ЭЙ ЎЗБЕКЛАР! ВАТАН СИЗГА НИМА ҚИЛИБ БЕРИШИ КЕРАКЛИГИ ТЎҒРИСИДА ЭМАС, БАЛКИ СИЗ ВАТАНГА НИМА ҚИЛИБ БЕРГАНЛИГИНГИЗ ТЎҒРИСИДА ГАПИРИНГ!

Mushtariylar: 12063
Узбеки

Янги йил арафасида “Дунё ўзбеклари” интернет-газетаси қуйидаги саволларга имкон қадар жавоб беришимни сўраб менга мурожаат қилди:2013 йилнинг тарихдаги ўрнини қандай изоҳлаган бўлар эдингиз. Мустақилликнинг 22 йиллигидаги Сизнинг кайфиятингиз, ўй туйғу ва орзуларингиз. Нималарни кутган эдингиз, нималарга эришдингиз ёки эриша олмадингиз… Шахсан Сизнинг ҳаётингизда 2013 йилнинг ўрни. Келаётган 2014 йилдан нималарни кутасиз? Бугуннинг муаммоси аниқ: ишсизлик, парокандалик. Нега адабиётда буларнинг сояси кўринмайди, йўқ… Янги йил арафасида кўнглингизда чўкиб ётган яна қандай саволларга жавоб топишни истардингиз… Дил сўзларингиз…”. Мен бу саволларга қуйидагича жавоб беришни лозим топдим.

 

2013 йилнинг тарихдаги ўрнини қандай изоҳлаган бўлар эдингиз:       

Ҳаётнинг ҳар бир ўтган йили жуда ҳам катта аҳамиятга ва тарихдаги ўзининг алоҳида ўрнига эга. Биз ўзбекистонликлар, бошқа мамлакатларнинг ваъкиллари каби, ўтаёган 2013 йилнинг жаҳон ва фақат Ўзбекистон учун бўлган тарихий аҳамияти ва ўрни тўғрисида гапиришимиз мумкин. Лекин бу мавзулар устида қисқача тўхталиб ўтишни ўзи ҳам жуда бир қийин иш. Шунга қарамасдан бу савол устида дунё миқёсидаги масалалар юзасидан тўхталадиган бўлсак, мен фақатгина битта ― Суриядаги гражданлик урушининг жаҳон миқиёсидаги урушга айланиб кетишининг олди олинганлиги; агар фақатгина Ўзбекистонга таълуқли масалалар устида тўхталадиган бўлсак, фақатгина Хитой рахбари Си Цзиньпиннинг ЎЗБЕКЛАР ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ тўғрисидаги фикри ўзбеклар ва ўзбек давлатларининг келиб чиқиши тарихи учун ҳам, умуман бутун жаҳон тарихи учун ҳам жуда катта ахамиятга ва алоҳида тариҳий ўринга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдим. Чунки Си Цзиньпиннинг бу фикри нафақат хитой тарихчиларининг, балки тарих сохасидаги менинг илмий изланишларим билан ҳам ўз исботини топади.

Мустақилликнинг 22 йиллигидаги Сизнинг кайфиятингиз, ўй туйғу ва орзуларингиз. Нималарни кутган эдингиз, нимларга эришдингиз ёки эришаолмадингиз…

Мустақилликнинг 22 йиллиги тўғрисида гапирилганда, менинг бу санадаги кайфиятим, ўй туйғуларим ва орзуларим, мен ундан нималарни кутганлигим, нималарга эришганлигиму ва эриша олмаганлигим тўғрисида гапириш ўринли бўлмаса керак, деб ўйлайман. Чунки Ўзбекистоннинг мустақиллиги биз ўзбеклар учун Тангри таолло томонидан юборилган яна бир буюк синовки, биз буни тушуниб, ундан мувоффақиятли ўтиб: Оллоҳнинг ишончини оқлай оламизми ёки тарихда кўп марта бўлганидек, бундай ишончни оқлай олмаганлигимиз учун замонавий ўзбек давлати ҳам тарих сахнисидан яна такроран йўқолиб кетиб, халқимиз яна қандайдир бегона давлатларга қарам бўлиб қоладими? ― деган жуда ҳам жиддий саволни бериш, ўринли бўлади. Чунки биз ― ўзбекларнинг аксарият кўп қисми, на ўзларининг ва на ўз давлатларининг келиб чиқиш тарихи тўғрисидаги тасаввурларга мутлақо эга бўлмай, давлатимиз эришган мустақилликнинг буюк аҳамиятини ҳам, у бизга нималар бердию ва нима учун керак эканлигини ҳам, мутлақо тушунмайдилар. Шунинг учун ҳам чет эллларга қочиб кетгач, ўша ерларда Ўзбекистонни ёмонлашни ўзларига касб қилиб олиб, бу ишни бошқаларга қахрамонлик сифатида, ўзларини эса Ўзбекистонни бошқара олишга қодир муҳолифатчи сиёсат арбоблари сифатида кўрсатишга уриниб келаётган, аслида эса қўрқоқ, сиёсий ва иқтисодий савиялари ўта паст бўлган ўзбек муҳожирларининг вакиллари ўзларига ва бошқаларга:

