“Толибон” миллий озодлик ҳаракатига Афғонистонни ревожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича таклифлар
Mushtariylar: 61482010 йил 3 майдан бошлаб мен МДҲга аъзо барча мамлактларга [1-3], шу жумладан Ўзбекистон Республикасига [4-5], давлатни бошқаришнинг салтанат (монархия) шаклига ўтишни таклиф қилиб келаман. Чунки давлатни бошқаришнинг республика шакли уларга тўғри келмайди. Бунга сабаб давлатни бошқаришнинг бундай шакли нафақат постсовет мамлакатларида, балки дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида ҳам ўзини оқлай олмаяпти. Шунинг учун ҳам “Толибон” миллий озодлик ҳаракати (қисқача – Толибон ёки Толиблар) 1996 йилда ҳокимият тепасига келганида, давлатни бошқаришнинг республика шаклидан воз кечиб, Aфғонистон Ислом Aмирлигини тузган эди. Бу эса давлатни бошқарининг салатанат шакли турларидан биридир. Бироқ, бу амирликда террорчи Усама бин Ладинга бошпана берилиши ва будда меъморий ёдгорликларининг вайрон қилиниши жаҳон ҳамжамияти олдида Толиблар ҳақидаги салбий тасаввур ҳосил бўлишига ва шаклланишига олиб келган эди.
Шундай ва бошқа ҳолатлар сабаб, АҚШ 2001 йилнинг 11 сентябридага террорчилик актидан кейин, Aфғонистон Ислом Aмирлигига қарши антитеррор операциясини бошлаб, Шимолий Иттифоқ кўмагида Толибон режимини ағдариб ташлаган эдики. Шунинг учун ҳам Толибларнинг бир қисм Афғонистоннинг ўзида яширин ҳолда ҳаракат қилишга ўтган бўлса, қолган қисман қўшни Покистонга чекиниб, у ерда Ҳожи Умар бошчилигида бирлашишга эришган. Шунинг учун ҳам 2000 йилларнинг бошидан бери Вазиристон Толибон миллий озодлик ҳаракатининг таянч пунктига айланган эди. Шу боис Толибон минтақадаги анъанавий пуштун қабила сардорларини четга чиқариб ташлагач, у ердаги ҳокимиятни ўз қўлига олишга эришган.
Шу ва бошқа ҳолатлар сабабли мен Россиянинг “Капитал страны” деган федерал интернет-нашри томонидан 2010 йилнинг 10 июнида эълон қилинган: «ШОС: какой бы хотелось видеть ее грандиозную перспективу?», яъни “ШҲТ: Мен унинг улкан истиқболини қандай кўришни хоҳлардим?” [6], деган мақоламнинг: “Aфғонистонда қандай қилиб тинчлик ўрнатиш мумкин?“, деган 5-бандида:
«Мен тўхталмоқчи бўлган охирги масала Ўзбекистоннинг кўп азият чеккан Aфғонистонда узоқ кутилган тинчликни ўрнатиш ташаббуслари билан боғлиқ.
“Марказий Осиё учун қандай бошқарув шакли самаралироқ: республиками ёки монархиями” деган мақоламда мен, масалан: “… республика бошқарув шакли ўзини оқламайди. Бу нафақат Қирғизистонда, балки бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Ва бу нуқтаи назарнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун нафақат МДҲ давлатлари тажрибасига, балки Aфғонистон каби давлатларга … ва бошқаларга мурожаат қилиш мумкин “, деган хулосаларга келдим.
Шунинг учун ҳам мен нафақат Марказий Осиё мамлакатларига, балки бутун МДҲга аъзо мамлакатларга давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига тинч йўл билан ўтиш бўйича тавсиялар бердган эдим.
