ЎЗБЕКИСТОН ДЕГАН НОМ ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ НОМИГА ТЎЛИҚ МОС КЕЛАДИ

Mushtariylar: 477
foto maqola

Gayratjon Boltaboyev деган билим ва савияси ҳамда малакаси ўта паст даражада бўлган собиқ журналист ўзининг Фейсбукдаги хроникасида “НОМ МИЛЛАТГА МОС КЕЛСИН” деган ахмақона сарлавҳа қўйиилган пост эълон қилиб, унда мамлакатимизнинг Ўзбекистон деган номини ўзгартириб уни Туркистон деб аташни таклиф қилар экан, ўзининг такроран қилаётган ушбу таклифи юзасидан – гўёки Ҳиндистонда хозирги кунда худди шундай жараён кетяпти деб таъкидлаган ҳолда, ҳаммани алдамоқчи бўлиб, қуйидаги:

“ҲИНДИСТОН ПАРЛАМЕНТИ МАМЛАКАТ НОМИНИ БХАРАТ ДЕБ ЎЗГАРТИРИШ МАСАЛАСИНИ КЎРИБ ЧИҚАДИ. ТАШАББУСКОР ДЕПУТАТНИНГ АЙТИШИЧА, БОСҚИНЧИЛАР ҚЎЙГАН НОМДАН ҚУТУЛИШ КЕРАК”, – деган ёлғон гапларни ёзиб қўйган.

Нега мен собиқ журналист Gayratjon Boltaboyevнинг бу гапларини ёлғон гаплар деб атаябман? Бу саволга жавоб бериш учун агар биз Ҳиндистоннинг амалдаги Конституцияси ва мавжуд энциклопедияларга, шу жумладан Википедияга ва ушбу масала юзасидан Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманям Джайшанкар 2023 йилнинг 6 сентябрида lenta.ru наширига берган жавобларини ўрганиб чиқсак, Россия матбуотида бу мамлакат ҳукумати ва депутатлари Ҳиндистоннинг номини ўзгартириб, уни Бҳарат деб аташни таклиф қилаётганликлари тўғрисида тарқатилган миш-мишлар ғирт ёлғондан бошқа ҳеч нарса эмаслигини билиб олишимиз мумкин.

Чунки 1949 йилнинг 26 ноябрида қабул қилиниб 1950 йилнинг 26 январида кучга кирган Муқаддимасида Ҳиндистон Демократик Суверен Совет Социалистик Республика деб аталган Ҳиндистон Республикаси Конституцияси 1-қисми, 1-бобининг 1-моддасига:

Ҳиндистон, ёки, айнан шу маънони англатувчи, Бҳарат, Штатлар Иттифоқи сифатида таъсис этилмоқда”, деб ёзиб қўйилганлигини; энциклопедиялар ва ташқи ишлар вазири Субраманям Джайшанкар эса “Бҳарат” дегани форс, Европа мамлакатлари ва Бобурийлар давридаги тиллардан келиб чиққан узбекчасига айтганда Ҳиндистон деган номинининг бу мамлакат Конституциясида белгиланган 21 та расий тиллар ичида аҳолсиининг 41,1 фоизи гаплашадиган ва биринчи ўринда турадиган ҳинду (ҳинд) тилига таржима қилинган кўриниши ёки шу тилдаги талаффузидир деб тушунтириш берганликларини билиб олишимиз мумкинки. Шунинг учун ҳам Википидиянинг инглиз тилидаги “India” деган мақоласида Republic of India  яъни Ҳиндистон Республикаси деган ном ҳинд тилига भारत गणराज्य, яъни Bhārat Gaṇarājya (Бҳарат Ганаражия) деб таржима қилинган ҳолда ёзиб қўйилган.