Бу мустақиллик Ўзбекистон халқига нима берди?” ― деган ахмақона саволлар бериб, унга: “Ушбу савол ҳозирда аксар кўпчиликнинг бошида айланаётган бўлса керак. Жавоб ҳам аниқ: мутлоқ ҳеч нарса! Ҳар неки, яхшиликка томон олиб қараганимизда — мутлоқ ҳеч нарса. Мустақилликнинг ёмонликлари эса бисёр бўлди. Бу давр ичида ватанимиз қамоқхоналар мамлакатига айланди, халқимиз мардикор бўлди, ватангадо бўлди, хор бўлди ва зор бўлди. Ишсизлик Ўзбекистонда юқори кўрсаткични эгаллади. Илм-маърифат таназзулга юз тутди, …” ― деган, берилган саволдан ҳам ахмақонароқ, жавобларни берадилар. Озодлик Радиоси ўта мантиқсиз: “СССР қулашидан Ўзбекистонга манфаатми ëки зиëн етди?” ― деган саволга жавоб беришни кўзда тутадиган Online мунозаралар ўтказса, Би-Би-Си радиосининг ўзбек хизмати эса: “Ўзбекистондан қочганлар кўп”, деган ҳақиқатдан йироқ маълумотни асосламоқи бўлмоқдалар.

Бундай “муҳолифатчи” кимсалар ва ўзбек тилидагина гапирадиган чет эл радиолари биз Ўзбекистонда, эски совет тузими ва унинг ижтимоий-иқтисодий тизимини ислоҳ қилиш билангина эмас, балки мутлақо янги бўлган ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ДАВЛАТИ ва унинг иқтисодиёти ҳамда сиёсий ва ижтимоий тузумини мутлақо янгитдан қуриш билан боғлиқ бўлган, кўплаб муаммоларни ечиш орқали ҳалқимизнинг ҳаёт ва фаровонлик даражасини жаҳон андозалари даражасига кўтаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган; тарихан жуда ҳам қисқа бўлган 22 йил ичидагина эмас, балки янги авлодаларимиз дунёга келиши билан боғлиқ ҳолда бу муддатдан анча кўп бўлган тарихий даврни ўз ичига оладиган; эскилик сарқитлари ва бу қурилаётган янги давлатнинг ташқи душманлари билан бўлган тинимсиз ахборий (информацион) уриш; мустақиллик учун бўлган бошқа турдаги қаттиқ сиёсий ва иқтисодий курашлар шароитидаги жуда ҳам оғир бўлган, баъзи ҳолларда, бу курашнинг садоқатли иштирокчиларини ҳам аямай ва адашиб қийноққа солиб қўйиши ва ҳаттоки қурбон қилишгача бориши мумкин бўлган, ечилиши зарур муаммоларга тўла жуда ҳам оғир ўтиш даврдаги ишлар билан шуғулланаётганлигимизни ҳам, бундай қурилишга, агар улар Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарварлари бўлсалар, уларнинг ўзлари ҳам ҳисса қўшишлари керак эканлигини, мутлақо тушунмайдилар.

Чунки бундай “мухолифатчи”ларнинг савияси шунчалик пастки, улар Ватандан қочиб кетиб (улардан бир қисми), ҳаттоки ўз вақтида бутун дунёдан борган муҳожирлар қуриб ва хозирги замоннинг энг ривожланган давлатига айлантирган АҚШдек буюк бир мамлакатда яшаётган бўлсалар ҳам, унинг Президенти бўлган Жон Кеннеди бундан 52 йилдан зиёдроқ вақт илгари, 1961 йил 20 январдаги ўзининг ҳокимият шохсупасига ўтириш (инаугурация) куни америка халқи олдида қилган чиқиши пайтида, уларнинг ҳар бирига қарата: Ватан сенга нима қилиб берганлигини сўрама, олдин ўзингдан, сен ўзинг Ватанга нима қилиб берганлигингни сўра, ― деган жуда сермазмун ва ажайиб сўзларни айтганлигини ҳам билмайдилар. Акс ҳолда бундай кимсалар ўзаларининг интернетдаги наширларида, юқорида мен (муаллифини кўрсатмасдан у ёзган мақола иқтибоси ёки цитатаси сифатида) келтириб ўтган ўзларининг ахмақона саволларини ва бундай саволга ўзлари берган мутлақо беъмани ва ахмақона жавобларини эълон қилмаган ва Online мунозараларини ўтказмаган ҳамда ҳақиқатдан йироқ маълумотларни тарқатмаган бўлар эдилар…

Энди шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, кейинги:Шахсан Сизнинг ҳаётингизда 2013йилнинг ўрни, тўғрисидагиги саволга шундай жавоб беришим мумкин.

