Ислом Каримов – Ўзбекистоннинг АҚШнинг асосчи-оталари каби асосчисидир

Mushtariylar: 7827
Ислам Каримов основатель РУз

Илк бор Россиянинг “ИА REX” Ахборот агентлиги томонидан 2011 йилнинг 31 августида эълон қилинган “Ислам Каримов – основатель узбекского государства” деган мақоламнинг ўзбек тилига “Ислом Каримов – ўзбек давлатининг асосчиси” деб ўзим таржима қилиган матнининг Facebookда 2015 йилнинг август ойида ўтказилган муҳокамасида муштарийлар менга жуда кўп саволлар билан мурожаат қилишган эдилар ва мен бундай саволларга ўша жойда жавоб берган эдим. Бироқ улар менга бир қатор бошқа саволлар билан ҳам мурожаат қилишган эдиларки, мен уларга ўзимнинг Россия ва МДҲга кирувчи бошқа мамлакатларининг машҳур интернет-наширлари ҳам эълон қилган “Ислам Каримов – основатель Узбекистана, как отцы-основатели США” деб аталган мақолам орқали жавоб берган эдим.

Лекин Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида вафот этди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ана шу куниёқ “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорни қабул, қилиб, бу комиссияга бошқа масалалар қаторида: “халқимизнинг, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиб, бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритсин”, деган топшириқ ҳам берди. Меннг “Ислам Каримов – основатель Узбекистана, как отцы-основатели США” деб аталган мақоламда эса: “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига “Ўзбекистон Республикасининг асосчи-отаси” деган фаҳрли унвон таъсис этган ҳолда, Ислом Абдуғаниевич Каримовга мана шу фаҳрли унвон ва “Отаўзбек” деган фаҳрли ном (таҳаллус) беришни” таклиф қилган эдим.

Лекин бугунги кундаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда ушбу мақолани мен “Ислам Каримов – основатель Узбекистана, как отцы-основатели США” деган мақоламнинг ўзбек тилига қилинган тўлиқ таржимаси сифатида эмас, балки уни муҳолифатчилик кайфиятидаги муштарийлардан тушган:

Қандай қилиб фақат 1989 йилдагина Ўзбекистон раҳбарлигини эгаллаган Ислом Каримов 1924 йили Совет Иттифоқида ўтказилган миллий чегараланиш даврида тўзилган ўзбек давлатининг асосчиси бўлиши мумкин?

– деган фақат биттагина саволга қисқа қилиб берилган жавобнинг ўзим қилган эркин таржимаси билангина кифояланишни мақсадга мувофиқ деб топиб, бу таржимани 2016 йилнинг 31 августида эълон қилган эдим. Энди эса уни юқоридаги талабдан келиб чиққан ҳолда яна журналнинг бош саҳифасига чиқаришни мақсадга мувофиқ деб топдим.

Юқоридаги саволга жавоб бериш учун эса давлатларнинг “асосчилари” ва “асосчи-оталари” атамаларининг тушунчалари ва таърифлари пайдо бўлишининг жаҳон тажрибаси ҳамда дунёнинг у ёки бу мамлакатларида бундай фаҳрий унвон берилиши амалиётига мурожаат қилсак, тўғри бўлади деган фикрдаман.

Агар бу масалани тарихий асарларда, шу жумладан Интернетда эълон қилинган машҳур энциклопедияларда келтирилган тарихий материаллар асосида ўрганиб чиқилса, у ёки бу давлатларнинг “асосчилари” ва “асосчи-оталари” атамалари ва тушунчалари қандай пайдо бўлган деган саволга атрофлича жавоб топиш мумкин. Шундай қилиб, агар биз сиёсий ҳаритада АҚШнинг мустақил давлат сифатида пайдо бўлиши тарихига ва бу давлат тарихининг манбаларига назар ташласак, унда “АҚШнинг асосчилари” ва “АҚШнинг асосчи-оталари” атамаларининг тушунчалари ва таърифлари, биринчи бор шу федератив давлат вужудга келган даврда пайдо бўлганлигини билиб олишимиз мумкин.

