Ўзбекистон ўз валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириш учун ХВЖдан қарз олиши зарур

Mushtariylar: 11026
Флаг РУз и эмблема МВФ

Ўзбекистон Республикаси раҳбариятига унинг янги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  бош бўлиши мамлактимизда ривожланиш ва ислоҳатларнинг янги босқичини бошлаб берди. Шавкат Мирзиёев ўзининг Ўзбекиистон Республикаси Президенти лавозимига киришишга бағишлаб 2016 йилнинг 14 декабрида ўтказилган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқида: “халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган қоидани олға сурди. Чунки амалга оширилаётган ислоҳатларнинг пировард мақсади – бу аҳолининг яшаш даражаси ва сифатини яхшилаш зарурлигидирки, шунинг учун ҳам у ўзининг сайловолди дастуридаёқ: “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун”, деган тамойилни тушиниш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтган эди.

Худди шунинг учун ҳам, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришганидан сўнг тегишли давлат идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларининг кенг жамоатчилик муҳокамасини ташкил қила бошладилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси” деган Фармонининг Лойиҳаси мана шундай ҳужжатларнинг биринчиси бўлиб ҳисобланади. Бу Фармон Лоиҳаси муҳокамасидан сўнг, унга киритиладиган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган.

Айтиш мумкинки, мана шундай асосларга кўра хам 2016 йилнинг 28 ноябрида “O’zbekiston Respublikasining normativ huquqiy hujjatlarning muhokamasi” деган порталга Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан тайёрланиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг, матни рус тилида тайёрланган: “О приоритетных направлениях валютной политики” (“Валюта сиёсатининг устивор йўналишлари”), деган Қарорининг Лоиҳаси жойлаштирилган эди. Бу Қарор Лоиҳасининг муҳокамаси 2016 йилнинг 14 декабрида якунланган бўлсада, лекин унинг матни юқоридаги манзилда ва “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali”нинг саҳифасида ҳозиргача турганлиги ва амалга оширилиш муддати 2017 йил этиб кўрсатилганлиги, бу ҳужжат ҳали амалга ошириш учун мутлақо тайёр эмаслигини кўрсатади.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатининг устивор йўналишлари” деган Қарорининг Лоиҳасисида, уни амалга ошириш учун давлат ихтиёрида бўлган, Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) маълумотларига кўра 2016 йили 15 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси таркибига кирувчи чет эл валютасидан ажратиб берилиши мумкин бўлган молиявий маблағлардан ёки ХВЖга ўхшаган халқаро молиявий ташкилотларнинг маблағлари манбаларидан кредит (қарз) сифатида тушиши мумкин бўлган чет эл валютасидан фойдаланиш, мутлақо кўзда тутилмаган. Бундан ташқари, ушбу Президент Қарорининг Лоиҳаси матни мазмуни билан танишиб чиққач, бизнинг мамлакатимиз учун Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси таркибига кирувчи чет эл валютасидан ажратиб берилиши мумкин бўлган ёки қандайдир халқаро молиявий ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган қарзларни (кредитларни) жалб қилиш орқали пайдо бўладиган маблағларни талаб этмайдиган: 1) валюта сиёсатининг, бу Қарор Лоиҳасининг биринчи бандида санаб ўтилган, устивор йўналишларинигина аниқлаш ва 2) унинг бошқа бандларида кўрсатиб ўтилган амалдаги қонунларни ҳамда ислоҳатларнинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришгина, етарли эканда, деган таассурот қолади ҳолос.

Балки шунинг учун ҳам, охирги пайтлардага нафақат Ўзбекистон миллий валютасининг  чайқов бозорида (“қора бозорда”) белгиланадиган норасмий курси, балки  унинг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бозор иқтисодиёти қойидаларига зид равишда бошқа мамлакатларнинг (АҚШ доллари, евро ва ҳокозоларга) ўхшаган соғлом валюталарига нисбатан ўрнатиладиган расмий курси ҳам кескин пасаяётганлиги,Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу мақолада кўриб чиқилаётган Қарори Лоиҳасини ишлаб чиқишга хизмат қилган иқтисодий билимларнинг назарий ва амалий қойидалари асоссиз эканлигини исботлаб бермоқда, десак, бу сира ҳам ҳато бўлмайди. Шунинг учун ҳам бизнинг аҳолимизда, демакки Ўзбекистон матбуотида [3] ва қўшни мамлакатлар ОАВларида [4] бизнинг миллий валютамиз билан боғлиқ бўлган бундай ҳолатнинг сабаблари тўғрисидаги: валюта бозорини эркинлаштиришдан нимани кутиш мумкин [5]; бу ва бошқа, масалан, сўмнинг инфляцияси, девальвацияси деб номланувчи ва ҳокозо атамалар  ортида нималар яширинган [6]? – деган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жавоб бериши керак бўлган, асосли саволлар пайдо бўлмоқда.  Шунинг учун ҳам бизнинг кўпчилик одамлармизни, айниқса, студентлар, пенсионерлар, хар ҳил нафақахўрлар ва бошқа тойифадаги аҳолимизни, улар даромадларининг қадирсизланиши, шу билан бир қаторда, бундай кескин инфляция ва девальвация ёки Ўзбекистон миллий валютасининг бундай қадрсизланиши мумкинлигини олдиндан кўра билмай, ўз омонатларини банкларга жойлаштириб қўйган одамларимизни, бундай ҳолат ҳаёжонга солиб, қайғуртирмоқда. Чунки, агар бизнинг миллий валютамиз – сўмнинг, расмий курси, масалан, АҚШ долларига нисбатан 2017 йилнинг 1 январидан то 1 апрелига қадар 11,25 фоизга пасайган бўлса, 2016 йилнинг 1 сентябридан 2017 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддат ичида эса, сўм курсининг бундай пасайиши – 20,25 фоизни ташкил этган.