2013 йил, Тожикистон Фанлар академиясининг академиги, тарих фанлари доктори Рахим Масов бошчилигидаги бир гурух ўта миллатчи бўлган тожик тарихчи-олимларининг Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган вақтдан бошлаб, қарайиб 20 йилдан зиёд давр мобойнида бизни ҳақорат қилувчи:

а) ЎЗБЕКЛАР, 1924 йили Ўзбекистон Совет Иттифоқи таркибида иттифоқдош республика сифатида ташкил топгунига қадар тарихнинг этник ҳаритасида ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ва совет тузими даврида тожик миллати ва шу миллатга мансуб бўлган сортлартларни ўзбеклаштириш йўли билан сунъий равишда дунёга келтирилган, миллатдир;

б) айнан шунинг учун ҳам тожик миллатининг маданий марказлари бўлган  Самарқанд ва Бухора шахарлари ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларини тинч йўл билан қайтариб ёки босиб олишимиз керак, деган, Тожикистон рахбарияти томонидан ҳам қўллаб-қувватланган; Қозоғистоннинг баъзи бир зиёлийлари ва давлат арболари эса:

в) Тошкент шахри қозоқларнинг шахри, ― деб қилган  ахмақона даъво ва ғояларига қарши мен 2011 йил бошлаган илмий кураш асосида олға сурилган ЎЗБЕКЛАР ва ЎЗБЕК ДАВЛАТЛАРИнинг келиб чиқиш тарихи тўғрисидаги назарияларимни яратилиши нихоясига етганлиги билан бошқа йиллардан ажралиб турадиган ва шундай сабабга кўра мен учун алоҳида ўринга эга бўлган йил, десам ҳато бўлмас. Чунки менинг бу назарияларим, нафақат жаҳоннинг энг буюк давлатларидан бири бўлган Хитой Халқ Республикасининг Раиси Си Цзиньпиннинг хитой олимлари тарихий манбаларга таянган ҳолда олиб бораётган илмий изланишларга асосланиб олға сурган ЎЗБЕК ЦИВИЛИЗАЦИЯси тўғрисидаги ғоясида ўзининг исботини топди, балки унинг шу ғояга асосланган тезисларини менинг бу назарияларимнинг ўзи ҳам исботлай олишини кўрсатди.

Шунинг учун ҳам келиб чиқиши ўтмишда ўзбек феодалларининг қулларидан бўлганлиги учун уятиб, айнан ўзбеклар ва ўзбек давлатлари тарихини сохталаштиришга уринган Тожикистонлик “тарихчи-олимлар”дан анча саводсизроқ бўлган, лекин унинг аждодлари қисмати ҳам ҳудди ана шундай қимсалар аждодларининг қисматига ўхшаш бўлган, қандайдир рус миллатчиси Герман ПятовнингБедные «колонизаторы. Почему самые несчастные в мире колонизаторы – русские, живущие в Узбекистане” (“Бечора “истилочилар”. Нима учун дунёдаги энг бахтсиз истилочилар – бу Ўзбекистонда яшаётган русслар”), деган ахмақона мақоласини “Косомольская правда” газетасининг сайтидан, ҳеч қандай изоҳсиз кўчириб олиб, “Дунё ўзбеклари” сайтида эълон қилинганлиги, шахсан мени қаттиқ ранжитди.

