Записи с меткой ‘Ўзбекистон Президенти

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление по случаю 26-летия образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Дня защитников Родины

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари! Қадрли ватандошлар! Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Бу қутлуғ сана мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик каби эзгу қадриятларни, халқимизга, буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларига [...]

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқининг матни

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи

Жаноби Олийлари! Хонимлар ва жаноблар! Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбаридан нутқ сўзлаш имконияти яратилгани учун самимий миннатдорлик изҳор этишга ижозат бергайсиз. Бизнинг халқимиз бундан бир неча ҳафта олдин ўз давлат мустақиллигининг 26 йиллигини кенг нишонлади. Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланмоқда. Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз, мамлакатимизнинг янги [...]

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных празднованию 26-летия независимости РУз

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Авваламбор, мана шундай қутлуғ кунда сиз, азизларни ва бутун халқимизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни билдиришга рухсат бергайсиз. Бундан роппа-роса йигирма олти йил муқаддам Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон [...]

Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори К.Логарднинг Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевга мактуби

lagard

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари! Мен Сиз ва Сизнинг иқтисодий жамоангиз Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва аҳоли моддий фаровонлигини юксалтириш йўлида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш борасида мамлакат иқтисодиётини ислоҳ этишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларингизни астойдил маъқуллайман. Шуни ишонтириб айтаманки, Сизнинг раҳбарлигингизда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирларини биз техник кўмаклашиш [...]

Ислом Каримов – Ўзбекистоннинг АҚШнинг асосчи-оталари каби асосчисидир

Ислам Каримов основатель РУз

Илк бор Россиянинг “ИА REX” Ахборот агентлиги томонидан 2011 йилнинг 31 августида эълон қилинган “Ислам Каримов – основатель узбекского государства” деган мақоламнинг ўзбек тилига “Ислом Каримов – ўзбек давлатининг асосчиси” деб ўзим таржима қилиган матнининг Facebookда 2015 йилнинг август ойида ўтказилган муҳокамасида муштарийлар менга жуда кўп саволлар билан мурожаат қилишган эдилар ва мен бундай саволларга [...]

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332