Демак Ҳиндистон, яъни India деган ном босқинчилар қўйган ном эмаслиги учун бу давлатнинг 21 та далат тилидан бири ва асосиларидан бўлган хинд тилида Bhāratīya saṃsad деб  аталадиган икки палатали Парламенти депутатлари ва Сенати аъзоларидан биронтаси: “БОСҚИНЧИЛАР ҚЎЙГАН НОМДАН ҚУТУЛИШ КЕРАК”, деган шиёрни олға сурмаган, десак, бу айни ҳақиқат бўлади. Чунки Ҳиндистон Параламенти юқори палатасининг депутатлари орасида Gayratjon Boltaboyevга ўхшаб ҳуқуқ маданияти, билим ва савияси ўта паст даражада бўлганлиги учун Ҳиндистон Республикаси Конституциясининг 1-қисми, 1-бўлимининг 1-бобига ёзиб қўйилган қойидани билмайдиган биронта ҳам депутат йўқ, десак – бу фикр сира ҳам ҳато бўлмайди.

Шундай қилиб, собиқ журналист Gayratjon Boltaboyev ўзининг Ўзбекистонни Туркистон деган топоним билан қайта номлашдек ахмақона таклифини Ҳиндистон тажрибаси билан исботлашга ҳаракат қилганлиги ва Ҳиндистон Республикаси парламенти депуталаридан бири  “БОСҚИНЧИЛАР ҚЎЙГАН НОМДАН ҚУТУЛИШ КЕРАК” деган шиёрни олға сураётгалиги ва шунинг учун ҳам бу масалани гўёки Ҳиндистон Парламенти  кўриб чиқмоқчи бўлаётганлиги тўғрисидаги гаплари ғирт ёлғон экан десак – бу ҳулоса айни ҳақиқат бўлади.

Булардан ташқари Gayratjon Boltaboyev Бобур тўғрисида фахрланиб гапирсада, лекин Ҳиндистон парламентининг қандайдир, кимлиги мутлақо номалум депутати, бу мамлакатнинг номини босқинчилар қўйганлиги тўғрисдаги шиёрни олға сурганлиги тўғрисида ёзар экан, унинг ҳудудида марказлашган Буюк Моғоллар Имерияси, аслида эса Бобур ва унинг авлодлари тузиб 332 йил бошқарган Ҳиндистон деган империя босқинчилар империяси бўлмаганлигини мутлақо билмаслигини ҳам яққол намойиш қилган. Чунки Gayratjon Boltaboyev Бобур ва унинг бобурийлар деб аталадиган авлодлари, ҳар-хил номларга эга майда давлатчалардан иборат ҳудудни ягона давлатга бирлаштириб, кейинчалик, бу ўлкани Хиндистон деган ном билан атаган ҳолда, мана шу мамлакатни ҳозирги чегараларда дунёга келтирган ёки яратган эдиларки. Бу империянинг номини, унинг ҳудудини 1858 йили босиб олиб, бобурийлар империясини тугатган Англиянинг Gayratjon Boltaboyevга ўхшаган чала савод тарихчилари адашиб Буюк Моғоллар Имерияси деб атаганлиги учун, бу ном Ғарб тарихчиларининг, кейинчалик эса СССР тарихчиларининг асарларидан ўрин эгаллаб, ҳаммани чалғитишга хизмат қилган ва хизмат қилиб келмоқда.

Собиқ журналист Gayratjon Boltaboyev: “МЕН ИККИ ЙИЛЧА ОЛДИН ЎЗБЕКИСТОН НОМИНИ ТУРКИСТОН БИЛАН АЛМАШТИРИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛГАНДИМ. ОЧИҒИНИ АЙТСАМ,  РОСА ТОШ ЁҒИЛИШИНИ КУТМАГАНДИМ. МАЛОМАТДАН БОШИМ ЧИҚМАДИ УЗОҚ ВАҚТГАЧА”, деб шикоят қилар экан, у узини бундай ахмақона таклифида акс этган ғояни гўёки ундан олдин ҳеч ким олға сурмагандек тутган.

