
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 ноябрь куни банк тизимини ислоҳ этиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Кредитлар ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда зарур манба ҳисобланади. Бўш маблағларни жалб қилиб, уларни кредит сифатида тадбиркор ва инвесторларга тақдим [...]