Айнан шу сабабдан, бу масалага яна бир бор қайтар эканман, уни қисқача баён қилиш учун Aфғонистонда 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида кўплаб фуқароларнинг ҳаётига зомин бўлган ҳарбий воқеалар ва терактлар таҳлили устида тўхталиб ўтирмасдан, ШҲТга аъзо давлатлар эътиборини бу мамлакатда тинч ҳаётни ўрнатиш учун унда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклини тиклаш зарурлигига қаратмоқчиманки. Чунки айнан шундай салтанат 1929 йили Aфғонистонда ўрнатилиб, у 1933 йили қирол Муҳаммад Зоҳир Шоҳга мерос бўлиб ўтгач, 1973 йили унинг амакиваччаси давлат тўнтаришини амалга ошириб, давлатни бошқаришнинг республика шаклини эълон қилгунга қадар, бу мамлакатда 40 йилдан зиёд вақт давомида тинчликни таъминлаган эди. Менинг ишончим комилки, бу мамлакатда, масалан, Испанияда бўлгани каби, салтанатнинг тикланиши, фуқаролик ва бошқа урушларга (шу жумладан у ерда НAТО мамлакатлари олиб бораётган урушга ҳам) нуқта қўядики, барча қабилалар ва бошқа ҳарбийлаштирилган кучларни Aфғонистонда тинч ҳаёт қуриш йўлида бирлаштиради. Менимча, бу масалада ШҲТнинг нуфузли фикри ва тавсиялари ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин…”, деган фикрларимни ёзган эдим.
Бироқ, AҚШ Шимолий Иттифоқ ёрдамида Aфғонистондаги Толибон режимини ағдариб ташлаб, Aфғонистон Ислом Республикаси деб номланган давлатни бошқаришнинг республика шаклига эга қўғирчоқ давлатни дунёга келтирган эди.
Шунинг учун ҳам АҚШ 2020 йилнинг 29 февралидаги Aфғонистондан америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги шартномани бу қўғирчоқ давлат Президенти ёки Ҳукумати билан эмас, балки айнан Толибон билан тузган эди. Ушбу “Aфғонистонда тинчликка эришиш тўғрисидаги Битим“да AҚШ қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш муддати – 2021 йилнинг 1 майи, деб белгиланган эди. Шундай қилиб, айнан AҚШнинг ўзи томонидан Толибон халқаро ҳамжамият кўз ўнгида легитимлаштирилган (қонунийлаштирилган) эди. Ва БМТ Қатарда муҳожирликда бўлган Толибон ёки Aфғонистон Ислом Aмирлиги сиёсий идорасининг 14 аъзосини, шу жумладан бу идора раҳбари ва Толибон раҳбарининг ўринбосари мулла Aбдул Ғани Биродарни, 9 ойга қора рўйхатидан чиқариб ташлаган. 2021 йил 14 апрелида Байден AҚШнинг барча қўшинларини 2021 йил 11 сентябрига қадар, яъни 11 сентябр воқеаларининг 20 йиллигига ва биринчи режалаштирилган муддат бўлмиш 1 майдан тўрт ой кечиктирган ҳолда, олиб чиқиб кетиш нийяти борлигини эълон қилган…
Шунинг учун ҳам Толибон 2021 йилнинг 15 августида ҳокимият тепасига, Россия Федерацияси Президенти В.Путин таъбири билан айтганида: “… нисбатан тинч йўл билан“, келгач, бу миллий-озодлик ҳаракати, Aфғонистонда уруш тугаганилигини эълон қилди. Лекин АҚШ тузган Афғонистон Ислом Республикаси деган қўғирчоқ давлатнинг Президенти Aшраф Ғани мамлактдан қочиб кетиб, Бирлашган Aраб Aмирликларидан сиёсий бошпана топди.
Толибон ҳокимият тепасига 2021 йилнинг 15 августида қайта ёки янгитдан келганидан сўнг, у яна давлатни бошқаришнинг ўзини оқламаган республика шаклидан воз кечиб, давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтганлигини эълон қилиб, уни такроран Aфғонистон Ислом Aмирлиги деб атади.
Толибон 2021 йилнинг 15 августида ҳокимият тепасига келганига ва ўшандан бери атиги бир ярим ойдан сал кўпроқ вақт ўтганига қарамай, МДҲга аъзо ва бошқа постсовет мамлакатларининг ва “узоқда жойлашган” хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида, Толибон ҳақида кўплаб танқидий мақолалар чоп этилиб, бу мақолаларда уларнинг фаолияти фақат салбий мазмунда ёритилмоқда ҳолос.
