунинг учун эса Қирғизстоннинг бир йилда ишлаб чиқарадиган товарлари ва хизматларининг, яъни ЯИМининг миқдори 10,38 млрд. эмас, балки (аҳоли ўсиши эътиборга олинмаган ҳолда) 165 млрд. АҚШ долларига тенг бўлиши керак.

Бундай иқтисодий меъзонни белгилаб олгач, мен ўша даврдаги постсовет мамлакатларининг, шу жумладан Ўзбекистоннинг ҳам, республикачи хокимиятларини, қуйидагича қаттиқ танқид остига олган эдим:

– Демак Қирғизстоннинг олдида ҳам, минтақанинг бошқа мамлакатлари олдида ҳам, улар ўзларининг давлат мустақилликларига эришган кундан эътиборан, ўлкан иқтисодий масала кўндаланг бўлиб турибдики. Бу масала: тараққий этган мамлакатларга етиб олиш ва улардан ҳам ўзиб кетиш масаласидир. Лекин бу масала совет давридагидек – ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ялпи кўрсаткичлари бўйича уларга етиб олиш ва улардан ўзиб кетишни кўзда тутмай, балки аҳолининг яшаш даражаси ва унинг сифати кўрстакичларини назарда тутади. Бироқ ишонч билан шуни таъкидлаш мумкинки: бу масалани ечишга хозиргача постсовет мамлакатларининг, шу жумладан Қирғизстоннинг, республикачи хокимиятлари, мутлақо эриша олмадилар.

Бундай ҳолатни жуда ҳам осон тушунтириб бериш мумкин: совет давридан бизнинг мамлакатларимизга мерос бўлиб қолган ишлаб чиқаришнинг тахник салоҳияти, нафақат ривожланган мамлакатларнинг шундай салоҳиятидан кескин орқада қолган эди, балки у қаттиқ эскириб, модернизация қилиш ёки тўлиқ янгилашга мухтож эди. Лекин бунинг учун маблағлар амалда йўқ эди. Чет эл кредитлари, капитали ва инвестицияларини жалб қилиш эса жуда кўп ҳаракт қилиш, вақт, энг асосийси эса, инқилоб ва давлат тўнтаришларини эмас, балки барқарорликни талаб этар эдики, улар хам псевдодемократик ўйинлар исканжасига кириб қолганлиги учун, етарли эмас эди.

Сўнгра эса: Бошқарув бўйича, айтайлик, 5 йилга тенг ўзларининг бир сайлов муддати ичида, янги сайланган республикачи хокимиятнинг давлат органлари – Қирғизстоннинг ёки Марказий Осиёнинг ҳар қандай бошқа мамлакати парламенти, президенти ва ҳукумати бу масалани еча оладими? – деган саволга, унга Ғарб иқтисод фани ва макроиқтисодий бошқарувининг дунё тажрибасини ўрганишга нафақат ўзининг 1994 йилнинг 24 декабрида ҳимоя қилинган докторлик диссертациясини, балки ундан кейинги давр ичида эълон қилинган бошқа илмий ишларини ҳам бағишлаган инсон сифатида:

– Бундай ўлкан иқтисодий масалани ечишни нафақат Қирғизстонда янгитдан сайланган хокимиятнинг давлат органлари, балки давлатни бошқаришнинг республика шакли ҳукмрон бўлган Марказий Осиё ва МДХига аъзо ҳар қандай бошқа мамлакатнинг хокимити ҳам эплай олмайди. Буни устига, нафақат битта 5 йиллик муддат ичида, ҳаттоки ЯИМининг йиллик ўсиш суратлари жуда ҳам юқори, йилига 10 фоиздан кам бўлмайди деб тасаввур қилганимизда ҳам, улар 10 та шундай президент сайлови муддати ичида ҳам, бу масалани ечишни эплай олмайдилар, – деб жавоб берган эдим

Айнан шунинг учун ҳам мен 2006 йили ўзимнинг илмий ишларимдан бирида шундай фикрлар билдирган эдим:

– Баъзи бир иқтисодчилар, масалан Россия, аҳолисининг яшаш даражаси бўйича Европа Иттифоқининг энг камбағал мамлакати бўлмиш Португалияни, қандайдир, 47 йил ичида. МДҲнинг Россиядан анча қолоқ мамлакатлари эса 150-200 йил ичида қувиб етиши мумкин, дейишади. Лекин улар, бундай масалалар тўғрисида гапирганларида, юмшоқ қилиб айтганда, айёрлик қилмоқдалар ёки ўз ҳисоб-китобларида адашмоқдалар. Чунки, биринчидан бу муддатлар оз эмас, иккинчидан эса: 150-200 йил ичида уларнинг яшаш даражаси баъзи бир МДҲ мамлакатлари учун, ҳозир биз билан, Африкада шу кунларгача ҳам мавжуд бўлган ибтидоий одамлар ўртасидаги каби, умуман қувиб етиб бўлмайдиган даражага кўтарилиши мумкин. Буни устига ривожланган Ғарб давлатлари бу муддатлар ичида биз қачон уларни қувиб етиб олишимизни кутиб, қўл қовуштириб ўтирмайдилар.

