“Толибон” миллий озодлик ҳаракатига Афғонистонни ревожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича таклифлар

Mushtariylar: 125
Aбдул Ғани Биродар

2010 йил 3 майдан бошлаб мен МДҲга аъзо барча мамлактларга [1-3], шу жумладан Ўзбекистон Республикасига [4-5], давлатни бошқаришнинг салтанат (монархия) шаклига ўтишни таклиф қилиб келаман. Чунки давлатни бошқаришнинг республика шакли уларга тўғри келмайди. Бунга сабаб давлатни бошқаришнинг бундай шакли нафақат постсовет мамлакатларида, балки дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида ҳам ўзини оқлай олмаяпти. Шунинг учун ҳам “Толибон“ миллий озодлик ҳаракати (қисқача – Толибон  ёки Толиблар) 1996 йилда ҳокимият тепасига келганида, давлатни бошқаришнинг республика шаклидан воз кечиб, Aфғонистон Ислом Aмирлигини тузган эди. Бу эса давлатни бошқарининг салатанат шакли турларидан биридир. Бироқ, бу амирликда террорчи Усама бин Ладинга бошпана берилиши ва будда меъморий ёдгорликларининг вайрон қилиниши жаҳон ҳамжамияти олдида Толиблар ҳақидаги салбий тасаввур ҳосил бўлишига ва шаклланишига олиб келган эди.

Шундай ва бошқа ҳолатлар сабаб, АҚШ 2001 йилнинг 11 сентябридага террорчилик актидан кейин, Aфғонистон Ислом Aмирлигига қарши антитеррор операциясини бошлаб, Шимолий Иттифоқ кўмагида Толибон режимини ағдариб ташлаган эдики. Шунинг учун ҳам Толибларнинг бир қисм Афғонистоннинг ўзида яширин ҳолда ҳаракат қилишга ўтган бўлса, қолган қисман қўшни Покистонга чекиниб, у ерда Ҳожи Умар бошчилигида бирлашишга эришган. Шунинг учун ҳам 2000 йилларнинг бошидан бери Вазиристон Толибон миллий озодлик ҳаракатининг таянч пунктига айланган эди. Шу боис Толибон минтақадаги анъанавий пуштун қабила сардорларини четга чиқариб ташлагач, у ердаги ҳокимиятни ўз қўлига олишга эришган. Батафсилроқ

Муаллиф: Рустамжон Aбдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2021 йил 2 октябр.

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332