Хидирназар Аллақулов 5 та расмий партияни йўқ қиламан деб, ақлдан озганлигини намойиш қилди. Исботи

Mushtariylar: 87974
Академик Р.Абдуллаев

Хидирназар Аллақулов 2004 йили Термиз давлат университетининг ректори лавозимидан ўз ҳохиши билан озод қилинганидан сўнг у, 16 йил давомида бу лавозимни унга қайтариб беришларини сўраб Ўзбекистондаги барча давлат идораларидан ташқари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига ва Озодлик радиосигача шикоят қилишдан бошқа ҳеч қандай иш қилмасдан. Бу давр ичида биронта илмий мақола ёки китоб ёзмаганлиги ёки бошқа иш тутмаганлиги учун, у на фанни ривожланишига, на халқимизга ва на давлатимизга икки пуллик фойдаси тегмаган.

Натижада бу кимса иқтисод фанлари доктори ва профессор илмий даражаси ва унвонига тўғри келадиган касб малакасини ҳам йўқотган эканлигини; макроиқтисод назарияси ва амалиёти соҳаларида мутаҳассис бўлмаганлиги учун, Жаҳонгир Муҳаммад ва бошқа блоггерлар Ютубда тарқатган ва Озодлик радиоси билан ўтказган видео-суҳбатлари, унинг мутлақо нотўғри ва ахмақона фикрларидан иборат бўлиб қолганлигини, мен ўзимнинг 2020 йилнинг 20 июлида эълон қилинган: “Амалпараст Хидирназар Аллақулов нега халқимизни алдаяпти?”, деган мақоламда [8] ва шу мақолам асосида тайёрлаб Ютубдаги каналимда 2020 йилнинг 4 ноябрида эълон қилинган 3 қисмдан иборат ва бошқа видеокўрсатувларимда ҳамда мақолаларимда, исботлаб бериб, у тузмоқчи бўлган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал демократик партия (қисқача – ҲТ СДП), ҳеч қачон Адлия вазирлигида давлат рўйҳатидан ўта олмаслигини башорат қилган эдим. Менинг бу башоратим тўғри чиқиб, Адлия вазирлиги у: 2021 йилнинг 8 мартида тузилди, деб ҳаммани алдаб келган бу партияни давлат рўйҳатидан ўтмаганлиги тўғрисида унга 2021 йилнинг 6 майида расман ҳабар берган бўлишига қарамасдан. Бу фирибгар (бу сўз рус тилидаги “самозванец” деган сўзнинг ўзбек тилага таржимаси).  кимса, яна Ютубдаги ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги ўз тарафдорларини алдаб, ҳали ҳам ҲТ СДПни давлат рўйҳатидан ўтказишнинг имконияти бор. Бунинг учун биз имзо тўплашни кўпайтириб, уни сонини 20 мингдан оширишимиз керак, деб уларни алдашда давом этиб ва бу ишни амалга оширишга нафақат Ички ишлар вазирлигининг маҳаллий органлари, маҳалла қўмиталари, ҳаттоки 5 та расмий, яъни давлат рўйҳатидан ўтган сиёсий партиялар ҳам ҳалақит бераётганлиги тўғрисида аюханнос солиб, бир қанча видекўрсатувлар ҳам эълон қилган эди…

Кўпчилик муштарийлар ва видеокўрсатувларимнинг томошабинларига маълумки мен макраиқтиодий бошқаришнинг жаҳон тажрибасини ўрганиш натижасида ўзимнинг монографиямни ва унинг асосида докторлик диссертациямни ёзиб, уни С.-Петербург иқтисодиёт ва молия университетининг махсус илмий кенгашида 1994 йилнинг 27 декабрида мувоффақиятли ҳимоя қилганлигим учун, Россия Федерацияси Олий аттестация комиссиясининг тегишли қарори билан иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олишга сазовор бўлган шахс сифатида, 2010 йилдан буён МДҲга аъзо мамлакатларга давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаётган республика шаклидан воз кечиб, уни бошқаришнинг монархия шаклига ўтишни таклиф қилганлигим учун, бу мамлакатларнинг машҳур интернет ва бошқа нашрлари менинг 100 (юздан) зиёд мақолаларим ичида бу масалаларга бағишланган бир нечта мақолаларимни ҳам эълон қилган эдилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси [1] 1992 йилнинг 8 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан қабул қилинганлигини инобатга олиб, мамлакатимизда бундай туб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳатларни хозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси қарорлари билан амалга ошириш мумкинлигини билганлигим сабабли. Мен “Ўзбекистон монархик давлатининг Конституцияси” ва Олий Мажлиснинг тегишли Қарори ва Баёнати лойиҳаларини тайёрлаб, уларни ўзим раҳбари бўлган ва ОАВ сифатида давлат рўйҳатидан ўтган “Fundamental iqtisod” деган илмий-амалий журналда 2019 йилнинг 18 февралида рус тилида ва 12 мартида ўзбек тилида эълон қилинган: “Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг монархия шаклига ўтишни таклиф қиламан”, деган мақоламга илова қилган эдим. “Монархия” атамаси ўзбек тилига “салтанат” деб таржима қилинишини аниқлаганимдан сўнг, шу мақола ва унга қилинган иловаларни тўлиғича қайта таҳрирдан ўтказиб, 2021 йилнинг 21 апрелида унга: “Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантиришни таклиф қиламан”, деган янги ном қўйдим [7].

Демек мен “Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси”ни ишлаб чиқиш учун, нафақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, шу билан бир қаторда дунёдаги кўплаб монархик давлатларнинг ҳам Конституцияларини ва конституциявий қонунларини чуқур ўрганиб чиққан эдимки, шунинг учун ҳам иқтисодчи бўлишимга қарамасдан мен бундай ҳуқуқий саҳаларда ҳам мутаҳассисга айландим, десам бу сира ҳам муболаға бўлмайди, деган фикрдаман.

Булардан ташқари, мен ўзимнинг Ютубдаги каналимда эълон қилинган: “Монархистлар партиясини тузиб Ўзбекистонда конституцион монархия қурамиз” [9], деган ва бошқа видеокўрсатувларимда, бу янги сиёсий партия Ўзбекистонда 5 та расман республикачи бўлган ва Хидирназар Аллақуловга ўхшаган фуқороларимиз тузмоқчи бўлган барча янги республикачи партияларга ҳам муҳолифатда бўлишини эълон қилган эдим.

Шунинг учун ҳам мен Хидирназар Аллақулов тузмоқчи бўлган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал демократик партиясини Адлия вазирлиги давлат рўйҳатидан ўтказишни рад этганидан сўнг, бошқа янгитдан тузмоқчи бўлган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” деган демократик партиясини Ютубдаги ҳалқимиз ваъкиллари ва тарафдорлари ўртасида тарғибот ва ташвиқот қилиш учун мўлжалланган ва мутлақо асоссиз равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасига таянган ҳолда тайёрладим деб, 2021 йилнинг 7 июлида унинг Ютубдаги ўз каналида эълон қилинган: “ПАРТИЯЛАР ПРЕЗИДЕНТЛИКГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!” [13], деган видеокўрсатуви менинг эътиборимни ўзига тортди.

Мен бу видеокўрсатувнинг 22.38:23.08 гача Хидирназар Аллақулов:

Агар мана бу юқорида айтган талабларим Конституциявий судга, Антикоррупция агентлигига, Ҳисоб палатасига, Бош прокуратурага, Олий судга ва Марказий сайлов комиссиясига мен битта фуқаро сифатида талаб қўйябман. Агар менинг талабларим нотўғри бўса мана чиқиб майдонга айтинглар”, деб қилган илтимосига асосан, унинг қарайиб барча фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифлари ҳамда нуқтаи назарлари мутлақо нотўғри, асоссиз ва ахмақона эканлигини исботлаб беришга қарор қилдим.

Чунки мен унинг бу видеокўрсатувини тўлиқ кўриб чиққанимдан сўнг, унда Хидирназар Аллақулов нафақат халқни алдашни “юксак даражага” кўтарган, шу билан бир қаторда у ўзининг ҳуқуқ маданияти ҳамда бу соҳада ҳам билим ва савияси, макроиқтисод назарияси ва амалиёти соҳаларида бўлгани каби – ўта паст даражада эканлигини яққол намойиш қилган, деган ҳулосага келдим.

