Фазлиддин Ғойибназаров Ўзбекистонга Олимпия ўйинларининг тўртинчи олтин меделини олиб берди

Mushtariylar: 1096
Фазлиддин Ғойибназаров

Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси Фазлиддин Ғойибназаров Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг 64 кггача бўлган вазндаги боксчилар ўртасида ўтказилган мусобақасида тўртинчи олтин меделни қўлга киритди.

Фазлиддин Ғойибназаров финалда, Озарбайжон учун Олимпия ўйинлари мусобақоларида қатнашаётган, асли кубалик боксёр Коллазо Сотомайор устидан ғалаба қозонди.

Олимпия ўйинларининг олтин медалини олиш учун ўтказилган мусобақаларда Фазлиддин Ғойибназаров олдин конголик Дивала Дзамалоу, ҳиндистонлик Маножа Кумар, АҚШлик Гэри Рассел ва россиялик Виталий Дунайцевлар устидан ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси учун тўртинчи олтин медални қўлга киритган Фазлиддин Ғойибназаров боксчилар ўртасида бундай олий даражадаги совринга эришган учинчи спортичи бўлди.

Ўзбекистон XXXI Олимпия ўйинлари медалларини қўлга киритиш сони акс этган умумий рўйҳатда 21-ўринга эга бўлгани ҳолда, бокс бўйича терма жамоамиз бу соҳадаги мусобақада биринчи ўринга сазовар бўлди.

Журнал таҳририяти.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332