Тошкент 150 йил муқаддам босиб олинганмиди ёки истибдоддан қутқарилганмиди?

Tashkent 1865

2015 йилнинг май ва июн ойларида чет элга қочиб кетган муҳолифатчи ва муҳожирларнинг интернет–нашрлари ҳамда Озодлик Радиоси Тошкентни Россия Империяси босиб олганлигига 150 йил тўлиши муносабати билан мақола ва бир нечта эшиттиришлар ташкил қилди. Шунинг учун ҳам бу сана аслида ўзбек халқи ва замонавий ўзбек давлати эътибор бериб ҳотирлашига арзийдиган тарихий санами ёки унга бошқача муносабатда бўлишимиз керакми? 1865 йилнинг июн ойида Россия Империясининг генерали Михаил Григорьевич Черняевнинг ҳарбий отряди Тошкентни нега эгаллаб олган эди? Унинг отряди Қўқон хонлиги Россияга қарши эълон қилган расмий уруш жараёнида, бу Империянинг подшоси ёки ҳукумати томонидан берилган топшириққа асосан Тошкентни босиб олган эдими ёки бу ишни генерал Черняев ўз ташаббуси ёки ўзбошимчалик йўли билан амалга оширган эдими? Агар Россия Империяси ўша даврда ўзбек давлатларини босиб олишни режалаштирган бўлса, нега энди у бира тўла Қўқон хонлигини истило қилиб олмай фақат унга қарашли бўлган Тошкент шахринигина босиб олиб, Буҳоро амирлиги ва Ҳива хонликларини, ўзи ва бу давлатлар мавжуд бўлган давр мобойнида истило қилиб, уларнинг номини жаҳоннинг сиёсий ҳаритасидан ўчирилишига интилмаган? Тошкент ахолиси ўз шахрини Черняевнинг отряди эгаллаб олиши масаласига қандай муносабатда бўлган эди? Россия 1865 йили Тошкентни босиб олганмиди ёки мустабидларнинг истибдодидан қутқарганмиди? Нега Тошкентни эгаллашда халок бўлган Черняев ҳарбий отряди аъзолари ҳотирасини абадийлаштириш мақсадида уларнинг биродарлик қабри жойлашган ерга кичик ибодатхона қурилган бир шароитда, бу шахар ҳимоячиларининг номлари абадийлаштирилмаган ва уларнинг қабирларини зиёрат қилиш ўрнига, улар мутлақо унитиб юборилган? ─ деган ва бошқа саволлар туғиладики, муаллиф ушбу мақолада ана шу саволларга тарихий маълумотларга таянган ҳолда жавоб беришга харакат қилган.

Сўзбоши

2015 йилнинг 25 майида бирликчи Абдураҳим Пўлатов таҳрирчиси бўлган «Harakat» Xabar agentligi сайти АҚШга қочиб кетиб муҳожирликда яшаётган, шоир Юсуф Жуманинг 1865 йили руслар Тошкентни босиб олганлиги масаласига бағишланиб “Миллатга мактублар туркумидан” деб сарлавҳа қўйилган, лекин ўзбек миллати ва давлатини ҳақоратлашдан иборат ахмақона гапларини ўз ичига олиб, қалбаки саналарга асосланганлиги учун ёлғон гаплардан иборат бўлиб қолган, мақоласини эълон қилди [1].

Озодлик Радиосининг 2015 йил 16 июнда “OzodNazar” деган рукнида берилган “Тошкентнинг руслар тарафидан босиб олинганига 150 йил тўлди” [2] деган эшиттиришида, бу масалаларни яхши билмайдиган кимсалар билан қурилтойда бўлган олди қочди гаплардан иборат суҳбатни эфир орқали бутун дунёга тарқатар экан, унда шоир Юсуф Жуманинг, юқорида номи тилга олинган мақоласидан: “17 май қандай кун биласизми?! 1865 йил 9 май жасур Лашкарбоши Алимқул яраланиб шаҳид бўлди. 1865 йил 17 майда ўрис тўнғизлари Тошкентни забт этди.  Буюк Абдулла Қодирий ёзганидек Кўҳна Туркистон тўнғизхонага айланди.  Ҳамон шундоқ! Аслида Россия босқини 1712 йилда бошланган,  уч асрдан буён Туркистон Туркистон эмас…” деган унинг ахмақона гапларини қисқача иқтибос сифатида ўқиб бериб, унинг матнини ўз сайтларига ҳам жойлаштирган. Бироқ улар Юсиф Жума ўз ҳатининг давомида: “Бу юрт юрт эмас жиннихона!” деган, Ўзбекистон, унинг халқи ва ўзбек миллатини ҳақоратлашдан иборат гапларни ҳам ёзганлигини яширишган.

Бундан ташқари бу суҳбат, ўзини тарихчи деб таништирсаларда, бундан 150 йил олдин Тошкентда қандай тарихий воқиеалар юз берганлигини билмайдиган кимсалар билан ўтказилганлиги учун, кун тартибидаги масала бўйича эълон қилинган медиафайлдан қандайдир тахлилчи К.Алиевнинг сўзларидан ташқари қурилтойнинг бошқа қатнашчилари айтган гаплар негадир тўлиқ ўчириб ташланган…

Озодлик Радиосининг сайти орқали “OzodNazar” рукнида 2015 йилнинг 16 июнида эълон қилинган “Ўзбекларнинг мусулмончилиги демагогиядан бошқа нарса эмас” [3], деб аталиб, “сиёсатшунос” сифатида таништирилган, қандайдир Анвар Назиров деган кимса билан ўтказилган радио суҳбат эса, юқорида номи тилга олинган қурилтойдаги суҳбатдан ҳам беъманироқ бўлиб ўтганки, мен шахсан: ─ Бу эшиттириш Озодлик Радиоси тарихидаги энг беъмани эшиттиришлардан бири бўлган, дейилса ─ бу жуда ҳам тўғри бўлади,─ деган фикрдаман.

Чунки унда Озодлик Радиосининг мухбири Сарвар Усмоннинг саволларига жавоб берган, лекин тарихий масалалардаги билим ва савияси ўта паст бўлган Анвар Назиров деган кимса, асосий суҳбат кун тартибига қўйилган масалани ва ўша даврда Тошкент халқининг урф одатлари ҳамда диний қарашларини мутлақо билмаганлиги туфайли уни, 1865 йили Тошкентни эгаллаб олиш пайтида халок бўлган Черняев ҳарбий отряди аъзоларига кичик ибодатхона (часовня) қуриш орқали номлари абадийлаштирилган ҳолда,  бу отряддан Тошкент шахрини ҳимоя қилиб ҳалок бўлган қўқон лашкарларининг номлари нима учун, уларга ёдгорлик ва хайкаллар қўйиш орқали абадийлаштирилмаган, деган масалага айлантириб юбориб, бу ишлар унитилиб кетганлигида нафақат ўзбек давлати, балки, биринчи навбатда, ўзбек халқи ва миллати айбдор деган фикр билдирар экан, уларни жуда қаттиқ ҳақорат қилувчи сўзларни айтдики, шахсан мен бу ҳақоратлар учун уни ҳеч қачон кечириш мумкин эмас, деган фикрдаман…

Бу радио суҳбатни бошлашдан олдин уни олиб борган Сарвар Усмон роппа-роса бундан 150 йил муқаддам, 1865 йилнинг 15 июнида (янги усул билан 27 июнда) Рус қўшини Тошкентга унинг Камолон дарвозасидан бостириб кириб, шаҳарни ишғол қилганлиги тўғрисда  сўз юритиб, бу масала юзасида ижтимиой тармоқларда ҳам кенг муҳокама йўқ эканлиги тўғрисда гапирар экан,  бундай тармоқлардан топилган, лекин кўтарилган тарихий воқиеаларни яхши билмайдиган қандайдир бир исми–шарифи номалум бўлган кимсанинг сўзларидан қуйидаги:

“Уни (бутхонани) 150 йилдан бери маҳаллий аҳоли супуриб-сидириб, обод қилиб ушлаб турибди. Хатто совет даврида уни ғиштга бузиб оламиз дейишганда ҳам маҳалла оқсоқоллари «тегманглар, ўлганларнинг руҳини безовта килиб нима қиласизлар», деб сақлаб қолишган экан. Бироқ, юз метр наридаги Камолон масжидининг орқасидаги мозорда шу жангда ҳалок бўлган, шаҳарни ҳимоя қиламан, деб шаҳид бўлган минглаб тошкентлик ва асосан қўқонлик аскарлар (ажратди ─ Р.А.) қабрини ҳеч ким обод ҳам килмайди, номи-насабини ҳам билмайди. Хатто кеча шу санага бағишлаб рус руҳонийлари, тарихчилари ҳалок бўлган ўша 64 ўрис аскарни номма-ном хотирлаб уларнинг руҳларига дуо, жасоратига ҳамд ўқиб турган пайтда ҳам бирон мусулмон, хатто Камолон масжидида уша, 150 йилдан буён номсиз ётган ҳимоячи шаҳидларнинг номига хутба еки хатм ҳам эсланмагани хайрон қолдиради”, деган иқтибосни келтириб, Анвар Назировдан Ўзбекистонда бу масалага давлат идоралари ва аҳоли ўртасида ҳотирлаш борми ёки йўқ эканлиги тўғрисидаги савол билан мурожаат қилса, у бундай ҳотирлаш бизда йўқ эканлини таъкидлар экан, бу тарихий воқиеларга мутлақо алоқаси йўқ ва уларни совет хокимияти давридаги бошқа муаммоли масалаларга буриб юбориб:

“Нимаси шундай?…бу Ўзбекистонда манқуртликнинг яна бир марта, бир кўрсаткичи… Охирги 10 йил ичида, 15 йил ичида тарих туғрисида ҳеч қандай баҳс йўқ… халққи, мана энди қаранг …бу уятсизлигини…, бизани халқда шундай бир беҳурматлик, ўзини шаҳидларини ҳурмат қилмаган халқ, умуман ўзини миллат деб атаб бўмийди, бу халқни ўзини мусулмон деб ҳам бўмийди, бу миллат одам сифатидаям ҳурматга эгамас… Ўзбекстонни жуда кўп оғир аҳволи шу билан боғлиқки давлатимизада ўлганларга, маши шаҳид кетганларга, халок бўлган, қатағон бўлганларга беҳурматлик, … ёдгорлик, хайкал йўқ…

…биласизми, зодаган ўзбеклар ўшатта бойваччалар  уй–жой қуриб олган… мол, хайвон сифат бир яшаш, ҳаёт. Бу ҳаётдан ижобий оқибатни кутмелар…  ёввойилик, ўзбек миллатини йўқолишига олиб келади... Ўзбеклар мусулмончиликни демогогия сифатида ишлатади”, деган ва бошқа бир қанча ахмақона гапларни айтдики, мен ўзбек миллатининг вакили сифатида унинг бу гапларини шахсан ўзим учун ҳам ҳақорат деб қабул қилдим ва уларга ушбу мақола билан жавоб беришни ўзимнинг бурчим деб билдим…

Сарвар Усмон “сиёсатшунос” Анвар Назировга: ─ Мана Ўзбекистонликларни 62 фоизи Россияни қўллаб қувватлайди деган ҳулосани чиқарди, АҚШнинг Геллоп жамоатчилик фикрини ўрганиш институти…, балки мана шунинг тасиридир бу? ─ деган савол берди… Лекин у яна “аравани қуриқ олиб қочишдан” нари ўтмади.

Шунинг учун ҳам Сарвар Усмон суҳбат чоғиида: “Бу миллат тариҳига бефарқлик”, деган ҳулоса чиқарган бўлса, Анвар Назировнинг ўзи: “...миллат тарихига ҳурматсизлик билан қарайдиган [янги] авлод пайдо бўлди” деган ахмақона гапни айтди. Лекин бу суҳбатда Тошкент шахрини бундан 150 йил олдин генерал Черняевнинг ҳарбий отряди эгаллаб олиши билан боғлиқ масалалар тўғрисида ҳеч қандай гап ёки баҳс бўлмади. Уни ўрнига бу масалага мутлақо алоқаси йўқ бўлган: жадидлар, Ўзбекситон Компартияси ва КПСС МКнинг собиқ раҳбари бўлмиш Н.А.Муҳиддинов, Ғофур Ғулом, Ҳамид Олимжон ва Зульфия, уларнинг авлодлари ва қариндошлари, Хамза ва Ҳабиб Абдуллаев ҳамда бошқалар тўғрисидаги миш–мишлардан иборат олди қочди ва иғводан иборат гаплар бўлдики, бундай ахмақона гаплардан ҳаттоки Озодлик Радиосининг мухбири Сарвар Усмон ҳам ўз кайфияти бузилганлигини айтишга мажбур бўлди. Бироқ, бунга жавобан Анвар Назиров ўзини гўёки ҳаммани қойил қилдириб қўйгандай тутиб [3], … ҳиринглаб қўйди.

Шунинг учун ҳам бундан 150 йил олдин, яъний 1865 йилнинг 15 (27) ─ 17 (29) июн кунларида генерал Черняевнинг ҳарбий отряди Тошкентни эгаллаб олиши билан боғлиқ масалаларни тарихий манбалар, энциклопедиялар, матбуот ва Интернетда эълон қилинган мақолалар ва ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқиш эҳтиёжи пайдо бўлдики, мен бу масалани илгари, ўзбеклар ва ўзбек давлатлари тарихи тўғрисидаги ўзимнинг янги назарияларимни яратаётган пайтимда анча чуқур ўрганиб чиққанлигим учун, ўзимнинг ўша даврдаги билимларимга таянган ҳолда, бу соҳани тарихий материаллар асосида қисқа муддатларда яна бир бор ўрганиб чиқишим натижасида пайдо бўлган янги фикрларимни ҳам ўз ичига олган қўйидаги мулоҳазаларимни муштарийлар эътиборига ҳавола қилишни лозим топдим.

Соҳибқирон Амир Темурдан сўнг ўзбекларни ташкил қилувчи 24 туркий уруғлар бирлашиб 1428 йили биринчи миллий ўзбек давлатини тузиб, ўзбек миллати тарих саҳнасидан ўрин олгач, бундай туркий уруғлар сони 92 нафарга етиб, ўзбек миллати ўз таркиби жиҳатидан анча кенгайди. Бироқ ўзбеклар ўзларининг шонли тарихида мавжуд бўлган ва мен ўзимнинг ўзбеклар ва ўзбек давлатларининг келиб чиқиши тарихига бағишланиб МДҲ мамлакатларининг кўплаб интернет–наширларида ва илмий манбаларида эълон қилиниб, ўша манзилларда кенг муҳокама қилинган турким мақолаларимда, биринчи бор XIV ва XV аср Ўзбекистонлари деб аталган давлатлар ҳам бўлган эканлигини унутишиб, ҳокимият тепасига келган ўзбекларни ташкил қилувчи туркий уруғлар, Соҳибқирон Амир Темурдек буюк бобомиз яратган салтанатни ҳам парчалаб ташлаганлар. Натижада XIХ асрга келиб Марказий Осиёда Хива ва Қўқон хонликлари ҳамда Буҳоро амирлиги ва бошқа давлатлар, шу жумладан мустақил Тошкент давлати ҳам пайдо бўлган эди. Шунинг учун ҳам кўтарилган масала юзасидан муштарийлар билан ўз фикр ва мулохазаларимни ўртоқлашишни бошлар эканман аввало:

Мустақил Тошкент давлати тўғрисида қисқача маълумот

бериб ўтишни мақсадга мувофиқ деб билдим.