Агар Ўзбекистонда туғилиб, Россияга кетиб қолган Герман Пятов каби мутлақо саводсиз “тарихчилар” ҳақ бўлганларида эди, Россия Федерациясининг Президенти Владимир Путин, мен ўзимнинг Рунетнинг кўплаб интернет-наширларида: “Прав В. Путин ― Узбекистан и Россию действительно связывают многовековые узы дружбы (Краткая история узбекских государств)”, деган ва бошқа сарловҳалар остида эълон қилинган мақоламда иқтибос (цитата) сифатида келтирган, ўзбек тилига таржима қилганда: “Ўзбекистон ва Россияни кўп асирлик дўстлик ришталари боғлаб туради”, деган ва тўғрилигини шу мақолада мен ўзбек давлатларининг қисқача тарихи асосида исботлаб беришга ҳаракат қилган, бундай фикирни, айтмаган бўлар эди. Чунки академик Рахим Масов ва Герман Пятовга ўхшаган халқлар ва давлатлар тарихининг сохтакорлари фикрига кўра Ўзбекистон номли давлат марказлашган Россия давлатидидан анча олдин, XIV асирда эмас, балки тарихда биринчи марта совет хокимияти даврида, яъний 1924 йилда большевиклар ўйлаб топиб тузган давлатгина бўлганида эди, Россия Федерациясининг Президенти Владимир Путин юқоридаги Ўзбекистон ва Россия ўртасида кўп асирлик дўстлик ришталари тўғрисидаги, Хитой Халқ Репсубликасининг Раиси Си Цизиньпин эса, мен ўзимнинг “УЗБЕКСКАЯ ЦИВИЛИЗАЦИЯ ― О НЕЙ ГОВОРИЛ ЛИДЕР КИТАЯ СИ ЦЗИНЬПИН”, деган сарловҳа остида эълон қилиб, “Дунё ўзбеклари” ва Рунетнинг кўплаб сайт ва блогларида ҳам кўчириб босилган ва ҳаволалар келтирилган мақоламда келтириб ўтган ўзбек цивилизацияси тўғрисидаги фикирларини, айтмаган бўлар эдилар.

Буни устига Герман Пятов каби мутлақо саводсиз рус миллатчилари Ўзбекистон совет хокимияти пайдо бўлгунга қадар ўтган давр ичида тарих сахнасида мутлақо бўлмаганлиги тўғрисидаги ахмақона сўзларни гапиргунча, мен хозирги кунга қадар тарих сахнасида ҳеч қачон РУС ДАВЛАТЛАРИ бўлмаганлиги аниқлаб, худди шундай сабабга кўра ҳам, мендан ИА REXнинг бош муҳаррири М.Захарова ҳоним Владимир Путиннинг Россиянинг “Известия” газетаси сахифасида эълон қилинган “Новый интеграционный проект для Евразии — будущее, которое рождается сегодня”, деган мақоласи орқали ЕВРОСИЁ ИТТИФОҚИ тузиш тўғрисидаги таклифи юзасидан фикир билдиришимни сўраб қилган илтимосига кўра ёзиб, эълон қилган ва рунетнинг кўплаб сайтларида эълон қилинган: “Предлагаю создать Русскую Республику РФ и назвать евразийский союз Узбекистаном“, деган мақоламда, Россия Федерациясининг РУС РЕСПУБЛИКАСИни тузиш тўрисидаги таклифимни ўрганиб чиқсалар, рус миллатчиларидан фарқли ўлароқ мен, русларни биз ўзбекларга бродар халқ сифатида кўриб, уларни ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганлигимни; бошқа мақолаларим ва уларга берилган изоҳларимини ўқисалар эса: “Россия” номи остида тарихга кирган барча давлатларнинг ва рус ҳалқининг миллат сифатида пайдо бўлишида  ҳам, замонавий рус тили бу ҳалқнинг адабий тилига айланишида ҳам, ўзбеклар, аниқроқ айтадиган бўлсак ― Н.М.Карамзин, жуда катта рол ўйнаганлигини, эфиоп А.С.Пушкин эса фақат ундан сўнггина бу тилни ривожланишига катта ҳисса қўшганлигини; уларнинг қарайиб барча подшолари, айниқса Иван Грозный ва Буюк Петр каби шохлари, ҳеч бўлмаса оналари томонидан, бошқа саркардаларию, олиму-фозиллари ҳам ўзбеклардан келиб чиққан князлар ва бошқа уруғларидан бўлганликларини ва улар турклардан, кўп ҳолларда эса ўзбек миллатини ташкил этувчи 92 туркий уруғлар сафига кирувчи ҳамда Соҳибқирон Амир Темурнинг таянчи бўлган ТАТАРЛАРдан келиб чиққан деб, Россия олимларининг ўзлари исбот этиб берганликларини, билиб олар эдилар.

