Хорижий валютани сотиш тартибини либераллаштириш тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди

Mushtariylar: 627
valtaalmashtirish
Аввалроқ, 30 январь куни Ўзбекистон Марказий банки 1 февралдан Ўзбекистонда жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартиби ўзгариши ҳақида ахборот берган эди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний шахсларга чет эл валютасини нақдсиз шаклда, уларнинг шахсий банк пластик картчокасидаги миллий валютани чет эл валютасидаги халқаро тўлов карточкасига («Visa International», «MasterCard» ва бошқа нуфузли халқаро тўлов тизимларининг карточкалар) ўтказиб берилади. Яъни, янги тартибга кўра аҳолига нақд хорижий валюта сотилмайди.
Айни вақтда, аҳолидан ва норезидентлардан хорижий валютани сотиб олиш тартиби ўзгаришсиз қолади ва банклар ҳамда уларнинг ваколатли шаҳобчалари чекланмаган миқдорда хорижий валютани сотиб олиши алоҳида қайд этилган. Эътиборли томони, Марказий банк ахборотида ҳам, Президент Қарорида ҳам аҳоли пластик карточкасидаги пули учун қанча миқдорда хорижий валюта сотиб олиш мумкинлиги кўрсатилмаган.
Янги тартиб нақд хорижий валютани жўнатиш ва қабул қилиб олиш, тижорат банкларига омонат сифатида қўйишга даҳл қилмайди. Bank.Uz’нинг Марказий банкдаги манбаларга асосланиб тарқатган хабарига кўра, бу борада ҳеч қандай ўзгартишлар режалаштирилмаяпти.
Президент Қарорида қайд этилишича, Марказий банк, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Банклар уюшмаси, бошқа манфаатдорлар вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида, ушбу қарордан келиб чиқадиган қонунчиликка таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак. Қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов ва Марказий банк риси Файзулла Муллажонов зиммасига юклатилган.
Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332