Бироқ бундай фикрни ўзбек халқининг душманлари бўлмиш Муҳаммад Солиҳ ва унинг укаси Мақсуд Бекжон ҳамда унинг дўсти Хуршид Даврондек кимсалар бу собиқ журналистдан анча олдин олға сурганларки, мен уларга ўзимнинг 2014 йилнинг 26 февралида эълон қилинган “Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади?” ва 2014 йилнинг 20 ноябрида эълон қилинган: “Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир”, деган мақолаларим орқали жавоб берганман.

Собиқ журналист Gayratjon Boltaboyevдан фарқли ўлароқ “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” деган фаҳрий унвонга эга ва Ўзбекистон журналистлари уюшмаси “Олтин қалам” деган мукофотининг бош соврундорларларидан ҳам бири бўлган Ҳуршид Даврондек бир журналист, ўзининг “NAVOIY KIMDIR? TURKMI, CHIG’ATOYMI, O’ZBEKMI?”, деб аталган, Facebookда ва бир нечта бошқа сайтларда ҳам чоп этилган мақоласида, Туркиянинг олий даргоҳларидан бирида ишлайдиган Темир Ҳўжаўғли деган оғасининг:

ўзбеклар “…Alisher Navoiyni “o’zbek shoiri” deb bilishlari yanglishdir.

Chunki Navoiy 15 asrda, o’zining aytishicha, “Turk” edi va “Turk shoiri” edi. 1920 yilga qadar Turkistonda O’zbek milliy kimligi tushunchasi yo’q edi, biroq O’zbek milliy kimligi tushunchasi sovet davrida yaratildi. 1924 yildan so’ngra o’zlarini O’zbek deb bilgan bugungi O’zbeklar shak-shubhasiz tozaqonli Turkdirlar!”, деган сўзлари юзасидан:

“Temur og’a shaxsan men uchun oydin bo’lgan haqiqatni yozgan… Vaqtu soati kelib, 1924 yilda sodir bo’lgan xato tuzatilsa, O’zbekiston nomi Turkiston nomiga aylansa, yana yarim asr kechib, o’zbeklar yalpi ravishda o’zini turk, turkiy, turkistonli deb his eta boshlasa, Alisher Navoiyning kimligi va kimga mansubligi masalasi o’z-o’zidan yechiladi”, деган, ўзининг ахмақона ва субъектив фикрларини билдирган.

Шунинг учун ҳам мен унинг мана шу мақоласига жавобан ўзимнинг объектив материалларга асосланган: “Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади?“, деган мақолам орқали жавоб бериб, уни ўзим раҳбари бўлган ва оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйҳатидан ўтаган илмий-амалий журналда эълон қилган эдимки. Уни Исмат Хушев ўзининг “Дунё ўзбеклари” деган интернет-газетасида ҳам чоп этган эди.

Бундан ташқари ўзбек тилида эълон қилинган 5 та мақоламда ва рус тилида МДҲга аъзо мамлакатларнинг кўплаб интернет ва бошқа наширларида эълон қилинган 10 та мақоламда, шу жумладан: “Узбеки – дворяне тюркских народов, а сарты – предприниматели Центральной Азии” (https://centrasia.org/newsA.php?st=1319014200) ва “Узбеки – их происхождение, государства и цивилизация” (https://centrasia.org/newsA.php?st=1459079460), деган мақолаларимда, ТАРИХ МЕН:

–  XIV аср Ўзбекистони деб атаган (Буҳоро амирлиги, Қўқон ва Ҳоразм хонликларидан ташқари барча ўзбек давлатларига ва миллатимизга ўз номини берган) ва 1313-1341 йиллари 28 йил давомида унинг ҳукмдори Ўзбек-хон бўлган;

XV аср Ўзбекистони деб атаган, 1428-1468 йилларда 40 йил давомида унинг ҳукмдори Абулҳайир-хон бўлган;

