Toifa arxivi ‘Jahon yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг Ислом Каримов вафот этганлиги тўғрисидаги ахбороти

Ислом Каримов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти Азиз ватандошлар, Юрагимизда чуқур қайғу билан барчамиз учун қадрли бўлган Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганини маълум қиламиз. Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди. [...]

Фазлиддин Ғойибназаров Ўзбекистонга Олимпия ўйинларининг тўртинчи олтин меделини олиб берди

Фазлиддин Ғойибназаров

Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси Фазлиддин Ғойибназаров Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг 64 кггача бўлган вазндаги боксчилар ўртасида ўтказилган мусобақасида тўртинчи олтин меделни қўлга киритди. Фазлиддин Ғойибназаров финалда, Озарбайжон учун Олимпия ўйинлари мусобақоларида қатнашаётган, асли кубалик боксёр Коллазо Сотомайор устидан ғалаба қозонди. Олимпия ўйинларининг олтин медалини олиш учун ўтказилган мусобақаларда Фазлиддин Ғойибназаров олдин конголик Дивала Дзамалоу, [...]

Шаҳобиддин Зоиров Ўзбекистонга Олимпия ўйинларининг учинчи олтин меделини олиб берди

Шоҳобиддин Зоиров

Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси Шаҳобиддин Зоиров Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг 52 кггача бўлган вазндаги боксчилар ўртасида ўтказилган мусобақасида учинчи олтин меделни қўлга киритди. Шаҳобиддин Зоиров финалда Лондонда ўтказилган Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори бўлмиш россиялик боксчи Миша Алоян устидан ғалаба қозонди. Бронза медалларига Венесуэлолик Сегундо Финол ва хитойлик Ху Жиангуанлар сазовар бўлдилар. Шаҳобиддин Зоиров [...]

Руслан Нуридинов Ўзбекистонга Олимпия ўйинларининг иккинчи олтин меделини олиб берди

Руслан Нуриддинов.jpg

Рио-де-Жанейрода ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир олтин медалга сазовор бўлди. Руслан Нуридинов даст кўтаришда 194 кг, силтаб кўтаришда 237 кг штангани ўзига бўйсундириб, Олимпиада чемпиони деган унвонни қўлга киритди. Руслан Нуридинов силтаб кўтаришда 2016 йилги Олимпия ўйинлари рекордини ўрнатишга ҳам эришди. 2016 йил 15 август куни ўтказилган беллашувларда Руслан Нуридинов [...]

Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонга 2016 йилги Олимпия ўйинларининг биринчи олтин медалини олиб берди

Хасанбой Дусматов

Финал баҳсида Ҳасанбой Дўсматов колумбиялик боксчи Юберхен Мартинес Ривасга қарши жанг олиб бориб, Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ичида биринчи бўлиб олтин медални қўлга киритди. 2016 йининг 14 августи куни 49 кг гача вазн тоифасида бўлиб ўтган финал баҳсида ҳакамлар, Осиё чемпиони бўлмиш 23 ёшли Ҳасанбой Дўстматовни уч раунд якунларига кўра, 24 [...]

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332