Ислом Каримов — ўзбек давлатининг асосчиси

Mushtariylar: 575
Islom Karimov

Бу мақола биринчи бор рус тилида Россиянинг ИА REX ахборот агентлиги томонидан 2011 йилнинг 31 августида эълон қилинган бўлишига қарамасдан, ҳанузгача ўз долзарблигини йўқотган эмас, десак сира муболаға бўлмайди. Шунинг учун ҳам мен бу мақолани ўзбек тилига таржима қилиб, эълон қилишдан мақсадим, дўстларимиз, Ўзбекистондан 20 йилдан зиёд муддат илгари чет элларга қочиб кетган муҳолифат ваъкиллари, ҳатто бизнинг энг буюк байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси мустақиллик Куни масаласида ҳам тарихий воқиеаларни сохталаштириш орқали биз билан мутлақо ўринсиз тортишишдан ҳам тап тортмаётганликларини тушиниб етишлари кераклиги тўғрисидаги бир истак бўлди. Фурсатдан фойдаланиб барча ватандош ва дўсларимни мана 23 йилдан буён ҳар йили 1 сентябрда нишонланиб келинаётган ўзбек халқининг энг Буюк Байрами билан табриклайман.

2011 йил 31 августда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинганлиги ва 1 сентябр Ўзбекистон Республикаси мустақиллик Куни байрами деб белгиланганлигига 20 йил тўлади. Бироқ, ўзбек муҳолифати ваъкиллари бу санага қарши чиқиб: мустақиллик куни 1990 йилнинг 20 июнидир, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам: Ўзбекистон Республикаси қачон ўзининг давлат мустақиллигига эришган? Бу жараён ва мамлакатимизнинг энг янги тарихида унинг Президенти – Ислом Каримовнинг роли ва аҳамияти нималардан иборат? – деган саволлар туғилади. Батафсилроқ…

Муаллиф: Абдуллаев Рустамжон, иқтисод фанлари доктори, академик.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332