Шундай қилиб, Хидирназар Аллақулов ўзининг 32 минуту 56 секундлик видеокўрсатувини [13]: “Гап мамлакатимиз сиёсий майдонида фаолият кўрсатиб келаётган 5 та сиёсий партия Конституцияга зид равишда халқ пулини ўзлаштириб келаётганлиги ҳақиида бўлади”, деган сўзлар билан бошлар экан (мен ушбу мақоламда, Х.Аллақуловнинг ўз шевасидаги талаффузини таҳрирдан ўтказмасмасдан сақлаб қолишга ҳаракат қилдим).

Бу видеокўрсатувининг 22-секундидан 1-минитининг 35-секудигача (қисқача – 00.22:01.35 гача): “Бу ҳолатни ва халқимиз кимни сайлаб келаётганлигини билиши керак. Конституция халқ томонидан умумхалқ референдумида қабул қилинган. Халқдан сўрамасдан туриб Конституциянинг бирор бир харифини ёки унга зид қонунлар қабул қилиб фаолият кўрсатиш қатиъян ман этилган. Конституцияга зид қонунлар қабул қилиб ва улар асосида фаолият кўрсатиш ғайриконституциявий деб ҳуқуқий баҳоланиши ва ундай қилмишларни содир этганлар қонун олдида жавоб бериши шарт. Энди мана шу халқ пулини 5 та сиёсий партия қандай ўзлаштириб келаётганлиги ҳақида ўз кучини йўқотмайдиган ва рад этиб бўлмайдиган далиллар, асослар билан тушинтириб бераман”, дер экан.

Мана шу гаплари билан у ҳеч қачон Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, у эълон қилинган журнал ёки китобларни қўлига олиб ёки Интернетдан қидириб топиб, ўқимаган ва ўрганмаганлигини яққол намойиш қилган. Чунки агар Хидирназар Аллақулов бу асосий қонунимизни бирон марта жиддий ўрганмоқчи бўлганида эди, ундай ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йилнинг 8 декабрида, у айтганидек “халқ томонидан умумхалқ референдумида қабул қилинган”, эмас. Балки у ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган эканлигини билган бўлар эди. Лекин бу ҳуқуқ маданияти, билим ва савияси ўта паст даражада бўлган кимса, бундай сира инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатни мутлақо билмаслигини юқоридаги сўзлари билан уятмай нетмай яққол намойиш қилган…

Видеокўрсатувнинг 01.35:02.16 гача Хидирназар Аллақулов: “Экранда Конституция моддалари ва бошқа қонун моддалари тўлиғича кўрсатилади. Аммо мен буни қисқача мазмунини айтиб ўтаман. Конституциянинг 58-моддасида (дегач, бу модданинг тўлиқ матнини экранда намойиш қилиб. Лекин бу модда матнининг фақат қуйидаги иккинчи қисминигина ўқиб берара экан): “Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”, деб ёзиб қўйилибди”, деган.

Ўзбекистон ССР ҳали ўзининг давлат мустақиллигига эришмасидан олдинги даврда, яъни 1991 йилнинг 15 февралида қабул қилинган 223-XII-сонли: “Ўзбекистон ССРда жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунинининг [14] 5-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилнинг 25 апрелидаги 421-I-сонли “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун [3] билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганидан сўнг, унга:

Қонунда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, худди шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Жамоат бирлашмалари ташкилотларининг тадбирлари улар аъзоларининг (қатнашчиларнинг) асосан ишдан бўш вақтида ва мазкур бирлашмалар маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатлари фаолиятини давлат томонидан молиявий таъминлаш тақиқланади, қонун ҳужжатларига мувофиқ сайлов кампанияларини молиявий таъминлаш ҳоллари бундан мустасно”, деган янги таҳрирдаги нормалар ёзиб қўйилган бўлган. Лекин булардан ҳам мутлақо беҳабар бўлган Хидирназар Аллақулов, юқоридаги фикрини давом эттирар экан:

5 та партия тўғрисида

Конституциянинг шархлари бор. Мана шу Конституциянинг 58-моддасига берилган шархларнинг 4-бандида (бу бандга юқоридаги “Ўзбекистлн ССРда жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасидага нормаларни бироз ўзгаришлар билан ёзилган матнини экранда намойиш қилган ҳолда, аслида унинг учинчи қисмида акс этирилган қуйидаги сўзларни ўқиб бергач): “Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатлари фаолиятини давлат томонидан молиявий таъминлаш тақиқланади”, деб ёзиб қўйилибди. Мана Ўзбекистон Республикаси Конституциясига берилган шархлар китоби, бу китоб 2001 йилда “Ўзбекистон” нашриёти томонидан босиб чиқарилган”, дер экан, 2001 йили “Ўзбекистон” нашрёти босиб чиқарган, 41 та муаллифга эга ва 573 бетдан иборат бўлган рус тилидаги “Комментарии к Конституции Республики Узбекистан”, деган китобни экранда намойиш қилган.

Лекин у Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги  2021 йилнинг 27 апрелида кучга кирган ЎРҚ-687-сонли Қонунни [6] ҳеч қачон ўқимаган ва ўрганмаганлиги сабабли, Конституциянинг 109-моддаси ва Конституциявий суд тўғрисидаги қонуннинг 4-моддаси тўртинчи бандларида: “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди: …

4) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради”,

деб белгилаб қўйилганлиги учун Конституциявий суддан бошқа хеч қандай давлат ташкилоти, мансабдор шахси ёки ҳуқуқшунос олимлар Конституция ва қонунлар нормаларини шархлаш ҳуқуқига эга эмаслигини мутлақо билмаслиги сабабли ёки бунга ақли етмаслиги туфайли. У ҳуқуқшунос олимларнинг Конституцимизнинг 58-моддасига 2001 йили “Ўзбекистон” нашрёти томонидан босиб чиқарилаган ва ўзбек тилига таржима қилиб ”Ўзбекистон Республикаси Конституциясига шарҳлар”, даб аталган китобдаги, улар Хидирназар Аллақуловга ўхшаб, бу масаладаги Жаҳон тажрибасини мутлақо билмасдан, 1991 йилнинг 15 февралида эълон қилинган: “Ўзбекистон ССРда жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида ёзилган. Лекин бу моддага 1997 йилнинг 25 апрелидаги 421-I-сонли “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун [3] асосидаги янги таҳрирининг матнида ёзилганлиги учун, юқорида номи тилга олинган ҳуқуқшунос олимларнинг китобига ҳам киритилган шарҳ, ҳуқуқшунослик фани тарихи нуқтаи назаридангина қандайдир илмий аҳамиятга эга бўлсада, лекин ҳуқуқий жиҳатдан мутлақо ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини Хидирназар Алллақулов мутлақо билмаслигини ва бунга унинг ҳаттоки ақли ҳам етмаслигини кўрсатиб, у видеокўрсатувнинг 04.22:04.49 гача бўлган ўз сўзларининг давомида:

Мана шу Конституцияга берилган шархларда, мана эшитиб кўрдилариз, экранда қатъий қилиб давлат органлари томонидан сиёсий мақсадларни кўзлаган сиёсий партияларни молиялаштириш, пул билан таъминлаш қатъиян ман этилади, тақиқланади деб ёзиб қўйилипти”, деган мутлақо нотўғри, асоссиз ва ахмақона ҳулосасини айтган.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йилнинг 26 декабрида қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги 37-I-сонли Қонуни [2] Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасига асосан эмас, балки 34- ва 56-моддаларига асосан тайёрланиб, қабул қилинган ва унинг 2004 йилнинг 30 апрелига қадар ўз кучида бўлган: “Сиёсий партияларни маблағ билан таъминлашдаги чекловлар”, деб аталган 16-моддасида:

Сиёсий партиялар, уларнинг муассасалари ва ташкилотларининг бевосита ёки билвосита:

давлат органларидан;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан;

хорижий давлатлар ва ташкилотлардан, халқаро ташкилотлардан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан;

диний ташкилотлардан;

аноним хайрия берувчилардан маблағлар ва бошқа мол-мулк олиши тақиқланади.

Сиёсий партияларнинг чет эл банкларида ҳисобварақларга эга бўлиши ва уларда қимматбаҳо ашёлар сақлаши ман этилади.

Сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиши муносабати билан давлат уларга субсидия бериши мумкин”, дейилган нормалари бўлган.

Бироқ, Хидирназар Аллақулов ўз видеокўрсатувининг давомида (04.49:05.43): “Энди, мана шу Конституциянинг 58-моддасига мувофиқ ҳолда 1996 йилнинг 26 декабр куниСиёсий партиялар тўғрисидаги қонун қабул қилинган (дер экан, экранда бу қонун 16-модасининг тўлиқ матнини намойиш қилиб). Шу қонуннинг 16-модаси: “Сиёсий партияларни маблағ билан таъминлашдаги чекловлар”, деб номланган. Мана қонуннинг мазмуни.