Америка Қўшма Штатлари 1776 йили, британиянинг ўз мустақиллигини эълон қилган ўн учта колонияси бирлашган чоғда пайдо бўлганлиги ҳаммага маълум. АҚШнинг далат мустақиллиги учун бўлган уруш эса 1783 йилгача давом этиб, колонистлар фойдасига ҳал бўлган эди. 1787 йили АҚШнинг Конституцияси қабул қилинган. 1791 йил эса – “Ҳуқуқ тўғрисидаги Билл” (Bill of rights) деб аталиб, бу асосий қонунга киритилган ўнта тузатиш АҚШ ҳукуматининг фуқороларга нисбатан ҳуқуқларини чеклаган эди. 1860 йиллари қулдорчиликка асосланган жанубий ва саноатчиликка асосланган шимолий штатлар ўртасидаги зиддият тўрт йиллик фуқоровий урушни вужудга келтирган. Шимолдаги штатларнинг ғалабаси бутун АҚШ бўйича қулликни тақиқлаш ва жанубий штатлар Конфедерацияга бирлашиши ва уларнинг АҚШдан қутилиш учун ўз мустақилликларини эълон қилиши билан боғлиқ бўлган парчаланишни бартараф этиб, ягона давлат – Америка Қўшма Штатларини, тиклашга олиб келди.

 “АҚШнинг асосчи-оталари” атамаси билан, америка давлатчилигига асос солиниши ва унинг аёққа туришида, ҳамда биринчи навбатта, Буюкбританиядан мустақилликка эришишида ва бу мамлакатда янги сиёсий тизим тузилишида асосий рўл ўйнаган ва жонбозлик кўрсатган бир гурух сиёсий арбоблар, номланган.

АҚШнинг асосчи-оталари” атамасидан кенг маънода Америка революциясини уюуштирган ва амалга оширган ҳамда АҚШ деган давлатни тузган британиянинг Шимолий Америкадаги ўн учта колониясининг вакилларини ажратиб кўрсатиш учун қўлланилади.

АҚШнинг асосчи-оталари” атамаси тор маънода эса АҚШнинг мустақиллик Декларациясини имзолаган ва АҚШ Конституциясини тузишда иштрок этган 1787 йилги Контенентал конгресс делегатларини ажратиб кўрсатиш учун ишлатилади.

АҚШнинг Конституцияси руҳини барча даражада муҳокама қилишда АҚШ асосчи-оталарининг, уларнинг ҳатлари, мақолалари ва турли-туман тарихий ҳужжатларида қайд этилган фикрлари муҳим далил ҳисобланган.

АҚШ асосчи-оталарининг кўп сонли гуруҳларини: а) 1776 йили АҚШнинг мустақиллик декларациясини имзолаганлар ва б) АҚШ Конституциясини яратган депутатлардан иборат икки асосий гуруҳга бўлишади. Лекин XIX аср охиригача, улар содда қилиб, “АҚШ асосчилари” ва “АҚШ оталари” деб тилга олинган.

Шу билан бир қаторда АҚШнинг асосчи-оталари орасида фақатгина Жорж Вашингтонгина (George Washington) биринчи ўринда туради. Чунки у давлат мустақиллиги учун 1775-1783 йилларда олиб борилган уруш даврида америка қуролли кучларининг Бош қўмондони, АҚШнинг федерал Конституциясини қабул қилган 1787 йилги Филоделфия конвентига раис ва 1789-1797 йилларда АҚШнинг Биринчи Президенти бўлган.

Буни устига Жорж Вашингтон умрини охирига қадар (1799 й.) америка миллатининг раҳномоси рўлини ҳам бажарган. Шунинг учун ҳам у америкаликларнинг бир неча авлоди учун “миллат отаси” бўлган ва американинг тарих фани ҳамда А.Гамильтон ва Т.Жефферсон каби АҚШнинг бошқа асосчилари таржимайи ҳоли билан шуғулланувчи тарихчилар бунга қарши бўлишларига қарамай, у ҳозиргача шундай – “миллат отаси” сифатида қолиб келмоқда.

