Ўзбекистон Республикасини монархик давлатга айлантиришни таклиф қиламан

Mushtariylar: 382
Kelajak

Мақола муаллифи иқтисод фанлари доктори, академик Рустамжон Абдуллаев нима учун Ўзбекистон Республикасини монархик давлатга айлантириш кераклиги мавзусига қарайиб 9 йилдан сўнг қайтмоқда? Буни қандай амалга ошириш мумкин? Муаллиф шу ва бошқа саволларга жавоб берар экан, бундай туб ислоҳатни қандай ҳужжатлар асосида амалга ошириш мумкин эканлигини тушинишни осонлаштириш мақсадида: Ўзбекистон Олий Мажлисининг Ўзбекистон Республикасини монархик давлатга айлантириш ва унинг бирингчи Монархи ким бўлишини эълон қилиш тўғрисидаги Қарори ва Баёнати ҳамда Ўзбекистон монархик давлатининг Конституцияси лойиҳаларини ишлаб чиқди. Бу лойиҳалар билан мана шу жойда танишиш мумкин: 

http://fundamental-economic.uz/articlepdf/Q_B_Uz_M_D_Konstitutsiyasi.pdf. 

Қирғизстонда 2010 йилда бўлиб ўтган Апрел инқилоби ва 2011 йидаги араб инқилоблари [1-2] сабаблари и оқибатларини таҳлил қилар эканман, мен давлатни бошқаришнинг республика кўринишидаги шакли нафақат Қирғизстонга, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига, қўйинки МДҲга аъзо барча мамлакатларга, шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам тўғри келмас экан, деган ҳулосага келган эдим. Айнан шунинг учун ҳам ўзимнинг [1-3] (изоҳ: ўрта қавс ичидаги сонлар билан кўрсатилган манба ушбу мақоланинг адабиётлар рўйҳатида 1, 2 ва 3-ўринларда турганини кўрсатади) мақолаларимда барча постсовет мамлакатларига давлатни бошқаришнинг монархик шаклига ўтиш тавсиясини берган эдим. Лекин Озарбайжон, Белорусия, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон республикаларида, айтиш мумкинки: монархик давлатнинг айрим кўринишлари кузатилаётган; РФ ва ундан ташқарида эса, 1917 йилги Феврал инқилоби натижасида, подшоси ўз тахтидан воз кечган Россия Империясини таклишга интилувчи кучлар бор бўлишига қарамасдан, менинг мана шу тавсияларда ўз аксини топган эзгу тилакларим, ҳозирга қадар ҳам амалга ошмай келмоқда.

Буни устига 2018 йилнинг охирида Францияда ўз-ўзидан, ҳаттоки аниқ раҳбарга ҳам эга бўлмаган – сариқ камзуллилар ҳаракати деган норозилик ҳаракати вужудга келди. Венесуэлада эса, унинг амалдаги Президенти Николас Мадуро 2018 йилги Президент сайловларида сайловчиларнинг 68 фоиз овозини олиб ғалабага эришган бўлсада. Бироқ 2019 йилнинг 23 январида бу республика Парламентининг спикери Хуан Гуаидо ўзини муваққат ҳукумат амалда бўлган давр ичидаги республиканинг вақтинчалик президенти деб эълон қилди. Бунга, Николас Мадуронинг 2019 йилнинг 10 январида ўтказилган инаугурациясидан сўнг Олий суд, Миллий ассамблея, яъний мамлакат Парламентини, ноконституциявий орган деб эълон қилганлиги, сабаб бўлган эди. Франция ва Венесуэладаги бу воқиеалар, мени яна ўзимнинг [1-3] мақолаларимда қилган ҳулосаларимга қайтишга мажбур қилдики, уларни энди аниқ равишда Ўзбекистонда амалга ошириш керак деган фикрга келдим. Лекин бу ҳолат мен [1-3] мақолаларда қилган ҳулосаларим ва таклифларимнинг қисқача моҳияти ва мазмунини баён қилишни талаб қилади.

Шундай қилиб, Қирғизстонда 2010 йили содир бўлган Апрел инқилобидан сўнг, бизга қўшни бўлган, Совет Иттифоқидан чиқиб, давлат мустақиллига эга бўлиш тўғрисидаги ўзнинг қарорини Ўзбекистон Республикаси билан бир кунда, яъний 1991 йилнинг 31 августида эълон қилган, Ўрта Осиё респбуликасида содир бўлган бундай воқиеа, унинг иқтисодиёти билан ҳам боғлиқ бўлганки. Мен бу сабабларини таҳлил қилар эканман, ўзимнинг, Россиянинг «Капитал страны» деган федерал нашрида 2010 йилнинг 3 майида эълон қилингач, МДҲга аъзо мамлакатларнинг бошқа кўплаб машҳур нашрларида ҳам эълон қилинган: «Какая форма правления эффективнее в Кыргызстане и Центральной Азии: республика или монархия?» [1], яъний «Қирғизстон ва Марказий Осиёда бошқаришнинг қандай шакли афзал: республиками ёки монархия?», деган мақоламнинг 3-бандида айтиб ўтилган: Марказаий Осиё давлатлари олдида қандай ўлкан иқтисодий масала кўндаланг турибди? Ва бундай масалани Қирғизстоннинг янги республикачи ҳокимияти ва минтақадаги бошқа мамлакатларининг ҳокимиятлари бажара олдиларми? – деган саволларга мен қуйидагича жавоб берган эдим:

– Ҳозир Қирғизстон Республикасида 5,5 млн. одам истиқомат қилади. 2008 йили, яъний дунё молиявий инқирозига қадар, бу мамлакат ишлаб чиқарган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 10,38 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган ва у жон бошига таҳминан 1935 АҚШ доллари миқдрида тўғри келган. Бу эса Қирғизстонга яшаш даражасининг дунё рейтингида 110-ўринни эгаллаш имконини берган. Бироқ, қирғизларга, тараққий этган мамлакатлар даражасидаги муносиб ҳаётни таъминлаши учун бу мамлакатнинг жон бошига тўғри келадидаган номинал ЯИМининг миқдори 1935 АҚШ долларига эмас, балки бу миқдордан, таҳминан, 15 марта катта бўлган миқдорга, яъний 30 минг АҚШ долларига тенг бўлиши керак. Бунинг учун эса Қирғизстоннинг бир йилда ишлаб чиқарадиган ЯИМининг миқдори 10,38 млрд. эмас, балки (аҳоли ўсиши эътиборга олинмаган ҳолда) 165 млрд. АҚШ долларига тенг бўлиши керак. Батафсилроқ…

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Ташкент, 2019 йил 12 март.

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332