Шунинг учун ҳам берилган навбатдаги: “Келаётган 2014 йилдан нималарни кутасиз?” ― деган саволга:

биринчидан, Ўзбекистонда она ўз фарзандини БОЛАМ деб атагани учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов томонидан “Соғлом бола йили”, деб номланган  2014 йилдан бошлаб, мен 2011-2013 йилларда ишлаб чиққан ва тарихий материаллар асосида ўз исботини топган ЎЗБЕКЛАР ва ЎЗБЕК ДАЛАТЛАРИнинг келиб чиқиш тарихи тўғрисидаги назаряларим ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Раиси Си Цзиньпиннинг нафақат хитой олимлари, балки мана шу назариялар орқали ҳам ўз исботини топган ЎЗБЕК ЦИВИЛИЗАЦИЯси тўғрисидаги фикирлари Ўзбекистоннинг ўрта ва олий ўқув юртлари дарсликларида ҳам ўз аксини топа бошлашини;

иккинчидан эса, фундаментал иқтисод масалалари бўйича мен кўп йиллардан бери олиб бораётган илмий ишларнинг ҳеч бўлмаганда дастлабки назарий қисимлари ҳам ўз ниҳоясига етиб, илмий, интернет ва босма наширларда эълон қилинишини ва илмий ҳамжамият томонидан кенг муҳокама қилинишини истар эдим ёки кутаман, деб жавоб берсам, ўринли бўлар, деб ўйлайман.

Энди юқоридаги саволга берилган иқтисодга таълуқли иккинчи жавоб науқтаи назаридан ва шахсан ўзим иқтисодчи бўлганлигим учун: “Бугуннинг муаммоси аниқ: Ишсизлик, парокандалик. Нега адабиётда буларнинг сояси кўринмайди, йўқ…” ― деган саволга шундай жавоб беришим мумкин:

Биринчидан, “Бугуннинг муаммоси аниқ: Ишсизлик, парокандалик”, деган фикирга иқтисодчи сифатида мен мутлақо қўшила олмаслигимни билдирар эканман, иккинчидан, бу саволнинг: “Нега адабиётда буларнинг сояси кўринмайди, йўқ…”, деган иккинчи қисмида, бадиий адабиёт назарда тутилаётган бўлсак керак, деб ўйлаб, унга жавобни менга ўхшаган муаллифларнинг иқтисодий масалаларга бағишланган илмий ва публицистик мақолалари нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, у ҳам шахсан мен учун мутлақо ўринсиздек туюлади. Чунки мен бу масалаларни СНГ давлатларининг кўплаб интернет наширларида 2009−2011 ва 2013 йилларда элон қилинган мақолаларимда ҳар томонлама чуқур тахлил қилишга ҳаракат қилиб, биздаги мураккаб иқтисодий муаммолардан бири ― бу ишсизлик муаммоси эмас, балки Совет тузимининг нотўғри ва чуқур ҳатолардан иборат режалаштириш тамойиллари туфайли, ривожланган мамлакатлар қишлоқ ахолиси, улар индустриал ривожланиш йўлидан бораётганликлари сабабли, 2−5 фоиздан ошмайдиган бўлиб қолган хозирги бир пайтда  Ўзбекистон ахолисининг 60 фоизидан кўпроғи, (АҚШда бундан 100 йилдан кўпроқ муддат олдин, ХХ асирнинг бошларидаги каби даражада бўлганидек), қишлоқ жойларида ўтириб қолганлиги учун, ОШИҚЧА ИШЧИ КУЧЛАРИ (с избытком трудовых ресурсов) билан боғлиқ эканлигини ва уни ечиш йўллари тўғрисида сўз юритган эдим. Улар қаторига Рунетнинг кўплаб сайтларда эълон қилинган қуйидаги мақолаларим киради:

1.Узбекистан: вызовы, угрозы, проблемы и решения – I;

2. Узбекистан: вызовы, угрозы, проблемы и решения – II;

3. Почему политическая и экономическая догмы узбекской «оппозиции» ошибочны?

4. Предлагаю создать Русскую Республику РФ и назвать евразийский союз Узбекистаном;

5. ШОС: какой бы хотелось видеть ее грандиозную перспективу?

6. Узбекистан должен вступить в НАТО и предъявить территориальные и иные претензии к некоторым странам СНГ.

