2013 йилдан буён Жаҳон банки ўзига аъзо бўлган мамлакатларни уларга бериладиган кередитлар асосли ёки асосли эмаслигини аниқлаш мақсадида аҳоли жон бошига тўғри келадиган Ялпи миллий даромад (ЯМД) бўйича: даромади паст, даромади ўртадан паст, даромади ўртадан юқори ва даромади юқори бўлган, тўртта кредит гуруҳига бўлиб келади. Шунинг учун ҳам макроиқтисодиёт масалаларга бағишланган адабиётларда мутаҳассислар улардан аҳоли [...]