Бу деган сўз эса, айтайлик, агар икки кишидан иборат тахминий пенисонерлар оиласининг бир ойлик 1000000 (бир миллион) сўмга тенг пенсияси 2016 йилнинг 1 сентябрида валюта алмаштиришнинг расмий курсига кўра (1000000:2989,64=) 334,49 АҚШ долларига тенг бўлган бўлса, унда бу бир ойлик пенсия 2017 йилнинг 1 апрели ҳолтига (1000000:3595,02=) 278,16 АҚШ долларига тенг бўлиб қолган. Демак 2016 йилнинг 1 сентябридан 2017 йилнинг 1 апрелигача бўлган давр ичида биз мисол сифатида келтирган юқоридаги пенисионерлар оиласи пенсиясининг қиймати (334,49–278,16=) 55,33 АҚШ долларга қадрсизланган. Бу эса 2017 йилнинг 1 апрели ҳолатига, Ўзбекистон миллий валютасида ҳисоблаганда 202500 сўм деган сўздир.

Шу билан бир қаторда, агар мана шу давр ичида истъмол саватига кирувчи товарларнинг нархи 15-20 фоизга ошганлигини инобатга оладиган бўлсак, миллий валютамиз – сўмнинг қадри янада кўпроқ қадрсизланган эканлигини тассавур қилиш қийин эмас. Чунки пенсияларнинг миқдори  Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2016 йилнинг 22 августидаги Фармонига асосан 2016 йилнинг 1 октябридан 15 фоизга оширилгани каби даврий равишда ошириб турилсада, бироқ бундай тадбирлар песионерларга реал инфляция, девальвация ва истеъмол товарларининг нархи ошиши натижасида етказиладиган зарарни мутлақо қоплай олмайди…

Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда пенсиялар, нафақалар, стипендялар ва, айниқса, аҳолининг банкларда сақланадиган омонатларини дойимий ва тўлиқ индексация қилиниши тўғрисида гапирмасак ҳам бўлади. Агар одамларимизнинг банклардаги улар фарзандларининг мамлакатимиздаги бошқа мамлакатларнинг Халқаро Вестминстр университети, Тошкентдаги ИНХА университети ва бошқа шуларга ўхшаш олий ўқув юртларидаги тўлов-контракт асосида ўқишини пул билан таъминлаб туриш учун банкларга жойлаштирган омонатлари тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, бу масалада қуйидаги фикрларни айтиш мумкин.

Бундай, ўз студент-фарзандларини тўлов-контракт асосида юқорида айтиб ўтилган бошқа мамлакатларнинг Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида ўқитилишларини кафолатлаш мақсадида тегишли пул-маблағларини омонат сифатида банкларда сақлаган одамларимиз, улар бундай тўловларни амалга оширишлари жараёнига хозир вужудга келиб, узоқ муддат давом этиши мумкин бўлган инфляция (ёки девальвация) қандай таъсир этиши мумкин? – деган саволга жавоб бериш учун қуйидаги мисолни кўриб чиқиш мумкин.

Ўзбекистонда шундай чет эл олий ўқув юртларидан бирида студентнинг бир йиллик ўқиши нархи 5000 АҚШ долларига тенг. Демак, бундай Ўзбекистондаги чет эл олий ўқув юртида бир студент 4 йил ўқиб, олий маълумотли бакалавр дипломини олиши учун, бу ўқув даврига 20000 (йигирма минг) АҚШ доллари тўлаш керак экан. Лекин бизнинг мамлакатимизда бу миқтордаги пулни ҳар бир ўқув йили учун алоҳида, бу ўқув йили бошланишига қадар 5000 АҚШ долларига тенг бўлган миқдорларда валютанинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаб қўядиган расмий курсига эквивалент (тенг) бўлган миллий валютамиз – сўмда, тўлаш мумкинлигидек қулайлик яратилган. Бир қарашда студент-фарзандаларимизнинг Ўзбекистондаги нисбатан сифатлироқ билим берадиган чет эл олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида таълим олишлари билан боғлиқ пул тўловларни амалга ошириш учун яратилган бундай шаройит қулай ва манфаатлидек кўриниши мумкин. Бироқ, агар фарзандларимизнинг бундай олий ўқув юртларида ўқишлари билан боғлиқ ҳолатни бу давр мобойнида рўй бериаётган ва рўй бериши мумкин бўлган девальвация ёки бизнинг миллий валютамиз – сўмнинг чет эл валюталарига нисбатан қадрсизланиши билан боғлиқ равишда таҳлил қилсак, жуда ҳам ахмақона ҳолат мавжуд эканлигини аниқлаш мумкин экан.