Чунки юқорида қўйилган саволларга жавоб бериш учун олдин Тошкент шахрининг ўтмишига қисқача бир назар ташлаб, уни қайси давлатлар босиб олганлиги масаласига эътиборимизни қаратсак ─ бу қўйилган масалани янада яхшироқ тушинишга ёрдам беради деб ўйлайман. Ваҳоланки бундай тарихий ҳақиқатдан нафақат кўпчилик муштарийлар, балки юқорида исми шарифлари тилга олиниб, Озодлик Радиоси ўтказган қурилтой ва суҳбатларда қатнашган кимсалар ҳам беҳабар кўринади…

Тошкент дунёнинг 2200 йилдан кўпроқ тарихга эга бўлган қадимги шахарларидан бири. Бу шахар ўз тарихида бир неча марта мустақил давлат мақомига ҳам эга бўлган. Охирги марта эса Тошкент давлати деган мустақил монархик давлат тарих сахнасида ўзбек давлатларининг XVIII асрдаги жанжал-тўполон ва суронларга тўла даврининг, бу шахарда 1784 йили бўлиб ўтган “хўжалар исёни” натижасида пайдо бўлиб, у 1808 йилга қадар мавжуд бўлган.  Ўша даврдаги Тошкент давлатида жуда ҳам қолоқ феодал-қулдорчилик тузими ҳукм сурган бўлиб, Тошкентнинг ўзи 8 та дарвозага эга тупроқли қалъа деворлари билан ўралган 10 минг атрофидаги лой (ва синчли) уйлардан иборат ҳавли ва боғ─роғлардан ташкил топган, етарли даражада ривожланмаган хунармандчилик, боғбончилик  ҳамда шаҳар атрофида деҳқончилик қилувчи, эркакларининг сони 40 минг нафар атрофида бўлган, аҳолидан иборат шахар бўлиб, бу давлатнинг фуқоролари сафига Дашти қипчоқда чорвачилик билан шуғулланган (кейинчалик эса қозоқлар деб аталган) кўчманчи қирғиз–қайсақлар ҳам кирган [4─6].

Бу давлатнинг пойтахти бўлган Тошкент шахри ўзининг хокимларига эга бўлган Шайҳантаҳур, Бешёғоч, Кўкча ва Себзорга бўлинувчи 4 та  даҳадан  иборат бўлиб, бу давлатнинг биринчи ҳукмдори Юнусхўжа (1784–1801), Чимкент, Сайрам, Туркистон, Қурама, Ниёзбек, Олтин тепа, Қорабулоқ, Сарапан, Темир ва Дашти қипчоқнинг ўнга яқин қишлоқларини, уларнинг мулки бўлган ер майдонлари билан бирга ўз давлатига бўйсиндириб олишга эришган [4].

Лекин бу мустақил давлатга ўтмишда Хитой  тахдид солиб, Тошкентнинг ўзи эса бошқа давлатларнинг қўлидан қўлига ўтиб турган шахар бўлганлиги туфайли, унинг ҳукмдори Юнусхўжа 1797 йили Оренбург генерал–губернатори номига, агар Хитой унга таҳдид соладиган бўлса, Россия Императори Тошкент давлатини оталиққа олиб, уни ҳимоя қилишини сўраб, мурожаат қилган [7].

Юнусхўжа ва Тошкент давлатининг ундан кейинги ҳўжалардан иборат ҳукмдорлари Қўқон хонлигини босиб олишга интилиб, қонли урушлар ҳам уюштриб турганлар…

Шунинг учун ҳам 1807 йили Қўқон хони Олимхон Тошкент давлатини забт этиш учун ўз укаси Умарбек бошчилигидаги 12 мингдан иборат лашкарини жўнатиб, бу давлатни тугатиш, ҳарбий қўмондонини эса қатл этиш ва Тошкентни босиб олмай, унга фақатгина ўзига тўлиқ бўйсинувчи ҳоким тайинлаш йўли билан, ўз хонлигига бўйсиндирган. Бироқ  Тошкент шахрининг ахолиси ўртасида Қўқон хонлигига қарши бўлган давлат мустақиллигига эришиш кайфияти сўниш ўрнига, янада кучайган. Шунинг учун ҳам 1808 йили Қўқон хони Олимхон шахсан ўзи бошчилик қилган лашкарлари билан Тошкентни босиб олиб, уни вайрон қилиш, талаш ва норозиларни қатл этиш йўли билан, бу шахарни ўз хонлигига тўлиқ қўшиб, ўзининг вилоятларидан бирига айлантириб қўяди.

Буни устига Тошкентни босиб олиш учун, Олимхон, олдин Ниёзбек қалъасини босиб олиб, бу шахар халқини сув таъминотидан маҳрум қилиш орқали бўйсинишга мажбур қилган [8]. Шунинг учун ҳам тошкент зодогонлари ва оддий халқининг қалбида Қўқон хонлигига бўлган яширин нафрат ва давлат мустақиллигига эришиш орзуси сақланиб қолган эди…

Энди:

Қўқон хонлигининг XIХ асрнинг 1865 йилига қадар бўлган даврдаги тарихи

тўғрисида сўз юритиш учун, тарихий адабиётлар орқали ўша даврга қисқача бир назар ташлаб кўрсак, қуйидагиларни билиб олишимиз мумкин.

Қўқон хонлиги мавжуд бўлган XIХ асрнинг Тошкент шахрини генерал Черняев бошчилигидаги ҳарбий отряд эгаллаб олиши билан боғлиқ 1865 йилга қадарги даврга назар ташласак, у пайтлар бу давлатда фитна, исён, нифоқ, жанжал–тўпалон ва хунрезликлар кучайган ҳамда уни Буҳоро амирлиги босиб олиши билан боғлиқ суронли йилларга тўғри келганлигини; шунинг учун ҳам, Абдулла Қодирий ўзининг ўша даврларга боғишланган “Ўтган кунлар” деган романининг I–бўлимида Отабекнинг душмани Ҳомид фитна уюштириб, қўрбошига пора берган ҳолда уни Қўқон хоннинг душманига айлантириш йўли билан йўқотмоқчи бўлиб, қушбегига айтган гапларида гўёки «Отабек айтди: энди бизнинг Тошканд халқи қипчоқларнинг жабру зулми ва тадбирсиз идораси остида ётиб жуда тўйди. Бошлаб Тошканддан қипчоқ балосини йўқотиш учун Азизбек ва отам бошлиқ исёнга тайёрландилар” [9], деган сўзларни ёзганлиги бежиз эмас эканлиги тўғрисидаги ҳулосага келишимиз мумкин.

Чунки 1821 йили Қўқоннинг тинчликсевар, шоиртабиат ва оддий халқ ичида катта ҳурматга эга бўлган, ўзбекларни ташкил этувчи 92 туркий уруғлар сафига кирувчи минг уруғидан бўлмиш ҳукмдари Умархон вафот этганидан сўнг тахтга унинг 12 ёшли ўғли Мадалихон (Муҳаммадали) ўтқазилиб, унга васийликни онаси, ўттиз ёшли Нодира таҳаллуси билан шеърлар ёзган буюк ўзбек шоираларидан бўлмиш Маҳларойим Надира ўз зиммасига олган эди. Ўша 1842 йилгача бўлган давр Қўқон хонлигининг “олтин даври” бўлган десак – бу сира ҳам муболаға бўлмайди. Чунки айнан ўша даврда Қўқон хонлигининг ҳудуди энг катта ўлчамларга эга бўлиб, унга замонавий Қирғизстон тўлиғича, Қозоғистоннинг эса каттагина қисми кирар, шунинг учун ҳам бундай катта ҳудудларни назорат қилиш учун 1825 йили Пишпек ва Тўқмоқ қалъаларига асос солинган эди. Нодира эса васий сифатида нафақат давлатни бошқарар, балки ўз даврининг фани ва адабиётини ривожлантиришга ҳам катта ҳисса  қўшар, карвонсарой ва мадрасалар қурилишларида ҳам шахсан ўзи иштрок этар эди. Нодирабегим болаларининг устози ва тарбиячиси бўлмиш яна бир улуғ ўзбек шоираси Увайсий эса унинг энг ҳурматли ва ишончли дугонаси бўлган…

Бироқ фитначилар, улғайиб 33 ёшга кирган Қўқон хони Мадалихоннинг давлатни бошқаришдаги баъзи бир ҳатоларини рўкач қилиб Буҳоро амири Насрулло Баҳодирхонга бундай хон ва унинг онгини сўфийлик заҳарлаган бузуқ онасидан ўзларини озод қилишини сўраб, мурожат қилишади. Натижада 1842 йили Буҳоро амири Насрулло бу давлатни босиб олиб Қўқон хони Мадалихон ва унинг укалари ҳамда энг аянчлиси, унинг онаси бўлмиш Нодирабегимни қатл этиб, бу давлат ҳудудини Буҳоро амирлигининг вилоятига айлантириб олади.

