Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных празднованию 26-летия независимости РУз

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар!

Авваламбор, мана шундай қутлуғ кунда сиз, азизларни ва бутун халқимизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни билдиришга рухсат бергайсиз.

Бундан роппа-роса йигирма олти йил муқаддам Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.

Шу кундан эътиборан жаҳон харитасида янги мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди.

Жонажон Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида янги давр – эркинлик ва озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди.

Биз бугун халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олган, истиқлол йилларида босиб ўтган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли йўлимизни сарҳисоб қилар эканмиз, тарихан қисқа бир даврда ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал этиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш, миллий давлатчилигимизни, азалий қадрият ва урф-одатларимизни, муқаддас динимизни тиклаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритганимизни фахр билан тилга оламиз.

Албатта, ушбу ютуқларнинг қўлга киритилишида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тарихий хизматлари беқиёс бўлганини бугун барчамиз, бутун халқимиз такроран эсга олишимиз табиийдир.

Бугун азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Оқсарой қароргоҳи олдида Ислом Абдуғаниевичнинг ҳайкалини очдик. 2 сентябрь куни эса Ислом ака туғилиб вояга етган Самарқанд шаҳрида у кишининг ҳайкали очилади.

Насиб этса, 2018 йил 30 январда – у киши туғилган кунга 80 йил тўладиган санада Қарши шаҳрида Биринчи Президентимизга ҳайкал ўрнатиш, Самарқанд шаҳрида ёдгорлик мажмуаси барпо этиш ишларини тўла якунига етказиб, уларнинг ҳам тантанали очилиш маросимларини ўтказамиз.

Бугун барчамиз бир фикрда якдилмиз: Биринчи Президентимизнинг Ватан ва давлат олдидаги буюк тарихий хизматлари, сўнмас хотираси халқимиз қалбида абадий яшайди. Батафсилроқ…

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти. 2017 йил 1 сентябр.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332