Шундай қилиб, агар сизнинг фарзандингиз юқорида тилга олинган олий ўқув юртига, айтайлик, 2015 йили кирган деб ҳисоблаб, сиз унинг ҳар бир ўқув йили учун тўланадиган миллий валютамиздаги пул маблағингизнинг 20000 (йигирма минг) АҚШ долларига тенг (ёки эквивалент) бўлган миқдорини 2015 йилнинг 20 августида, 1 АҚШ долларининг расмий курси 2590,38  сўмга тенг бўлган куни банкка омонат сифатида, студент-фарзандингизга ўзингиз бериб борадиган ойлик “стипендия”ни таъминлаш учун, йилиги 20 фоизни ташкил қилувчи қўшимча даромад келтиришини назарда тутувчи шарт билан, жойлаштирдингиз десак. Унда, табиий равишда сизнинг банкка жойлаштирган омонатингиз миллий валютамизда (2590,38х20000=) 51807600 (эллик бир млн. 807 минг 600) сўмга тенг бўлиши керак. Энди мана шу маблағдан, мисол қилиб олинган чет эл олий ўқув юрти билан тузилган тўлов-контракти асосида, унга биринчи ўқув йили учун 5000 АҚШ долларига эквивалент бўлган маблағни миллий валютамизда тўладингиз десак, унда бу олдиндан тўланган  пулнинг миқдори 12951900 (ўн икки млн. 519 минг 900) сўмни ташқил қилади.

Унда бу тўланган пул миқдорини банкка жойлаштирилган омонатингиз умумий миқдоридан чигириб ташласак, сизнинг ҳисоб рақамингизда (51807600-12951900=) 38855700 (ўттиз саккиз млн. 855 минг 700) сўм пул қоладики, сиз бу пулингизни банк билан фақатгина унинг қатъий шартлари асосида тузилувчи шартнома асосида 6 (олти) ойдан ошмаган муддатгагина қайта жойлаштира оласиз ҳолос. Бу муддат тугагач, омонатингизнинг қолган қисмини банкка қайта жойлатириш учун яна 6 ойлик муддатга, яъний, кўрилаётган мисолда, 2016 йилнинг 20 августигача бўлган муддатга шартнома тузишга мажбурсиз. Студент-фарзандингизнинг икинчи ўқув йили учун тўловни амалга оширгач эса, омонатингизни қолган қисмини банк билан, илгариги шартномаларда назарда тутилган асосларда, яна 6 ой муддатга қайта жойлаштиришингизга тўғри келади. Агар сиз студент-фарзандингизнинг юқоридаги олий ўқув юртидаги ўқишига тўланадиган пулни, ўзингизнинг банкка жойлаштирилган омонатингиздан тўлаётган бўлсангиз, шундай йўл билан амалга оширилаётган тўловларни у шу олигоҳдаги ўқишини битиргунига қадар айнан шу йўл билан амалга оширишга мажбурсиз. Лекин студент-фарзандингизнинг иккинчи ўқув йили учун тўловни юқоридаги олий ўқув юртининг ҳисоб рақамига энди 2016 йилнинг 20 августида, 1 АҚШ долларининг расмий курси 2979,31сўмга тенг бўлган чоғда  ўтказиб беришингизга тўғри келади. Унда фарзандингизнинг иккинчи ўқув йили учун амалга оширилиши керак бўлган ва 5000 АҚШ долларига эквивалент бўлган тўловнинг қиймати 14896550 (ўн тўрт млн. 896 минг 550) сўмни ташқил қилиб, у биринчи ўқув йилининг нархидан 15 фоизга қимматлашган бўлади.