Бироқ  Қўқоннинг бундай ҳолга тушиб қолишига қарши давлат мустқиллиги учун бўлган курашини ўзбекларни ташкил этувчи 92 туркий уруғлар сафига кирувчи қипчоқлар ўз қўлига олиб, Қўқон хони тахтига Умархоннинг амакиваччаси Шералихонни ўтқазишга мувоффиқ бўлишади. Лекин бир оз вақт ўтгач уни ҳам тахтидан онтариб, ўлдиришади ва Қўқон хонлигининг мустақиллиги учун бўлган курашда жонбозлик кўрсатган қипчоқ уруғи ваъкилларидан бўлмиш Мусулмонқул ҳокимият тепасига келиб, давлатнинг барча муҳим лавозимларини ўз уруғи ваъкилларига улашиб бериб, ўша даврлардан эътиборан ўзбекларнинг қипчоқ уруғи бир томон ва минг ҳамда бошқа уруғлари иккинчи томон бўлгани ҳолда, улар ўртасидаги аёвсиз ихтилофлар келиб чиқиб, бу ҳолат Қўқон хонлигининг номи тарих саҳифаларидан мутлақо ўчиб, унинг ҳудуди Россия Империясининг иҳтиёрига тўлиқ ўтиб кетган 1876 йилга қадар ҳам давом этган эди.

Масалан, Мусулмонқул 1845 йили Ўш томонда сафарда бўлган чоғида минг уруғи ваъкиллари ва уларнинг иттифоқчилари бўлган бошқа ўзбек уруғлари фурсатдан фойдаланиб Қўқонда давлат тўнтаришини амалга оширишади ва Шералихонни ўлдириб, тахтга 1774–1809 йиллари Қўқон хонлиги тахтининг соҳиби бўлган Олимхоннинг ўғли Муродбекни ўтқазишади. Бироқ бу ҳодисалардан воқиф бўлган Мусулмонқул қайтиб келиб, Муродхонни, у тахтга ўтирганидан атига 11 кунгина ўтгач қўлга олиб, қатл қилади ва Қўқон хонининг тахтига Шералихоннинг балоғатга етмаган 16 яшар ўғли бўлмиш Ҳудоёрхонни ўтқазиб,  давлатни бошқаришни васий сифатида яна ўз қўлига олади. Лекин қипчоқлардан бўлган Мусулмонқулнинг бундай василийлиги жонига теккан ва минг уруғидан бўлган Ҳудоёрхон ўз тарафдорларига таянган ҳолда 1852 йили уни нафақат бундай ҳокимиятдан четлатади ва унинг ўзини қатл этади, балки унинг ҳаттоки Тошкентдаги тарафдорлари бўлган қипчоқларни ҳам қирғин этиш тўғрисида фарман беради.

Бу ҳақда Абдулла Қодирий ўзининг 1926 йили нашрдан чиққан “Ўтган кунлар” деган асарининг 3–бўлимида [10], Отабек “…ўз отасини қипчоқ қирғинининг бош омилларидан деб қарор қўйған”лиги сабабли, эрталаб у билан чой ичмоқчи бўлган падари бузриквори саломига алик олмай, унга берган: “─ Йиртқичларнинг бу қирғиндан қандай муддаолари ҳосил бўларкин?”─ деган саволига, Юсуфбек ҳожи:

“─ Мақсадлари жуда очиқ, ─ …, ─ биттаси мингбоши бўлмоқчи, иккинчиси Нормуҳаммад ўрниға минмакчи, учинчиси яна бир шаҳарни ўзига қарам қилмоқчи. Хон эрса Мусулмонқулға бўлған адоватини қипчоқни қириб аламдан чиқмоқчи. Менга қолса ўртада шундан бошқа ҳеч гап йўқ, ўғлим. ─ деди ва бир оз тўхтаб давом этди: ─ Мен кўб умримни шу юртнинг тинчлиғи ва фуқаронинг осойиши учун сарф қилиб, ўзимга азобдан бошқа ҳеч бир қаноат ҳосил қилолмадим. Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб, ичкан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизға ақлим етмай қолди. Биз шу ҳолда кетадирган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядирған бўлсақ яқиндирки, ўрус истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйниға ўрус бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Ўз наслини ўз қўли билан кофир қўлиға тутқин қилиб топширқучи ─ биз кўр ва ақлсиз оталарға худонинг лаънати албатта тушар, ўғлим! Боболарнинг муқаддас гавдаси мадфун Туркистонимизни тўнғузхона қилишиға ҳозирланған биз итлар яратгучининг қаҳрига албатта йўлиқармиз! (Ажратди ─ Р.А.). Темур Кўрагон каби доҳийларнинг, Мирзо Бобур каби фотиҳларнинг, Форобий, Улуғбек ва Али Сино каби олимларнинг ўсиб-унган ва нашъу намо қилғанлари бир ўлкани ҳалокат чуқуриға қараб судрағучи албатта тангрининг қаҳриға сазовордир, ўғлим! Гуноҳсиз бечораларни бўғизлаб, болалар ятимхоналарини вайрон қилғучи золимлар — қуртлар ва қушлар, ердан ўсиб чиқған гиёҳлар қарғишиға нишонадир, ўғлим!..”, деб жавоб беради.

Изоҳ. Мен юқоридаги Отабекнинг отаси бўлмиш Юсуфбек ҳожининг сўзларини, биринчидан, бу китобнинг 1933 йилги нашрида «тўнғизхона» сўзи «оёқ ости» деб ўзгартирилганлиги учун [11]; иккинчидан эса, буни билмаган ёки билса ҳам ўзини атайин  билмасликка солган Юсуф Жума ўзининг “Миллатга мактублар туркумидан” деган мақоласида унинг мазмунини бузиб кўрсатганлиги учун ҳам, ажратиб кўрсатиб қўйдим.

Энди шоир Юсуф Жума ўзининг юқорида тилга олинган мақоласида “жасур Лашкарбоши” деб атаб, кўкларга кўтарган Алимқул ким эканлигини билиш учун, Тошкент 1845 йиллар атрофида Буҳоро хонлиги қўлига ўтганлиги тўғрисидаги воқиеалар устида тўхталиб ўтирмай, яна Қўқон хонлигидаги тарихий воқиеаларга қайтсак, тарихий манбалардан 1858 йили Ҳудоёрхондан ҳафа бўлган Маллабек, Қора–Сувга бориб қирғизлардан ёрдам сўраб, ўз уруғларининг сардорлари бўлмиш Хасанбой ва Олимбек–дадҳонинг ўз йигитлари  билан биргаликдаги қўллаб–қувватлашларига эришганлигини билиб олишимиз мумкин.  Улар ташкил қилган давлат тўнтариши натижасида Ҳудоёрхон ўз тахтидан маҳрум бўлиб, Қўқон хонлиги тахтини унинг тутинган оғаси Маллабек эгаллайди ва у мана шу давлатга 1858—1862 йиллар давомида ҳукмронлик қилади.

Қурмонжон–дадҳонинг эри бўлмиш Олимбек–дадҳо эса Маллахон Қўқон ҳони бўлган даврда чексиз ҳокимят ва таъсирга эга бўлган. Бироқ 1862 йили Олимбек–дадҳо, мулла Алимқул ва уларни қўллаб–қувватловчи қирғизлар Маллахонни ўлдириб, уни ўрнига тахтга Шералихоннинг невараси бўлмиш Шоҳмуродни ўтқазишади. Шу даврда Олимбек–дадҳо расман бош вазир лавозимини эгаллаб бутун Қўқон хонлигини бошқара бошлайди. Лекин у ҳам ўз душманлари томонидан ўша йилиёқ ўлдирилади.

Олимбек–дадҳо ўлдирилганидан сўнг 1863 йилнинг 9 (21) июнида қирғиз ва қипчоқлардан келиб чиққан мулла Алимқул Хасанбой ўғли ёрдамида Маллахоннинг вояга етмаган ўғли бўлмиш Султон Сайид Қўқон хони деб эълон қилинади ва хонликдаги хокимият унинг оталиғини олган ва ўша йилининг ўзида “Лашкарий–Амир” унвонига ҳам сазовор бўлган мулла Алимқулнинг қўлига ўтади.