Сиёсий партиялар, уларнинг муассасалари ва ташкилотларининг бевосита ёки билвосита: давлат органларидан; … маблағлар ва бошқа мол-мулк олиши тақиқланади”,  деган, жойинигини ўқиб бериб.

Видеокўрсатувнинг 05.43:06.30 гача бўлган кейинги ўринларида: “Лекин мана буСиёсий партиялар тўғрисидаги қонуннинг ушбу 16-модаси 2004 йил 30 апрелга қадар ишлаб келди. Гап шундаки  2004 йил 30 апрел куни мана шуЎзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ва бу қонун биланСиёсий партиялар тўғрисидаги қонуннинг 16-моддаси чиқариб ташланди”, дер экан сиёсий партиялар тўғрисидаги дунё тажрибасини мутлақо билмаганлиги учун. Яъни Европанинг Буюкбританиядан ташқари қарайиб барча мумлакатларида, собиқ СССРдан ажралиб чиқиб 1991 йили давлат мустақиллигиа эришган 15 та республикадан фақат бюджет маблағлари етарли бўлмаган Қирғизистон ва Молдовадан ташқари барчасида сиёсий партиялар давлат бюджети томонидан ҳам молиялаштирилишини билмаганлиги учун, мутлақо асоссиз равишда видеокўрсатувининг 06.54: 08.03 гача:

“Энди, боз устига шу 2004 йил 30 апрел куни Конституцияга зид равишдаСиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. 3-моддаси(да) “Сиёсий партияларни молиялаштириш манбалари”, деб аталади. Мана шу ерда мана:Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу Қонунга мувофиқ ажратиладиган маблағларбилан сиёсий партияларни молиялаштириш манбалари сифатида кўрсатилди. Яъни сиёсий партияларни молиялаштириш манбалари деганда давлат бюджетидан молиялаштириш 3-моддада кўрсатилди”, деган ҳақиқатни бузиб кўрсатувчи ахмақона фикр билдирган.

Кейинги ўринларда Х.Аллақулов “Сисий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг [5] 6-моддасисида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан келиб тушадиган маблағларни ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган иккиламчи ҳисобварақ борлиги тўғрисида, лекин 5 та расмий сиёсий партиялар ундан фойдаланганликлари тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган ҳолда, бу масала тўғрисида ҳам мутлақо асоссиз ва ахмақона фикрлар билдирган.

Видеокўрсатувнинг 09.57:11.07 гача эса: “Конституциянинг 16 моддасида, мана айтиб қўйибди:Биронта ҳам қонун  ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”. Бироқ нима қилинди? 1996 йилда 26 декабр куни қабул қилинганСиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддаси, яъни сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштиришни қатъиян тақиқлаган модда чиқариб ташланиб, Конституцияга зид равишдаСиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун 2004 йил 30 апрелда қобил қилинди. Ҳа бу ахир Конституциянинг 58- ва 16-моддасига зид қонун ахир”, деган, яна далилларнинг мазмунини бузиш ва соҳталаштиришга асосланган мутлақо ўринсиз ва ахмақона фикр билдирган бўлса.

Бу видеокўрсатувининг 11.07:13.16 гача: “Сиёсий майдондаги 5 та сиёсий партия Конституцияга зид равишда молиялаштирилиб, халқ пулини ғайриконституциявий ўзлаштириб келишяпти. Мана шу 17 йил мобойнида қанча халқ пулини ўзлаштирилганлиги очиқланмайди. 2021 йил 25 март куни мана шу 5 та сиёсий партия Олий Мажлис Қонунчилик палатасига бу давлат томонидан молиялаштирилган маблағлар бўйича умуман уларнинг ҳисоб рақамларига келиб тушган маблағлар бўйича маълумот берган. А буни Кун.узда эълон қилинган. Мана шу ҳолатни қараймиз (дер экан, экранда бу масала бўйича “Ўзбекистонда 5 та сиёсий партияларнинг ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар, сўмда” деган жадвални намойиш қилиб). Мана 2020 йил мобойнида 5 та сиёсий партияларнинг ҳисоб рақамларига 103 миллиард сўм келиб тушган.

Жадвал

Аммо биргина мана “Миллий тикланиш” партияси рақамларини очиқлаган. Ҳисоб рақамига бу партиянинг 22 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган, шундан 20 миллиарддан ортиғи давлат бюджети пенсия(дан) жамғармаси маблағлари ҳисобидан келиб тушган. Шундан бошқа сиёсий партияларнинг ҳам маблағлари таркибида давлат бюджети ва пенсия жамғармасидан яна қанча халқ пулидан келиб тушаётганлигини тасаввур этишимиз мумкин”, дер экан, Хидирназар Аллақулов:

биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари билан давлат бюджети маблағларини бирлаштириш ёки аралаштириш мумкин эмаслигини, иккинчидан эса, бюджет маблағлари – бу халқнинг пули эмас, балки давлатнинг пули эканлигини билмаслигини яққол намойиш қилган.

Чунки Ўзбекистонда жисмоний шахслардан тушаётган даромад, ер, мулк ва бошқа солиқлар, давлат бюджети даромад қисмининг 6 фоизи атрофида ҳолос. Бу эса фуқороларимизнинг фарзандларини ўрта мактабларда бекорга ўқитишга давлат сарфлаётган бюджет маблағларидан ҳам анча оз миқдордаги пул маблағлариини ташкил қилади.

Демак, давлат бюджети даромад қисмининг қарайиб 94 фоизи Ўзбекистон халқидан эмас, балки юридик шахслардан тушадиган фойда солиғи, қўшимча қиймат солиғи, акциз, божхона ва ер қаъридан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқлардан ташкил топганки, уларни сира ҳам “халқнинг пули” деб аташ мумкин эмас.

Чунки Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида: “Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”, дейилган бўлиб, статистика маълумотларига кўра 2020 йили ахолимизнинг умумий сони 34 миллион 558,9 минг нафарни ташкил қилган бўлса. Улардан 13 миллион 239,6 минг нафари иш билан банд, 1 миллион 558,4 минг нафари ишсиз ва 4 миллион 344,4 минг нафари чет элларда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ва умуман ишламаётган ошиқчи ишчи кучига эга аҳолидан  ва тахминан 3 миллион 900 минг нафари пенсионер ва нафақахўрлардан ҳамда 10 миллион 870 мингдан зиёд 16 ёшга етмаган ва шунинг учун ҳам Ўзбекистон фуқороси деган мақомга эга бўлмаган, ёш болалардан ташкил топган.

Демак фуқороларимизнинг  фақатгина 13 миллион 239,6 минг нафарга тенг бўлган иқтисодиётимизда банд бўлган қисмигина давлат бюджети даромад қисмининг 6 фоизи атрофидаги солиқларни тўлаган. Қолган 21 миллион 320 минг нафарг ёшу-қари, ишсиз ва ошиқча ишчи ресурсларидан ташкил топган аҳолининг 61,6 фоизидан кўпроғи, давлат бюджетининг даромад қисмини ташкил қилувчи солиқларни тўламаган, дейиш мумкн. Бу маълумотлар эса Хидирназар Аллақуловнинг 5 та расман давлат рўйҳатидан ўтган Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий партиялар халқнинг пулини ўзлаштиряпти, яъни толон-тарож қиляпти ёки ўғирлаяпти деган айбловни олға суриши, мутлақо ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, бу партияларга туҳмат қилиш орқали, аслида уларга бирлашган минглаб партия аъзоларини, яъний жисмоний шахсларга туҳмат қилиш ва уларни ҳақорат қилиш, демакки жиноятдан бошқа ҳеч нарса эмас, десак, бу фикр ҳам айни ҳақиқат бўлади.

Видекўрсатувнинг 13.16:15.50 гача. “Президент Мирзиёев коррупция бўйича таклифлар беринг дийди. Мамлакатимиздаги тотал, яъни мисли кўрилмаган коррупциянинг илдизи мана шу 5 та сиёсий партияга бориб тақалади. 5 та сиёсий партиядан номзодларни депутатликка, маҳаллий органлардан тортиб то Олий Мажлисга қадар депутат этиб сайланади. 5 та сиёсий партия номзодлари таркибидан Президент этиб сайланади. Шу 5 та сиёсий партиядан кўп овоз олганлар Бош Вазирни номзодини кўрсататди. Ва бошқа-бошқа вазирларни номзодларини кўрсатади ва уларни Олий Мажлисда тасдиқлайди. Бу 5 та сиёсий партия йиғилишларида, мажлисларида барча вазирлар ҳисобот беради; куч ишлатар тизимларнинг раҳбарлари, Ички ишлар вазири, Бош прокуратура, Давлат ҳавфсизлик ҳизмати раиси ва ҳокозолар бу 5 та сиёсий партияни номзодларидан шаклланган Олий Мажлис олдида ҳисобот беради. Шунинг учун бу 5 та сиёсий партияни мана бунақа молиявий қилмишларига халқ пулини ўзлаштириб келятганига ҳамма ҳаммаси кўз юмади. Ва бу партияларга бирор бир орган, ҳуқуқни муҳофаза қилвучи, Конституцияни ҳимоя қилувчи ва гаранти бўлган органлар шахслар бир оғиз гапиришмайди”, дер экан.