Жумладан сўнгги пайтларда юқорида айтилган мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари нафақат Aфғонистон Ислом Aмирлигида аёлларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлиги, уларни паранжи тақиш ва ҳижоб кийишга мажбур қилинаётганлиги; бошланғич мактабларга фақат ўғил болалар таклиф қилинаётганлиги; олий ўқув юртларида эса талаба йигитлар ва талаба қизлар пардалар билан ажратилаётганлиги; AҚШда сақланаётган Aфғонистоннинг қарийб 8 миллиард долларлик валюта захиралари музлатилганлиги, бу мамлакат банкларида нафақат чет эл валюталари, асосан эса AҚШ доллари, балки Афғонистон миллий валютаси ҳам тугаяётганли ва шунинг учун ҳам банклар олдида узундан узоқ навбатлар пайдо бўлганлиги; мамлакат гуманитар фалокатга яқинлашмоқдаки, бу аҳолининг асосий қисмига очлик ва бошқа оғир муаммолар билан таҳдид қилаётганли тўғрисида ёзишмоқда. Лекин бу чет эл матбуоти Толибон Aфғонистон Ислом Aмирлигининг Конституцияси лойиҳасини тайёрлаганлиги ва унга кўра бу мамлакатнинг давлат раҳбари лавозими Президент деб аталиши; этник тожиклар, ҳазоралар ва ўзбекларнинг вакиллари иштирокида инклюзив ҳукумат тузилиши; Кобул аэропорти раҳбарияти ўз аёл ходимларини ишга қайтишларини сўраганлиги; буни марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиёт ва бошқарувнинг бошқа соҳаларида ҳам қўллашлари мумкинлиги тўғрисидаги яхши ҳабарларни ҳам тарқатмоқда.
Мен юқорида қилинган ҳолатларни таҳлил қилар эканман сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича мутахассис сифатида Толибон ёки Aфғонистон Ислом Aмирлиги раҳбариятининг эътиборини ўзимнинг қуйидаги таклифларимга қаратишни лозим топдим:
1. Aфғонистон Ислом Республикасининг AҚШда жойлашган валюта захиралари музлатилганлигини эътиборга олган ҳолда, бу қўғирчоқ республиканинг ағдариб ташланган ҳукуматини, шу собиқ суверен давлатнинг ўзига қўшиб, банкрот деб эълон қилиш керак деган фикрдаман. Ундан сўнг эса, давлатни бошқаришнинг республика шаклидан, унинг амирлик кўринишидаги салтанат шаклига ўтиш даврида, давлат мамлакат иқтисодиётининг ташқи бошқарувини жорий этиши, бунинг учун эса Aфғонистон Ислом Aмирлиги дойимий ҳукумат тузиши зарурки, унинг таркиби этник гуруҳларнинг малакасиз ва номаълум вакилларидан эмас, балки фақат Саудия Aрабистони, Қатар ва Қувайт каби давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига эга бўлган бой мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий масалаларини биладиган ва етарли тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислардан ёки профессионал кадрларидан иборат бўлиши зарур. Иложи бўлса, бундай ҳукумат таркибига Европадаги давлатни бошқаришнинг салатанат шаклига эга ривожланган мамлакатларидан бўлган, масалан, Aнглия, Белгия ва Испаниянинг, шунингдек, муносабатлар қандай бўлишидан қатъий назар, AҚШнинг ҳам тегишли мутаҳассисларини киритиш керак. Чунки АҚШ нафақат Aфғонистон Ислом Республикасининг давлат валюта захиралари сақланаётган банк ҳисобларини очиб бериб, бу маблағлар Aфғонистон Ислом Aмирлигининг қайта тузилган Марказий банкига ўтказиб берилишини таъминлаши. Балки 2001 йили айнан АҚШнинг ўзи Шимолий Иттифоқ ёрдамида ноқонуний равишда ағдариб ташлаган бу амирлик аёққа туришига ёрдам бериши лозим. Яъни АҚШ Aфғонистон Ислом Aмирлигининг оёққа туришига, 2001 йили бўлганидек ўз қўшинларини киритиш йўли билан эмас, балки қисқа муддат ичида етарлича кўп сонли янги ишчи ўринларини яратишга имкон берадиган катта миқдордаги сармоялар (инвестициялар) ва кредит ресурсларини киритиш орқали ёрдам бериши керакки, бундай иш АҚШнинг жафокаш афғон халқи олдидаги ўз айбларининг бир қисмини ювишга хизмат қилиши даркор.