Лекин Бухоро амири Музаффар Қўқон хони тахтига Ҳудоёрхонни қайта ўтиришини ва бу ишда унга кўмак беришни истар эди. Бироқ у ўзининг бу нийятига 1865 йил 9 (21) майда Алимқул генерал Черняевнинг ҳарбий отрядидан Тошкентни ҳимоя қилиш чоғида яраланиб ўша йилнинг 10 (22) майи куни вафот этгунига қадар, эриша олмаган.

Шу жойда ўша тарихий воқиеаларнинг гувоҳи бўлган тарихчи Мулла Нийоз Муҳаммад Ҳокандийнинг форс тилида ёзилган “Тарих─и Шахрухи” деган асарида у (Юсуф Жума “жасур Лашкарбоши” деб атаган) қирғиз Алимқул Хасанбой ўғли тўғрисида нималарни ёзганлигига муштарийлар эътиборини қаратишни лозим топдим [12-13]. Унинг китобида шундай дейилади:

“… Чимкент таслим бўлганлиги ва кофирлар (яъний руслар ─ Р.А.) Тошкентга юриш бошлаганликлари тўғрисида ҳабар келди. Бу ҳабар тўғрисида барча қирғиз ва қипчоқлар: “Мулла Алимқул, Чимкентда бўлган пайтида, ўзининг енгилтаклиги ва ақилсизлиги туфайли, қозоқларнинг энг йирик бийларидан бир бўлмиш Байзақни ўлдирган эди. Унинг бундай ахмақона қилғилиғи барча қозоқлар унинг душманларига ва кофирларнинг иттифоқчиларига айланишига; Чимкентни ҳам ишғол қилинишига ва улар (қозоқлар) кофирларларни Тошкентга юриш қилишга ундашларига ҳам олиб келган эди. Буларнинг ҳаммаси Алимқулнинг ёмон феъл–атвори туфайли содир бўлди; оҳир оқибатда у бизнинг ҳаммамизни нобуд қилади”, дер эдилар (Ажратиб кўрсатди ─ Р.А.). Улар ҳаммаси Алимқулдан қутилишни хохлар эдилар, бироқ кофирлар ғалаба қозанаётган ва мусульмонлар мағлубиятга учраб турган бир пайтда ички ғалаён кўзғаш биз учун бахтсизлик бўлади; бундай даврда биз унга эргашиб, бу бахтсизга итоат этишда давом этишимиз керак”, деган фикрга боришди. Шундай қилиб улар яна аскар тўпладилар ва Тошкентга қараб йўл олдилар.  Алимқул эса, ўзидан ҳавотирга тушиб, аскарларни кутиб ўтирмай ва кўнглида ғулғула ила бир нечта боҳодирлар ва замбараклар билан Тошкентга кириб борди. Бошқа лашкар бошлиқлари ва понғсотбошилар Тошкентга қараб бундан икки кун кейин йўлга чиқдилар.

Шундай қилиб, Алимқул, лашкар бошлиқларини кутиб ўтирмай йўлни уч кун ичида шошилинч равишда босиб ўтиб, ўзини озгина аскари билан, Тошкент қалъасидан ташқарида бўлган Мингўрикда тўхтади. Аскарлар ўтириб оғзиларига овқат олиб ҳам улгурмаслариданоқ жангга чақирувчи карнай–сурнай овозлари янгради. Ҳамма: “Бундай овоз нега янгради?” деб савол берди. Бундай саволга: “Шунинг учунки, кофирлар Шўртепага яқин жойда тўхтаганликлари учун, лашкарбоши аскарлар ўз отларига минишиб уларни йўлини тўсишлари ва уларга қарши зудлик билан жанга киришишларини ҳохлади”, деб жавоб бердилар. Лекин лашкар бошлиқлари: “Бу ерда мусулмон аскарларининг кичкина бир қисми ҳолоску; бундай шароитда жанга киришишдан наф йўқ“, дедилар. Бироқ Алимбек уларнинг бундай маслаҳатларини инобатга олмай, замбаракларни очиб, ўзи отга минди; беихтиёр ҳамма ўз отига миниб унинг ортидан юришга мажбур бўлди. Бир от ўтадиган довон ошилгач, у ўзининг барча мерганларига отдан тушиб олға юришни буюрди. Бироз йўл юришгач, улар Шўртепада тўпланган кофирларни кўрдилар ва шу заҳотиёқ замбараклардан уларга қарата ўқ уза бошладилар; кофирлар ҳам ўз замбаракларидан ўқ узишиб, жавоб қайтаришга ўтдилар… Ниҳоят, замбараклар жангги энг юқори даражага етди; кофирларнинг аҳволи эса ёмонлашди. Лекин қипчоқ ва қирғиз аскарларининг катта қисми ўзларининг понғсодбошилари билан жанг майдонига яқинлашмай, уни узоқдан кузатишар эди. Буни сезган Алимқул уларга Мулла Юнусжон деган ҳарбий бошлиқларидан бирини элчи қилиб йўллаб, ёрдамга чақирди. Бироқ қирғизлардан бўлмиш Пўлат исмли лашкар бошлиқларидан бири, элчига қўпол жавоб бериб, уни орқасига қайтарди. Шундай [1865 йил 9 (21) майида бўлган] бир ҳолатда Мулла Алимқулга ўқ тегиб…, у қаттиқ яраланди.

Шунинг учун ҳам Алимқул бошчилик қилган Қўқон хонлиги лашкарларининг кичик гуруҳи тўлиғича чекиниб, уни ва шахзода Султон Сайидхонни Тошкентга олиб қайтдилар. Уларни узоқдан кузатиб турган ва кофирлар билан бўлган жангда қатнашмаган бу лашкарларнинг қипчоқ ва қирғизлардан иборат катта қисми эса Тошкентга кирмай Чирчиқ дарёси бўйида тўхтаб, сўнгра, Қўқонга қайтиб кетдилар. Алимқул 1865 йили 10 (22) май куни, ўлимидан бироз олдин, ўзи раҳбарлик қилган Қўқон ҳонлиги лашкарларининг кичик груҳига шахзода Султон Сайидхонни тарк этмасликларини васият қилиб, агар улар шахзодани ташлаб кетсалар, бошқа халқлар отлари туёқлари остида қолиб, хор бўлишларини тушинтиргач, бу дунёдан кўз юмди ва уни Тошкентнинг Шайҳантҳур даҳасидаги қабристонлардан бирига дафн қилдилар. Шундан сўнг қўқон лашкарлари ҳар куни шахзоданинг олдига келиб, унинг ҳолидан ҳабар олиб турдилар. Лекин, агар улар Қўқонга қайтиш тўғрисида гап очсалар, тошкентликлар: агар сизлар кетсаларингиз кофирлар шахарни бир зумда босиб олишлари мумкин, деган гапларни айтишиб, уларни бу йўлидан қайтиришар эдилар. 

Бироқ Тошкентдаги Буҳоро амирлиги тарафдорлари амирга элчи жўнатишиб, ўз тобеликларини билдиришар эканлар, шахарни кофирлардан ҳимоя қилишни сўрайдилар. Лекин амир буни эвазига олдин унга шахзода Султон Сайидхонни жўнатишларини талаб қилиб, Тошкентга Искандарбек деган ўз амалдорларидан бирини жўнатади. У Тошкентга 1865 йил 10 (22) июн кечки пайт етиб келгач,шахзодани қўлга олиб, уни Бухорога юборади. Бундан ҳабар топган қўқон лашкарлари: “Эси йўқ тошкентликлар шахзодани қўлдан чиқариб, қўқонликларнинг кўнглини қолдирдилар; улар Тошкентни ҳам  кофирларга сотадилар”, деб улардан қаттиқ ранжишиб, тўлиғича Қўқонга қайтишган эдилар (Ажратди ─ Р.А.). Бундан ва Бухоро амири уларга ёрдам бера олмаслигидан ҳабар топган кофирлар, шахарга юриш қилишиб ва [1865 йил 15 (27) июнда] бошланган унча катта бўлмаган курашдан сўнг Тошкентга кириб келдилар…

Бундан ҳабар топган Буҳоро амири  Музаффар Қўқонни босиб олиб, унинг тахтига яна Ҳудоёрхонни ўтқазиб, ортига қайтади” [12-13].

