Арманилар геноциди, Қўқон мухторияти, дашнаклар ва босмачиликка таълуқли тарихни нега сохталаштирмоқдалар? – 1-қисм

Mushtariylar: 842
T

2016 йил давомида Озарбайжон ОАВларида ўзбекистонлик муаллиф Шуҳрат Саломов (Suhrat Barlas) деган кимсанинг арманилар ва уларнинг «Дашнакцутюн» деган партияси билан боғлиқ бўлган, маълум воқиеаларга бағишланган иккита китобини кўкларга кўтариб мақтовчи бир неча мақола ва у берган интервюлар эълон қилинди. Ш.Саломов, озарбайжон ОАВларига берган интервиюларида Туркия ҳукумати ва озарбайжонликларни ҳимоя қилиш мақсадида, арманилар ва дашнакларни туркий халқларга, шу жумладан ўзбекларга нисбатан ҳам геноцид содир этганликда айблаган. Буни устига у, Қўқон мухторияти тўғрисида сўз юритилганда, уни Туркистон мухторияти, Мустафо Чўқайни Туркистон мухториятининг биринчи Бош вазири деб атаб, бу мухториятнинг Мустафо Чўқай бошлиқ ҳукуматини Қўқон хонлигини қайта тикламоқчи бўлган уламолар эмас, гўёки Қизил Армия йўқ қилган, деган фикирларни билдирган. Унинг бобоси босмачилар сафида бўлганлиги учун эса, у Ўрта Осиё монархик давлатларини қайта тиклаш учун, совет ҳукуматига қарши ғазоват шаклидаги “муқаддас уруш” эълон қилган “босмачилик” ҳаракатини, “Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракати” деб атаган. Булардан ташқари у, Ўсмон империясида “арманилар геноциди” учун сиртдан ўлимга ҳукм этилган, кейинчалик эса босмачилик ҳаракати раҳбарларидан бирига айланган ҳарбий жиноятчи ва ҳатарли таваккалчи Энвер пашани “Туркистон мустақиллиги учун болшевикларга қарши курашган” қахрамонларнинг намунаси даражасига кўтарган. Шу жумладан Шуҳрат Саламов Қорабоғ можароси масаласи устида тўхталиб, гўёки “тоғли-қоробоғ можаросини мультикультурализм қадриятлари асосида ечмш мумкин”, деган фикр билдирган. Шунинг учун ҳам объектив тарихий ҳақиқатни аниқлаш учун Шуҳрат Саломов ҳамда бошқа муаллифларнинг бу мавзуда ёзган “илмий” асарларини таҳлил қилиш ва 1) “Қўқон мухторияти” ва “босмачилик” атамаларининг янги таърифлари; 2) Туркия Ўсмон империяси даврида амалга оширилган “арманилар геноцини” тан олиши кераклиги ва 3) Қорабоғ можаросини ҳал қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш эҳтиёжи туғилди.

Сўз боши. 2014 йилнинг 25 январида Facebookда “Suhrat Barlas” лақаби остида тарихий масалалар юзасидан кичкина-кичкина мақолалар эълон қилиб юрувчи Шуҳрат Саломов деган кимсага бағишланган мақола эълон қилинган эди. Бошқа манбаларда бу мақола “Шуҳрат Барлас фирибгар ва тарих соҳтакори” дебгина аталган [1].

Лекин озарбайжон интернет наширлари Шуҳрат Саломовнинг китоблари тақдимотига бағишланган бир нечта мақола ва интервюлар эълон қилди. Масалан, Озарбайжоннинг Haqqin.az номли интернет нашри 2016 йилнинг 2 апрелида Шуҳрат Саломов (кейинги ўринларда Шуҳрат Барлас) берган интервюни “Ўзбек тарихчиси: Арманилар ўзбекларни ҳам сўйишган” (“Узбекский историк: Армяне вырезали и узбеков”), деган сарлавҳа остида эълон қилган [2]. Шу билан бир қаторда Haqqin.az бу “фирибгар ва тарих соҳтакори”ни ўз муштарийларига “таниқли ўзбек ёзувчиси ва тарихчиси” деб таништирар экан, у “озарбайжон жамоатчилигига, ҳеч муболағасиз шов-шув бўладиган“: “Туркистон ва Жанубий Кавказ XIX-XX асрларда. Дашнаклар: Фарғонадан то Қорабоғгача” (“Туркестан и Южный Кавказ в XIX-XX веках. Дашнаки: От Ферганы до Карабаха”), деган асарини тақдим этди, деб ёзган. Батафсилроқ…

Мақоланинг 1-қисмини pdf форматида мана бу жойда ўқинг.

Мақоланинг 2-қисмини мана бу жойда ўқинг.

Мақоланинг рус тилидаги 1-қисми  ва унинг ўзбек тилига қилинган ушбу таржимасининг муаллифи, иқтисод фанлари доктори, академик   Рустамжон Абдуллаев.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332