Бироқ улардан 1-3 ва 6-тартиб рақамлари остидаги мақолаларимни Би−Би−Си, Озодлик Радиоси ва “муҳолифатчилар”нинг сайтларида мухокамасини ташкил қилган маъмур ва журналистлар ҳамда уларнинг муштарий ва тингловчилари, шу мақолаларда кўтарилган бундай жуда ҳам долзарб муаммоларни ўз вақтида мухокама қилиш ўрнига, уларни ўқиб ва мазмунини чақиб ҳам ўтирмасдан (“Дунё ўзбеклари” эса 6-тартиб рақами остидаги мақоламни олдин босиб чиқариб, кейин уни ўчириб, унинг ўрнига Рунетнинг қандайдир сайтида элон қилинган ахмақона изоҳни ва UzMetronomнинг, менинг мақолам “12news.uz” сайтидан чиқариб ташлаганлиги тўғрисидаги ахмақона “рапорт”ини эълон қилиш орқали), бошқа, бу мақолаларнинг асосий мавзуси ва мазмунига мутлақо алоқаси бўлмаган масалаларни, шов-шув кўтариш орқали муҳокама қилиб, ўзларини нақадар малакаси паст ва, шунинг учун ҳам, ўзбек давлати ва халқининг иқтисодий муаммолари, ғам ва ташвишларидан мутлақо йироқ ва уларни тушунмайдиган кимсалар ва наширлар эканликларини яққол намойиш қилишган эдилар. Энди эса, уларнинг барчаси, мен аллақачон кўтарган, мамлакатимиз ахолисининг иш билан банд бўлмаган қисми билан боғлиқ, меҳнаткашларнинг буюк ҳимоячиси Карл Маркс таъбири билан айтганда, товар (бу сўз ўзи туркча) бўлган “ишчи кучлари”нинг ЭКСПОРТИ ва, масалан, Россиядаги уларнинг ИМПОРТИ масалаларида юзага келаётган кескин муаммолар, уларга “муҳолифат” вакиллари ҳамда “Дунё ўзбеклари”га ўхшаган муҳожират сайтлари ўз вақтида эътибор бермаганликлари ва уларнинг ҳуқуқларини халқаро майдонда ҳеч қачон ҳимоя қилишга ҳаракат қилмаганликлари сабабли, бу ишчи кучлари билан боғлиқ бўлган меҳнат муҳожирлари (мигрантлари) масалалари уларнинг тилида “гастарбайтер ва “мардикор”, деган салбий атамалар ососида бошқача ― жирканчли маъно ва мазмун касб этиб, ҳудди бундай муаммоларни улар биринчи бўлиб кўтариб, ўзларини гўёки халқимизга ғамҳўрлик қилаёгандек қилиб кўрсатишга уриниб, аюҳаннос солишлари, базида эса шахсан мени ахмақона гаплар билан танқид қилишга бағишланган савияси ўта паст кимсаларнинг мақолаларини ёки “асар”ларини эълон қилишлари, мени жуда ҳам тажубга солади.

Чунки бундай муаммолар мавжудлигини Ўзбекистонда биз ўзимиз аллақачон аниқлаб ва тегишли тавсиялар берганлигимиз учун, бу масалаларни “мухолифатчилар” эмас, балки Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти Россия Федерацияси рахбарияти билан тегишли келишув ва шартномалар тузиб, бу бизга расман иттифоқдош бўлган давлат эътиборини шу масалалардаги муаммоларга қаратиш орқали, ечиб келмоқда. Акс ҳолда Россия Федерациясининг Президенти Владмир Путин, улардаги расмий ва норасмий муҳолифатчилар ҳамда миллатчилар меҳнат мигрантлари масаласига салбий муносабатда бўлиб, бундай мигрантлар фаолиятини ҳар ҳил йўллар билан, шу жумладан виза режими жорий қилиш асосида қатиян чеклаш тарафдори бўлиб турган бир шароитда, уларга қарши чиқиб, ўзининг шу йил 12 декабрдаги Россия Федерацияси Олий ҳокимият органининг юқори палатасига қилган Мурожатида (Послание Президента России Совету Федерации РФ) айтган меҳнат мигрантлари масласини бундай режим ва қаршиликларини рад этувчи иқтисодий йўллар орқали ечиш кераклиги тўғрисидаги таклифларини, бермаган бўлар эди.

Бу масалалар тўғрисида сўз юритилганда “муҳолифатчи” муҳожирлар, мен уларга ўзимнинг: “Почему политическая и экономическая догмы узбекской «оппозиции» ошибочны?”, деган мақоламда яхшигина тушинтиришлар берган бўлишимга қарамай, Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги иқтисодий муамоларни мутлақо тушинмасликларини такрор ва такрор намойиш этишдан сира ҳам уятмайдилар. Акс ҳолда улар меҳнат миграцияси масаласи дунёда аллқачон сиёсий масала эмас, балки биз мутлақо ўтроқ бўлиб қолиб, совет ҳокимияти даврида ҳам, ундан олдин ҳам ривожланишдан жуда орқада қолиб кетганлигимиз учун, миграция билан боғлиқ бўлган долзарб иқтисодий масалага айланиб кетганлигини ва жаҳон иқтисодий статситикасига кўра кўплаб мамлакатларнинг 10 фойиз атрофидаги аҳолиси меҳнат мигрантларига айланиб қолганликларини билиб: нима учун “халқимиз мардикор бўлди, ватангадо бўлди, хор бўлди ва зор бўлди. Ишсизлик Ўзбекистонда юқори кўрсаткични эгаллади” ёки “Дунё ўзбеклари”га ўхшаб: “Бугуннинг муаммоси аниқ: Ишсизлик, парокандалик ― деган, иқтисодий жиҳатлардан  саводсиз бўлган одамларнинг сафсаталарини сотмаган ва саволларини бермаган бўлар эдилар.