5 та расмий партия халқ пулини ўзлаштиришдек молиявий қилмиш содир этиб келади дейиш орқали, Адлия вазирлигида давлат рўйҳатидан ўтиб, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига асосан юридик шахс мақомига эга бўлганлиги учун, бундай сиёсий партияларни Жиноят кодексининг “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож” қилиш деб аталган 167-моддасида назарда тутилган ўзганинг, яъни Хидирназар Аллқулов айтаётган, давлат мулкини ёки давлат бюджетидан ажратиб берилган пул маблағларини ўзлаштириш орқали талон-тарож қилиш жиноятини содир қилганликда айблаш мутлақо мумкин эмас. Чунки Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан фақатина жисмоний шахсларни ва жисмоний шахслардан ташкил топган уюшган жиноий гуруҳларнигина айблаш мумкин холос. Шунинг учун ҳам Жиноят кодексининг 3 қисмдан иборат 167-моддасида: “Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш”, тўғрисида сўз юритилган.

Демак, бу 5 та сиёсий партияга сиёсий партияларнинг фаолиятини молиялаштириш тўғрисидаги дунё тажрибасини ўрганиш натижасида 2004 йилнинг 30 апрелида қабул қилинган “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги 617-II-сонли Қонун асосида давлат бюджетидан ажратиб берилган ва Ўзбекистондаги сиёсий партиялар бу маблағлар уларнинг хисоб рақамларига тушгач, масалан, Франция, Германия, Италия, Швеция, Белгия, Испания, Чехия ва Полша каби Европа мамлакатларида бўлганидек, ўз фаолиятларини амалга ошириш учун сарфлаганлигини, Конституциявий суднинг шарҳига эмас, балки 2001 йили “Ўзбекистон” наширётида чоп этилган узбек тилига таржима қилинганда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига шарҳлар”, деб аталадиган эски илмий китобдаги ҳуқуқшунос олимлар Конституциямизнинг 58-моддасига берган ҳусусий шарҳларининг 4-бандига таяниб, сиёсий партияларнинг аниқ бир мансабдорлари бўлган жисмоний шахслари  эмас, балки мана шу юридик шахс мақомига эга бўлган сиёсий партияларнинг ўзлари жиноий йўл билан ўзлаштириб келяпти, дейиши – бу уларга нисбатан туҳматдан бошқа ҳеч нарса эмас десак, бу ҳам жуда тўғри ва асосли фикр бўладики. Унга асосан Хидирназар Аллақуловни тергов органлари такроран, 5 та расмий сиёсий партияларга нисбатан туҳмат қилиш орқали, аслида уларга бирлашган минглаб партия аъзоларини, яъний жисмоний шахсларни ҳақорат қилганликда айблашга тўлиқ ҳақлидир, дейиш ҳам мумкин.

Бундан кейинги ўринда Хидирназар Аллақулов, Адлия вазирлигига ўзи мутлақо қонунга зид равишда тузган партияни давлат рўйҳатидан ўтказиш учун “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган йигирма минг имзони тўлиқ тўплаб ва бу қонуннинг бошқа талабларини ҳам аниқ бажарган ҳолда топширган, қонунларга қатъий амал қиладиган партия Ташкилий қўмитасининг етакчисидек:

Адлия вазирлиги биз 8 март куни тузган “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал демократик партиясини рўйҳатга олишни рад этди”, дер экан. “Лекин конституцияга зид равишда қабул қилинган “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунни рўйҳатга олган”, деган, ҳуқуқ маданияти, билим ва савияси ўта паст кимсанинг ахмақона фикрини билдирган.

Чунки ижроия ҳокимият таркибига кирувчи ва Вазирлар Махкамаси тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатувчи Адлия вазирлиги зимасига Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси қабул қилиб, унинг Сенати маъқуллаган Қонун асосида, қабул қилинган ва тасдиқланган янги қонунларни давлат рўйҳатидан ўтказиш ваколати юклатилмаган ва бу вазирлик ана шундай ҳуқуқий ваколатга эга бўлиши асло мумкин эмас. Чунки бу вазирлик ўзининг Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 13 апрелидаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқлаган Низомининг 10-бандига асосан: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан сиёсий партияларни ва уларнинг рамзий белгиларини ҳам ва қўшма корҳоналарни, давлат рўйхатидан ўтказади ҳолос. Лекин ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст бўлган Хидирназар Аллақулов Адлия вазирлиги сиёсий партияларни рўйҳатддан ўтказишидан ташқари бошқа қандай ваколатларга эга эканлигини мутлақо билмайди. Шунинг учун ҳам у, ушбу масалада, ахмақона фикр билдириб, Адлия вазирлиги “конституцияга зид равишда қабул қилинганСиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қонунни рўйҳатга олган”,  дер экан, ундан нафақат ҳуқуқий, балки умумий маданияти, билим ва савияси минг марта паст бўлган, шунинг учун ҳам, масалан, Ютубдаги унга қарши ўз фикрларини билдирган фуқороларимизни оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан қаттиқ ҳақорат қилишдан ҳам таб тортмайдидагин ўз тарафдорларини ва томошабинларини қаттиқ чалғитиш ва алдаш орқали ўзига садоқатли ва ишонувчан кимсаларга айлантиришда давом этган ва давом этмоқда ҳам.

Видеокўрсатувнинг 15.50:17.11 гача: “Бундан ташқари мана шу қонун асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 март куни 86-сонли қарори ва бу қарорга илова сифатида Низом қабул қилинган. Бу қарорни ўша даврда Бош вазир бўлган Мирзиёев имзолаган”, деган ва бу 5 та сиёсий партияни молиялаштириш коррупцион схемалар асосида амалга оширилади, деган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам обрўсини тўкишга мўлжалланган, лекин ҳеч қандай далил ва исботи йўқ бўлган ахмақона ва туҳматдан иборат фикрларни гаприрар экан.

Видеокўрсатувининг 17.11:18.22 гача: “Азиз ватандошлар! Мана мен 17 йилдан буён 5 та сиёсий партия халқ пулини давлат бюджети маблағларини ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пулларини ғайриконституциявий ўзлаштириб келаётганликларини қонун моддалари билан айтиб бердим. Мамлакатимиздаги тотал, яъни мисли кўрилмаган коррупциянинг илдизи ушбу 5 та сиёсий партияга бориб тақалишини ва барча коррупцияни мана шу 5 та партиядан келиб юзага чиқаётганлигини ҳамма англашини сўрайман. Ва мамлакатимиз сиёсий майдони бу 5 та сиёсий партиядан тозаланиши керак, деб ҳисоблайман!”, деган, бу 5 та расман давлат рўйҳатидан ўтган, халқаро матбуот органлари ҳам танқид остига олиб турадиган камчилик ва нуқсонларга йўл қўяётган бўлсаларда. Лекин ўз фаолиятларини қонун ва ўз Уставларининг талаблари асосида амалга ошираётган сиёсий партияларга қилинган такрорий туҳмат, яъни жиноят қилишдан иборат ахмақона фикри ва “мамлакатимиз сиёсий майдони бу 5 та сиёсий партиядан тозаланиши” керак деган нуқтаи назарини олға сурганки, агар унинг бу фикрлари тўғри ва асосли бўлганида эди, бу партияларга муҳолифатда (оппозицияда) турадиган сиёсий партия – Ўзбекистон салтанати партиясини тузиш ташаббускори сифатида, мен уни тўлиқ қувватлаган бўлар эдим.  Лекин мен унинг бу фикрлари ва таклифи мутлақо асоссиз ва нотўғри бўлганлиги учун, бу 5 та сиёсий партияни Хидирназар Аллақуловнинг туҳматларидан ҳимоя қилиш менинг бурчимга айланиб қолди, деган фикрдаман.

