Ўзбекистон банкларига сармоявий тоифага кирувчи халқаро рейтинглар керак

Mushtariylar: 496
Fitch Ratings

2017 йилнинг 11 майида Ўзбекистоннинг кўплаб оммавий ахборот воситалари (ОАВлари), Fitch Ratings деган халқаро рейтинг агентлигининг сайтида 2017 йилнинг 10 майида жойлаштирилган унинг пресс-релизига [1] ҳавола келтирган ҳолда, “Ўзбекистон банкларининг кўпчилиги сўм курсининг пасайишига чидамлидир”, деган ҳабарни эълон қилдилар [2-4]. Буни устига Uz24.uz ва 1news.uz деган сайтлар қайндайдир “мустақил эксперт”нинг [5] Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилган миллий валютамиз – сўмнинг, “расмий курси девалвациясини ждаллаштириш керак” деган тавсиясини ҳам эълон қилдилар [6-7].  Бироқ Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги 2017 йилнинг 16 майида ўзининг шу йилнинг 10 майидаги пресс-релизигнинг: “Дастлаб, шу йил 10 майда эълон қилинган ҳисоботга, валюта таваккилчилигининг таъсири тўғрисидаги охирги малумотларни ўзида акс этирган ўзгартиришлар киритилган”лигини таъкидловчи тузатишларни ўз ичига олган матнини эълон қилди [8-9]. Буни устига агентликнинг юқорида кўрсатилган саналарда инглиз тилида эълон қилинган пресс-релизи сарловҳаларини ўзбек тилига ҳар хил таржима қилиш мумкин. Шундай қилиб шу йилнинг 10 майдаги инглиз тилидаги асл нусхасининг “Fitch: Most Uzbek Banks Resilient to Depreciation of the Som”, деган сарловҳасини ўзбек тилига “Fitch:Ўзбекистоннинг кўпчилик банклари ўзбек сўмининг қадрсизланишига чидамлидир”, деб таржима қилиш мумкин бўлса, бу ҳужжатнинг 2017 йилнинг 16 майдаги асл нусхасининг “CORRECT: Fitch: Most Uzbek Banks Resilient to Som Depreciation”, деган сарлавҳасини “Тузатиш: Fitch:кўпчилик узбек банклари ўзбек сўмининг нархи пасайишига чидамлидир”, деб таржима қилиш мумкин. Юқорида баён этилган ҳолатлардан қуйидаги саволлар келиб чиқади: Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг, унинг 2017 йилнинг 10 ва 16 майлардаги прес-релизи сарлавҳаларига чиқарилган ҳулосаларини қандай баҳолаш мумкин? Ўзбекистон банклари қандай таваккалчиликка чидамли: сўмнинг қадри тушишигами, унинг курси пасайишигами ёки девалвациягами? Қандайдир “мустақил экспертнинг” Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига миллий валютамиз – сўмнинг, “расмий курси девалвациясини ждаллаштириш керак” деган тавсиясини қандай тушиниш мумкин? Иқтисод фанида миллий валюта “расмий курсининг девалвацияси” деган тушинча борми? “Девалвация” деган тушунчанинг ўзи нимани англатади ва бу тушунчага иқтисод фанида қандай таъриф берилади? “Девалвация” ахолига даромад ва фойда келтириб, эзгуликка хизмат қиладими ёки у ахоли манфаатларига зиён етказиб, унинг яшаш давражаси ва сифатини пасайтирувчи  ёвузликка хизмат қиладми? Ўзбекистон ўз валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириши натижасида миллий валютамизнинг айнан қандай конвертациясига ўтиши керак? Батафсилроқ…

Мақоланинг рус тилида 2017 йилнинг 23 майида эълон қилинган матни ва унинг ўзбек тилига қилинган ушбу таржимасининг муаллифи, иқтисод фанлари доктори, академик Рустамжон Абдуллаев.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332