ЯИМнинг МДҲ мамлакатларидаги каби (5-6 дан 10 фоизгача) ўртача ўсиш суръатлари, кўп жиҳатдан индустриал ривожланган мамлакатларга ҳам ҳос. Шунинг учун ҳам МДҲга аъзо баъзи бир мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ижобий (позитив) таассурот қолдирган бўлиши мумкин. Бироқ, мажозий (образли) қилиб айтганда, ҳалигача иқтисодий лилипут билан иқтисодий Гулливернинг бир қадами ўртасида – ўлчов масштаблари бир ҳил бўлмаганлиги учун – катта фарқ бор эканлиги тўғрисидаги фактни тушиниш мутлақо йўқ, десак сира ҳам ҳато бўлмайди.

Демак, МДҲга аъзо давлатлар ҳам иқтисодий Гулливерларга айланишлари учун, ривожланишнинг охирги йилларда шаклланган йўллари ва ЯИМнинг (5-6 дан 10 фоизгача бўлган) ўсиш суръатлари асосида эмас, балки ўсиш суръатларининг юз ва ундан юқори фоизларда ўлчанадиган ривожланиш йўлига ўтишлари зарур.

Лекин Қирғизстондаги апрел инқилобига бағишланган мақоламнинг  4-бандида [1]: Дунёнинг ривожланган мамлакатларини, улар аҳолисининг яшаш даражаси ва сифати кўрсаткичлари бўйича қувиб етиш ва улардан ўзиб кетишдек, юксалишнинг ўлкан иқтисодий масаласини қандай ечиш мумкин? – деган саволга:

 Бундай масалани иқтисодиёт ва мамлакатларимиз ҳаётининг барча жабҳаларини фақатгина 5-10 йилга эмас, балки 25-30 йилдек узоқроқ ёки 40-50 йиллардек ундан ҳам узоқ истиқболга мўлжалланган индустриялаштириш ва модернизациялашнинг стратегик Лойиҳаларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш орқали, ечиш мумкин,  деб жавоб берар эканман. Бундай Лойиҳа уни амалга оширишнинг ҳеч қандай ҳалокатларга, яъний Қирғизстонда бўлганидек – давлат тўнтаришлари ва инқилобларга йўл қўймайдиган, ҳуқуқий механизмларини ҳам ўз ичига олиши керак, деган фикрни ҳам олға сурган эдим.

Шунинг учун ҳам: Бундай Лойиҳани амалга ошириш даврида жамиятда барқарорликни таъмин этишниг ҳуқуқий механизмлари нима билан боғлиқ бўлиши мумкин? – деган савол пайдо бўлиб, мен бу саволга:

– Менимча, бундай лойиҳани амалга ошириш давлатни бошқаришнинг шакли билан боғлиқки. Аниқроқ айтидиган бўлсам: давлатни бошқаришнинг республика шаклини бундай бошқаришнинг салтанат (монархия) шаклига алмаштириш билан боғлиқ. Чунки у миллат йўлбошчисига  мамлакатни умирбод бошқариш ҳуқуқини берадики, бу даврда ҳар қандай узоқ муддатли, шу жумладан бошида халқ ичида салбий руҳда қабул қилинган бўлсада, лекин прировордида ижобий натижа берадиган, Лойиҳаларни ҳам амалга ошириш имконини беради. Бу эса, масалан: Австралия, Буюкбритания, Дания, Норвегия, Канада, Люксембург, Қувайт, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа ривожланган бошқаришнинг салтанат шаклига эга давлатлардаги каби, ҳеч қандай халокат ва ҳавф-ҳатарсиз, ҳокимиятнинг узликсизлигини таъминлаш кафолатини беради, деб жавоб берган эдим. Кейинги ўринларда:

Нега мен Қирғизстон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига, шундай – давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш таклифини бермоқдаман? – деган саволга, шундай жавоб берган эдим:

– Биринчидан, давлатни бошқаришнинг республика шакли ўзини оқлай олмади. У нафақат Қирғизстонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам кўп маротаба салбий оқибатларга олиб келмоқда. Бу фикрнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун нафақат МДҲга аъзо мамлакатлар тажрибасига, балки: Афғонистон, Покистон, Эрон, Ироқ, Камбоджа, Ливия, Паластин, Сомали ва бошқа давлатлар тажрибасига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Иккинчидан, … Бундай давлатни бошқаришнинг постсовет республика шакли биринчи бор салбий оқибатга … Россияда олиб келдики, буни Чечен уруши мисолида яққол кўриш мумкин эди. Яна бошқа шундай салбий мисолни Тожикистонда 1992-1997 йилларда бўлиб ўтган фуқоровий урушда кузатиш мумкин бўлган ва хозир Арман-Озарбайжон, Грузия, Молдова ва Украина зиддиятлари манзараси ортида кузатилмоқда. Ва, охири, бундай салбий ҳолатларга давлатни бошқаришнинг республика шаклидаги режимларни ағдарилишига олиб келиб, Қирғизстонда содир бўлган иккита райнгли «инқилоб» яққол мисол бўла олади.

Буларнинг ҳаммасидан фақат биттагина ҳулоса чиқариш мумкин: давлатни бошқаришнинг республика шакли Марказий Осиё ва МДҲга аъзо бошқа мамлакатларга мутлақо тўғри келмайди. Давлатни бошқаришнинг республика шаклига фақат давлатни бошқаришнинг монархик (яъни салтанат) шаклигина муқобил бўла олади.

Демак, Қирғизстонда ҳам, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам, ва МДҲига аъзо барча мамлакатларда ҳам, давлатни бошқаришнинг республика шаклидан воз кечиб, уни бошқаришнинг салтанат шаклини ўрнатиш керак. Лекин бу ишни инқилобий йўл билан эмас, балки эволюцион, яъний туб ислоҳатлар йўли орқали амалга ошириш даркор.

