Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқи

Mushtariylar: 1100
Презитент РУз 08.03.2018г.

Ассалому алайкум, муҳтарама опа-сингиллар! Ҳурматли дўстлар! Ҳаммамиз орзиқиб кутган мана шу гўзал баҳор кунларида, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида сиз, азизлар билан учрашиб турганимдан ғоят мамнунман.

Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни ана шу байрам билан чин қалбимдан муборакбод этиб, ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни билдиришга ижозат бергайсиз.

Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз.

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон деб аталган жонажон Ватанимизда ҳар қайси мард йигит аввало меҳрибон онаси, оиласи, фарзандлари бахтли бўлишини албатта истайди, ҳазрат Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу йўлда ўзининг бутун борлиғини бағишлашга тайёр туради.

Бугунги байрамни биз – Ўзбекистон ўғлонлари, марди майдонлари аввало, дилимизда, қалбимизда сизларга бўлган меҳр ва муҳаббатимизни яна бир бор изҳор этиш имконини берадиган айём, деб қабул қиламиз. Батафсилроқ…

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. 2018 йил 7 март.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332