Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев карантиндан босқичма-босқич чиқиш чораларини эълон қилди

Mushtariylar: 805
Ш авкат Мирзиёев 2020 й. 29 апрел

Шавкат Мирзиёев: юртдошларимиз чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Тадбир аввалида 27 апрель кечаси Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида юз берган табиий офат ва унинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларига ҳамда коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди, кенг жамоатчиликка мурожаат қилди…

Шу ўринда кўнглимдаги бир фикрни жамоатчилигимиз, халқимизга очиқ айтмоқчиман.

Мана, бир ярим ойдан ошдики, эл-юртимиз “Уйда қолинг” деган даъватга амал қилиб, юксак жасорат кўрсатиб, ялпи карантин шароитида яшамоқда. Оилам, бола-чақам, деб тиниб-тинчимайдиган, эртаю кеч ғайрат билан меҳнат қиладиган халқимиз учун бундай мажбурий ҳолат, албатта, осон кечаётгани йўқ.

Юртдошларимиз оғир синов кунларида чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этяпти.

Буни жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олиб, ҳар томонлама эътироф этмоқда. Батафсилроқ…

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. 2020 йил 29 апрел.

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332