Шу жойда муштарийларда: ахир салтанатнинг раҳбари, подшолар, императорлар, шохлар, хонлар … сулоласидан бўлиши керак эмасми? Биз бундай салтанат раҳбари бўлишга муносиб ва улар орасидан танлаб олиб, Ўзбекистон салтанати раҳбари лавозиги ўтқазишимиз мумкин бўлган, томирида подшолар, шохлар ва бошқа салтанат раҳбарлари қони оқаётган ва уларнинг сулоласидан бўлган улуғ зотларни қаердан топамиз? – деган саволлар пайдо бўлар эди.

Мен Қирғизстондаги апрел инқилобига бағишланган мақоламда [1], барча постсовет мамлакатларига давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтишни тавсия этар эканман, бу саволга жавобни муқаддас китоблардан топишимиз мумкин, деб жавоб берган эдим. Ва, бу масалада (мусулмонлар учун ҳам муқаддас ҳисобланиб, Инжил ҳам деб аталувчи) – Библия, биринчи ўринда туради. Чунки биз Библиядан ер юзидаги барча одамлар уларнинг энг биринчи аждодлари бўлган – Одам Ато ва Мамо ҳаводан тарқалган эканликларини билишимиз мумкин. Одамзоднинг биринчи подшолари, қироллари ва хокозо йўлбошчилари эса, азалдан:

– Одам Ато авлодларидан иборат, пайғамбарлар бўлганки, улар бизнинг ҳам аждодларимиз ҳисобланади. Демак ер юзидаги ҳар бир инсон томирида ўша, бизнинг подшоларимиз, қиролларимиз, шохларимиз, султону, ҳонларимиз бўлган, аждодларимиз қони оқади. Мен ҳозир ҳам бу нуқтаи назаримни тўғри деб ҳисоблайман.

Лекин мен кейинги йилларда ўзбеклар, уларнинг давлатлари ва цивилизацияси тарихини ўрганишим жараёнида, ўзбеклар туркий ҳалқларнинг олий табақасига киради, деган тугалланган ҳулосагакеларэканман.“ЎЗБЕК”деганэтно-ном (этноним): арийлар, дворянлар, самурайлар, ражпутлар ва хокозо тушунчаларга тўлиқ мос ва тенг келишини исботлаб берганман [4-6]. Шунинг учун ҳам мен, агар мамлакатимизда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш тўғрисида қарор қабул қилинадиган бўлса, ўзбек давлатига раҳбар бўлишга муносиб ҳар қандай ўзбек, айниқса Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев, унинг биринчи умирбод давлат раҳбари бўлишга тўлиқ ҳаққи бор, деган тугалланган ҳулосага келдим. Лекин бундай савол бераётган кимсалар, ҳаттоки дунёни титратган, ўзини Туроннинг султони деб ҳам атаган Амир Темурдек буюк аждодимиз шох, император, хон ёки амирларнинг сулоласидан бўлмаганлиги – бу тарихий ҳақиқат эканлигини ҳам мутлақо билмайдилар.

Шу жойда алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, тарихий манбаларда Ўзбекистон деб аталган (мен эса, уларни бир-биридан ажратиш учун XIV ва XV аср Ўзбекистонлари деб атаган) ва бошқа барча ўзбек давлатлари, уларни бошқаришнинг салтанат шаклигагина эга бўлган [6].

Демак, Ўзбекистон Республикасига қадар мавжуд бўлган барча ўзбек давлатлари фақатгина бошқаришнинг салтанат шаклига эга бўлган ҳолос, деган ҳулосага келсак, бу айни ҳақиқат бўладики [4-6]. Шунинг учун ҳам мен кейинги ўринларда давлатни бошқаришнинг салтанат шакли тўғрисида адабиётлар рўйҳатида [3] – ўринда турган мақоламда айтиб ўтилган қуйидаги фикрларимни баён қилмоқчиман:

– Иқтисодчилар иқтисодиётни хар ҳил машина ва механизмлар билан қиёслашни яхши кўрадилар. Шунинг учун ҳам менинг таклифларим мазмун ва моҳияти оддий одамларимизга ҳам тушинарли бўлиши учун, улар тўғрисида қуйидаги тушинтиришларни бершни ўринли бўлади деган ҳулосага келдим.

Шундай қилиб, агар бирон бир мамлакатнинг давлат тузилишини машина, аниқроғи автомобил билан таққослаш мумкин бўлса, унда бундай машинанинг бошқарувчиси бўлиш керак, деган ҳулосага келиш қийин эмас. Кўпчилигимиз ҳаётимиздан орттирган ўз шахсий тажрибамиздан биламизки, енгил автомошинани, ҳаваскор-ҳайдовчи ҳам, малакали, яъни профессионал ҳайдовчи ҳам бошқариши мумкин. Улардан биринчиси бўлмиш хаваскор-ҳайдовчилар – бу малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилардирки, шунинг учун ҳам уларга бошқаришлари мумкин бўлган машиналар синфи чекланган. Улар, айтайлик фақатгина енгил автомобиль ва мотоциклларнигини бошқаришлари мумкин. Лекин улар кўпинча ўзлари ва бошқаларни майиб қилувчи, айрим ҳолларда эса уларнинг ўлимларига олиб келувчи, ҳалокатларга учрайдилар. Уни устига бундай хаваскор-ҳайдовчилар, агар улар бошқараётган енгил автомобиллар бузилиб қолса ва бошқа сабабларга кўра ишдан чиқса, уларни тузатишни билмайдилар. Улардан фарқли ўлароқ, ҳар қандай синфдаги енгил, юк ташувчи машиналар ва автобусларни бошқариш учун махсус рухсатномага эга юқоридагидай автохалокатларга анча кам учрайдиган малакали ёки  профессионал-ҳайдовчилар эса, агар бундай машиналар бузилиб қолса, уларни тузатишни ҳам биладилар.

