Хидирназар Аллақулов 5 та расмий партияни йўқ қиламан деб, ақилдан озганлигини намойиш қилди. Исботи

Mushtariylar: 544
Академик Р.Абдуллаев

Хидирназар Аллақулов 2004 йили Термиз давлат университетининг ректори лавозимидан ўз хохиши билан озод қилинганидан сўнг у, 16 йил давомида бу лавозимни унга қайтариб беришларини сўраб Ўзбекистондаги барча давлат идораларидан ташқари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига ва Озодлик радиосигача шикоят қилишдан бошқа ҳеч қандай иш қилмасдан. Бу давр ичида биронта илмий мақола ёки китоб ёзмаганлиги ёки бошқа иш тутмаганлиги учун, у на фанни ривожланишига, на халқимизга ва на давлатимизга икки пуллик фойдаси тегмаган.

Натижада бу кимса иқтисод фанлари доктори ва профессор илмий даражаси ва унвонига тўғри келадиган касб малакасини ҳам йўқотган эканлигини; макроиқтисод назарияси ва амалиёти соҳаларида мутаҳассис бўлмаганлиги учун, Жаҳонгир Муҳаммад ва бошқа блоггерлар Ютубда тарқатган ва Озодлик радиоси билан ўтказган видео-суҳбатлари, унинг мутлақо нотўғри ва ахмақона фикрларидан иборат бўлиб қолганлигини, мен ўзимнинг 2020 йилнинг 20 июлида эълон қилинган: “Амалпараст Хидирназар Аллақулов нега халқимизни алдаяпти?”, деган мақоламда [8] ва шу мақолам асосида тайёрлаб Ютубдаги каналимда 2020 йилнинг 4 ноябрида эълон қилинган 3 қисмдан иборат ва бошқа видеокўрсатувларимда ҳамда мақолаларимда, исботлаб бериб, у тузмоқчи бўлган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал демократик партия (қисқача – ҲТ СДП), ҳеч қачон Адлия вазирлигида давлат рўйҳатидан ўта олмаслигини башорат қилган эдим. Менинг бу башоратим тўғри чиқиб, Адлия вазирлиги у: 2021 йилнинг 8 мартида тузилди, деб ҳаммани алдаб келган бу партияни давлат рўйҳатидан ўтмаганлиги тўғрисида унга 2021 йилнинг 6 майида расман ҳабар берган…

Шунинг учун ҳам мен Хидирназар Аллақулов тузмаоқчи бўлган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал демократик партияни Адлия вазирлиги давлат рўйҳатидан ўтказишни рад этганидан сўнг, бошқа янгитдан тузмоқчи бўлган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” деган демократик партияни Ютубдаги ҳалқимиз ваъкиллари ва тарафдорлари ўртасида тарғибот ва ташвиқот қилиш учун мўлжалланган ва мутлақо асоссиз равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасига таянган ҳолда тайёрладим деб, 2021 йилнинг 7 июлида унинг Ютубдаги ўз каналида эълон қилинган: “ПАРТИЯЛАР ПРЕЗИДЕНТЛИКГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!” [13], деган видеокўрсатуви менинг эътиборимни ўзига тортди.

Мен бу видеокўрсатувнинг 22.38:23.08 гача Хидирназар Аллақулов:

“Агар мана бу юқорида айтган талабларим Конституциявий судга, Антикоррупция агентлигига, Ҳисоб палатасига, Бош прокуратурага, Олий судга ва Марказий сайлов комиссиясига мен битта фуқаро сифатида талаб қўйябман. Агар менинг талабларим нотўғри бўса мана чиқиб майдонга айтинглар”, деб қилган илтимосига асосан, унинг қарайиб барча фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифлари ҳамда нуқтаи назарлари мутлақо нотўғри, асоссиз ва ахмақона эканлигини исботлаб беришга қарор қилдим. Батафсил…

МуаллифРустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2021 йил 14 июл.

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332