Тошкент 150 йил муқаддам босиб олинганмиди ёки истибдоддан қутқарилганмиди?

Mushtariylar: 157
Tashkent 1865

2015 йилнинг май ва июн ойларида чет элга қочиб кетган муҳолифатчи ва муҳожирларнинг интернет–нашрлари ҳамда Озодлик Радиоси Тошкентни Россия Империяси босиб олганлигига 150 йил тўлиши муносабати билан мақола ва бир нечта эшиттиришлар ташкил қилди. Шунинг учун ҳам бу сана аслида ўзбек халқи ва замонавий ўзбек давлати эътибор бериб ҳотирлашига арзийдиган тарихий санами ёки унга бошқача муносабатда бўлишимиз керакми? 1865 йилнинг июн ойида Россия Империясининг генерали Михаил Григорьевич Черняевнинг ҳарбий отряди Тошкентни нега эгаллаб олган эди? Унинг отряди Қўқон хонлиги Россияга қарши  эълон қилган расмий уруш жараёнида, бу Империянинг подшоси ёкки ҳукумати томонидан берилган топшириққа асосан Тошкентни босиб олган эдими ёки бу ишни генерал Черняев ўз ташаббуси ёки ўзбошимчалик йўли билан амалга оширган эдими? Агар Россия Империяси ўша даврда ўзбек давлатларини босиб олишни режалаштирган бўлса, нега энди у бира тўла Қўқон хонлигини истило қилиб олмай фақат унга қарашли бўлган Тошкент шахринигина босиб олиб, Буҳоро амирлиги ва Ҳива хонликларини, ўзи ва бу давлатлар мавжуд бўлган давр мобойнида истило қилиб, уларнинг номини жаҳоннинг сиёсий ҳаритасидан ўчирилишига интилмаган? Тошкент ахолиси ўз шахрини Черняевнинг отряди эгаллаб олиши масаласига қандай муносабатда бўлган эди? Россия 1865 йили Тошкентни босиб олганмиди ёки мустабидларнинг истибдодидан қутқарганмиди? Нега Тошкентни эгаллашда халок бўлган Черняев ҳарбий отряди аъзолари ҳотирасини абадийлаштириш мақсадида уларнинг биродарлик қабри жойлашган ерга кичик ибодатхона қурилган бир шароитда, бу шахар ҳимоячиларининг номлари абадийлаштирилмаган ва уларнинг қабирларини зиёрат қилиш ўрнига, улар мутлақо унитиб юборилган? ─ деган ва бошқа саволлар туғиладики, муаллиф ушбу мақолада ана шу саволларга тарихий маълумотларга таянган ҳолда жавоб беришга харакат қилган. Батафсилроқ…

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332