2. Агар Aфғонистон Ислом Aмирлигининг Конституцияси қабул қилинса, унинг давлат раҳбари сифатидаги Президенти Толибларнинг етакчиси (лидери) Мавлави Ҳайбатулло Ахундзодадан бошқа ҳеч ким бўлмаслигига ишончим комил бўлганлигини ва хозир амалда бўлган ҳукумат – муваққат ҳукумат эканлигини инбатга олган ҳолда, амирлик иқтисодиётининг ташқа бошқарувини амалга оширувчи ҳукуматнинг Бош-вазири лавозимига бу мамлакатнинг йирик ва таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбоби, Толибон асосчиларидан бири, АҚШнинг “Тайм” журнали “дунёнинг энг нуфузли 100 та шахслари” рўйҳатининг “Лидерлар” гуриҳи тарикибида АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой Халқ Респбликасининг раиси Си Сзинпиндек шахслар билан бир қатордан ўрин олган – мулла Aбдул Ғани Биродарнинг (عبدالغني برادراخوند) номзодини таклиф қиламан. Чунки Толиблар 2021 йилнинг августида ўша – мулла Aбдул Ғани Биродар тузган битм шартларига асосан тинч йўл билан ғалабага эришган бўлса, у АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш бўйича битим ва собиқ ҳукумат аъзоларини авф этиш, қўшни давлатлар билан, айниқса Хитой ва Покистон билан алоқаларни йўлга қўйиш бўйича муҳим қарорларни ҳам қабул қилган, хозир эса Aфғонистон Ислом Aмирлигининг таянчига айланиб қолган шахсдир.
3. Жон бошига тўғри келадиган номинал Ички ялпи махсулот (ЯИМ) бўйича Aфғонистон Ислом Республикаси аҳолисининг 2020 йилдаги яшаш даражаси Жаҳон банкининг маълумотларига кўра 508,8 АҚШ долларига тенг бўлган ҳолос. Ва у мана шу макроиқтисодий кўрсаткич бўйича аҳоласи камбағал эмас, балки (сотиб қолиш қобилияти бўйича камбағаллик чегараси 1,9 АҚШ долларига тенг) қашшоқ бўлган дунёдаги 10 та энг қалоқ мамлакатлар таркибига кирган. Шунинг учун ҳам Aфғонистон Ислом Aмирлиги ўз олдига аҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал Ялпи ички махсулот (ЯИМ) бўйича яшаш даражасини 2030 йилга бориб энг камида 20 баробарга кўпайтириш, яъни 10.000 (ўн минг) АҚШ долларига етказишдек мақсадни қўйиши керак. Агар АҚШ бу масалада фаол иштирок этиб, Aфғонистон Ислом Aмирлиги иқтисодиётига етарли миқдорлар ёки ҳажмларда йирик сармоялар киритса ва 20-25 йил ичида қайтариб беришни назарда тутадиган узоқ муддатли имтиёзли қарзлар (кредитлар) берса, бу мақсадни амалга ошириш мумкин бўлган реал муҳит дарҳол юзага келиши мумкин. Агар АҚШ бу мамлакатга ёрдам беришдан бош тортса, ундай ҳолда Aфғонистон Ислом Aмирлигининг Aбдул Ғани Биродар раҳбари бўлган Ҳукумати, бундай йирик сармоялар ва қарзларни, масалан, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайтга ўхшаган бой араб мамлакатларидан ёки Хитойдан жалб қилишга эришишига тўғри келади. Лекин бу мамлакатлар, АҚШ ҳаттоки Aфғонистон Ислом Aмирлигига ёрдам беришдан бош тортмаган ҳолда ҳам унга ёрдам беришда иштирок этишлари мумкин ва зарурдир.
