Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига давлат тўнтаришисиз, Конституция қоидаларини бузмаган ҳолда келган

Mushtariylar: 2240
Shavkat Mirziyoyev qanday hokimiyatga keldi

Фаолияти АҚШ ҳукумати томонидан пул билан таъминланадиган ёки молиялаштириладиган “Озод Европа Радиоси”нинг “Озодлик радиоси” деб аталадиган ўзбек хизматининг сайтида 2016 йилнинг 8 сентябрида: “Бош вазир Шавкат Мирзиëев конституцияга зид тарзда муваққат президент бўлди”, деган ахмақона мақола эълон қилинган бўлса. Бу радионинг Пахлавон Содиқ деган мухбири Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови компанияси ўтаётган бир даврда яна бир: “Шавкат Мирзиёев қандай ҳокимиятга келди?” [1], деган ундан ҳам ахмақонароқ видеокўрсатув тайёрлаб, уни 2021 йилнинг 15 октябрида бу радионинг сайтида эълон қилгач, ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарқатган.

Мен бу видеони кўриб чиқиб “Озодлик радиоси”нинг мухбири Пахлавон Содиқ сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст даржадаги журналист эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Шунинг учун ҳам бу ахмақона видеонинг таҳлилини мақола ва видеокўрсатув шаклида тайёрлаб, мен ўзим раҳбари бўлган журнал муштарийлари, Ютуб, Инстаграм, Фейсбук ва Телеграмдек ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари ва томошабинлари эътиборига ҳавола қилиб, уларда Пахлавон Содиқнинг шахсан ўзига ва унинг видеокўрстувига мен ўзим мазмунан берган баҳоларим айнан ҳақиқат эканлигини исботлаб беришга қарор қилдим. Чунки Паҳлавон Содиқ ўзининг бу видеосиди мутлақо ёлғон ва ахмақона “далиллар” асосида 2016 йилнинг 2 сентябрда, яъни Ислом Каримов вафот этганлиги расман эълон қилинган пайтда 2003 йилдан буён 13 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида ишлаб келган Шавкат Мирзиёев, унинг фикрича, гўёки асосий қонунимизга зид равишда “вақтинча Президент” бўлиб олиб, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Президентлигига сайланишга Конституциямизнинг 96-моддаси талабларини бузиш ва ҳаттоки давлат тўнтаришини амалга ошириш йўли билан эришганки, сайловчилар Президентликка номзодлар учун овоз беришда буни эътиборга олишларини керак, демоқчи бўлган десак, бу фикрлар сира ҳам ҳато бўлмайди. Батафсил…

МуаллифРустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент,  2021 йил 18 октябр.

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332