Мулла Нийоз Муҳаммад Ҳокандийнинг “Тарих─и Шахрухи” деган асаридан келтирилган юқоридаги иқтибос сифатидаги қисқартирилган таржима матни, биринчидан, Озодлик Радиоси  ижтимоий тармоқлардан келтирган  қандайдир шахснинг 1865 йили генерал Черняевнинг ҳарбий отрядидан Тошкентни “асосан қўқонлик лашкарлар” ҳимоя қилганлиги тўғрисидаги фикрлари [2]  мутлақо асоссиз эканлигини кўрсатган бўлса; иккинчидан, Тошкентни ҳимоя қилиш чоғида унинг ҳимоячилари ва тинч ахолисидан қанчаси ҳалок бўлганлиги тўғрисида бирон бир маълумот топишни иложи бўлмади. Шунинг учун ҳам  Озодлик Радиосининг “Тошкентнинг руслар тарафидан босиб олинганига 150 йил тўлди” [1] деган сарловҳа остида ўз сайтида эълон қилинган мақоласида айтилган: “…Черняев бошлиқ босқинчилар Тошкент шаҳри истилоси кунлари 12 мингдан ортиқ бегуноҳ одам қонини дарё қилиб оқизган”, деган маълумоти, ўз исботини топмади десак, бу ҳам ҳато бўлмайди. Лекин бундай 12 мингга тенг рақам кейинги ─ 1866 йил давомида Россия Империясининг Бухоро амирлиги билан расман олиб борилган урушлари чоғида буҳороликлар сафида бўлган талофатлар сонига тенг [14].

Энди “Тошкентни олиш тўғрисида. Қирғиз хикояси”га [15] мурожат қиладиган бўлсак, унда қуйидаги (кутилмаган) гаплар ёзилганлигини ҳам билишимиз мумкин:

“Кўпчилик оломон Хўжа-қози, бош муфтий, хўжалар, муллалар ва олимларни кўчага чиқариб олдига солиб хайдади; базиларининг қўлларини орқаларига байладилар; саллаларини ахлатлар ичига ташладилар, шундай қилиб уларни бирин кетин хайдадилар. Кейин Хакимхўжа қози эшоннинг уйини одига боришиб, унга: “Қисқа ва лўндаси. Буҳорого жўна”, дедилар.

“Шошил, у ерда кўпчилик камбағағалларнинг шароитидан ҳабар бер! У ерга жўна, агар ўжарлик қилсанг, сени шу ердаёқ тинчитамиз!”.

… Ўша эски ўринга Черняев ўз аскарларини жойлаштирди. Черняев бу жойда тунар экан, кечаси Мулла Солибек оҳундан бир нарсаларни сўраш учун, унга чопор жўнатди.

Солибекка таъзимимни етказ! (Унга айт): агар ҳар куни жанг бўлса иккала томонга ҳам зиён етади. Охунга таъзим қил (Унга айт): шариатда ҳам, дин қоидаларида ҳам аёлларнинг қўлига таёқ тутқазиш йўқ. Биз бу ерга олти ойлик масофадан келганимиз учун, сен тутаётган иш оқилона ишми? Мени ўз шахаринга кирит: мендан сенинг сортларингга зиён етмайди; умуман ҳеч қандай; нафақат сортларга, балки қозоқларга ҳам”. Черняев чопорни шундай вадалар билан жўнатди.

Солибек элчи билан учрашиб, у ҳам ўз навбатида ҳат ёзди ва чопорга: “Буни Черняевга бер! – деб айтди:  Ва менда ҳам гап бор, ўз фикримни билдиришга рухсат бер. Агар: “менинг шахримга кир” десам, унда шахарга кириб шароитимиз ва жойимиз билан танишиб, сен бизга қийинчиликлар туғдирасан, куч ишлатиб еримизни тортиб оласан, катта солиқ соласан. Олдин ўз вадаларингни онт ичиб тасдиқла, қасамёд бер, акс ҳолда сен ўз сўзингдан қайтишинг мумкин”.

Солибек Черняевнинг ҳатига шундай талаб билан жавоб берди. Черняев унинг ҳатини ўқиб чиқиб, қасамёд қилди.

…”Мен халққа зиён етказмайман”, дер экан, Черняев қаттиқ қасамёд қилиб: “Агар кучсизни кучли билан тенглаштирсам, шоҳга ҳам, гадога ҳам бир ҳил муносабатда бўлсам мендан рози бўлсанмаи? Яна мендан нима учун ранжишинг мумкин? Айтайлик мен сизларга шариатни берганим билан, бироқ қозоқларда ярамас одатлар бор, ва агар оддий халқ улар билан бирлашса, унда сизларнинг халқларингиз бузилади ва сизларни адолат тарк этади. Биз эса ─  ёлғон гапирмайдиган ва Ҳудодан қайтмайдиган халқмиз; биз тарафдан алдов бўлмайди. Нега энди сизлар биздан умид қилсанггизлар бўлмас экан? Агар ўз қасамимга ҳиёнат қилсам, менга Ҳудонинг ўзи жазо берсин”.

Шундай сўзлар билан Черняев қасамёд қилган эди. Шундан сўнг Солибек охун катта ва кичик билан Черняев қаршисига чиқиб уни юксак ҳурмат ва эҳтиром билан шахарга киритди. У (Солибек охун) ҳар томонга жарчиларни жўнатиб: “Энди кимни даври? Черняев шахарни эгаллади Оқ подшо даври келди!”, деган жар солдирди. Хурсандчилик, карнай–сурнай ва ноғоралар ҳамда замбаракларнинг овози билан аралаишиб кетди”.

Тошкент Черняев қўлига ўтгач, у бошлиқ шахар маъмуриятининг дастурини у бир томондан ва шахар ваъкиллари бўлмиш оқсақоллар иккинчи томондан ўзбек тилида  4 нусхада, ҳар бир даҳа учун алоҳида имзоланиб, шахар бозоридаги ҳаммага кўринадиган жойга илиб қўйилган ва жарчилар томонида кўпчиликка жар солиб етказилган “Шартнома” аниқ қилиб ифодалаши мумкин.

Бу Шартномада шахар ахолиси илгари амал қилган мусулмон динининг (шариат) қонунларига амал қилишлари ва бу ҳужжат тузилгинига қадар амалда бўлган қуллик ва одам совдоси  сўзсиз ва узил–кесил бекор қилиниши қатъиян белгилаб қўйилган эди.

Тошкентдаги қуллик, одам савдоси ва қул бозорини йўқотишда Сайид Азим Муҳаммад ўғли деган савдогар жонбозлик кўрсатганлиги тўғрисида тарихий маълумотлар бор. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг А.Р.Беруний номли шарқшунослик институтида сақланаётган Муҳаммад Солиҳ қорининг “Тарихи жадидайи Тошканд” (“Тошкентнинг янги тарихи”), деган қўлёзмасида бу тўғрида жумладан шундай ёзувлар бор:

[Тошкентнинг генерал Черняев уни эгаллаб олганидан кейинги маъмурияти] “Вилоят зодогонларига, улар Ўрдадаги Калон ҳавузи олдида тўпланишлари тўғрисида ҳабар бердилар. Арбоблар, савдогарлар, қози–калонлар, уламолар ва бошқалар келишиб ҳавуз қирғоғига туришди. Шу пайт бу жойга Черняев келиб: Камбағал ёки бой бўлишидан қатъий назар ҳар–бир ҳовли ёки саройда, ғулом ёки мушта ва қул, улар сотиб олинган ёки меърос бўлиб ўтганидан қатьий назар, Петербург подшосига ҳузур бағишлаш учун, эгалари уларнинг ҳаммасини озодликка чиқарсин”, деб айтиб, уларга мулоҳаза учун икки соатлик муддат берди…