Демак, агар сиз бу миқдордаги пулни юқоридаги чет эл олий ўқув юртининг банкдаги ҳисоб рақамига студент-фарзандингизнинг бу ўқув даргоҳидаги иккинчи ўқув йили учун тўлов сифатида ўзингизнинг банкдаги омонатингиздан ўтказаиб берадиган бўлсангиз, унда сизнинг банкдаги омонат сақланадиган ҳисоб рақамингизда (38855700-14896550=) 23959150 (йигирма уч млн. 959 минг 150) сўм пул қолади. Агар хозирги (хафтасига ўсиши 50 сўмни ташкил қилаётган) инфляция ёки девальвациянинг ўсиш суратларини эътиборга олсак, унда 2017 йилнинг 20 апрелига келиб миллий валютамизнинг расмий алмаштириш курсига кўра 1 АҚШ доллари 6095 сўмни ташкил этиши мумкин деб башорат қилиш мумкин. Ундай ҳолда фарзандингизнинг кўриб чиқилаётган чет-эл ўқув даргоҳидаги учинчи йил учун тўлашингиз керак бўлиб 5000 АҚШ долларига эквивалент бўлган қийматни ташкил қилувчи ўқишининг нархи энди 30475000 (ўттиз млн. 475 минг) сўмни ташкил қилиб, бу унга биринчи ўқув йили учун сиз тўлаган маблағдан (30475000:12951900=) 2,35 марта (ёки 235 фоизга) кўп бўлади. Ундай ҳолда сизнинг банкдаги омонатингиз фарзандингизнинг бу чет эл олий ўқув юртини битириш учун мўлжалланга тўрт йиллик ўқишнинг қиймати у ёқда турсин, бу ўқишнинг уч йиллик муддати қийматини тўлиқ тўлаш учун ҳам етмаслигини билишингиз мумкинки. Сиз фарзандингизнинг учинчи ўқув йили қийматини тўлаш учун (30475000-23959150=) 6515850 (олти млн. 515 минг 850) сўмга тенг маблағни, банкка омонат сифатида жойлаштирилмаган бошқа даромадларингиз ҳисобидан тўлашингизга тўғри келади. Бироқ фарзандингизнинг бу чет эл ўқув юртини битириш учун тўртинчи ўқув йили қийматини тўлаш учун, унинг нарҳи қанча бўлиши ва бунинг учун сиз энди қаердан маблағ топишингиз мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавоб топиш, қарайиб жавобсиз ва номалум бўлиб қолади…

Бу ерда муштарийларда сизнинг банкдаги оманатингиздан келадиган 20 фоизлик қўшимча даромад тўғрисда тушинмовчилик ва саволлар туғилмаслиги учун, фарзандингизнинг сиз томонингиздан тўланадиган “стипендияси” сифатида ишлатилган унинг тўлиқ ҳаражати тафсилотини келтириб ўтиш мақсадга муфиқ бўлса керак. Чунки бу қўшимча даромаднинг умумий қиймати  12562970 (ўн икки млн. 562 минг 970) сўмнигина ташкил қилиб, фарзандингизнинг у студенти бўлган чет эл олий ўқув юртида, сизнинг омонатингиз банкда сақланган 27 ой мобойнидаги ўқиган давридаги ҳар бир ой учун, сиз унга ўртача (12562970:27=) 465295,2  сўмдангина, “стипендия” берганлигингизни кўрсатади ҳолос.

Юқорида баён қилинганга ўхшаш ҳолат, мамлакат иқтисодиёти ва бошқарувининг барча соҳаларида банд бўлган ёлланма ишдаги фуқороларнинг даромадларига ҳам таълуқлидир. Шунинг учун ҳам, агар ахолининг тегишли даромадлари ва омонатлари индексация қилинганида эди, унда ахолининг яшаш даражасини ёмонлашиши билан боғлиқ бўлиб, юқорида баён қилинган муаммолар ҳам пайдо бўлмас эди, деган ҳулосага келиш қийин эмас.

Кийинги мисол ҳам қизиқарли. Тошкентда таниқли бўлган интернет-провайдерининг эркин конвертация қилинадиган валютада бир ойлик лимитсиз интернет-пакетларидан бирининг 2016 йилнинг 1 сентябрида белгиланган нархи 78 АҚШ долларини ташкил қилган. Ва бу тариф кўриб чиқилаётган давр ичида, яъний 2016 йилнинг 1 сентябридан 2017 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддат ичида, ўзгармаган. Бироқ шу интернет-пакетнинг миллий валютамиздаги нархи, агар 2016 йилнинг 1 сентябрида 233191,92 сўмга тенг бўлган бўлса, унда бу тарифниг 2017 йилнинг 1 апрелидаги нархи 280411,56 сўмга тенг бўлиб қолгани ҳолда 22,25 фоизга ёки 47219,64 сўмга қийматлашган.

Шунга ўхшаша мисолларни студентларни тўлов-контракт асосида ўқитишнинг мамлакатимизнинг олий таълим тизими ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг товарлар ишлаб чиқарувчи ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатувчи тармоқларидан ҳам келтириш мумкин. Бироқ, бундай мисоллар, ўзида, нафақат Ўзбекистон иқтисодиётига ҳос бўлган, балки жаҳоннинг барча оддий ва ўтиш даври иқтисодиётларига, айниқса маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор муносабатларига ёки социализмдан капитализмга ўтишга таълуқли, қарайиб маълум фактларни ўзида акс этирганлиги учун, юқорида келтирилган мисоллар билангина кифояланамиз. Булар шундай мисолларки, улар умумдавлат миқёсида, масалан, 2015 йил якунлари ва 2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича пайдо бўлган давлат бюджетининг профицитига ўхшаш “ижобий” натижалар бериши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам мана шу жойнинг ўзида: нима учун 2017 йилнинг биринчи чорагида АҚШ долларининг курси кескин равишда оша бошлади? – деган саволга [3] жавоб бериш керакка ўхшайди. Мақола муаллифи, мамлакатимиз Марказий банкининг “Даракчи” газетаси саволига берган жавобдан фарқли ўлароқ: – бундай ҳолатга 2016 йил якунларига кўра Ўзбекистон давлат бюджетида камомад пайдо бўлганлиги сабабдир, – деб жавоб бериши мумкин.

