Танзила Нарбаева уни Дружба ордени билан мукофотлаган Путинга: Бу орденни оқлаймиз, демаган. Исботи

Mushtariylar: 604
168х119

МДҲга аъзо мамлакатлар Парламентлараро Ассамблеясининг, бу халқаро ташкилот тузилганидан бери ўтган 30 йил мобойнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан унинг асосий қароргоҳи жойлашган Санкт-Петербургдан ташқарида биринчи марта 2022 йилнинг 27-28 октябрида Самарқандда ўтказилган 54-ялпи мажлисининг иккинчи куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Танзила Нарбаевага Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгашининг Раиси Валентина Матвиенко бу давлатнинг Дружба орденини тантанали равишда топшириш жараёнида, қисқача қилиб айтганда: Бу юксак мукофот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Танзила Нарбаеванинг тинимсиз ва виждонан қилган меҳнатига муносиб баҳо ва унинг Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий хиссасининг эътирофи бўлиб хизмат қилади; бу ҳамкорлик мувоффақиятли ривожланишининг энг муҳим омилларидан бири эса шубҳасиз парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга Танзила Камаловна кўрсатаётган ёрдам, деган.

Бироқ ижтимоий тармоқларнинг рус тилини яхши билмайдиган ва умуман тушинмайдиган бир қанча билим ва савиялари ҳам ўта паст даражада бўлган фойдаланувчилари Танзила Нарбаева Россиянинг Дружба ордени топширилганидан кейин сўзлаган жуда ҳам қисқача нутқининг яъкуний қисмида:

Я хотела бы еще раз: поблагодарит за эту значимую награду; уважаемая Валентина Ивановна, передайте мои искренние слова благодарности уважаемому Президенту Российской Федерации Владимиру Владимировичу Путину; и сказать, что мы этот орден обязательно отработаем”, деган гапини, балки, ҳали бир  тилдан иккинчи тилга гапирилган гапларни ва матнларни мутаҳассис даражасида таржима қила олмайдиган Google, Яндекс ва бошқа қидирув тизимларининг сунъий ақли орқали қилган таржимлари матнларини ўқиб кўришиб, бу гапда ишлатилган “отработаем” деган русча сўзни ўзбек тилидаги “оқлаймиз”, “ишлаб берамиз” ва “хизмат қиламиз”деган сўзлар маъносига тўғри келади, деб ўйлашиб. Бу орден берилишининг ташаббускори Валаентина Матвиенко эканлигини мутлақо билмасликлари сабабли, гўёки Владимир Путин Танзила Нарбаевани Россиянинг Дружба ордени билан ўз ҳохиши ва ташаббуси билан, уни ўз томонига оғдириб, бу раҳбар аёлдан сиёсий мақсадларда фойдаланмоқчи бўлиб мукофатлаганидек: Танзила Нарбаева бу орден билан мукофотлангани учун Путинга миннатдорчилик билдириб, унга бу орденни “оқлаймиз” деб ваъда бериш орқали мустақиллигимиз, давлатимиз ва халқимизга ҳиёнат қилди, дейишгача боришган.

Шунинг учун ҳам бундай ижтимой тармоқ фойдаланучиларида: Биринчидан, сиз нима учун Танзила Нарбаевага Россиянинг Дружба ордени берилишининг ташаббускори Путин эмас, балки Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгашининг Раиси Валентина Матвиенко деябсиз? Иккинчидан, Танзила Нарбаева айтган “отработаем” деган сўз ва умуман сиз юқорида келтирпган иқтибосда бу Сенат раиси айтган гапининг ўзбек тилига қилинган қандай таржимаси тўғри бўлади? – деган саволлар пайдо бўлиши мумкин.

Бу саволларнинг биринчисига жавоб берар эканман, мен Танзила Нарбаеванинг барча танқидчилари умуман билмайдиган бир жуда ҳам муҳим фактга уларнинг эътиборини қаратмоқчиман. Чунки Ўзбекистоннинг айнан шундай, фақат ўзбек тилида “Дўстлик” деб аталган ордени билан Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгашининг Раиси Валентина Матвиенкони Танзила Нарбаева Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан МДҲга аъзо мамлакатлар Парламентлараро Ассамблеясининг  2021 йилнинг 26 ноябрида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган 53-ялпи мажлисида тантанали равишда топширган эдики. Шунинг учун ҳам Валентини Матвиенко Россиянинг рус тилида айнан шундай ном билан аталган Дружба деган ордени билан Танзила Нарбаевани Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан мукофотланишига эришиб, уни бу ташкилотнинг Самарқандда ўтказилган 54-ялпи мажлисида тантанали равишда топширган. Батафсил…

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаева, иқтисод фанлари доктори, академик. Тошкент, 2022 йил 10 ноябр.

Изоҳ: Бу маққолани шу жойни ўзида, браузернинг юқоридаги ўнг бурчагида вертикал ҳолатда турган 3 та нуқтали (…)  тугмачасини босиб, ундаги  сайтнинг ушбу бети масштабини каттартирадиган +  ёки кичрайтирадиган – белгиларни босиб ўзгартиргач. Мақолани яхши ўлчамга келтирган ҳолда ҳам кўриш ва ўқиш мумкин. Шахсан менга, масалан, 175 % ўлчам ёқди. Лекин танлашни, ҳурматли муштарий, фақат сиз ҳал қиласиз.

 

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332