Хидирназар Аллақулов ўзининг нотўғри, асосиз ва ахмақона фикрларини давом эттирар экан у, видекўрсатувнинг 18.22:20.53 гача :

Шу муносабат билан мен Конституцион суд раиси Мирзо-улуғбек Абдусаломовга айтмоқчиман:

Ҳурматли Конституцион суд раиси Мирзо-улуғбек Абдусаломов! “Конституцияга шарҳлар” китобининг муаллифларининг биринчиси сифатида ёзилгансиз. Ва шундан келиб чиқиб, сизга ман сўрайманки, Ҳурматли Мирзо-улуғбек Абдусаломов, сиздан мана шу “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2004 йил 30 апрелдаги қобил қилинган қонуннинг сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қисмларини бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилишиизни сўрайман. Чунки бу қонун Конституциянинг 58-моддасига мутлақо зид равишда қабул қилинган. Агар мана шу 2004 йил 30 апрелдаги қонуннинг сиёсий партияларни молиялаштириш қисмига даҳилдор моддалари бекор қилинса ўшанда Конституциянинг 58-моддаси ишлайди. Акс ҳолда 5 та сиёсий партиянинг фаолиятини молиялаштириш Конституцияга зид равишда давом этаверади.

Бундан ташқари,  Ўзбекистон Республикаси “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги 1996 йил 26 декабрда қобил қилинган қонуннинг 16-моддасини тиклаш ҳақида қарор қабул қилишингизни сўрайман”, дер экан, Хидирназар Аллақулов:

Биринчидан, “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида белгилаб қўйилган Конституциявий суд ваколатларини ҳам, 19-моддасида белгилаб қўйилган Конституциявий суд раиси ваколатларини ҳам мутлақо билмаслигини намойиш қилиб, Конституциявий суд раиси Мирзо-улуғбек Абдусаломовдан юқорида номи тилга олинган ва 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сонли Қонуннинг “сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қисмларини бекор қилиш ҳақида”ги ва 1996 йилнинг 26 декабрида қабул қилинган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасини тиклаш ҳақида”ги қарорларни қабул қилишини сўраш орқали, бу ҳуқуқий маданияти билим ва савияси ўта паст бўлган кимса, шу қонуннинг: “Фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилганлиги устидан шикоятлар бўйича муайян ишда қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги ишларни юритиш”, деган 86-моддасида:

Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича Конституциявий суд қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қонунни ёки унинг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топиш тўғрисида;

қонунни ёки унинг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ деб топиш ҳақида”, деган нормалар белгилаб қўйилганлиги учун, на Конституциявий суд ва на унинг раиси қонунларни бекор қилиш ва эскиларини тиклаш ҳуқуқига эга эмаслигини ҳам мутлақо билмаслигини яққол намойиш қилган бўлса.

Иккинчидан, шу қонуннинг “Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи”, деган 27-моддасининг иккинчи қисмида:

Агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир”, дейилган норма борлиги сабабли, Ҳидирназар Аллақулов оддий фуқоро сифатида Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини ҳам мутлақо билмаслигини яққол намойиш қилган.

Юқорида мен Ҳидирназар Аллақуловнинг ҳуқуқ маданияти, билим ва савияси ўта пастлиги учун шу жойгача бу кимса айтган унинг барча фикр-мулоҳазалари, таклиф ва нуқтаи назарлари мутлақо асоссиз, нотўғри ва ахмақона эканлигини исботлаб берганлигим учун, унинг қуйидаги:

Бундан ташқари, Антикоррупция агентлиги ва Ҳисоб палатаси ушбу 5 та сиёсий партиянинг молиявий фаолиятини чуқур текшириши керак. Ва ҳужжатларни Бош прокуратурага тақдим этиши керак деб ҳисоблайман.

Бош прокуратура сиёсий партияларнинг молиявий фаолияти бўйича чуқур текшириб, ҳулосасини Олий судга тақдим этмоғи лозим деб ҳисоблайман.

Олий суд бу 5 та сиёсий партиянинг молиявий фаолиятини конституция талабларига зидлигини чуқур текшириб, ҳуқуқий баҳо бериб, бу 5 та партиянинг фаолиятини тугатши керак  деб ҳисоблайман.

Бундан ташқари, бу 5 та сиёсий партия дойимий мана шу Президентлик сайловларига номзодларни кўрсатиб келади. Ахир бу 5 партия Конституцияга зид фаолият кўрсатаётган бўса ҳа унинг кўрсатган номзодлари ким бўлади?

Марказий сайлов комиссияси раҳбариятига мурожаат қиламан. Конституцияга зид равишда фаолият кўрсатиб келаётган 5 та партиянинг мана шу Президентликка номзодларини рўйҳатга олиш масаласида чора тадбирлар кўришини. Ва бу партиялар Конституцияга зид равишда фаолият кўрсатиб келаётганлиги учун, уларнинг номзодларини рўйҳатга олмаслигини сўрайман”, деган талаблари ва таклифлари ҳам мутлақо асоссиз, нотўғри ва ахмақона деб ҳисоблайман.

Мен Хидирназар Аллақуловнинг юқорида, унинг ушбу таҳлил қилинаётган видеокўрсатувда айтган гапларидан иқтибос сифатида келтирилган:

Агар мана бу юқорида айтган талабларим Конституциявий судга, Антикоррупция агентлигига, Ҳисоб палатасига, Бош прокуратурага, Олий судга ва Марказий сайлов комиссиясига мен битта фуқаро сифатида талаб қўйябман. Агар менинг талабларим нотўғри бўса мана чиқиб майдонга айтинглар”, деган гапини бу жойда, яъни ўз ўрнида такрорлар эканман, унинг бу гапидаги илтимосини қондирганлигимни таъкидлаб ўтишдан ташқари, ундан сўнг бу кимса ўз видекўрсатувининг 23.08:25.27 гача:

Азиз ватандошлар, ҳамюртлар! Мана бизда халқ умумхалқ референдумида қабул қилинган Конституцияни гаранти йўқ бизнинг мамлакатимизда. На ижро ҳокимияти, на қонун чиқарувчи ҳокимият, на суд ҳокимияти бугунга қадар Конституцияни гаранти бўла олмади. Ва бундан кейин ҳам гаранти бўла олмайди деб ҳисоблайман. Шундай шароитда нима қилмоғимиз керак. Демак халқ ўзи қабул қилган Конституцияни ўзи ҳимоя қилишидан бошқа йўлимиз йўқ”, деган, биринчидан, юқорида исботлаб берганимдек Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йилнинг 8 декабрида, у айтганидек “халқ томонидан умумхалқ референдумида қабул қилинган” эмас. Балки у ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган эканлигини мутлақо билмаслигини яна бир бор намойиш қилганлигига муштарийлар ва томошабинлар этиборини қаратиб. Иккинчидан, “Адабиёт” газетасининг бош муҳаррири Бахтиёр Карим Хидирназар Аллақулов  билан ўтказган биринчи сухбатини Жаҳонгир Муҳаммад, кейинчалик унинг сарлавҳасидан ўз номини ўчириб ташлаб: “Xidirnazar Olloqulov: 2021 yilda Mirziyoyev nomzodiga aslo yo’l berib bo’lmaydi. Nega?”, деган ном қўйганлиги учун, Ютубда канали бор томошабинлар, Хидирназар Аллқулов макроиқтисод назарясини ҳам, амалиётини ҳам билмаслигини ўзимнинг 2020 йилнинг 20 июлида эълон қилинган: “Амалпараст Хидирназар Аллақулов нега халқимизни алдаяпти?”, деган мақоламда ва унинг асосида, ўзим тайёрлаб, Ютубдаги каналимда 2020 йилнинг 4 ноябрида айнан шундай ном билан эълон қилинган 3 қисмдан иборат видеокўрсатувларимда исботлаб берган бўлишимга қарамасдан: “Мана энди Ўзбекистонни ичида ҳеч кимдан қўрқмайдиган, ботир, бардоши кучли ва гапга уста янги муҳолифатчи пайдо бўлди”, деб ўйлашиб, уни қўллаб қувватлашга ўтган бўлсалар. Канада конституцион монархиясининг фуқороси Улуғбек Ашур ва Норвегия қироллигининг фуқороси Номоз Нормўминга ўхшаган блоггерлар, уни кўкларга кўтарувчи видеокўрсатувлар эълон қилган, бошқа блоггерлар эса, видеосуҳбатлар эълон қилишиб, уни “миллий қахрамон”га айлантирмоқчи бўлган эдилар.

