Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев банк секторини танқид остига олди

Mushtariylar: 143
Шавкат Мирзиёев ракритиковал банковский сектор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 ноябрь куни банк тизимини ислоҳ этиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Кредитлар ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда зарур манба ҳисобланади. Бўш маблағларни жалб қилиб, уларни кредит сифатида тадбиркор ва инвесторларга тақдим этадиган тижорат банкларининг иқтисодий жараёнлардаги роли жуда катта.

Шу борада кўрилган тизимли чоралар натижасида охирги икки йилда банклар томонидан инвестиция лойиҳаларини кредитлаш кўлами сезиларли даражада кенгайиб, кредит портфели ҳажми 3,2 баробар ошди. Ҳудудларни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 минг 400 та лойиҳа учун 27 триллион сўм кредит ажратилди.

Йиғилишда банк тизимида ижобий натижалар билан бирга, қатор муаммолар ҳам борлиги қайд этилди. Жорий йилда Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига банк соҳаси бўйича 24 мингдан зиёд мурожаат бўлгани шундан далолат беради.

Видеоселекторда муаммоли кредитлар масаласи муҳокама қилинди. Бундай кредитлар жами кредитларнинг 1,8 фоизидан кам бўлса-да, йил бошига нисбатан ошгани қайд қилинди. Ҳудудлар кесимида бундай кредитларининг 76 фоизи Тошкент шаҳрига, 5 фоизи Қашқадарё, 3 фоизи Бухоро вилоятига тўғри келади.

Шунингдек, ҳокимликлар ва тармоқлар томонидан айрим лойиҳалар пухта ишлаб чиқилмагани оқибатида бир қатор объектлар ўз вақтида ишга тушмагани ҳамда кредитлар қайтиши чўзилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида кредит маблағлари ажратилган айрим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳалигача бошланмагани танқид қилинди. Батафсил…

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. 2018 йил 22 ноябр.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332