Чунки юқорида номи тилга олинган мақолам эълон қилинган даврдаги жаҳон статистикаси маълумотларига кўра Германияда яшаётган 6,8 миллион чет элликлардан 1,7 миллиони  ― турклар, 930 мингга яқин қисми ― собиқ Югославияликлар, 187,6 минг қисми ― Россияликлар ва 129 минг қисми Украиналиклар ташкил қилган бўлса. Францияда:  870 минг мигрант ― Алжирлик, 450 минг мигрант ― Марокколик, 190 минг мигрант ― Тунислик, 180 минг мигрант ― Туркиялик ва 160 минг мигрант Африкаликлар бўлиб, 600 минг мигрант ― Португалялик, 520 минг мигрант ― Италиялик, 450 минг мигрант ―  Испаниялик ва 200 минг мигрант Шарқий Европадан бўлган эканлигини эътиборга олсак, бу рақамлардан кўриниб турибдики, ўша даврларда Европанинг ривожланган мамлакатларида бизнинг ватандошларимиз йўқ ёки улар шунчалик оз бўлганки, уларни ҳаттоки статистика маълумотларида акс эттиришга ҳам мутлқо ҳожат бўлмаган эканлигини; бошқа ривожланган мамлакатлар бўйича шундай тахлил ўтказсалар, уларда ҳам шунга ўхшаган ҳолат мавжудлигини кўришиб, ўзларининг: “Ўзбекистондан миллионлаб одамлар сиёсий сабабларга кўра… ўз ҳаётларини қутқариш учун қочиб кетяптилар”, деган гаплари мутлақо ёлғон эканлигини тушуниб, Ғарб мамлакатларига бундай миграция пайдо бўлиши орқали биз ўзбекларнинг миллат сифатидаги ривожланишимиз учун зарур бўлган жараёнлар керакли даражада кечмаётганлигини ҳам кўрсатишини, мен эса иқтисодчи сифатида: ― Биз бундай ҳолатни тузатишимиз кераклигини англаб етишимиз ва уни ўзимиз учун керакли бўлган йўналишга буришимиз керак, ― деган фикирда эканлигимни  билиб олар эдилар.

Бунинг учун эса олдин, Россия ва Қозоғистонга ўхшаган, ҳудудига, масалан Хитой ёки Ҳиндистондаги каби,  миллиардлаб аҳоли сиғиши ва бемалол яшаши мумкин бўлган, биринчисида, бор йўғи 143,3 миллион, иккинчисида эса ― 16 миллион атрофида аҳоли яшаётган мамлакатларда ишчи кучи улар учун жуда ҳам зарур бўлишига қарамай бизнинг меҳнат мигрантларимиз кўпайишига қарши чиқишларининг сабаби мутлақо бошқа эканлигини: улар ўзбеклар қачонлардир ўз Ватани бўлган бу мамлакатларни қайтадан тинч йўл билан эгаллаб ёки босиб олишлари мумкинлигидан қаттиқ қўрқашларини ёки ҳадиксирашларини ҳамда келажакда айнан шундай натижаларга тўқнаш келишдан қўрқиб, бизнинг меҳнат мигрантларимизга қарши ўзларидаги рус ва бошқа халқларнинг ўта миллатчилик касалига мубтало бўлган қисмларини, жумладан Алексей Навальныйга ўхшаган “сиёсатчилар”ини ҳам қайраб қўйишдан тап тортмай, ўзларини дунё ҳамжимияти олдида шарманда қилишдан ҳам уятмаётганларининг ҳақиқий сабабларини тушуниб олиш керак. Ваҳоланки, мен шунинг учун ҳам ўзимнинг Рунетнинг кўплаб наширлари босиб чиқарган ва ҳаволалар берган ҳамда кенг муҳокама қилинган: “Новую катастрофу Россия уже не выдержит, или – Навального всё равно посадят, деган мақоламни, Москва шахри мери лавозимига сайлов ўтказилмасдан олдин, 2013 йил 21 июл куни эълон қилиб, унга қарши курашган эдим …

Янги йил арафасида кўнглингизда чўкиб ётган яна қандай саволларга жавоб топишни истар эдингиз…