Америкалик радио-журналист Том Хартман ўзининг “Жефферсон нима қилган бўлар эди?” деган китобида, қизиқарли далилларни келтирган. Америка инқилобчилари ичида энг бойи Жон Хенкок бўлган экан. У жамғарган мулк ва бойликларнинг қиймати хозирги вақтда 750 минг АҚШ долларига тенг бўлгани ҳолда, уни олигархлар сафига қўшиш мумкин. Мустақиллик Декларациясини имзолаган яна бир тарихий шахс бўлмиш Томас Нелсоннинг барча мулкини Буюкбритания суди тўлиқ мусодара қилганлиги учун, у бечора эллик ёшида камбағалчилик шароитида вафот этган экан.

Ҳозирги кунда британия колониал тузимини ағдариб АҚШдек давлатни тузиш ўз-ўзидан тушинарли ва тўғри иш бўлган деган фикр мавжуд. Бироқ ўша даврларда колонистларнинг кўпчилиги бундай фикрда бўмасдан, Америка XVIII асрнинг охиригача Буюкбританиянинг колонияси бўлиб қолгани маъқул деган фикрда бўлган деган ишонч мавжуд.

АҚШ мустақиллиги Декларациясини имзолаган 56 киши, шу билан бир қаторда ўзлари учун ўлимга ҳукм қилувчи ҳужжатга ҳам қўл қўйганликларини яхши тушинар эдилар. Чунки амалдаги британия қонунига кўра улар бу ҳужжатни имзолар эканлар шахсан Буюкбритания Қролининг ва бу Империянинг ўз сотқинларига айланишган эдиларки, бундай давлатга ҳиёнат қилиш жиноятини содир этган кимсалар у пайтларда фақатгина ўлимга ҳукм этиш орқали жазоланар эдилар. Шунинг учун ҳам Бенжамин Франклин ўша пайларда ўз ҳамксибларига: “Агар биргаликда бўлмасак, улар бизни биттама-битта тутиб олиб, осадилар”, – деган экан.

АҚШнинг мустақиллик Декларациясини биринчи бўлиб Жон Хэнок имзолаган экан. Унинг имзоси – [ўлчамлари жиҳатидан] энг катта имзо эдики, буни у: “Қирол Георг III мен қўйган имзони кўзойнаксиз кўриши учун шундай қилганман”, — деб изоҳлар экан.

АҚШнинг мустақиллик Декларациясини имзолаган 56 нафар кишидан, тўққизтаси мустақиллик учун олиб борилган урушларда ҳалок бўлган бўлса, улардан 17 таси ўзларининг мулклари ва бойликларидан мутлақо маҳрум бўлганлар. Ўша 56 оила авлодларидан биронтаси хозирги АҚШнинг сиёсий ёки ишбилармонлар тойифаси (элитаси) сафларига кирмайди.

Бу масала юзасидан Ўсмон Империяси (ўсмонлар тилида ─ Devlet-i ʿAliyye-yi ʿOsmâniyye ёки — Osmanlı Devleti) парчаланиб кетганидан сўнг, 1923 йил 29 октябрда тузилган  Туркия Республикаси Парламенти томонидан Туркиянинг биринчи Президенти Мустафо Камолга (Mustafa Kemal) 1934 йили ─ Отатурк (Atatürk) таҳаллусини бериш тарихига ҳам эътибор бериш лозим.

