Турк миллатига мансуб Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга қилган тухматларига жавоб

Mushtariylar: 291
Турк миллатига мансуб Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга қилган тухматларига жавоб

Кириш. Хозир дунёда энг катта муаммолардан бири, бу Covid-19. Лекин бутун дунёга короновирус ҳавф солиб турган бир пайтда, Ўзбекистонимиздан 1993 йил қочиб кетиб, Туркияга ўрнашиб олган “Муҳаммад Солиҳ” деган лақабли “шоир”, шу масалада ўзбек ҳалқини тинчлантириб, бу балодан, Ҳудо хохласи, тўлиқ қутилиб кетиб, орзу қилган яхши ниятларимизга албатта эришишимизни Аллоҳдан сўраб, дуолар битилган шъер билан, мурожаат қилиш ўрнига. Прзидентимиз гўёки халқимизга, у санаб ўтган 12 та балодан бошқа ҳеч нарса бермаганлиги тўғрисидаги Мурожаатини эълон қилган. Шунинг учун ҳам мен сизга, ҳурматли муштарий, “Муҳаммад Солиҳ”нинг бу Мурожаати тўлиғича Президентимизга нисбатан уйдирмаларни ўз ичига олган тухматлардангина иборат эканлигини исботлаб бермоқчиман.

Илгари, 2011-2014 йиллари, Россиянинг бир қанча машҳур интернет наширларида Муҳаммад Солиҳни қаттиқ танқид  остига олган мақолларимни эълон қилганимда, у “Озодлик” радиосида мен билан бахслашмоқчи бўлган экан. Шунинг учун ҳам “Озодлик” радиосининг директори Алишер Сиддиқ менга қўнғироқ қилиб, бу шоир билан менинг бахсимни уюштирмоқчи эканлигини айтиб, шундай эшиттиришга мени таклиф қилганида мен бунга рози бўлмаган эдим…

2016 йилнинг 8 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилиган эди. Бу масалада қатор чет эл оммавий ахборот воситалари ахборот тарқатар экан Ўзбекистондан 1993 йили қочиб кетиб, Туркияга ўрнашиб олган. Ўзини, у қочиб кетгандан кейин давлат рўйҳатидан ўчириб ташланган, “Эрк” Демократик Партиясининг лидери деб атайдиган: сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий маданияти, билим ва савияси ўта паст бўлган. Ўзига “Муҳаммад Солиҳ”  деган лақаб қўйиб олган Салай Мадаминов деган кимса, Россиянинг “Дождь” деган телеканали билан ўша куниёқ ўтказилган суҳбатда шу воқиеа юзасидан: “Парламентнинг бу қарори – “конституцияни қўпол равишда бузиш”, “хокимиятни эгаллаб олиш мақсадида амалга оширилган “шовқинсиз давлат тўнтариши”, деган ва бошқа ахмақона гапларни айтиб, Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қонунчилик палатасининг обрўсини тўкиб, Парламентимизнинг бу қўшма қарорини бекор қилдириш ниятида бўлган эди. Шунга ўхшаш фикрларни бир қатор чет эл оммовий ахборот воситалари ҳам тарқатган эдики. Шунинг учун ҳам мен рус тилида ёзилган: “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш Ўзбекистон Республикаси конституциясига зид эмас” [1], деган ўз мақоламни 2016 йилнинг 10 сентябрида эълон қилиб, “Муҳаммад Солиҳ” ва чет эл матбуотида эълон қилинаётган, унинг юқорида айтган гапларга ўхшаш ахмақона фикрлар мутлақо ҳато эканлигини исботлаб берган эдим.

Ана ўша, ҳатто ўзини ўзбек миллатига мансуб деб ҳам билмайдиган, туркпараст, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий маданияти, билим ва савияси ўта паст бўлган ўртахол шоир Салай Мадаминов 2020 йилнинг 10 майида: “Ўзбекистон “Эрк” Демократик Партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТИ” (қисқача – “…Мурожаат”и) деган сарлавҳа қўйилган ва тўлиғича Президентимизга нисбатан тўқиб чиқарилган жинояткорона туҳмат ва қуруқ сафсаталардан иборат унинг видео-тасвири. Ва у ўқиб берган “…Мурожаат”нинг, ўзбекча кирил алифбосидаги матни бу кимсанинг “Muhammad Salih” деб аталган Facebookнинг рус тилидаги саҳифасида ва Youtubeдаги каналида, эълон қилинган [2].

“Муҳаммад Солиҳ”ни юқорида мен нега ўзбек миллатига эмас, турк миллатига мансуб деб айтдим? Чунки бу кимса ва унинг уруғ-аймоқлари ўзбек миллатига мансуб эмас эканлигини унинг укаси Мақсуд Бекжоннинг: “Туркийзабонлар” ким?” [3] ва “Турклигимизни англаб етайлик…” [4], деган мақолалари ҳамда “Муҳаммад Солиҳ”нинг мазмуни уларга ўхшаган: “Манқуртлик мафкурасига жавоб” [5], деган, Интернетда 2013 йили эълон қилинган мақоласининг таҳлили асосида ўзимнинг: “Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир”, деб аталган ва 2014 йилнинг 20 ноябрида эълон қилинган мақоламда исботлаб берганман. Ҳаттоки менинг ҳақлигимни Мақсуд Бекжоннинг биз “Турклигимизни англаб етайлик…”, деб аталган иккинчи мақоласи ва “Ўзбекистон халқ ҳаракати” деган сайтда 2020 йилнинг 27 майида  эълон қилинган “Ватан туйғуси” ” [6], деган мақоласи яққол исботлайди десам, бу сира ҳам ҳато бўлмайди…

Ушбу мақаланинг: тўлиқ матни жойлаштирилган манзил:

https://politoeconomia.blogspot.com/2020/06/blog-post.html;

қисқачароқ матнини муаллиф ўқиб  берган видеофильм манзили:

https://www.youtube.com/watch?v=0V4zn7-WDBk.

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент 2020 йил 4 июнь.

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332