“Radio Free Europe/Radio Liberty” деган инглизча номларни рус тилига – «Радио Свободная Европа/Радио Свобода» деб таржима қилишган. Шунинг учун ҳам уларни бу радиолар ўзбек хизмати ҳодимларига ўхшаб ўзбек тилига – “Озод Европа/Озодлик радиоси”, деб эмас, балки: “Эркин Европа радиоси/Эркин радио”, дебгина таржима қилиш мумкин. Чунки биз инглиз тилидаги “freedom of speech” деган тушунчани рус тилига – “свобода слова”, ўзбек тилига эса – “сўз эркинлиги” деб таржима қилган ҳолда. Инглизча “freedom of thought” деган тушунчани рус тилига – “свобода мысли” ва ўзбек тилига – “фикр эркинлиги”, дебгина таржима қиламиз.
Демак “Radio Liberty”нинг рус хизматини – “Радио Свобода” деб аташ мумкин бўлса, унинг ўзбек хизматини фақат “Эркин радио”, дебгина аташ мумкин холос, деган ҳулоса чиқарсак – бу айни ҳақиқат бўлади.
Лекин “Radio Liberty”, яъни “Радио Свобода” ўзбек хизматининг ўзбек тилини яхши билмайдиган малакаси, билим ва савияси паст даражда бўлан (рус. – некомпетентный) ҳодимлари бу радио тарихини ҳам яхши билмаганликлари учун, уни АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармаси тузган, рус тилида: “Американский комитет освобождения народов России (от большевизма)”, яъни “Россия халқларини (большевизмдан) озод қилиш Қўмитаси” деб аталган ташкилот дунёга келтирганлиги учун, у 1959 йилга қадар рус тилида – “Радио особождения”, деб аталган бўлиб, уни ўзбек тилига фақат “Озодлик радиоси”, дебгина таржима қилиш мумкин бўлган.
Бироқ бундан беҳабар бўлган “Radio Liberty”нинг (“Радио Свобода”нинг) малакаси паст ўзбек хизмати ҳодимлари бу радио номини ўша 1959 йилга қадар мавжуд бўлган ном билан атаб, тингловчиларга ўзларини “Radio Liberty” ўзбек хизмати ҳодимлари эмас, балки “Озодлик радиоси” деган номига эга бўлган ва АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган мустақил ўзбек тилидаги радиоэшиттириш олиб борадиган журналистлар сифатида тақдим қилган ҳолда, алдаб келадиларки. Уларнинг бундай кирдикорлари мана шу ҳато таржимага асосан соҳта номга эга радио материалларини сохталаштириш ва қалбакилаштириш йўли билан тайёрлашда ҳамда Ўзбекистон ва унинг президентларини, хозирги даврда эса фақатгина Шавкат Мирзиёевни ёмонлашни ўзларининг касбига айлантириб олганликларида яққол намоён бўлиб келмоқда. Шунинг учун ҳам мен бу радионинг бир нечта мана шундай ва бошқа мақолалари, ва улар асосида тайёрланган видеокўсатувларини қаттиқ танқид остига олиб, уларни тайёрлаган ходимларни иқтисодий ва сиёсий малакаси ҳам ўта паст даражада бўлган соҳтакор журналистлар эканликларини фош қилганман [1-2].
Лекин 2023 йилнинг 8 июлида Youtubeдаги “Озодлик радиоси” деб аталган каналда “амирлик”, “хонлик”, “клан”, “кластер” ва “непатизм” деган тушунчалар аслида қандай маъноларни англатувчи илмий таърифларга эга эканлигини билмайдиган, малакаси ўта паст даражада бўлган журналистлар томонидан тайёрланиб, бу радио ҳодимларидан бири бўлмиш Азиз Нур суҳандонлик қилган “Ozodlik surishtiruvi: Mirziyoyev klasteriga aylanayotgan O’zbekiston” [3], деб аталган видеокўрсатувни 2023 йилнинг 30 июли ҳолатига 4,1 млн. тамошабин кўрган бўлиб, унинг тўлиқ матни “Озодлик радиоси” деган сайтда 2023 йилнинг 11 июлида бу матн бошланган жойдан юқорироққа жойлатирилган суратга ёзилган “Мирзиёев амирлиги”, деган ном остида эълон қилинган [4].
Шунинг учун ҳам мен бу видеокўрсатувни қайта-қайта бир неча марта кўриб чиқдим. Бу видеокўрсатувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси, Ўзбекистоннинг биринчи ҳоними Зироат Маҳмудовна Хошимова (қисқача Зироат Мирзиёева) ҳамда уларнинг кўплаб қариндош-уруғлари қандай давлат ишлари ва ижтимой соҳаларда ҳамда мамлакат иқтисодиёти ҳусусий секторининг қандай тармоқлари, йўналишлари ва кластерларида фаолият кўрсатаётганликлари, уларни “клан” деган сўз билан атаган ҳолда салбий воқеълик сифатида ёритилиб. Бундай ҳолат гўёки “коррупциянинг ëрқин формаси ва ваколатни суистеъмол қилиш”дан иборат, аслида “… италянча. Ўзбекчага жайдари таржимаси¸ жиянпарварлик” бўлган – “непатизм”дир, деб аталган. Ва бу фикр тўғрилигига исбот сифатида Transparency International деган қандайдир коррупцияга қарши крашувчи халқаро нодавлат ташкилоти деб ҳам аталувчи, лекин ҳеч қайси мамлакатда давлат рўйҳатидан ўтмаган ва БМТга ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ, ташкилотнинг Ўзбекистонда ҳеч ким танимайдиган таҳлилчиси Жон Вирушининг фикридан видео ва ёзма иқтибослар келтирилган. Батафсил…
Муаллиф: Абдуллаев Рустамжон, иқтисод фанлари доктори, академик. Тошкент 2023 йил 2 август.