ХХ аср Ўзбекистони деб атаган, 1924 йилнинг 27 октябрида мустақил давлат – Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси (Ўзбекистон ССР) сифатида Буҳоро шаҳрида таъсис этилиб, 1925 йилнинг 13 майида иттифоқдош республика сифатида “Совет Социалистик Республикалари Иттифоқини ташкил этиш тўғрисида”ги шарномага (Договор об образовании СССРга) қўшилган ва бу ҳолатни 1925 йилнинг 13 майида ўтказилган СССР Советларининг III съезди тасдиқлаган ҳамда 1991 йилнинг 31 августида ўзининг давлат мустақиллигига қайта эришгач, Ўзбекисон Республикаси деб аталган, МАМЛАКАТЛАРНИ БИЛАДИКИ. Бундай шонли тарихга Совет Иттифоқи таркибига кириб 1991 йили ўзининг давлат мустақиллигига эришган биронта республика эга эмас, десак бу ҳулоса ҳам айни ҳақиқат бўлади.

Собиқ журналист Gayratjon Boltaboyev ўзнинг таклифи акс этган мақаланинг кейинги ҳатбошисида: “БИЗГА СТАЛИН БОШЧИЛИГИДАГИ МИЛЛИЙ КОМИССИЯ ЁПИШТИРГАН НОМ МАЪҚУЛ ЭКАН АНЧАГИНА ЮРТДОШЛАРИМИЗНИНГ ФИКРИЧА”, деб ёзган. Аммо Ўзбекистон Республикаси таъсис этилганида республкамизга Ўзбекистон деган номни Сталин бошчилигидаги “МИЛЛИЙ КОМИССИЯ ЁПИШТИРГАН” ёки берган эмас. Чунки бундай “миллий комиссия”нинг ўзи ҳеч қачон Россия ёки СССР тарихида мавжуд бўлмаган. Россия (большевиклар) Коммунистик Партияси Марказий Қўмитасининг Сиёсий Бюроси тузган Махсус комиссия эса СССР тузиш режасини эмас, балки Сталин тайёрлаган ва барча республикалар Россия таркибига мухториятлар сифатида киришини кўзда тутувчи режани таклиф қилган.

Бироқ Сталиннинг бу режасини Ленин қаттиқ танқид сотига олиб, СССР таркибига мустақил республикалар ўзаро тенг ҳуқуқлилик асосида ва ўз суверенитетларини сақлаган ҳолда кириши ҳамда улар СССР таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга бўлишлари кераклиги тўғрисидаги ўз ғоясини олға сурган.

Шунинг учун ҳам Лениннинг Тўлиқ асарлар тўплами 41-томи 436 бетида “Замечания на проекте решения ЦК о задачах РКП(б) в Туркестане” (бу жойда сўз РСФСР таркибида бўлган Туркистон АССР тўғрисида кетмоқда), деган саралавҳа остида келтирилган ва 1920 йилнинг 22 июнида ёзилган изоҳларидан бирида: “1) Поручить составить карту (этнографическую и проч.) Туркестана с подразделением на Узбекию, Киргизию и Туркмению”, деган сўзлари бор. Лекин 1924 йилнинг 27 октябрида республикамиз ташкил этилганида унга “Ўзбекия” деб эмас, балки кейинчалик республикамиз ҳукуматига раҳбар бўлган ва унинг таркибига кирган Файзулла Хўжаев ва Фитратга ўхшаган, илгари жадидлар сафида бўлган маҳаллий коммунистларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда “Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси ” (қисқача – Ўзбекистон ССР ва ЎзССР) деган ном берилган. Шунинг учун ҳам 1925-йилнинг 13-февралида Буҳорода ўтказилган Советларнинг Биринчи Умумўзбек қурултойида «Ўзбекистон Совет Сотсиалистик Республикаси тузилганлиги тўғрисидаги декларатсия» қабул қилинган.

