
Муҳтарам устозлар! Қадрли дўстлар! Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлаган барча юртдошларимизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман. Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлонийнинг: “Инсон тафаккурининг қуввати ва кенглиги аввало муаллим тарбиясига боғлиқ” деган сўзлари сизларнинг машаққатли, айни вақтда олижаноб фаолиятингизга берилган юксак баҳодир, десак, ўйлайманки, адашмаган [...]