Энди: валюта бозорини эркинлаштириш деган масаладаги атамалар ортида нима яширинган? – деган саволга қайтадиган бўлсак [6], унда иқтисодий адабиёт манбаларини ўрганиш натижасида [7],  валюта курсларини, уларни ўрнатиш усулига қараган ҳолда, иккига – расмий ва ҳақиқий (фактический) курсларга бўлинишини билиш мумкин. Масалан Россияда, валютанинг РФ Марказий банки томонидан “Москва банклараро валюта биржаси”да (рус. ММВБ) ўрнатилаган курси расмий валюта курси бўлиб хизмат қилади. Россининг башқа мамлакатлар билан ҳисоб-китоблари айнан шу курс бўйича амалга оширилади.

Валютанинг ҳақиқий банк курси – бу мамлакат резидентлари (юридик ва жисмоний шахслари) чет элдаги ҳамкорлари билан ҳисоб-китобларини амалга оширишлари мумкин бўлган курсдир. Одатда бундай курсларни валюта бозорининг асосий қатнашчилари бўлган тижорат банклари таклиф қилади.

Валютанинг расмий курси, унинг паритет (баробарлик) курсига нисбатан юқори ёки паст бўлиши мумкин. Бу мамлакатнинг ташқи савдосига экспорт ва импортнинг нарх-наво нисбатлари орқали сезиларли таъсир кўрсатиб, ички иқтисодий холатни ўзгартирган холда, экспорт қилиш билан шуғулланувчи ёки импорт билан рақобат қилувчи корхоналар ҳатти-ҳаракатларига ҳам таъсир кўрсататди. Дунёнинг кўп мамлакатлари ўзларининг ривожланишларини таъминлаш ва валюта таваккалчилигидан ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида валюта курсалари манипуляцияси билан шуғилланадилар. Бундай манипуляция, валюта курсини сунъий равишда пасайтириш ёки, аксинча, кўтариш, тарифлар ва лицензияларни қўллашдан тортиб то валюта интервенциясигача бўлган бир қатор тадбирларни, ўз ичига олади.

Валютанинг сотиб олиш қурби баробарлигига (паритетига) нисбатан миллий валютанинг курса юқори, пасть ва баробар (паритетли) бўлиши мумкин. Миллий валютанинг юқори курси – бу баробар (паритет) курсдан юқори бўлган ҳолда ўрнатилган расмий курсдир. Миллий валютанинг паст курси эса – баробар (паритет) курсдан паст бўлган ҳолда ўрнатилган расмий курсдир. Баробар (паритет) валюта курси, икки мамлакатдаги бир хил турдаги товар ва хизматлар саватининг нисбати сифатида аниқланади.

Ўзбекистон валюта курсининг манипуляцияси усулидан ўз иқтисодиётини ривожлантириш ва уни валюта таваккалчилигидан ҳимоя қилиш учун фойдланган бўлсада, лекин унинг социализмдан капитализмга ўтиш иқтисодиёти бошқа мамлакатларнинг иқтисодиётидан, шу жумладан постсовет мамлакатларининг ўтиш иқтисодиётидан фарқи, миллий валютанинг юқори курси мавжуд бўлганлигидадирки. Бу кўп вақт давомида расмий даражада қўллаб-қувватланган ҳаракатнинг, яъний протекционизмнинг, салбий оқибатларга олиб келган натижасидир. Ваҳоланки Ўзбекистон ўтиш иқтисодиётининг айнан мана шу салбий томони, бизнинг мамлакатимизда 2012 йилдан буён вужудга келган ва келаётган, тўлов балансининг камомадини қоплашга имкон бермаётган салбий савдо баланси пайдо бўлшига олиб келмоқдаки, Ўзбекистоннинг унга боғлиқ бўлган жаъми чет эл валютасидаги киримлари жуда ҳам оз ёки [чиқим сифатидаги] салбий кўрсаткичларнигина ташкил қилмоқда; ва тўлов балансининг камомади тўлов балансини қўллаб-қувватлаш учун жуда кўп вақт давомида олтин-валюта заҳираларини камайишга мажбур қилмоқда; оқибатда эса миллий валютамизнинг қадрсизланиши вужудга келмоқда; буни натижасида мамлакатга инвестициялар киришини камайтиришга олиб келаётган пул маблағларини чет элга бир томонлама жўнатиш ва мамлакатлараро тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ ишларга чекловлар киритилмоқда; бу дегани эса давлатнинг тўлов балансига тушимлар камайиши ва ташқииқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун керак бўлган ҳаражатлар қисқармоқда демакдирки, натижада валютанинг биргина расмий ёки бозор курси эмас, балки учта алмаштириш курси вужудга келган. Булар жумласига чет эл валюталари, биринчи галда АҚШ долларига нисбатан қийматлари бир-биридан анча-мунча фарқ қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси, биржадаги (валютанинг клиринг, яъний нақд бўлмаган) курси ва чайқов бозоридаги ёки “қора бозор”даги (валютанинг нақд пулдаги) курси вужудга келган.

