Рио-де-Жанейрода ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир олтин медалга сазовор бўлди. Руслан Нуридинов даст кўтаришда 194 кг, силтаб кўтаришда 237 кг штангани ўзига бўйсундириб, Олимпиада чемпиони деган унвонни қўлга киритди. Руслан Нуридинов силтаб кўтаришда 2016 йилги Олимпия ўйинлари рекордини ўрнатишга ҳам эришди.
2016 йил 15 август куни ўтказилган беллашувларда Руслан Нуридинов жами 431 кг штангани ўзига бўйсундириб, 417 кг тош кўтарган арманистонлик Симон Мартиросян ва 416 кг тош кўтарган қозоғистонлик Александр Зайчиковни анчагина ортда қолдирди.
Руслан Нуридинов Ўзбекистон тарихида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлган энг биринчи спортчидир. Бу муваффақиятга у 2013 йил октябрида Польшада ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида эришганди. Шундан сўнг спортчимиз “Ўзбекистон ифтихори” деган унвонга ҳам сазовор бўлган эди.
Журнал тахририяти.