Бироқ, унинг тарафдорларига айланиб олган Ютубда канали бор томошабинлар ва айрим блоггерларнинг орзуси ушаланмади. Хидирназар Аллақулов уларни алдашда давом этиб, Бахтиёр Карим ва бир қанча бошқа муҳлифатчилар, унинг бундай қилмишларидан норози бўлиб, уни “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал демократик партиясининг Ташкилий қўмитаси етакчилигидан четлаштирамиз деб қилган ҳаракатларидан қўрқиб кетиб, 7 майда у бир нечта ўзига содиқ бўлган кимсалар билан маслаҳатлашиб, 8 мартда тўсатдан Адлия вазирлигини огоҳлантирмасдан, “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал демократик партиясини тузаман деб, 57 кишидан иборат тарафдорлари қатнашган ноқонуний йиғилиш ўтказиб, уни ўрнига айнан шундай ном билан аталган ғайриқонуний жамоат бирлашмаси тузиб, Жиноят кодексининг: “Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш” деган 216-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган эди.

Лекин Адлия вазирлиги, уни мана шу жиноятни содир қилганликда айбловчи ҳужжатларни Бош прокуратурага  жўнатиб, уни жиноий жавобгарликка тортилишининг ташаббускори бўлса, бу муттаҳамнинг тарафдорлари ҳар ҳил жанжал чиқириб, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига путир етказишлари мумкинлигини эътиборга олиб, бошқача ва жуда тўғри йўл тутдики. Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алақолар бўлими 2021 йилнинг 21 июнида берган ҳабарда айтилишича:

Партияни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатлар “Сиёсий партиялар тўғрисида” ва “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлар талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинганлиги аниқланганлиги учун. Яъни “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, сиёсий партияни тузиш учун камида 8 та ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида 20 000 фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этиллишига қарамай. “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал-демократик партиясининг Ташкилий қўмитаси бу партияни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бор-йўғи 9 873 та имзо йиға олган ҳолослиги тўғрисида ёзар экан, унинг 2021 йил 7 апрелдаги аризасига 7 675 та (қўшимча 944 та) ва 7 июндаги аризага 1 254 та имзо қўйган фуқароларнинг рўйхатлари илова қилинган. Ўрганиш жараёнида, имзолар рўйхатида кўрсатилган шахсларнинг 42 нафари вафот этган. Юқорида кўрсатилган имзолар партия тузиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда турли сабаблар асосида йиғилганлиги сабабли, имзоларни ҳисобга олмаслик (бекор қилиш) ҳақида вазирликка жами 2 292 та мурожаат келиб тушиган. Шунинг учун ҳам Адлия вазирлиги “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан, Ташкилий қўмита тузилган кундан бошлаб узоғи билан уч ой фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эгалиги ва шу муносабат билан, белгиланган муддат ўтганидан кейин бу Ташкилий қўмита ўз фаолиятини тугатиши, имзолар йиғишни тўхтатиши шартлиги ҳақида уни огоҳлантирибди. Бундай муҳим янгиликни Хидирназар Аллақулов 2021 йилнинг 24 июнида тан олган.

Лекин у, АҚШнинг ситизени (яъни гражданини) Жаҳонгир Муҳаммаднинг фейсбукдаги савол жавобларидан бирида қилган таклифига асосан, партияни номини ўзгартириб, энди янги париянинг номини “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партияси деб атаб, уни тузиш билан шуғулланишни бошлаганлигини эълон қилган бўлсада. Бироқ у ўзининг: “Мирзиёев номзодига асло йўл бериб бўлмайди”, деган тезисини амалга ошириш ва мен ушбу мақоламда ҳамда видекўрсатувимда таҳлилини қилаётган: “ПАРТИЯЛАР ПРЕЗИДЕНТЛИКГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!”, деган янги тезис сарлавҳасига чиқарилган видеокўрсатув эълон қилиб. Видеокўрсатувнинг 26.10:26.27 гача:

5 та расман давлат рўйҳатидан ўтган партиялар “…на ҳуқуқий жиҳатдан, на маънавий жиҳатдан Президентлик сайловига номзодлар кўрсатишга ҳаққи йўқ деб ҳисоблайман. Олдин булар ўз фаолиятини қонун доирасида, Конституция доирасида амалга оширишни ўргансин ва йўлга қўйсин. Ундан кийингина Президентликка номзодлар кўрсатишга ҳақли бўлар эди. Энди 17 йилдан буён қонунларга зид равишда халқ пулини ўзлаштириб келаётган партияларнинг фаолиятини Олий суд шак шубҳасиз тугатиши керак деб ҳисоблайман”, деган, мутлақо асоссиз, ахмақона ва бу партияларга нисбатан туҳматдан иборат фикрларини олға суришда давом этган.

Бу видеокўрсатувнинг қолган қисмидаги Хидирназар Аллақуловнинг барча фикр-мулоҳазалари, таклифлари ва нуқтаи назарлари юқоридаги унинг мутлақо ассоссиз ва ахмақона ғоялари атрофига қурилган ҳолос. Шунинг учун ҳам мен бу кимсанинг таҳлил қилинаётган видекўрсатувининг охирида айтган унинг ахмақона фикрларидан яна бир иқтибос келтириб ва унга қисқача изоҳ берганимдан сўнг ва тегишли ҳулоса чиқаргач ушбу таҳлилимга яъкун ясашга қарор қилдим.

Шундай қилиб бу видеокўрсатувни тайёрлаш ва намойиш қилишдан Хидирназар Аллақуловнинг асли мақсади нимлардан иборат эканлигини бу кимса ўз видиокўрсатувининг 31.26:32.56 гача:

Азиз ватандошлар!  Конституциямизни ўзимиз ҳимоя қилмоғимиз лозим. Унинг учун қандай йўл бор? Биз мана тузишни эълон қилган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партиясига бирлашишдан бошқа йўлимиз йўқ. Агар биз шу партияга бирлашиб, тузиб, рўҳатдан ўтказсак, бу партия сиёсий майдонга чиқади. Ва сиёсий минбарга эга бўлади. Халқимизни бирлаштиради ва Олий Мажлисга ммм, ҳақиқатда халқимизнинг эркинлигини таъминлайдиган қонунлар қабул қилади. Халқимизнинг ризқини туя қилаётганларга қарши кескин чоралар кўради ва шундай қонунлар қабул қилади. Конституция ва конституциявий ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиш учун, мана шу биз тузишга киришган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партиясига бирлашишимиз зарур. Бизни бошқа йўлимиз йўқ!”, деган сўзлари билан баён қилган.

Лекин унинг бу баландпарвоз гаплари мутлақо нотўғри ва “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги амалдаги Қонуннинг: “Сиёсий партия тушунчаси”, деган 1-моддаси талабларига мутлақо жавоб бермайди. Чунки бу моддада Хидирназар Аллақулов сиёсий маданияти, билим ва савияси ўта паст даржадаги кимса бўлганлиги учун дойим айтадиган ва юқоридаги иқтибосда ҳам такрорланган “халқни бирлаштириш” тўғрисидаги ғоясидан иборат тушунчанинг таърифи мутлақо йўқ. Чунки Қонуннинг бу моддасида:

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир”, дейилар экан, унда: “жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи… бирлашма” тўғрисидаги сўзлар ёзилган. Бу сўзлар ёзилган модданинг матни эса қонуний норма ҳисобланади.

Бундан ташқари халқимиз ёки унинг бир қисмига қарата Хидирназар Аллақулов айтган: “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамликдемократик партиясига бирлашишдан бошқа йўлимиз йўқ”, деган унинг фикри мутлақо нотўғри ва ҳеч қандай асосга эга эмас. Халқимизнинг олдида эса, Хидирназар Аллақулов ва унинг тарафдорлари номзодларини юксак лавозимларга кўрсатиш ва унга “сиёсий минбар” яратиб бериш учунгина тузилиши мумкин бўлган ҳамда шахсан унга ҳизмат қиладиган қўғирчоқ “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” деган сиёсий партия тузишдек вазифа турмайди ва турган ҳам эмас.