Бу тарихий далиллар АҚШнинг Буюкбританиядек империядан давлат мустақиллигига эришиш тарихи билан Ўзбекистоннинг Совет Иттифоқидек империядан давлат мустақиллигига эришиш тарихи ўртасида ўхшашлик борлигини ёки параллел ўтказиш мумкинлигини кўрсатади; ва менга, муҳолифат кайфиятидаги муҳожирликда ва қўшни мамлактларда яшовчи этник ўзбеклар томонидан «Ислам Каримов – основатель узбекского государства» (“Ислом Каримов – ўзбек давлатининг асосчиси”), деган мақоламнинг Facebook деган ижтимоий тармоқда ва улар эълон қилинган сайтларда ўтказилган муҳокамаси чоғида ҳамда электрон почта орқали берилган асабий (эмоционал) саволларига, асосли жавоб бериш имкониятини беради.

Чунки мен юқорида кўрсатилган ва АҚШнинг давлат мустақиллигига эришиш тарихи билан боғлиқ, сабаларга кўра. Яъний, “АҚШнинг асосчи-оталари” тушунчаси ва унга берилган таърифлар борлигини, менинг «Ислам Каримов – основатель узбекского государства» деган мақолам Россиянинг ИА REX Ахборот агентлиги томонидан 2011 йил 31 августда илк бор эълон қилинишига қадар ҳам яхши билганлигим сабабли. Бундан ташқари, XIX аср охиригача “АҚШнинг асосчи-оталари”ни бу мамлакат фуқоролари, соддагина қилиб, “АҚШнинг асосчилари” ёки “АҚШнинг оталари” деб аташганларини эътиборга олиб, мен Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримовни “Ўзбекистоннинг асосчи-отаси” ёки “Ўзбекистоннинг отаси” ва “Отаўзбек” деб эмас, балки камтарона қилиб: “ўзбек давлатининг асосчиси”, деб атаган эдим. Чунки Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарилиги остида:

1) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги 335-XII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”ги Қарори;

2) Юқоридаги Қарорнинг 1-банди билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустиқиллиги тўғрисидаги Баёноти”;

3) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 31 августдаги 336-XII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Конституциявий Қонуни;

4) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 8 декабрида бўлиб ўтган биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ишлаб чиқилган ва қабул қилинган эди.

Буни устига мана 25 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси нафақат шахсан шу улуғ сиёсий арбоб раҳбарлиги остида, бундан ташқари Ислом Каримов шахсан ўзи ишлаб чиққан ва дунёга “ривожланишнинг ўзбек модели” деган ном билан танилган бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш тамойили асосида, ривожланмоқдаки. Бу иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги, давлат – бош ислоҳотчи, қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишга асосланган машҳур беш тамойил Ўзбекистонга нафақат уни мувоффақиятли ривожлантириш, бундан ташқари 2008 йили бошланган – Жаҳон молиявий иқтисодий инқирозига (бўҳронига) бардош бериш имкониятини ҳам бермоқда.

Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ва ўзбек халқи олдидаги бундай буюк хизматлари, масалан, АҚШнинг Бринчи Президенти Жорж Вашингтоннинг АҚШ тарихи ва бу мамлакатнинг Буюкбританиядан давлат мустақиллигига эришишдаги рўли ва аҳамиятидан ёки Мустафо Камол Отатуркнинг Туркия Республикасини тузишдаги рўли ва аҳамиятидан сира ҳам қолишмайди.

Демак Ислом Каримов – Ўзбекистоннинг АҚШнинг асосчи-оталари каби асосчиси десак, жуда ҳам тўғри бўлади. Шунинг учун ҳам мен бу масалани жаҳон тажрибаси асосида ҳар томонлама ўрганиб чиқиб ва уни устида чуқур мулоҳаза юритиб кўриб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига “Ўзбекистон Республикасининг асосчи-отаси” деган фаҳрли унвон таъсис этган ҳолда, Ислом Абдуғаниевич Каримовга мана шу фаҳрли унвон ва “Отаўзбек” деган фаҳрли ном (таҳаллус) беришни таклиф қиламан. Менинг бу таклифларимни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистоннинг келаётган юбилей йилида, яъний мамлакатимиз эришган давлат мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан, қўллаб қувватлайди ва уларни қабул қилади деб ишонаман.

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2016 йил 31 август.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332