Шундай қилиб, давлатни бошқаришнинг республика шакли тўғрисида сўз юритилаётганда, унда бундай давлат машинасининг раҳбарини ёки Президентини ўзимизга ҳаваскор-ҳайдовчи сифатида тасаввур қилишимиз мумкин. Қачонки сўз давлатни бошқаришнинг салтанат (яъни монархия) шакли тўғрисида юритлётганида, унда будай давлат машинасининг рахбарини ёки Президентини, нафақат махсус тайёргаликка эга малакали-ҳайдовчи, балки шундай мутаҳассис (кадрларни) тайёрлаш сулоласига ҳам эга бўлган ва умирбод фаолият кўрсатадиган малакали, яъни профессионал-ҳайдовчи сифатида тасаввур қилиш мумкин. Улар бундай махсус тайёргарликни туғилган кунларидананоқ ола бошдайдилар. Хаваскор-ҳайдовчилар эса бундай профессионал тайёргарликка эга бўлмаганликлари учун, кўпинча салбий оқибатларга олиб келувчи ҳатоларга йўл қўядиларки, биз буни мамлакатларимизда давлатни бошқаришнинг пролетар турига кирувчи республика шакли мавжуд бўлиб, бизга давлатни ҳар қандай  «кухарка» ҳам бошқариши мумкин деб ишонтиршмоқчи бўлишган, бутун бир собиқ социалистик тузм давр ичида кузатиш имконятига эга бўлганмиз. Постсовет даврида эса биз давлатни бошқаришнинг республика шаклидаги бошқаришнинг ноаниқ турини кузатмоқдамизки, у қарайиб МДҲга аъзо мамлакатларнинг барчасида (юқорида айтиб ўтилган) хар ҳил номамақбул натижаларга олиб келган ва келмоқдаки. Шунинг учун ҳам менинг таклифим барча МДҲга аъзо давлатларга, шу жумладан, менинг Ватаним бўлмиш Ўзбекистонга ҳам, тааллуқлидир.

2010 йилнинг 4 июнида МДҲга аъзо мамлакатларининг кўплаб машҳур интернет ва бошқа нашрларида эълон қилинган: «Что эффективнее для главы государства: иметь статус лидера нации или быть монархом?» [3], яъний «Давлат бошлиғига миллат раҳнамоси мақомига эга бўлиш самаралироқми ёки монарх бўлишми?», деган мақоламнинг 3-бандида:

Ҳаёт даражаси ва сифати бўйича индустриал ривожланган мамлакатларни қувиб етиш ва улардан ҳам ўзиб кетишдек, ўлкан иқтисодий масалани ечиш учун Қозоғстонга нималар зарур? – деган саволга жавоб берар эканман, қуйидагиларни ёзган эдим:

«Қозоғстоннинг 2030 йилгача мўлжалланган мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик режаси мавжуд бўлган ва бор. Лекин бу режа жаҳон молиявий инқирози натижасида пайдо бўлган синовлардан ўта олмади, чунки у бундай инқироз бўлиши мумкинлигини назарга олмаган ва ундан чиқиш йўлларини кўзда тутмаган эди. Айнан шунинг учун ҳам мен ўзимнинг: «Путь выхода из мировых экономических и политических кризисов», яъни “Жаҳон иқтисодий ва сиёсий инқирозларидан чиқиш йўли”, деган мақоламда, Нурсултан Назарбоевнинг Россиянинг “Известия” газетасида эълон қилинган: «Ключи от кризиса», деган мақоласида баён этилган таклифларини танқид қилар эканман, жаҳон иқтисодий ва сиёсий инқирозларидан чиқиш йўлини ҳам таклиф қилган эдим. «У России великое и светлое будущее» деган мақоламда эса мен «Қозоғстон–2030» деган стратегик режани танқид остига олар эканман, бу мақоламда:

Энди бу Стратегик режани, янги, узоқ муддатли Режа ёки Қозоғстонни индустриал ревожланган, дунёнинг энг илғор мамлакатларидан бирига айлантириш Лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишни кўзда тутиш науқтаи назаридан, қайта кўриб чиқиш керак, чунки Қозоғистон бундай ишни амалга оширишнинг барча имкониятларига эга», деб ёзган эдим.

Лекин Қозоғистон тўғрисида сўз юритилар экан, мақаламнинг рус тилидаги матнида  йўқ бўлган қуйидаги фикрларларни ҳам айтиб ўтишни лозим тобдимки. Бунга сабаб ушбу мақоланинг рус тилидаги матни [7] эълон қилинган санадан сўнг Қозоғистонда илгари кузатилмаган кескин сиёсий воқиеалар содир бўла бошлганлигидадир. Яхшиси бу масала тўғрисида, масалан, Росбалт деган сайтда 2019 йилнинг 4 мартида эълон қилинган «Чего испугался Назарбаев?» деган мақолани ўқиб, ўзларинг ҳулоса чиқаришларингни тавсия қилар эканман, Қозоғистондаги бу сиёсий воқиеалардан: Ўзбекистон учун мен ушбу мақолада бераётган таклиф жуда ҳам муҳим, ўз вақтида тависия этилган ва ўринли экан, деган ҳулосага келдим…