Чунки Хидирназар Аллақуловдан фарқли ўлароқ, бизнинг олдимизда, хозирча, 2030 йилга қадар бўлган яқин келажаккача, мен ўзимнинг бошқа видеокўрсатувларим ва мақолаларимда илгари сурган: Навоий кон-металлургия комбинати балансида 2020 йилнинг 26 феврали ҳолатига бухгалтерия ҳисобида ва олтин заҳирамизда турган тахминан 233 миллиард АҚШ доллари атрофидаги (3700+328=) 4028 тонна мамлакатимизнинг олтин заҳираларини битта ҳазинага тўплаб, гаравга қўйган ҳолда, давлатимиз: Хитой, Жанубий Корея, Японияга ва БААга ўхшаган бой давлатлар, халқаро банклар ва бошқа молиявий ташкилотлардан шартнома асосида оз фоизли ёки умуман фоиссиз ёки салбий фоизли камида 200 (икки юз) миллиард АҚШ долларига тенг бўлган узоқ муддатли (камида 20-30 йилда қайтариб берилиши назарда тутилган қарз, яъни) кредит ва чет эл инвесторларининг камида 100 (юз) миллиард АҚШ долларига тенг маблағларини Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри бўладиган инвестициялар сифатида жалб қилиб, ҳозир Жон бошига тақрибан 2000 (икки минг) АҚШ доллардан тўғри келаётган Ялпи ички махсулотимиз бўйича халқимизнинг яшаш даражасини 10 (ўн) баробарга кўтариб, яъни аҳоли сонининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, ахоли жон бошига тўғри келадига бу макроиқтисодий кўрсаткични 20000 (йигирма минг) АҚШ долларига етказиб. Хозир тақрибан 70 (етмиш) миллиард АҚШ доллари атрофида бўлган Ялпи ички махсулотнимизнинг ҳажмини чет элнинг кредит маблағлари ва тўғридан-тўғри қилинадиган инвестицияларини ҳамда уларни ишлатишдан тушган соф фойдаларни, агрегатлаганда, 2 марта айлантириш натижасида, 2030 йилга бориб 800 (саккиз юз) миллиард АҚШ долларига эквивалент бўлган даражага кўтаришни ўз олдига қисқа муддатли, яъни 9-10 йилга мўлжалланган мақсад қилиб қўювчи. Бунинг учун эса давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаётган республика шаклидан воз кечиб, уни бошқаришнинг конституцион салтанат шаклига ўтиш орқали, туб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳатларни, мен ўзим тайёрлаб эълон қилган Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли Қарори ва Баёнати лойиҳаларини, уларга керак бўлса, ўзгартириш ва қўшимчалар киритган ҳолда, қабул қилиш орқали бошлаб, уларни тўлиқ амалга оширишни ўз олдидаги энг асосий вазифа сифатида қўя оладиган Ўзбекистон салтанати партиясини тузишимиз ва халқимизнинг яшаш даражасини яқин келажакда ривожланган мамлакатлар даражасига етказишимиз кераклиги, бизнинг партиямиз олдида турадиган асосий дастурий вазифа бўлади, деган фикрдаман.

Ҳулоса

1. Хидирназар Аллақулов 1992 йилнинг 8 декабрида ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 58-моддасининг иккинчи қисмидаги, сиёсий партияларни бюджет маблағлари ҳисобидан молялаштиришни чеклаш тўғрисида ҳеч қандай норма ёзилмаган:

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”,

деган конституциявий  нормага Конституциямизнинг 109-моддаси ва “Конституциявий суд тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси тўртинчи бандларига асосан Конституция ва қонунларнинг нормаларига фақатгина Конституцион суд шарҳ бериши мумкинлигини мутлақо билмаганлиги учун, у 2001 йили “Ўзбекистон” нашрёти босиб чиқарган, 41 нафар ҳуқуқшунос олимлардан иборат муаллифларга эга бўлган рус тилидаги “Комментарии к Конституции Республики Узбекистан”, деган ҳуқуқшунос олимлар томонидан тайёрланган китобда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасига қилинган илмий шарҳнинг 4-бандида: “Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатлари фаолиятини давлат томонидан молиявий таъминлаш тақиқланади”, деган сўзлар ёзилганлигига таяниб.

Бу сўзлар 1991 йилнинг 15 февралида қабул қилинган 223-XII-сонли: “Ўзбекистон ССРда жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунинининг [14] 5-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилнинг 25 апрелидаги 421-I-сонли “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун [3] билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганидан сўнг пайдо бўлган матнининг учинчи қисмидан 2004 йилнинг 30 апрелида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисда”ги Қонунга асосан чиқариб ташланган матннинг айнан ўзи эканлигини билмаганлиги учун.

1996 йилнинг 26 декабрида қабул қилинган: “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуннинг “Сиёсий партияларни маблағ билан таъминлашдаги чекловлар”, деб аталган 16-моддаси  2004 йилнинг 30 апрелида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисда”ги Қонунининг учинчи бандига асосан чиқариб ташлангач, айнан шу санада қабул қилинган “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасига зид равишда қабул қилинган, деган ахмақона тезисни олға суриб, 5 та расмий сиёсий партияларнинг фаолиятини молялаштириш – бу 17 йилдан бери давлат бюджетидан ажратилаётгган маблағлардан иборат халқ пулини ғайриконституциявий йўл билан ўзлаштириш, яъни талон-тарож қилиш ёки ўғирлаш деб атаб, шунинг учун ғам бу 5 та партияни Олий суд тугатиши кераклиги тўғрисида таклиф бериши. Бу ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст бўлган кимса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 58-моддасининг иккинчи қисмида: “давлат органлари”, деганда улар қаторига икки палатали Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳам кириди деган ахмақони фикрга бориб, юқорида номлари кўрсатилган барча қонунларни, айниқса 2004 йилнинг 30 апрелида қабул қилинган “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун Конституцияга мутлақо зид равишда қабул қилинган, дер экан. Хидирназар Аллқулов  Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси “давлат органлари” қаторига кирмаслигини; бу сафга фақатгини  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли ФармонинингРеспублика давлат бошқаруви органлари Рўйхати”, деган иловасидаги: 22 та вазирлик, 11 та давлат қўмитаси, 10 та агентлик, 5 та қўмита, 7 та марказ ва 11 та инспекция киришини; Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 76-моддасининг биринчи қисмида:

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади”,

деган конституциявий норма ёзиб қўйилганлигини мутлақо билмаслигини кўрсатиб, ўзининг ҳуқуқий маданияти, билими ва савияси ўта паст даржада эканлигини яққол намойиш қилган десак, бу ҳулоса шундай тўлиқ исбот этилган ҳақиқат бўладики, буни Хидирназар аллақулов ҳеч қачон инкор эта олмайди.

2. Хидирназар Аллақулов, биринчидан, 2020 йилнинг 20 майида мутлақо асоссиз равишда ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига зид равишда, ҳали биринчи муддати тугашига бир ярим йилдан ортиқ муддат бор бўлган Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг номзоди 2021 йили бўладиган Президент сайловида кўрстилишига асло йўл бериб бўлмайди, деган [11]; иккинчидан, мен ўзим ҳисоблаб топиб, 2020 йилнинг 20 июлида чоп этилинган: “Амалпараст Хидирназар Аллақулов нега халқимизни алдаяпти?” [8], деган мақоламда биринчи марта эълон қилинган Новоий кон-металлургия комбинати балансидаги 3700 тонна ва мамлакатимиз олтин заҳирасидаги 328 тонна олтиннинг 2020 йилнинг 26 феврали ҳолатига бўлган жаъми тахминан  233 миллирд АҚШ долларига эквивалент қийматига тенг Ўзбекистоннинг бойликларини 250 миллиард АҚШ долларига тенг деб кўрсатиб, унинг партияси ваъкиллари давлат тепасига келгач шунча қийматга эга бойликларни ҳалққа бўлиб берамиз ва парламентни тарқатамиз, деган [12]; учинчидан, Ўзбекистоннинг 2020 йилнинг 1 июли ҳолатига у 25 миллиард АҚШ долларига тенг деб айтган ташқи қарзи, бу халқнинг қарзи эмас, балки макроиқтисодиётимизнинг давлат ва ҳусусий секторларига тегишли бўлган ташқи қарзи эканлигини билмаганлиги учун, ушбу қарзни: – “… агар мамлакат аҳолиси сонига (жонига) тақсимласа, бир 700-750 доллардан тушаяпти ҳар бир 34 миллион ахолининг хар бирига. Ҳа бу дегани 7-7,5 МИЛЛИОНДАН (сўмдан) ҚАРЗДОРМИЗ ҲАР БИР ЎЗБЕКИСТОН ФУҚОРОСИ”, деган; тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 58-моддасининг иккинчи қисмида “давлат органлари” деганда улар сафиги давлатнинг қайси бошқарув органлари киришини билмаганлиги учун, бу сафга биринчи галда Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисидек қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи олий давлат вакиллик органи киради, деган; бешинчидан, у ўзини ўзи Ҳудога тенгман, деган ва олитинчидан, “ПАРТИЯЛАР ПРЕЗИДЕНТЛИКГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!”, деган видеокўрсатувида билдирган ахмақона фикрларини таҳлил қилар эканман, кучли психиатр врач оғайним  илгари айтган ва мен ўзимнинг мақолалримда бирида акс эттирган бу оғайнимнинг фикри ва машҳур энциклопедияларда у айтган масалага бағишлаб ёзилган илмий мақолаларни инобатга олган ҳолда.