Шундай қилиб, агар 2017 йилнинг 1 апрели холатига валютанинг расмий курси ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган курсга кўра АҚШнинг 1 доллари 3595,02 сўмга тенг бўлгани ҳолда таниқли маҳаллий интернет-нашрлардан бирининг маълумотларига кўра валютанинг биржа курси – 9200 сўмни, “қора бозор” курси эса – 7500 сўмни ташкил қилган.

Шу билан бир қаторда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки: 2015-2017 йилларнинг очиқ маълумотлари қаторида, илгариги йилларда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан эълон қилиниб, ундан эса башқа сайтлар ҳам кўчириб босган, мамлакатимиз савдо балансининг салбий кўрсаткичлари ва тўлов балансининг камомадлари тўғрисидаги маълумотлар бўлмаса ҳам. Лекин 2014 йилдан кейин ҳам мамлакатимиз савдо баланси салбий кўрсаткичларга эга бўлганлигини ва тўлов балансида камоматлар мавжуд бўлганлиги асосли эканлигини: биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ваъкилларининг 2017 йили ишлаб чиқариш товараларининг импорти, импорт ўрнини босувчи локализация қилинган товарлар ҳисобига 1,1 млрд. АҚШ долларига қисқартилаётганлиги тўғрисидаги баёнатлари [9]; иккинчидан, Марказаий банкнинг “Даракчи” газетасига 2017 йилнинг охирги ҳафтасида нима учун АҚШ долларининг курси кескин ошиб кетганлиги тўғрисидаги саволига берган жавоби [3], билвосита тасдиқлайди.

Мана шундай ва бошқа сабабларга кўра:

1. Ўзбекистон валюта сиёсатини эркинлаштиришни қандай қилиб жадаллаштириш мумкин?

деган савол туғилади.

Бу саволга жавоб бериш учун, валюта сиёсатини эркинлаштиришнинг [10-15], иқтисодий масалаларга бағишланган адабиёт манбаларида баён қилинган, бошқа мамлакатларда амалга оширилган дунё тажрибасига мурожаат қилсак, валюта сиёсатини эркинлаштириш муаммоларини ҳал қилиш учун Халқаро валюта жамғарасининг аъзо-давлатлари бўлган кўпчилик мамлакатлар, шу жумлададан постсовет мамлакатлари, бу халқаро ташкилотдан қарз олганликларини (яъний унинг кредиларини жалб қилганликларини), билишимиз мумкин.

Бироқ Ўзбекистон ҳам 1992 йилнинг 21 сентябридан бери Халқаро валюта жамғармасининг аъзо-давлатларидан бири ҳисобланадики, шунинг учун ҳам у бу халқаро ташкилотнинг махсус қарз ҳуқуқи (Special Drawing Rights, SDR), деб аталувчи 276,6 млн. SDRга ёки тахминан 382,9 млн. АҚШ долларига тенг квотасига эга. Шунинг учун Ўзбекистон Халқаро валюта жамғармасидан ўзининг валюта сиёсатини эркинлаштириш учун қарз (кредит) олмаган бўлса ҳам, бошқа мақсадлар учун тегишли бўлган қарзлар олиб, уларни ўз вақтида қайтариб берган.

Шундай қилиб тегишли аризага кўра Халқаро валюта жамғармаси 1995-1996 йилларда Ўзбекистонга умумий миқдорининг жаъми 165,2 млн. SDRга ($230 млн.га) тенг қарз берган бўлиб, бу қарзнинг 99,75 млн. СДРи ($139 млн.и) тизимли ўзгаришлар механизми доирасида ва 65,45 млн. SDRи ($91 млн.и) «Стенд-бай» номли қарзни ташкил этган.

Бундан ташқари 2002 йили Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар махкамаси, Марказий банки ва Халқаро валюта жамғармасининг ҳамкорликда олиб борган фаолияти натижасида:

1) “Иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича… Меморандум”;

2) “Миллий валютани халқаро жорий операциялар бўйича конвертациялашни таъминлашнинг Ҳаракат дастури” (кейинги ўринларда – Ҳаракт дастури), ишлаб чиқилган ва тасдиқланган эди.

Шу билан бир қаторда, Ҳаракат дастури Ўзбекистон зиммасига миллий валютамиз – сўмнинг конверациясини жорий этишни ва Халқаро валюта жамғармаси Келишувининг VIII Моддаси  талабларини бажариш мажбуриятини юклаган эди.