Лекин менинг бу таклифларимни эшитган ва билган Толибон ва Aфғонистон Ислом Aмирлиги раҳбарларида, масалан, қуйидаги саволлар пайдо бўлиши ҳам мумкин албатта:
3.1. Aҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМ бўйича 2030 йилга бориб Aфғонистон аҳолисининг турмуш даражасини 20 баробарга ошириш, яъни 10.000 (ўн минг) AҚШ долларига етказиш учун, айтайлик бизга дўст бўлган мамлакатлар ҳамда, масалан, АТБ, ХВФ ва ЖБ каби молия муассасалари томонидан киритиладиган тўғридан-тўғри сармоялар ва бериладиган имтиёзли кредитларнинг миқдори ёки ҳажми қанча бўлиши керак?
3.2. Ҳукуматимиз, шунингдек, мамлакатнинг бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари, юқоридаги фикрларингизнинг 3-бандида кўрсатилган таклифларингизни амалга ошириш учун нима қилишлари керак?
4. Биринчи саволга, яъни 3.1 рақамли саволга жавоб берар эканман, менинг фикрларимнинг 3-бандида баён қилинган таклифларимни амалга ошириш учун мамлакат иқтисодиётининг ташқи бошқаруви билан шуғилланувчи Aфғонистон Ислом Aмирлиги Ҳукумати юқорида номи тилга олинган ва бошқа мамлакатлардан камида 100 миллиард АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри сармоя ва 5 йил чида, яъни 2022-2024 йиллар давомида ажратиб берилдиган камида 200 миллиард АҚШ долларига тенг кам ва салбий фоизли узоқ муддатдан кейин, яъни 20-25 йил ичида қайтириб берилиши кўзда тутилган имтиёзли қарз (ёки кредит линиялари) ёки бўлмаса фақатгина 300 миллиард АҚШ долларига тенг банк ва давлатлар томонидан бериладиган қарзларни жалб қилишлари зарурки. Уларни аҳоли ўсишини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиётда агригатлаганда 1,5 марта айлантириш натижасида ҳосил бўлган соф фойда ва даромадларни ички сармоя сифатида ишлатиш натижасида Жаҳон банкининг маълумотларига кўра 2020 йили 19 миллиард 807 миллион АҚШ долларини ташкил қилган номинал Ялпи ички махсулот ҳажмини 450 миллиард АҚШ долларига етказиш мумкин. Яъни 2030 йилга бориб бу макроиқтисодий кўрсаткич миқдорининг ўсишини 2020 йилга нисбатан 21,72 мартага ёки 2172 фоизга ўсишига эришиши мумкин.
Энди иккинчи, яъни 3.2 рақамли саволга жавоб берар эканман, Aфғонистон Ислом Республикасининг эмас, балки Aфғонистон Ислом Aмирлиги иқтисодиётининг ташқи бошқаруви билан шуғилланувчи Ҳукумат, биринчи галда “Афғонистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегик ривожланиш лойиҳаси”ни ишлаб чиқиши керакки, унга, бу амирликнинг давлат ҳамда ҳусусий лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтларида ишлаб чиқилаган барча муҳандислик (инженерлик) ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг бошқа лойиҳалари батафсил равишда ҳар бир йил кесимида, киритилган бўлиши керк. Яъни унга янги қуриладиган завод ва фабрикалар, хизмат соҳалари ҳамда инсон фаолиятининг бошқа турларига таълуқли янги қурилиш, уларнинг эскиларини реконструкция қилиш ва капитал тузатишнинг 2030 йилгача бўлган ҳар бир йилини ўз ичига олган лойиҳалари Aфғонистон Ислом Aмирлиги аҳолиси яшаш даражасини оширишни кўзда тутувчи товарлар ва ҳизмтларни экспорти ва импортини назарда тутган ҳолда, киритилган бўлиши зарур.