Хидирназар Аллқулов, рус тилида “мания виличия”, инглиз тилида эса “megalomaniya” деган, шахсий қудрат ва буюклик ҳисси билан ажралиб турадиган хаёлий олам тўғрисидаги ғоя билан инсон онгини заҳарлайдиган руҳий касалликка чалинган, деган фикрга келдим. Акс ҳолда Хидирназар Аллақулов иқтисод фанлари доктори ва профессор деган илмий даража ва унвога эга бўлгани ҳолда ҳуқуқ маданияти, билим ва савияси, макроиқтисод назарияси ва амалиёти соҳаларида бўлгани каби, ўта паст даражада бўлмаган бўлар эди.  Ва у, агар бундай касалга чалинмаган соппа-соғ одам бўлганида, ҳеч бўлмаганда, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йилнинг 8 декабирида халқ томонидан умумхалқ референдумида эмас (чунки бундай референдум ҳеч қачон ўтказилмаган), балки ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган эканлигини ва Олий Мажлис қабул қилган Қонунлар Адлия вазирлиги томонидан рўйҳатга олинмаслигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддаси иккинчи қисмида “даавлат идоралари” деганда улар сафига ушбу ҳулосанинг 1-бандида санаб ўтилган вазирликлардан бошлаб то инспецияларгача бўлган давлат бошқарув органлари киришини ва Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширишини, билган бўлар эди, деган фикрдаман.

Мана шундай сабабларга кўра беихтиёр равишда мийямда: наҳотки Ютубдаги ўзбек халқининг ваъкиллари ичида шундай руҳий касалликка чалинган, қўполроқ қилиб  айтганда, ақилдан озган ёки ғирт жинни бўлган кимсанинг тарафдорлари бор бўлса? Ёки улар ҳам Хидирназар Аллақуловга ўхшаган руҳий касалликка чалинган, ақилдан озган ёки ғирт жиннилардан ташкил топганми? Нахотки “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” деган янги сиёсий партия тузиш тўғрисидаги бу ақлдан озган кимсанинг янги “ғоя”сини унинг тарафдорлари, айниқса Ютубда анча машҳур бўлган АҚШ ситизени Жаҳогир Маматов, Норвегия қироллигининг фуқороси Номоз Нормўмин ва Канада конституциявий салтанатининг фуқороси Улуғбек Ашур, маъқуллашса, уларнинг Ўзбекистон фуқоролари бўлган бир қисми эса бундай партия тузиш ташаббускорлари ва аъзоларига айланишса? Ундай ҳолда бундай “сиёсий партия” Ўзбекистон Республикаси “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасида назарда тутилган: сиёсий партия дегани – бу “жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи… бирлашма” дегани, деб таъриф берилган қонуний нормани назарга оладиган бўлсак: у жамият муайян қисми бўлган руҳий касал, яъний ақилдан озган ёки ғирт жинни бўлган кимсаларнинг “сиёсий партияси” бўлиб қолмайдими? – деган саволлар ва фикрлар пайдо бўляптики, агар бошқа мамлакатлардаги ақли-хуши жойида бўлган одамлар Ўзбекистонда шундай “муҳолифатчилар” пайдо бўлганлигини ва бўлаётганлигини эшитсалар ва билсалар, улар устимиздан кулишлари натижасида мамлакатимизнинг ҳалқаро обрўсига жиддий путир етишидан ташвишга тушиб қолиб. Шу пайтгача Хидирназар Аллақуловдек руҳий касал одам сиёсий партия тузмоқчи бўлаётганлиги тўғрисида ҳаттоки биронта рус тилида мақола ёзмадим. Чунки шундай мақола ёзсам, уни МДҲга аъзо ва бошқа мамлакатларнинг рус тилидаги машҳур ва таниқли интернет ҳамда бошқа нашрлари, менинг илгари ёзилган 100 (юздан) зиёд мақолаларимни эълон қилганларидек, босиб чиқарсалар, уни юз минглаб узоқ ва яқиндаги чет эллик ақли-хуши жойида бўлган муштарийлар ўқиб чиқиб, ўзларининг сон-саноқсиз танқидий фикрларини билдиришса, бизнинг ҳалқимиз, яъни ўзбек халқи, шарманда бўлиши мумкин деб ўйлаб, ўзимни бу ишни амалга оширишдан тўхтатишга мажбур бўлябман десам, бу ҳам айни ҳақиқат бўлади…

3. Тиббиёт соҳасидаги илмий мақолаларда Хидирназар Аллақуловга ўхшаган руҳий касалликка чалинган кимсалар ўзларининнг бундай “мания виличия” ёки “megalomaniya” деб аталадиган касалликка йўлиққанликларини билмас ва ёрдам сўрамас эканлар. Шунинг учун ҳам бундай кимсаларни уларнинг яқин қариндошлари психиатр врачни олдига ўзлари бошлаб борар эканлар. Лекин Хидирназар Аллақулов руҳий касаллигини англамай: “ПАРТИЯЛАР ПРЕЗИДЕНТЛИКГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!”, деган ахмақона видеокўрсатув тайёрлаб, унда расмий давлат рўйҳатидан ўтиб, кўп йиллардан бери фаолият кўрсатаётган 5 та сиёсий партияни 17 йил давомида давлат маблағларини ўзлаштириш, яъни талон-тарож қилиш ёки ўғирлашдек жиноят содир этганликда айблаб, улара туҳмат қилиб, бу онгсиз ҳаракати билан, уларнинг аъзоларини ҳақорат қилишдек жиноятлар содир қилаётганлигини эътиборга олиб, уни қонунларда белгиланган тартибда мажбурий даволаш жуда ҳам зарур, деган фикрга келдим.

4. Хидирназар Аллақуловнинг тарафдорлари ҳам “мания виличия” ёки “megalomaniyaдеган руҳий касалликка йўлиққан бўлишлари мумкинлигини эътиборга олиб, уларга ҳам Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилнинг 31 августида қабул қилинган “Психатрия ёрдами тўғрисда”ги 123-II-сонли  Қонуни асосида ёрдам кўрсатиш ташкил қилинса, бундай иш улар учун ҳам жуда фойдали бўлар эди, деган фикрдаман.

Фойдаланилган манбалар 

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (https://lex.uz/docs/35869?twolang=true).

 2. Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуни (https://www.lex.uz/docs/54191).

 3. Ўзбекистон Республикасининг “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуни (https://lex.uz/docs/36826?ONDATE=17.05.1997%2000#37219).

 4. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонуни (https://lex.uz/docs/205727?ONDATE=04.01.2005%2000#edi952888).

 5. Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонуни (https://lex.uz/docs/168391).

 6. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги конституциявий қонуни (https://lex.uz/docs/5391934).

 7. Абдуллаев Р. Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантиришни таклиф қиламан  (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=1669).

 8. Абдуллаев Р. Амалпараст Хидирназар Аллақулов нега халқимизни алдаяпти?   (http://fundamental-economic.uz/articlepdf/Abdullaev_R._Amalparast_X._Allaqulov_nega_xalqimizni_aldayapti.pdf).

 9. Абдуллаев Р. Монархистлар партиясини тузиб Ўзбекистонда конституцион монархия қурамиз (https://www.youtube.com/watch?v=XZ–hDQF2bs).

10. Абдуллаев Р.  Биз замонавий демократиянинг ватани Англия қироллигидагидек  салтанат қурамиз (https://youtu.be/flLmX4qyf4I).

11. Jahongir Muhammad. Xidirnazar Olloqulov: 2021 yilda Mirziyoyev nomzodiga aslo yo’l berib bo’lmaydi. Nega? (https://www.youtube.com/watch?v=fQuxMc8vKjI&t=648s), 2020 йил 20 май.

12. Аллақулов Х. “ҲТ СДП” 34: $250 МИЛЛИАРДНИ ХАЛҚГА ҚАЙТАРАМИЗ, ПАРЛАМЕНТНИ ТАРҚАТАМИЗ! 11.04.2021. (https://www.youtube.com/watch?v=A70vG2S8kpU).

13. Аллақулов Х. ПАРТИЯЛАР ПРЕЗИДЕНТЛИКГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС! (https://www.youtube.com/watch?v=mlu-BgWyc3o).

14. “Ўзбекистлн ССРда жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонун (https://lex.uz/docs/111825?ONDATE=17.05.1997%2000#457225).

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2021 йил 14 июл.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332