2030 йилга бориб Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш стратегиясини таклиф қиламан – академик Р. Абдуллаев
Mushtariylar: 406172013 йилдан буён Жаҳон банки ўзига аъзо бўлган мамлакатларни уларга бериладиган кередитлар асосли ёки асосли эмаслигини аниқлаш мақсадида аҳоли жон бошига тўғри келадиган Ялпи миллий даромад (ЯМД) бўйича: даромади паст, даромади ўртадан паст, даромади ўртадан юқори ва даромади юқори бўлган, тўртта кредит гуруҳига бўлиб келади. Шунинг учун ҳам макроиқтисодиёт масалаларга бағишланган адабиётларда мутаҳассислар улардан аҳоли жон башига тўғри келган ЯМД бўйича даромади ўртадан паст ва ўртадан юқори бўлган мамлакатларни – ривожланаётган мамлакатлар ва даромади юқори бўлган мамлакатларни – РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР, деб аташади. Жаҳон банки мана шу ҳалқаро рейтингда Ўзбекистонни 2019 йилдан бери ЯМД бўйича даромади ўртадан паст бўлган мамлакатлар қаторига киритиб келади. Шунинг учун ҳам Янги Ўзбекистон стратегияси 2030 йилга бориб мамлакатимизни Ялпи миллий даромад бўйича даромади ўртадан юқори ва камбағаллик чегараси 5,5 АҚШ долларига тенг бўлган мамлакатлар қаторига киритишни назарда тутган. Лекин мен таклиф қилаётган 2030 йилга бориб Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш стратегияси таркибига тегишли ҳужжатларнинг лойиҳаларидан ташқари, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг тўрт ҳил сценарийси ҳам кирган бўлиб, уларнинг ҳаммаси 2030 йилга бориб АҚШ долларига конвертация қилинган Ялпи миллий даромадимизни 839,5 миллиард АҚШ долларига ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган Ялпи миллий даромадни қарайиб 21 минг АҚШ долларига етказиш орқали Жаҳон банкининг ЯМД бўйича даромади юқори бўлган, яъни халқи бой-бадавлат ва фаровон яшайдиган РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР қаторига киритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шунинг учун ҳам ушбу мақола Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш стратегияси пайдо бўлишининг сабаблари, уни амалга ошириш учун керак бўлган ҳужжатлар ва сценарийлар мазмун ва моҳиятини қисқача баён қилишга ҳамда муштарийларда пайдо бўлиши мумкин бўлган: бундай юксак маррага қандай эришиш мумкин? – деган ва бошқа саволларга жавоб беришга бағишланган. Батафсил…
Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик. Тошкент, 2022 йил 1 феврал.
Изоҳ: Бу маққолани шу жойни ўзида, браузернинг юқоридаги ўнг бурчагида вертикал ҳолатда турган 3 та нуқтали (…) тугмачасини босиб, ундаги сайтнинг ушбу бети масштабини каттартирадиган + ёки кичрайтирадиган – белгиларни босиб ўзгартиргач. Мақолани яхши ўлчамга келтирган ҳолда ҳам кўриш ва ўқиш мумкин. Шахсан менга, масалан, 175 % ўлчам ёқди. Лекин танлашни, ҳурматли муштарий, фақат сиз ҳал қиласиз.