Абдуллаев Р.: Амалпараст Хидирназар Аллақулов нега халқимизни алдаяпти?

Mushtariylar: 7317
Р.Абдуллаев 2016

Мен “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” деган фахрий унвон соҳиби Хуршид Давроннинг Ўзбекистон ва ўзбек халқининг дўсти эмаслигини ўзимнинг: “Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади?”, деган мақоламда исботлаб берган эдим. Яқинда мана шу Ўзбекситон ва ўзбек миллати йўқ бўлиб кетишини орзу қилувчи кимсанинг Youtubeдаги каналиди 2020 йилнинг 21 майида эълон қилинган: “Xidirnazar Alloqulov O’zbekistonda qashshoqlik sabablari, yangi prezident saylovlari haqida”, деган,  видео-суҳбатга кўзим тушиб қолиб, уни кўриб чиқдим [1]. Лекин бу видео-суҳбатда иқтисод фанлари доктори, профессор деб таништирилган Хидирназар Аллақуловнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалларга таълуқли фикрларини эшитиб, мен улардан мутлақо қониқиш ҳосил қилмадим. Ҳаттоки мен бу кимсага илмий даража ва унвон мутлақо нотўғри берилган бўлса керак, деган фикрга ҳам бордим… Шунинг учун ҳам, ҳеч қандай иқтисодий билимларга эга бўлмаган видео-суҳбатнинг бошловчиси, “Адабиёт” газетасининг бош муҳаррири, журналист Баҳтиёр Каримовнинг Хидирназар Аллақулов тўғрисида гапирар экан, гўёки у: Ўзбекистоннинг етакчи иқтисодчи-олими…, деган фикри мени анча ранжитди.

Мана шу сабабларга кўра 2020 йилнинг 21 июнида бу видео-суҳбатни кўриб бўлибоқ, интернетдаги Google, Яндекс ва бошқа қидирув тизимларида бу кимсанинг иқтисод фанлари номзоди ва иқтисод фанлари доктори илмий даражаларини олиш учун ёзган диссертациялари, авторефератлари, монографияси ва мақолалрини қидира бошладим. Лекин уларни топишни сира ҳам иложи бўлмади. Унинг мана шу диссертацияларини химоя қилишидан олдин эълон қилиниши шарт бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги ёки бу дисссертация ҳимоя қилинган МДҲга аъзо бошқа мамлакатларнинг Олий аттестация комиссиялари  (рус. ВАК) талабларига жавоб бериши керак бўлган авторефератлари, монографияси ва мақолаларидан биронтаси топилмади. Буни ўрнига Google қидирув тизими бу кимсанинг ҳар хил шикоятлари мавжудлигини кўрсатди. Уларни ичида Хидирназар Аллақуловнинг: “Президентга эътироз: Термиз университетининг собиқ ректори 15 йилдан бери адолат учун курашмоқда”, деган сарлавҳа остида ўзбек ва рус тилларида эълон қилинган шикоятлари [2-3] менинг этиборимни ўзларига жалб қилди. Ва мен уларни тўлиғича ўқиб чиқдим.

Аммо 2020йилнинг 22 июнида Россия давлат кутубхонасининг сайтида, ўзбек тилига таржима қилинганда: “Аллакулов, Хидирназар. Социалистик жамиятда ижтимоий-синфий фарқнинг моддий шароитларини енгишнинг шартлари: сиёсий иқтисод жиҳатидан: иқтисод фанлари номзоди … диссертацияси: 08.00.01/Тошк. дав. иқ-т ун-ти. – Тошкент, 1989. – 178 б.: ил.” [4]  , деган ҳавола (сифатидаги карточкани) топиб олгач. Мени ёдимга дархол “Правда Востока” газетасининг 1989 йилнинг 28 февралидаги 50 (21916) сонида “Бозор дикататураси” («Диктатура рынка»), – деган сарлавҳа остида мақола эълон қилганлигим эсимга тушиб: бу соҳада Хидирназар Аллақулов ҳали социализм оғушидан чиқа олмай, уни такомиллаштириш тўғрисида бош қотираётган бир даврда, камина Ўзбекистон фанлар академиясининг академиклари И.Искандаров ва М.Мухамеджановлар билан бахсга киришиб, республикамизда биринчилардан бўлиб бозор иқтисодиётига ўтиш заруратига бағишланган мақолалар чоп эта бошлаганлигини, муштарийларга фахр билан айтгим келди (1-rasm).

2020 йилнинг 2 июлида эса Яндекс қидирув тизими Россия давлат кутубхонаси сайтидан рус тилидан ўзбек тилига таржима қилинганда “Ульмасов, Ахмед. Жамият ижотимоий табақаланишининг муаммолари/А.Улмасов, Х.Аллакулов. – Тошкент, Ўзбекистон, 1991. 117 б.” [5], деган социология муаммоларига бағишланган китоб ҳам мавжуд эканлигини кўрсатди…

Энди журналист Баҳтиёр Каримовнинг Хуршид Даврондан фарқли ўлароқ, асл нусҳаси Жаҳонгир Муҳаммаднинг Ютубдаги каналида: “Xidirnazar Olloqulov: 2021 yilda Mirziyoyev nomzodiga aslo yo’l berib bo’lmaydi. Nega?” [6], деган сарловҳа остида 2020 йилнинг 20 майида эълон қилинган видео-суҳбатига қайтиб, Хидирназар Аллақуловнинг берилган саволларга жавоб сифатида янграган, лекин менга мутлақо ёқмаган бир нечта фикр ва мулоҳазаларининг қисқача таҳлилини муштарийлар эътиборига ҳавала қилмоқчиман. Батафсил…

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332