Тарихда ҳеч қачон Туркистон деган мустақил давлат бўлмаган. Туркистон муҳторияти ҳам деб аталучи аслида эса Қўқон мухторияти олдин Россия Империясининг, кейинчалик эса Россия Республикасининг автаномияси сифатида тузилиб 1917 йилнинг 28 ноябридан 1918 йилнинг 22 февралига қадар фақат 86 кун мавжуд бўлган ёки умр кўрган, бўлиб, унда Советларнинг Қизил гвардияси эмас, балки ўша мухториятнинг қўрбошиси, яъни ички ишлар ёки милициясининг раҳабари бўлган Кичкина Эргаш сиёсий тўнтариш ўтказиб, ўзини Қўқон хони деб эълон қилиши натажасида тугатилиб, унинг қозоқ миллатига мансуб бўлган ва Иккинчи Жаҳон уриши даврида немс-фашистларига хизмат қилиб, уларнинг “Туркистон легиони”ни тузишда иштрок этиб, бу легион раҳбарларидан бирига айланиб олган Мустафо Чўқаев, қочиб кетган. ТАРИХ ФАҚАТГИНА РСФСР таркибида мухторият сифатида 2018 йилнинг 30 апрелида тузилиб, Ўзбекистон ССР таъсис этилган кун, яъни 1924 йилнинг 27 октябрида тугатилган Туркистон Автоном Социалистик Совет Республикасини (ТАССРни) БИЛАДИ ҲОЛОС.

Демак Сталин, Ўзбекия деб аталиши керак бўлган ҳудудга ҳеч ким ўзини турк деб билмаган ва РСФСР таркибига кирган Туркистон АССР деган номни “ёпиштириш”дек ҳато пайдо бўлишига йўл қўйганлиги учун ҳам, бу автоном республика СССР тузилганида унинг таркибига иттифоқдош республика сифатида киритилмасдан, у тарқатиб юбрилиб, унинг ўрнида 1924 йили Ўзбекистон ва Туркманистан Республикалари тузилган. Кейинчалик  эса улар қаторига Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳам қўшилган.

Демак биз, Россия Федерацияси Украинага қарши, қарайиб Учинчи Жаҳон Уришининг бошланишига тенг “Чекланган ҳарбий операция”ни амалга ошириб, унинг йирик вилоятларини ўз ҳудуди сафига қўшиб олаётганлиги учун эксперталар: – Бунадай ҳолат СССРни қайта тиклашга қаратилган ҳаракатдир! – деб баҳолаётган жуда ҳам оғир ва ташвишли сиёсий даврда яшаябмизки. Шудай даврда Ўзбекистонни Туркистон деб қайта номлаш таклифини олға сураётган Gayratjon Boltaboyevга ўхшаган билим ва савияси ўта паст даражада бўлган кимсаларни: – Улар Ватанимизни 1924 йилнинг 27 октябрига қадар Россия таркибига кирган Туркистон АССРдек унинг мухториятиларидан бирига қайти айлантиришни осонлаштиришга ҳаракат қилаётган халқимиз ва давлатимизнинг душманларидир! – десак, бу фикр ҳам сира ҳато бўлмайди деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам бу мақола қисқача мазмунини Gayratjon Boltaboyevга ўхшаган журналист ва блоггер Фахрулло Хамидуллаев UPL.UZ деган сайтда рус тилида “В Узбекистане предложили изменить название страны”, деган сарлавҳа остида эълон қилган деган фикрдаман.

Амир Темур ва Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ўзбекларга нисбатан бўлган муносабатлари тўғрисида мен юқорида номи тилга олинган мақолаларимда батафсил тўхталганман. Шунинг учун ҳам уларни ўқиб чиқишни дўстларим ва муштирийларга тависия қилган ҳолда ушбу мақоламни тугатаман. Бу мақолани ўқиган дўстларим ва муштарийлардан ўз фикр ва мулоҳазалари акс этган изоҳлар қолдиришларини сўрайман.

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик. 2023 йил 3 октябр.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332