Энди мақолани таржимасини келган жойидан давом эттирадиган бўлсак, шуни таъкидлаш мумкин. Айни пайтда Халқаро валюта жамғарсасининг (ХВЖининг) 2017 йил яъкунига кўра ахоли жон бошига тўғри келувчи номинал ЯИМ бўйича Жаҳон рейтингининг 30-ўрнини, ўзининг жон бошига тўғри келувчи ЯИМининг миқдори 27.318 АҚШ долларини ташкил қилган ва давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига эга бўлган – Қувайт эгаллаган бўлса. Бу рўйхатнинг 62-ўрнини жон бошига тўғри келган ЯИМининг миқдори 10.608 АҚШ долларини ташкил қилган Россия Федерацияси, 70-ўрнини эса ЯИМининг миқдори 8.840 АҚШ долларини ташкил қилган Қозоғистон Республикаси эгаллаган. Қачонки Ўзбекистон Республикасида жон бошига тўғри келган ЯИМининг миқдори 1.490 АҚШ долларини ташкил қилгани ҳолда, у мана шу рўйҳатдаги 147-ўринни эгаллаган.

Бу факт эса Ўрта Осиёнинг МДҲга аъзо мамлакатларига, айниқса Ўзбекистон Республикасига, давлатни бошқаришнинг республика шакли мутлақо тўғри келмаслигининг қўшимча далили бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам биринчи ўринда айнан Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш зарур. Чунки Марказий Осиёда жойлашган постсовет республикалари ичида аҳолиси энг кўп бўлган бизнинг республикамизга узоқ муддатли сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, тинчлик ва осойишталик жуда ҳам зарур…

Буни устига бизнинг мамлакатимизга, шундай чуқур ислоҳат орқали унинг 30 йиллик мустақил ривожланиш даврини салбий баҳолаш, вилоятлар, шахарлар ва туманларни бошқаришнинг социалистик тамойилларидан; Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевга ва у олиб бораётган ислоҳатларга қарши қаратилган хар ҳил фитналардан қутилиб олиб, захматкаш халқимизнинг яшаш даражаси ва унинг сифатини кескин кўтаришни ўз олидига мақсад қилиб олган туб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳатларни амалга ошириш орқали Ўзбекистонни жадал ривожлантириш зарурки. Бундай ишлар натижасида жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМизнинг миқдори 2030 йилга бориб, энг камида – 20.000 АҚШ долларига, 2035 йилга бориб – 30 000 ва 2040 йилга бориб эса –35.000 АҚШ долларига тенг бўлиши зарур.

Мен давлат бошқарувининг салтанат шаклига ўтилганда давлатнинг мулкдори ва унинг мулки эгаси тубдан ўзгариши натижасида коррупциядан тўлиқ ҳалос бўлиш имкони туғилади, деб ўйлайман. Чунки хозир бошқаришнинг республика шакли амалда бўлган даврда жуда ҳам катта мулк давлат ихтиёрида бўлгани билан, лекин у ўзининг салтанатлардагига ўхшаш аниқ жисмоний шахс бўлмиш, ҳақиқий мулкдорига эга эмас. Шунинг учун ҳам амалда давлат мулки ҳеч кимнинг мулки бўлмаганлиги учун, кўп холларда бу мулк ҳусусийлаштирилаётган ёки сотилаётган вақтида давлатнинг хар ҳил даражаларида яширин намоён бўлувчи, коррупцион сихемалар пайдо бўлишига олиб келади ва келмоқда.

Ишлар шудай ҳолатда бўлганлиги учун ва бошқа сабабларга кўра бизда инвестиция муҳити ҳам етарли даражада эмас. Шунинг учун ҳам бизга потенциал инвестор ва кредиторлар астойдил келиш истагида эмас.

Шундай ҳолат туфайли мен, бошқа сабаблардан ташқари, инвестия муҳитини яхшилаш ҳамда чет эллик потенциал инвесторларимиз ва кредит берувчиларимиз бўлган ҳамкорларимизнинг бизга бўлган ишончини орттириш мақсадида, мамалакатимизда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига эволюцион йўл билан ўтишни таклиф қилар эканман, яна бир бошқа, биринчи кўринишда, ноодатий бўлган таклиф киритишга ҳам қарор қилдим.

Айнан. Давлатни бошқаришнинг салтанат шакли ҳукмрон бўлган мамлакатлардан, масалан, Шведсияда, давлат раҳбари, яъни XVI Қирол Густав давлат мулки ва бойликларининг ҳам  эгаси ҳисобланади [10]. Шунинг учун ҳам салтанатларда мавжуд бўлган бундай дунё тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида давлатга қарашли барча мулклар ва бойликларни, унинг ҳақиқий эгаси – жисмоний шахс бўлмиш, Ўзбекистон салтанатининг Президенти деб аталадиган давлат раҳбари ихтиёрига беришни таклиф қилар эканман. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон салтанатининг Президенти бундай мол-мулк ва бойликларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эканлигини Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси лойиҳасида бегилаб қўйдимки. Бундай иқтисодий ислоҳатни, бир вақтнинг ўзида катта масштабдаги ҳусусийлаштириш ва национализация қилиш, деб ҳам аташ мумкин. Айнан шунинг учун ҳам мен бу таклифимни ва юқорида айтиб ўтилган ҳолатларни, ўзим тайёрлаган Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси Лойиҳасининг 71-моддасида акс эттиришга ҳаракат қилдим.

