Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тарих Институти қайта ташкил этилди

Mushtariylar: 582
Тарих институти 2

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тарих Институти Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти этиб қайта ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 июлдаги ПҚ-2562-сонили “Ўзбекистон тарихи соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори билан Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тарих Институти Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти этиб қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу Қарори Ўзбекистон тарихи соҳасидаги илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятининг ўқув жараёни билан ўзаро алоқасини кучайтириш, ўзбек халқи ҳамда миллий давлатчилик тарихи соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришга профессор-ўқитувчиларни, катта илмий ходим-изланувчилар ва талабаларни кенг жалб этиш мақсадида қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 июлдаги ПҚ-2562-сонили “Ўзбекистон тарихи соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори “Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами”нинг 2016 йил 25 июлдаги 29 (737)-сонида эълон қилинган. Бу Қарор матнини ушбу манзил орқали кўчириб олиш ва танишиш мумкин.

Манба: www.lex.uz.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332