Бундай саволлар жуда кўп. Шунинг учун ҳам бу ерда улардан фақат биттаси устида тўхташни мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Янги ўзбек давлатини қуриш ва социализмдан бозор иқтисодиётига асосланган индустриал ривожланиш ва демократия йўлига ўтиш даврида, бизда кадирларимизнинг малакаси етарли даражада эмаслиги билан  боғлиқ бўлган муаммолар, ҳато ва камчиликларга йўл қўйиб келинмоқда. Агар уларни бизнинг ҳозирги мавжуд авлод уддалай олмаса, бу ишларни мен: эски коммунистик мафкурадан, яшаш тарзи ва  тамойилларидан мутлақо ҳалос бўлган, янги авлод албатта тинч йўллар билан уддалайди, деб ишонаман. Лекин мен, чет элга Ўзбекистондан 20 йил олдин қочиб кетганликлари учун бизда бўлаётган ўлкан бунёдкорлик ишлари ва жуда катта ижобий ўзгаришлардан беҳабар бўлганликлари ва шунинг учун ҳам мавжуд ҳато ва камчиликларни конструктив танқид қилиш билан эмас, балки улар юзасидан фисқу-фасод ва ғийбатчилик қилишдан, башорат ниқоби остида ҳар ҳил миш-миш, ёлғон гап ва сафсаталар тарқатишдан нари ўтмайдиган ҳаракатларини, ўзларининг “сиёсий иши” ёки “фаолияти” деб ўйлаб, Ўзбекистон ва унинг кадрларини тинмай ёмонлашни ўзларига касб қилиб олган “муҳолифатчи” муҳожирлар ҳақиқий муҳолиф, малакали ва маданий сиёсатчиларга айланиб:

Ўз Ватанларига фойдаси ҳам тегадиган малакали одамларга айланармиканлар ёки ўзларининг, юмшоқ қилиб айтганда, “сариқ мутбуот”га (“желтая преса”га) ҳос тутруқсиз гап ва ишларини давом этириб, бизни бутун дунёга шарманда қилиш ва шунга ўхшаш ҳаракатлар билан Ўзбекистон ва унинг халқига катта моддий ва манавий зиён етказиишга, давлатимизнинг халқаро майдондаги сиёсий обрўсини тўкишга бағишланган душманларча фаолиятларини умирларининг оҳиригача давом эттириб, бундай ишни ўз келажак авлодларига ҳам мерос қилиб қолдиришармикан? ― деган саволларга жавоб топишни истар эдим.

Дил сўзларингиз…

Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистонда ва бутун дунёда яшаётган ўзбекларни келаётган Янги 2014 йил билан чин қалбдан табриклаб, уларга янги йилда бахт ва саодат тилар эканман, бундан ташқари уларга Жон Кеннидининг табири билан айтилган қуйидаги сўзлар билан мурожат қилишни ҳам мақсадга мувофиқ бўлса керак деб ўйлайман:

ЭЙ ЎЗБЕКЛАР! ВАТАН СИЗГА НИМА ҚИЛИБ БЕРИШИ КЕРАКЛИГИ ТЎҒРИСИДА ЭМАС, БАЛКИ СИЗ ВАТАНГА НИМА ҚИЛИБ БЕРГАНЛИГИНГИЗ ВА ҚАНДАЙ НАФИНГИЗ ТЕККАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА ГАПИРИНГ! Чунки аҳоли жон бошига биз мамлакатимиз миқёсида ишлаб чиқараётган ялпи ички махсулотнинг (годовой ВВП ёки йиллик ЯИМнинг) ҳажми, ривожланган Ғарб мамлактлари аҳолиси жон бошига тўғри келадаган шундай кўрсаткичга, улардагидан бу кўрсаткич бизда илгари ― советлар даврида ҳам, ҳозир ҳам анча-мунча камлигини ҳисобга олган ҳолда ва бу ишда давлатимиз халқимизнинг ҳақиқий кўмакчисига айланаётган бир шароитда,  етиб олишни уддаласак, шундагина биз ўзбеклар Тангри таоллонинг катта синовидан эсон омон ўтиб, ўзимизнинг мурод ва мақсадларимизга албатта етиб, ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровонлик даражасига эришишимиз мумкин. Ўзбек ҳалқи, Ўзбекистон деган давлатимиз ва ўзбек цивилизацияси эса жаҳон тариҳий сахнасидан абадий ўрин эгаллаб (балки яна тинч йўллар билан қайта бирлашиб), келажак авлодларимиз равнақи йўлида узоқ даврлар мобойнида ҳизмат қилиш қудратига эга бўладилар, деган фикирдаман.

Рустамжон Абдуллаев.

Тошкент, 2013 йил 26 декабр

 

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332