Воҳоланки, Ўзбекистон салтанатининг Президенти, шунчалик ўлкан мол-мулкка эга бўлар экан, у нафақат Ўзбекистоннинг энг бой одами, балки дунёнининг ҳам энг бой одамларидан бири сифатида, жамиятнинг зодогонлар қатламини ўз давлатининг Конституцияси ва қонунларида белгиланган иқтисодий-ҳуқуқий механизмлар асосида шакллантириши ҳам керак бўлади деган фикрдаман. Агар бундай зодогонлар қатлами сафига, биринчи навбатда, Сенат аъзолари, вилоят, шахар ва туман ҳокимлари киришини инобатга оладиган бўлсак, улар Ўзбекистоннинг энг бой одамларига айланишлари ва бўлишлари мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Улар шундай бой одамлар бўладиларки, бундай ислоҳатлар натижасида ўз ҳудудларини нафақат ўзларининг амалларига боғлиқ ҳуқуқлари доирасида. Балки ўзларининг пул маблағлари ва фойда, маржа ҳамда рента даромадларини келтирувчи мол-мулклари ҳисобидан ҳам ривожлантириш имкониятига эга бўлган ва ҳеч қандай коррупцияга йўл қўймайдиган бой-зодагонлари бўлишлариги имконият туғилади.

Шундай қилиб ҳамма (зодагонлар сафига кирувчи амалдорлар) ўз тажрибасида: ҳусусий мулкидан самарали фойдаланиб, фойда, маржа ва рента олишни ўйлайдиган йирик мулкдор ва бой одам қандай бўлишини ўрганадилар ва хис қилиб кўрадилар. Акс холда хозир шундай амолдорларнинг, баъзи бирларидан ташқари, барчаси, ҳеч қачон йирик мулкдор, тадбиркор ва ҳокозо бўлмаганликларига қарамай, ҳаммага қандай яшаш, ишлаш ва бой бўлишни ўргатмоқчи бўладилар; уларни бу йўлда хар ҳил камчиликларга йўл қўйганликда айблаб, сўкадилар ҳамки, улар бошқа салтанатлардаги зодагонлар каби мулкдор ва бой шахслар бўлмаганликлари туфайли, амалдан кетганларидан кейин камбағал бўлиб қолмаслик учун бугун коррупционер бўлишга мажбур бўлмоқдалар.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш даврида нормал ҳолатда ишлаётган соф ўзбек, қўшма ва чет эл корхоналарига ҳеч ким тегмаслиги керак. Барча бошқа корхоналарга ҳам шундай муносабатта бўлиш керакки, бунда уларнинг ва шундай корхоналар таъсисчиларининг ҳуқуқлари амалдаги қонунларда кўзда тутилганидек, ҳимоя қилиниши зарур.

Бундан ташқари, бизда ҳам «солиқ жаннати» деб аталадиган Лас-ВегасМакао ва Британия сейшел оролларидаги каби офшор зоналарга ўхшаш шахарлар ва ҳудудлар барпо қилиниши керак. Лекин улар нафақат чет эл, балки ўзимизнинг корхоналар ва жисмоний шахслар учун ҳам «солиқ жаннати» бўлиши лозим…

Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун Ўзбекистон салтанатининг Президенти ўз ҳокимиятининг иқисодий, ижтимоий ва сиёсий кучларини нафақат давлатнинг обрўсини оширишга, унинг инвестиция киритиш ва кредит олишга қаратилган жозибадорлигини оширишга, балки ўзининг, яъний салтанат мол-мулкининг ва унинг ишлаб чиқариш қуввати ва бошқа сифатлари самарадорлигини оширишга ҳам сарфлаши зарур бўлади.

Менинг нуқтаи назаримда, давлатни бошқаришни Ўзбекистондаги салтанат шаклини қуриш учун жамият ривожланишининг мафкуравий асосини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг: одамларимиз ва бутун ҳалқимизни бой қилиш [8], ғояси ташкил қилиши керак. Шунинг учун ҳам мен бу масалани ўзим ишлаб чиққиб, ушбу моқоланинг 3-иловасида келтирилган “Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси” лойиҳасининг 12-моддасида акс этдирганман.

Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси” лойиҳасини тайёрлаш жараёнида, мен давлатни бошқаришнинг салтанат шакли ҳукмрон бўлган кўплаб мамлактлар конституциялари ва қонунларини ўрганиб чиқдим. Лекин уни Ўзбекистон Республикаси, Испания Қироллиги, Бахрейн давлати, ҳамда у ва бу тарзда Бельгия, Қувайт, Норвегия Қироллиги, Омон Султонлиги, Малайзия Федерацияси ва бошқа монархик давлатларнинг конституциялари асосида ишлаб чиқдим.

Бундан ташқари мен давлатни бошқаришнинг салтанат шакли ҳукмрон бўлган мамлакатлардаги зодагонлар қатламлари билан боғлиқ масалларни ҳам ўргниб чиқдим [9].

Агар менинг Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаётган республика шаклидан воз кечиб, уни бошқаришнинг салтанат шаклига айлантириш тўғрисидаги таклифим нафақат муштарийлар томонидан, балки мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ҳам қўллаб-қувватланадиган бўлса, унда мен Ўзбекистон салтанатининг давлат раҳбарини – Ўзбекистон салтанатининг Президенти деб аташни, унинг рафиқасини эса Биринчи хоним деб аташни ҳам, таклиф қилмоқдаман.