Ўзбекистон ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасидаги конструктив мулоқат, Ҳаракат дастурида назарда тутилган барча тадбирларни бажарилишига олиб келган эдики, натижада мамлактимиз миллий валютани халқаро жорий операциялар бўйича конвертациялашни таъминлаш масаласидаги Халқаро валюта жамғармаси Келишувининг VIII Моддаси 2(а), 3 и 4-бўлимларида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда Ҳаракат дасстури асосида, бундан қарайиб 14-15 йил  олдин тайёрланган ҳужжатга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритган ҳолда, амалга оширилмай қолган ёки ўз вақтида амалга оширилмаган бу ҳужжат асосида Халқаро валюта жамғармасидан валюта сиёсатини эркинлаштириш учун хозир ҳам қарз олиш имкониятига эга. Ёки мутлақо янги бўлган: “Халқаро валюта жамғармаси кўмагида Ўзбекистонга 25 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёрдам бериш Дастурини”, ишлаб чиқиб, уни тасдиқлаши ва амалга ошириши мумкин. Лекин бу шундай дастурки, у айтайлик 10 миллиард АҚШ долларига тенг – “Ўзбекистон миллий валютаси – сўмни барқарорлаштириш Жамғармаси” тузилишини ҳам кўзда тутиш керак. Бу жамғарма эса барқарор валюта курсини ва миллий валютамиз – сўмнинг ковертациясини, валюта бозорида амалга оширилиши мумкин бўлган валюта интервенцияси ёрдамида қўллаб қувватлаши зарур бўлади. Ўзбекистонга бундай ёрдам бериш Дастури заҳиравий қарзлар ҳамда мамлакт тўлов баланси ва давлат бюджетининг камоматларини қоплашга мўлжалланган «Стенд-бай» номли қарзларини ҳамда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш учун мўлжалланга бошқа турдаги қарзлар ажратилишини ҳам назарда тутиш лозим.

Шу билан бир қаторда, шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, Халқаро валюта жамғармаси Келишуви 1-Бўлимининг V Моддасисида: “Ҳар-бир аъзо-давлат Жамғарма билан ўз муносабатларини фақатгина ўзининг ғазначилиги, марказий банки, барқарорлаштириш жамғармаси ёки бошқа шуларга ўхшаш фискал агентлиги орқалигина амалга ошириши мумкин; Жамғарма ҳам ўз муносабатларини шу муассасалар билан ёки улар орқали амалга оширади”, дейилган [17].

Халқаро валюта жамғармаси Келишуви 3-Бўлимининг V Моддасисига асосан эса, бу халқаро ташкилот ўзининг аъзо-давлатларига қарзларни чет эл валютасида (асосан АҚШ долларларида) беради. Ва чет эл валютасига мухтож давлат, чет эл валютасини сотиб олиш ёки қарзга олишни ёки SDR, ёки АҚШ долларида, ўз миллий валютасининг эквивалент миқдорига алмаштиришни, Халқаро валюта жамғармасининг ўз Марказий банкидаги депозит ҳисоб-рақамиги бу (масалан, сўмдаги) пулни ўтказиб бериш орқали, амалга оширади.

Шундай қилиб, мамлактимиз Хақаро валюта жамғармасидан ўз валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириш ва ислоҳатларнинг башқа мақсадларига қаратиладиган қарз олиш (ёки унинг кредитини жалб қилиш) учун Ўзбекистон Республикаси Президенти чиқардиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкига топшириқлар кўзда тутилиши лозимки. Бу топшириқлар, юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар Лоиҳаларини ишлаб чиқилиши ва уларда ХВЖ Келишуви Моддаларининг талабига [17] жавоб бера оладиган Ўзбекистоннинг валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириш ва ислоҳатларнинг бошқа мақсадларига қаратиладиган қарзнинг миқдори қанча бўлиши ҳамда Марказий банкнинг Халқаро валюта жамғармасига бундай қарз беришни сўраб ёзадиган расмий аризасини тайёрлаш кераклигини ҳам назарда тутиши керак.

Энди яна бошқа:

2. Ўзбекистон валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштиришни ахолининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаган ҳолда амалга ошириш мумкинми?

деган савол ҳам пайдо бўлади.

Бу саволга фақат ижобий равишда жавоб бериш мумкин ҳолос. Чунки бу масалада нафақат бошқа мамлакатларнинг, балки ўз мамлакатимизнинг ҳам, бюджет ташкилоти ва муассасалари ҳодимларининг ойлик маошларини, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг тегишли Фармонлари асосида оширишдек, ижобий тажрибаси бор.

Бундан ташқари бизнинг мамлакатимизда ахолининг банкларда сақланадиган маблағларини индексация қилиш тажрибаси ҳам бор. Бу тажриба эса ахолининг банкларда сақланадиган, банк кредитлари ва улар томонидан сотиб олинган (акциялар ва облигациялардек) қимматбаҳо қоғозларнинг қийматилари сифатида, мамлакатимиз иқтисодиётига критилаётган ички инвестициялар сифатидаги омонатлари билан боғлиқ [18]. Чунки ахоли омонатларининг бундай индексацияси 1992 йилнинг 1 январидан то 1996 йилнинг 1 январигача бўлган даврни ўз ичига олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 1995 йилнинг 20 декабридаги УП-1327-сонли “Аҳолининг омонатлардаги ва давлат суғуртаси бўйича пул маблағларини индексация қилиш тўғрисида”ги Фармони асосида амалга оширилган эди [19].