Тўпланганлар уч–беш кишилик гуруҳларга бўлиниб, эшитилган гапларни муҳокама қила бошладилар…

Шу пайт, Сайид Азим Муҳаммад ўғли исмли савдогарлар гуруҳидан бўлган уларнинг бири ўрнидан туриб уламоларнинг олдига келди. У қўлларини кўксига қўйиб, одоб билан:

Эй мусульмон динининг пешволари! Мен сизлардан бир масалани ечиб беришни сўрайман. Бу одамлар савдогар ва дўкандорлар бўлганликлари учун улар бундан давлатга қандай манфаат кўриши мумкин эканлигини тушинмайдилар. Менинг таклифим билан улар ўз қулларига озодлик тўғрисидаги рухсатни Тошкент шахри номидан бериб, уларни озод қилиб юбордиларки, бундай савдогорларнинг яхши номлари [тарихда] сақланиб қолажак. Мен ақилли иш қилибманми?”…

Уламолар ва фозиллар Сайид Азимни йиғилиш бўлаётган жойнинг бир бурчагига чақиришиб, унга бошқаларнинг эътиборини жалб қилмаган ҳолда: “Сенларга ахир бу вилоятнинг бузғунчилари бўлганликларинг кам эдими?”, дедилар…

…Бироқ, генерал Черняев берилган саволга жавобни эшитиш учун ташқарига чиққанида, улар савдогарларга бўлган ўз нафратларини яширишиб, бир овоздан шахар номидан барча қулларни озод қилишга рози эканликларини билдирдилар”…

Шу лахзадан эътиборан қуллик Тошкентда расман йўқ қилинди, озод қилинган қулларга эса яшаш учун ўша даврдаги шахар чегарасининг ташқарисидан (хозирги Қорақамиш атрофидан) ер ажратиб берилган…

Тошкент таслим бўлгач Черняев отряди шахарнинг илгари Қўқон хонлигининг лашкарлари турган биноларга жойшлашдилар. Унинг зобитлар (офицерлар) таркиби эса шахарни ташлаб чиқиб кетган уйғурлар маҳалласидаги бўш уйларга жойлашди. Черняевнинг ўзи ва унинг штаби аъзолари қалъа марказидаги Ўрданинг омон қолган бинолардан бирига жойлашди.

Черняев отрядидан Тошкентни ишғол қилиш чоғида ҳалок бўлган, бир манбада 25 нафар, бошқа бир манбада 123 нафар [14] деб кўрсатилган лашкарлар, бродарлар қабрига (братская могилага) дафн этилган. Кейинчалик бу қабристонга кичик ибодатхона (часовня) қурилган бўлиб, унда хар йили 15 (27) июнда герал–губенатор ва россия хокимиятининг бошқа вакиллари иштирокида мотам маросими (панихида) ўтказилиб, бу хотира замбараклардан ўқ узиш орқали нишонланиб, яъкун топар эди.

Шу жойда Озодлик Радиосида кўтарилган:

Нега Тошкентни эгаллашда халок бўлган Черняев ҳарбий отрядининг 64 нафардан иборат аъзолари ҳотирасини абадийлаштириш мақсадида уларнинг биродарлик қабри жойлашган ерга кичик ибодатхона (часовня) қурилган бир шароитда, шахар ҳимоячиларининг номлари абадийлаштирилмаган ва уларнинг қабирларини зиёрат қилиш ўрнига, улар мутлақо қаровсиз қолдирилган ва унитиб юборилган?

─ деган саволга жавоб бериш ўринли бўлса керак.

Озодлик Радиосида кўтарилган бу саволларга шахсан мен: ─ Бундай ҳолатнинг сабаби халқнинг ўша даврдаги яшаш тарзи, одати ва диний анъаналар билан боғлиқ, деб жавоб берган бўлар эдим. Чунки Тошкентнинг ўша даврдаги хўжалардан ташкил топган дин пешволари Қуръони каримнинг 9–сураси 84–оятида Аллоҳнинг: “Улардан биронтаси ўлса, зинхор унинг (жаноза)  намозини ўқиманг ва қабри устига ҳам бориб турманг!” ─  деган сўзлар борлиги [16] ва Муҳаммад с.а.в. ўз вақтида қабрларни зиёрат қилишни тақиқлаганлигини [17]; Абу Довуд келтирган ҳадисларда эса Муҳаммад с.а.в. қабрнинг бош томонига белги сифатида фақатгина тош қўйиш мумкинлигина таъкидлар экан, буни пайғамбаримиз ўз акаси қабрига тош қўйиб, намуна сифатида кўрсатган эканликларини яхши билишган. Шунинг учун ҳам  улар 1865 йил 15-16 (27-28) июн кунлари Тошкент шахрини генерал Черняев отрядидан ҳимоя қилиб халок бўлган Буҳоро амирлигининг тарафдорларидан иборат зодогонлар, муллалар ва хўжалар томонида жалб қилинган оддий мусулмонларнинг қабрларини зиёрат қилишни, тақиқлаганлар…

Бу фикирларга мусулмончиликнинг ҳар ҳил оқимларга қарашли вакиллари: – Ҳадисларда айтилишича Муҳаммад с.а.в. ўз тақиқини кейинчалик бекор қилган экан, ─ деган фикр билдиришлари ҳам мумкин. Лекин мен бундай дин пешволарига Саудия Арабистони қироли 2014 йили ислом динининг энг юқори илмий даражасига эга бўлган олимларининг таклифлари билан ҳаттоки пайғамбармиз Муҳаммад с.а.в.нинг Мадинада бўлган Масжид ан-Набавидаги қабрини бузиб  ташлаб, унинг жасадини ҳеч ким билмаслиги шарт бўлган махфий қабрга кўмиш тўғрисида қарор қабул қилиб, бу ишни бошқа мазҳаб ва оқим мусульмонлари нотўғри қабул қилиб, уларнинг норозилигига йўл қўймаслик учунгина, кечиктириб турганликларига қаратмоқчиман [18–19].

Бундай фикирни ўша, бундан 150 йил илгари, Тошкет даҳаларининг ҳокимлари ва бошқа намоёндалари, кўпинча араб миллатига мансуб хўжалардан иборат бўлган даврларда, шахарни Черняев отрядидан ҳимоя қилиб ҳалок бўлган шахар ахолисининг қабрларини, масалан, Буҳоро ёки Қўқондан келиб зиёрат қилиш, Росулуллоҳ с.а.в.нинг қабрларини зиёрат қилиш учун ўша жойлардан Мадинага сафар қилиш каби – бидъат ҳисобланишини ҳамма яхши билган. Чунки қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилиш Росулуллоҳ с.а.в.нинг қабрлари бўладими, ёки у кишидан бошқа авлиёлар, солиҳлар ва қариндошларнинг қабрлари бўладими, жоиз эмас дейилади. Бунга эса Росулуллоҳ с.а.в.нинг мана бу: «Учта масжиддан бошқа ерга сафар қилинмайди: (Маккадаги) Масжид ал-Ҳарам, менинг (Мадинадаги) мана шу Масжидим ва (Қуддусдаги) Масжид ал-Ақсо», деган сўзлари далил бўлиб ҳизмат қилади [20].

Демак, бу далиллар, нафақат тарихий масалаларда, балки диний масалаларда ҳам ўта саводсиз бўлган, лекин Озодлик Радиосининг 2015 йилнинг 16 июнидаги “Ўзбекларнинг мусулмончилиги демагогиядан бошқа нарса эмас” деган эшиттиришида маҳмадоначилик қилиб ўзбек халқи ва миллатини ҳамда давлатини ҳақорат қилган Анвар Назировнинг бу масалалардаги барча фикрлари мутлақо асоссиз эканлигини тўлиқ исботлайди. Анвар Назиров Черняв отряди аъзоларидан бўлган рус аскарларига қўйилган ёдгорликка ҳавас қилиб, ўша даврдаги Тошкент ҳимоячилари ва ундан кейинги авлодларнинг таниқли ваъкилларига “…ёдгорлик, хайкал йўқ” эканлиги тўғрисидаги даъволари, у мусулмонлар билан насронийлар урф–одаларининг ҳам мутлақо фарқига бормаслигини яққол кўрсатади.