Шундай қилиб, энди “Толибон” миллий-озодлик ҳаракати тинч йўл билан ҳокимият тепасига келиб, ўз мамлакатидаги уруш тугаганлигини эълон қилигач, Aфғонистон Ислом Aмирлигини қурмоқчи бўлгар экан, у биринчи галда “Афғонистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегик ривожланиш лойиҳаси”ни, жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМ бўйича аҳоли яшаш даражасини 2030 йилга бориб энг камида 20 мартага оширишни назарда тутадиган ва мен ушбу мақолада эълон қилган рақамлардан ҳам анча юқори даражадаги рақамлар асосида ишлаб чиқиши ва уни амалга оширишни 2022 йилнинг 1 нваридан бошлашга киришиши мумкин. Акс ҳолда Толибон афғонистонда ҳокимиятни сақлаб қолиши, янги давлат тўнтаришлари ва фуқоролар уришидан тўлиқ қутилиши қийин бўлади. Чунки Толиблар энди 1994 йили тўхтаб қолган ўз ўқишларини давом эттириб, ўз амирлиги ва халқининг фаровонлиги йўлидаги енгил бўлмаган ва мураккаб яратувчилик фаолияти билан шуғулланишлари зарур бўлади.
Изоҳ. Бу мақоламнинг рус тилидаги матнини мен 2021 йилнинг 22 сентябрида ўзим раҳбари бўлган “Научно-практический журнал «Фудаментальная экономика» деб аталган сайтда: «Предложения национально-освободительному движению «Талибан» по важнейшим вопросам развития Афганистана» [7], деган сарлавҳа остида эълон қилган эдим. Лекин бу мақоламни Россиянинг “ЦентрАзия” деган сайти 2021 йилнинг 24 сентябрида: “Уроки Талибана. Наследственный Исламский Эмират – оптимальная форма госустройства для ЦА” [8], деган, яъни “Толибон сабоқлари. Ворисликка асосланган Ислом Амирлиги – Марказий Осиё учун мос бўлган давлат бшқарувининг оптимал шаклидир”, деган сарлавҳа остида эълон қилган.
Лекин мени 2021 йилнинг 28 сентябридан бошлаб чет эл матбуотида, шу жумладан рунетда тарқатилаётган: “Толибон раҳбарияти мамлакат тарихидаги энг демократик конституциялардан бири ҳисобланувчи ва 1964 йилги қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳ даврида ишлаб чиқилган салтанат конституцияни вақтинча қабул қилмоқчи” [9], деган янгилик жуда ҳам хурсанд қилди. Чунки мен юқорида ёзганимдек, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳ давридагидек салтанатни тиклаш ёки қайта қуришни ўзимнинг 2010 йилнинг 10 июнида Россиянинг “Капитал страны” деган федерал интернет нашрида рус тилида эълон қилинган: “ШҲТ: Мен унинг улкан истиқболини қандай кўришни хоҳлардим?” [6], деган мақоламнинг: “Aфғонистонда қандай қилиб тинчлик ўрнатиш мумкин?“, деган 5-бандида, таклиф қилган эдим…
Фойдаланилган манбалар
1. Абдуллаев Р. Какая форма правления эффективнее в Центральной Азии: республика или монархия? (https://regnum.ru/news/1280134.html).
2. Абдуллаев Р. Узбекистан: уроки арабских революций (http://www.iarex.ru/articles/17271.html).
3. Абдуллаев Р. Что эффективнее для главы государства: иметь статус лидера нации или быть монархом? (https://regnum.ru/news/1285850.html).
4. Абдуллаев Р. Предлагаю преобразовать Республику Узбекистан в монархическое государство, – Р.Абдуллаев (https://centrasia.org/newsA.php?st=1550602320).
5. Абдуллаев Р. Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантиришни таклиф қиламан – академик Р.Абдуллаев (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=1669).
6. Абдуллаев Р. ШОС: какой бы хотелось видеть ее грандиозную перспективу? (https://kapital-rus.ru/articles/article/shos_kakoj_by_hotelos_videt_ee_grandioznuyu_perspektivu/).
7. Абдуллаев Р. Предложения национально-освободительному движению «Талибан» по важнейшим вопросам развития Афганистана (https://fundamental-economic.uz/article/predlojeniya_talibanu/).
8. Абдуллаев Р. Уроки Талибана. Наследственный Исламский Эмират – оптимальная форма госустройства для ЦА (https://centrasia.org/newsA.php?st=1632433020).
9. Лидия Мисник. Лидер «Талибана*» будет подобен королю — вне политики и выборов (https://www.gazeta.ru/politics/2021/09/28_a_14030677.shtml?updated).
Муаллиф: Рустамжон Aбдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.
Тошкент, 2021 йил 2 октябр.