ЎЗБЕКИСТОН ДЕГАН НОМ ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ НОМИГА ТЎЛИҚ МОС КЕЛАДИ

Mushtariylar: 612
foto maqola

Gayratjon Boltaboyev деган билим ва савияси ҳамда малакаси ўта паст даражада бўлган собиқ журналист ўзининг Фейсбукдаги хроникасида “НОМ МИЛЛАТГА МОС КЕЛСИН” деган ахмақона сарлавҳа қўйиилган пост эълон қилиб, унда мамлакатимизнинг Ўзбекистон деган номини ўзгартириб уни Туркистон деб аташни таклиф қилар экан, ўзининг такроран қилаётган ушбу таклифини – гўёки Хиндистонда хозирги кунда худди шундай жараён кетяпти деб таъкидлаган ҳолда, ҳаммани алдамоқчи бўлиб, қуйидаги:

“ҲИНДИСТОН ПАРЛАМЕНТИ МАМЛАКАТ НОМИНИ БХАРАТ ДЕБ ЎЗГАРТИРИШ МАСАЛАСИНИ КЎРИБ ЧИҚАДИ. ТАШАББУСКОР ДЕПУТАТНИНГ АЙТИШИЧА, БОСҚИНЧИЛАР ҚЎЙГАН НОМДАН ҚУТУЛИШ КЕРАК”, – деган ёлғон гапларни ёзиб қўйган.

Нега мен собиқ журналист Gayratjon Boltaboyevнинг бу гапларини ёлғон гаплар деб атаябман? Бу саволга жавоб бериш учун агар биз Хиндистоннинг амалдаги Конституцияси ва мавжуд энциклопедияларга, шу жумладан Википедияга ва ушбу масала юзасидан Хиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманям Джайшанкар 2023 йилнинг 6 сентябрида lenta.ru наширига берган жавобларини ўрганиб чиқсак, Россия матбуотида бу мамлакат ҳукумати ва депутатлари Хиндистоннинг номини ўзгартириб, уни Бхарат деб аташни таклиф қилаётганликлари тўғрисида тарқатилаг миш-мишлар ғирт ёлғондан бошқа ҳеч нарса эмаслигини билиб олишимиз мумкин.

Чунки 1949 йилнинг 26 ноябрида қабул қилиниб 1950 йилнинг 26 январида кучга кирган Муқаддимасида Хиндистон Демократик Суверен Совет Социалистик Республика деб аталган Хиндистон Республикаси Конституцияси 1-қисми, 1-бобининг 1-моддасига:

Хиндистон, ёки, айнан шу маънони англатувчи, Бҳарат, Штатлар Иттифоқи сифатида таъсис этилмоқда”, деб ёзиб қўйилганлигини… Батафсил,,,

МуаллифРустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик. 2023 йил 3 октябр.

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332