Шунинг учун ҳам, Ўзбекистон ахолисига мамлакатимизда валюта сиёсатини либераллаштиришни жадаллаштирилиши, ҳаттоки у, бир неча босқич ичида, амалга оширилиши натижасида ҳам зиён етказмаслиги учун, ахоли давромадлари ва омонатларини дойимий равишда индексация қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Чунки индексация, ахоли давромадлари ва омонатларини инфляция ва девальвация натижасида нарҳ-наволар ошиши кўрсаткичлари даражасида қўллаб қувватлаш механизмларидан бири сифатида уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг энг самарали усулидир. Фуқороларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг бундай шакли ўзининг зарурлигини, энг аввало, ижтимоий йўналтирилган бозор қитисодиёти амал қилаётган мамлакатларда, исботлаган. Шунинг учун ҳам бундай мамлакатларда ахолининг давромадлари ва омонатларини инфляция ва девальвация туфайли ёки истеъмол товарларининг нарҳ-наволар ва хизматлар тарифларининг ошиши  натижасида индексация қилиш алоҳида қонун асосида амалга оширилади ва бошқарилади. Бизда ҳам шундай бўлиши керак.

Юқоридаги фикрлар эътиборга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти эълон қиладиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда, Ўзбекистон Республкаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бу масалаларга алоқадор бўлган бошқа давлат органларига, ахоли давромадлари ва омонталарини 2015 йил 1 январидан эътиборан индексация қилиш тўғрисидаги топшириқлар назарда тутилган бўлиши керак бўлади.

Адабиёт

1. Проект Постановление Президента Республики Узбекистан «О приоритетных направлениях валютной политики» (https://regulation.gov.uz/ru/documents/1086).

2. Золотовалютные резервы стран мира (http://nonews.co/directory/lists/countries/gold).

3. MB nima sababdan dollarning kursi tez suratlarda o`sayotganligi haqidagi savolga javob berdi (http://darakchi.uz/oz/25351).

4. Узбекистан готовится к девальвации и прощается с черным валютным рынком (https://365info.kz/2017/01/v-uzbekistane-hotyat-pokonchit-s-chernym-valyutnym-rynkom/).

5. Чего нам ждать от либерализации валютного рынка? (http://kommersant.uz/kejs/chego-nam-zhdat).

6. Либерализация валютного рынка: что скрывается за терминами? (http://anhor.uz/news/liberalizaciya-valyutnogo-rinka-chto-skrivaetsya-za-terminami).

7. Классификация видов валютных курсов по способу установления (http://be5.biz/ekonomika/m018/58.htm).

8. Узбекистан: Торговый баланс (% ВВП). (https://ru.actualitix.com/country/uzb/ru-uzbekistan-balance-of-trade-gdp.php).

9. Узбекистан сократит импорт более чем на $1 млрд в 2017 году (https://www.gazeta.uz/ru/2017/03/17/localization/).

10. Политическое измерение мировых финансовых кризисов. Феноменология, теория, устранение. М.: Научный эксперт, 2012. — 632 с. ISBN 978-5-91290-128-7.  (http://sulakshin.ru/doklad/Mirov_krizis.pdf).

11. Валютная либерализация в зарубежных странах: накопленный опыт и перспективы (http://cyberleninka.ru/article/n/valyutnaya-liberalizatsiya-v-zarubezhnyh-stranah-nakoplennyy-opyt-i-perspektivy).

12. Ховард Дж. Шац, Дэвид Г. Тарр.  Завышение обменного курса национальной валюты и торговый протекционизм: Уроки опыта (http://siteresources.worldbank.org/INTRANETTRADE/Resources/Topics/Accession/438734-1109706732431/ProblemsofExchangerateOvervaluation_Rus.doc).

13. Чепель С.П. 2. Либерализация валютного рынка в Узбекистане и перспективы укрепления потенциала экономического развития (http://www.uzbearingpoint.com/files/2/a13.pdf).

14. Когда и на каких условиях Россия получала кредиты от МВФ (https://ria.ru/spravka/20140224/996722123.html).

15. Кредиты МВФ (http://www.banki-delo.ru/2010/08/кредиты-мвф/.

16.Сотрудничество Республики Узбекистан с Международным Валютным фондом (МВФ) (http://cbu.uz/ru/o-banke/mezhdunarodnoe-sotrudnichestvo/?sphrase_id=17213).

17. Международный Валютный Фонд. Статьи соглашения Международного валютного фонда (1944). ISBN: 978-1-61635-263-9 (Russian) (https://www.imf.org/external/pubs/ft/aa/rus/index.pdf).

18. Внутренние и внешние источники инвестиций (http://studbooks.net/1874669/ekonomika/vnutrennie_vneshnie_istochniki_investitsiy).

19. Указ Президента Республики Узбекистан «Об индексации денежных средств населения во вкладах и по государственному страхованию» от 20 декабря 1995 г., № УП-1327 (http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=183443).

Мақоланинг рус тилидаги 2017 йилнинг 3 апрелида эълон қилинган матни ва унинг ўзбек тилига қилинган ушбу таржимасининг муаллифи, иқтисод фанлари доктори, академик Рустамжон Абдуллаев.

Ташкент, 2017 йил 2 июн.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332