Президент халқ кўнглидаги гапларни айтди

Mushtariylar: 1406
Шавкат Мирзиёев 07.12.2018 г.

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Байрам Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни ушбу қутлуғ айём билан муборакбод этиб, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.

Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиз эканини алоҳида таъкидлади.

Конституциямизнинг 2-моддасида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул экани белгилаб қўйилган.

Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз раҳбари бўлган илк кунларданоқ мазкур конституциявий принцип давлат сиёсатининг асосига айланди. Президентимиз халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилишни олий мақсад, мезон қилиб қўйди. Ташкилотлар “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида ишлайдиган бўлди.

Инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида кейинги икки йилда суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам катта ўзгаришлар қилинди. Судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди. Фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида адвокатларнинг ваколатлари кенгайтирилди. Суд-тергов фаолиятида очиқлик ва қонунийликни таъминлаш, оворагарчилик ва ортиқча сарф-харажатга йўл қўймаслик мақсадида тизимга ахборот технологиялари жорий этилди. Батафсилроқ…

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. 2018 йил 7 декабр.

Праздничный концерт 07.12.2018 года.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332