Ўзбекистон салтанатига рахбарлик қилиш  унинг биринчи умирбод Президентининг ворисларига меърос бўлиб қолади. Меъросхўр, Президентнинг ўғли бўлса, уни (турк, қирғиз татар  ва бошқа туркий тилларда бўлгани каби) – Prins, қизи бўлса – Малика деб аташ мумкин бўлади, деган фикрдаман.

Буларнининг ҳаммаси билан бир қаторда, агар менинг таклифларим қабул қилинадиган бўлса, Ўзбекистон салтанатидан илгари, тарихда [4-6] ундан олдин мавжуд бўлган ва давлатни бошқаришнинг салтанат шакли ҳукмрон бўлган XIV ва XV аср Ўзбекистонлари, Амир Темур давлати ва темурийлар давлатлари; Буҳоро амирлиги, Қўқон ва Ҳива хонликларидек салтанатлар ҳукмрон бўлган давлатларнинг давомчиси ва вориси деб эълон қилишдек ўта муҳим масалани эътиборга олиш зарур. Бу масала Ўзбекистоннинг маданий меросларини бутун дунё бўйича излаб, уларни ўзининг давлат мустақиллигига эришгунича большевиклар томонида фақатгина 1924 йилда тузилиб, Совет Иттифоқи таркибига иттифоқдош республика сифатида кирган ва Ўзбекистон ССР деб аталиб, у 1991 йили давлат мустақиллигига эришгач, Ўзбекистон Республикаси деб аталган давлатга тегишли эканлигини исбот этиб бера олмаётган одамларимиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади деган фикрдаман.

Шу жойда яна шундай бир муҳим ҳолатни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Чунки мен Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон салтанатига айлангач Қорақалпоғстон Республикаси мамлактимизнинг яна бир йирик вилоятига айланади деган фикрда, уни Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси лойиҳасининг биронта моддасида эслаб ўтмадим. Чунки мен қорақалпоқларни ҳам Ўзбекистоннинг титул миллати бўлган ўзбеклардан деб ҳисоблайман. Бунга сабаб, қорақалпоқлар, йирик тарихчи ва архиолог Лев Гумилев таъкидлаганидек, ҚАНГЛИ деган туркий уруғдан келиб чиққанки, у ўзбекларни ташкил қилувчи 92 та туркий уруғлар сафига киради [4, 6]. Айнан шунинг учун ҳам Википедиянинг «Узбекские племена» деган мақоласида келтирилган тўрттадан учта жиддий рўйхатда КАНГЛЫ деган туркий уруғ ўзбеклар сафида кўрсатилган. Шудай қилиб, мен Қорақалпоғстон Республикасини Ўзбекистон салтанати таркибидан чиқариб ташлаганим йўқ. Аксинча, мамлакатимизда яшовчи элатлардан бири бўлган қорақалпоқларнинг мақомини Ўзбекистоннинг ТИТУЛ МИЛЛАТИ бўлган – ЎЗБЕКЛАР даражасига кўтариб қўйдим.

Муштарийлар қолган ҳамма масалаларни мен ўзим ишлаб чиққан Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси Лойиҳаси билан танишишлари давомида билиб олишлари мумкин. Менинг юқорида айтиб ўтилган таклифаларим муштарийлар эътиборини ўзига жалб этиб, уларда бу масалага ижобий муносабат уйғотади ва мамлакатимиз раҳбариятининг қўллаб-қувватлашига ҳам эришади, яъний Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон салтанатига айлантирилиб, бу масалада ҳам Марказий Осиё ва МДҲга аъзо бошқа постсовет мамлакатларига ўрнак кўрсатади, деб ўйлайман. Чунки мен давлатни бошқаришнинг салтанат шакли, бундай бошқаришнинг республика шаклидан анчагина самарали эканлигига ишончим комил. Акс ҳолда 186 мамлактни ўз ичига олган Жон бошига тўғри келадиган Ялпи ички маҳсулот (сотиб олиш қобилияти паритети, рус. –ППС) бўйича Жаҳон рейтингининг биринчи 30 та энг илғор мамлакатлари сонининг 56,7 фоизини ёки 30 тадан 17 тасини, давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига эга мамлакатлар ташкил қилмаган бўлар эди. Шундай қилиб вақти келиб биз Ўзбекистоннинг 2035 йилгача мулжалланган ва беш ёки олти йиллик даврларга бўлинган Стратегик ривожланиш режасини ишлаб чиқиб ва уни амалга ошириш учун, агар Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантира олсак, мамлакатимиз албатта Халқаро валюта жамғармасининг юқорида кўрсатиб ўтилган биринчи 30 та илғор мамлакатлари рўйҳатига кира олади…

Чунки:

– Фақатгина салтанатлардагина халқ йўлбошчиси бўлган давлат раҳбари билан халқ ўртасида шундай муносабатлар вужудга келганки, улар йўлбошчига ҳурмат келтириши ва уни барқарорлик, давомийлик ва ананалар, аҳлоқий негизлар ва халқ бирлигини сақлашнинг рамзига айлантиради. Республикаларнинг раҳбарлари бундай ҳолатга яқин келишга қанчалик уринишмасин, улар [республика] шароитида халқ билан шахсий алоқа ўрнатиш ва фуқоролик институтини жорий қилиш имкониятига эга эмаслигини [11], – эътиборга олиш керакки. Бу фикрларнинг тўғрилигини 2019-2021 йиларда Қозоғистонда бўлаётган салбий кўринишдаги сиёсий воқиеалар яққол исботлаб турибди…

Буларни ҳаммаси устида бош қотирар эканман, ўзимнинг таклифларимни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида мен:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг:  Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон салтанатининг биринчи давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти этиб тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма Қарори;

2.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг: “Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон салтанатининг биринчи давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти этиб тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма Баёноти;

3. Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси Лойиҳаларининг ўзим ишлаб чиққан матнларини муштарийлар ва Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сентати ва Қонунчилик  палатаси ҳамда Президенти этиборига ушбу мақоламнинг 1, 2 ва 3-иловаларида ҳавола қилмоқдаман [12].

Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаётган республика шаклидан воз кечиб, уни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш учун зарур бўлган энг муҳим ҳужжатлар Лойиҳаларининг ўзбек тилидаги матни билан мана бу гипер-ҳаволани босиш орқали, уларга ўтган ҳолда танишиб чиқиш мумкин.

Бундан ташқари менинг ушбу мақоламни менинг руҳсатимсиз қандайдир исми-шарифлари номаълум бўлган блоггер Фейсбукда муҳокамага қўйганида, унинг фойдаланувчилардан 50 нафарга яқини давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш демократияни йўқатади, деб билдирган саводсизларча фикрларига жавобан, улар ва бу масалаларни яхши билмайдиган ҳамда тушунмайдиган муштарийлар эътиборини: замонавий демократиянинг ватани Англия қироллиги ёки салтанати эканлигига қаратмоқчиманки, уларга бу масалага боғишлаб Ютубдаги каналимда эълон қилинган видекўрсатувимни [13] тамоша қилишни ва бошқа манбаларда эълон қилинган ҳеч бўлмаганда адабиётлар рўйҳатида келтирилган иккита мақолани ўқиб чиқишни ҳам тавсия қиламан [14-15].

Адабиётлар рўйҳати:

1. Абдуллаев Р. Какая форма правления эффективнее в Кыргызстане и Центральной Азии: республика или монархия? (Федеральное интернет издание Росии «Капитал страны»; ИА RegnumЦентрАзияFOR.kgTopTJ.comhttp://fundamental-economic.uz/article/какая-форма-правления-эффективнее-в-к/ и т.д.);

2. Абдуллаев Р. Узбекистан: уроки арабских революций (Федеральное интернет издание Росии «Капитал страны», ИА REXИслам в СНГЦентрАзияhttp://fundamental-economic.uz/article/узбекистан-уроки-арабских-революци/ и т.д.).

3. Абдуллаев Р. Что эффективнее для главы государства: иметь статус лидера нации или быть монархом? (Федеральное интернет издание Росии «Капитал страны»; ИА RegnumИА REXTopTJ.comGÜNDOGARhttp://fundamental-economic.uz/article/что-эффективнее-для-главы-государств/ и т.д.).

4. Абдуллаев Р. Узбеки – дворяне тюркских народов, а сарты – предприниматели Центральной Азии (Федеральное интернет издание Росии «Капитал страны»;  ЦентрАзияhttp://fundamental-economic.uz/o-nas/узбеки-дворяне-тюркских-народов-а-сар/ и т.д. Текст этой статьи на узбекском языке здесь).

5. Абдуллаев Р. Горжусь, что я барлас и потомок Темура. Об этнической близости узбеков и русских (ответ таджикскому историку Х.Камолу) (Федеральное интернет издание Росии «Капитал страны»; ЦентрАзияhttp://fundamental-economic.uz/o-nas/я-горжусь-тем-что-я-барлас-и-потомок-т/).

6. Абдуллаев Р. Узбеки – их происхождение, государства и цивилизация (http://fundamental-economic.uz/article/Узбеки-их-происхождение-государств/ЦентрАзия и т.д.).

7. Абдуллаев Р. Предлагаю преобразовать Республику Узбекистан в монархическое государство (http://fundamental-economic.uz/article/ra18-02-2019ЦентрАзияБелый парус и т.д.).

8. Абдуллаев Р. Давайте превратим в новую национальную идею – главную цель Президента Узбекистана: сделать наших людей богатыми! (http://fundamental-economic.uz/article/ra03062018/КА-порталЦентрАзия. Текст этой статьи на узбекском языке здесь).

9. О титулах английской знати (http://englishgid.ru/o-strane/svedenia/o-titulax-anglijskoj-znati.html).

10. Введение в шведское право. М.: Изд-во “Юридическая литература”, 1986. С. 284.

11. Чиркин В.Е. Конституционное право зарубежных стран. – М.: Норма, 2005.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон салтанатига айлантириш учун академик Р.Абдуллаев томонидан ишлаб чиқилиб, тайёрланган қўшма Қарори ва Баёнати ҳамда Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси лойиҳалари (http://fundamental-economic.uz/articlepdf/Q_B_Uz_M_D_Konstitutsiyasi.pdf).

13. Биз замонавий демократиянинг ватани Англия қироллигидагидек салтанат қурамиз – академик Р.Абдуллаев (https://www.youtube.com/watch?v=flLmX4qyf4I).

14. BBC NEWS. Рождение английской демократии: Ордонансы (https://www.bbc.com/russian/features-44553538).

15. ПАРТНЕР. Ваш партнёр в Германии. Англия – родина европейской демократии (https://www.partner-inform.de/partner/detail/2011/6/232/4903).

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Ташкент, 2020 йил 12 март.

Изоҳ: ушбу мақола янги таҳрирда 2021 йилнинг 21 апрелида ва 19 ноябрида эълон қилинди.

 

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332