Шунинг учун ҳам жаҳондаги машхур радиолардан бири бўлган “Озод Европа” радиосининг ўзбек хизмати Анвар Назировга ўхшаган чаласовод кимсаларнинг суҳбатини олиб, бундай нотайинларнинг ўзбек миллатини ҳақорат қилишдан иборат сўзларини бутун дунёга ахборат сифатида тарқатишини ─ бу нафақат шармандалик, балки бу, улар Ўзбекистонга қарши олиб бораётган ахборот уришининг кўринишларидир бири ҳолос деб баҳо бериш, жуда ҳам ўринли бўлади…

Энди:

Бундан 150 йил олдин Тошкентни эгаллаб олган ҳарбий отряд бошлиғи генерал Черняев тўғрисидаги маълумотларга ҳам қисача бир назар

ташласак, бу ҳам бизнинг ўша даврдаги тарихий воқиеаларни тўғри тушиниб олишимизга ёрдам беради деган фикрдаман.

Чунки тарихий манбаларнинг тахлилидан XIX асрнинг иккинчи ярми бўлган ўша даврларда ҳам ўзбек давлатлари бўлмиш Буҳоро амирлиги, Ҳива ва Қўқон хонликлари ўзларининг ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий ривожланишида Ўрта аср давлатлари даражасида қолиб кетиб, уларнинг ахолиси феодал–қулдорлик тузимида яшаётган бўлганлиги учун, 1861 йили крепостной тузимни бекор қилиб, капиталистик тузим ўрнатиш орқали ривожланиш йўлига ўтиб, улар билан қиёслаб бўлмайдиган даражада ривожланиб кетган Россия Империяси фуқорилигига ўтишни нафақат Дашти қипчоқ кўчманчиларидан иборат қирғиз–қайсақлар (қозоқлар) ва қора–қирғизлар, балки Ўрта Осиёнинг, масалан Тошкентга ўхшаган шахарлари аҳолиси ҳам орзу қилган ва бунга эришишга интилган, десак ─ бу  фикир ҳам ҳато бўлмайди [21]. Ваҳоланки ҳудди шундай сабабларга кўра ҳам 1865 йилнинг 15–17 (27–29) июн кунлари Черняев ўз ҳарбий отряди билан Тошкентни эгаллаб олганлиги тўғрисидаги юқорида қисқача ҳикоя қилинган ҳамда бошқа маълумотлардан унга тошкент ахолиси ичидан Россия Империяси тарафдорлари бўлган илғор зодагонлар, савдогар ва дўкондорлар ёрдам берганликларини билишимиз мумкин.

Генерал Черняевга ўхшаган Россия Империяси ҳарбийлари бу ўлкаларга кўз тикишларининг асосий сабаларидан бири эса Буҳоро амирлиги, Ҳива ва Қўқон хонликлари, шу жумладан Тошкент шахрида, асирга олинган минглаб руслар ҳақиқий қулларга айлантирилиб, уларнинг савдоси кучайганлиги учун, ўз ватандошлари бўлган бундай одамларни озод қилишни улар ўзлари учун шарафли иш ва бурч деб билганликларидадир, дейилса – бу ҳам жуда тўғри бўлади. Ҳудди шунинг учун ҳам Черняев отряди Тошкентни эгаллаб олганидан кейин у ва шахарнинг нуфузли оқсоқллари ўртасида тузилган Шартномининг асосий талабларидан бири барча қулларни зудлик билан озод қилиш тўғрисида бўлган…

Чунки ўша пайтдаги  Россия Императори, унинг ҳукумати ва ҳарбий раҳбарияти на Қўқон хонлигини ва на Тошкент шахрини босиб олишни режалаштирмаган эди. Генерал Черняев эса Қўқон хонлигига қарашли Тошкентни ҳимоя қилиши керак бўлган бу давлатнинг лашкарлари 1865 йил 10 (22) июнда шахзода Султон Сайидхонни Буҳоро амирининг топшириғи билан қўлга олишиб, уни Буҳорога жўнатиб юборишганлигидан норози бўлиб, Қўқонга қайтиб кетганликлари ва бундай ҳолатдан фойдаланиб Буҳоро амирлиги бу шахарни босиб олмоқчи бўлганлигини (шахардаги Россия тарафдорлари орқали) эшитиб қолиб, бунга йўл қўймаслик учун уни ўз ташаббуси ёки ўзбошимчалик йўли билан, эгаллаб олган.

Бироқ Россия Империясининг ҳукумати Тошкентни босиб олинишини мақулламаган. Бу давлатнинг ҳарбий вазири Д.А.Милютин эса генерал Черняевнинг ўзбошимчалигидан қаттиқ норози бўлиб, уни ҳаттоки Россия Императори Александр II орден билан тақдирлаган бўлишига қарамай, жазоламоқчи бўлган. Шунинг учун ҳам 1865 йили сентябр ойида бундай ҳатони тўғрилаш учун Россия Империяси ҳукуматининг топшириғига асосан давлат мустақиллигига эга бўлган Тошкент хонлигини тузиб, унинг ҳукмдорини шахарнинг нуфузли шахслари ичидан танлаб олиб сайлашни ташкил қилиш мақсадида Тошкент шахрига Оренбург генерал-губернатори Н.А.Крыжановский келган.

Бироқ, унга қадар Тошкент шахрида мустақил давлат тузишни эмас, балки Россия Империяси таркибига киришни орзу қиладиган ахоли сони кўпчиликни ташкил қилишидан ҳабардор бўлган генерал Черняев Тошкент хонлиги тўғрисидаги ўз фикрини ўзгартириб, Оренбург генерал-губернатори Н.А.Крыжановскийнинг таклифига қарши чиққан ҳолда, Тошкентни Россия империяси таркибига қўшиб олиш таклифини берган бўлса, 1865 йилнинг 18 сентябрида бу шахарнинг нуфузли кишилари ахолининг Тошкент шахрини Россия Империясига қўшиб олинишини Оқ  подшодан илтимос қилувчи мурожаат билан чиқишган. Лекин Тошкент, Россия Империясига генерал Черняев ўз лавозимидан четлатилган 1866 йилигина расман қўшиб олинган ва унда, эски шахардан фарқли ўлароқ, алоҳида бош режага эга бўлган янги шахар қурилиши бошлаб юборилган бўлиб [22], Тошкент айнан  “рус мустамлакачилари” томонидан аста секин замонавий ва йирик шахарга айлантирилган.

Бундай фикр ва мулоҳазалардан: бундан 150 йил олдин Россия Империяси Тошкентни истило қилмаган, балки уни генерал Черняев мустабид Қўқон хонлиги ва Буҳоро амирлиги истибдодидан, бу шахарда мавжуд бўлган рус миллатига мансуб минглаб қулларни эса, тошкентликлар зулмидан озод қилиш учун, эгаллаб олган эди, деган ҳулоса чиқариш ҳам мумкин…

Бундай ишнинг бошида эса Тошкентдаги қулдорлик ва одам савдосини тугатишда жонбозлик кўрсатган Сайид Азимбой Муҳаммад ўғли ва Солиҳбек Охунга ўхшаган тошкентлик илғор савдогор ва зодогонлар турган бўлиши ҳам аниқ. Акс холда, биринчидан, Россияга савдо ишлари билан бориб ва унда ташкил этилган йирик ярмаркаларда қатнашиб юриб, рус тилини ҳам яхши ўрганган ва бу давлатга ─ Қўқон ва Ҳива хонликлари ҳамда Буҳора амирлигини, унинг йирик шахарларига эса ─ Тошкент, Қўқон, Буҳоро ва бошқа йирик шаҳарларни солиштириб кўриб, ўша даврда Ўрта Осиёда мавжуд бўлган бу ўзбек давлатлари ва шахарлари, улардан тенглаштириб бўлмас даражада орқада қолиб кетганлигини биладиган Сайид Азимбой Муҳаммад ўғли Санкт–Петербург шахрига ташриф буюрганида, уни шахсан Россия Императори Александр II қабул қилмаган; унга авлоддан–авлодга ўтувчи “фахрий фуқоро” деган унвон берилмаган; иккинчидан эса, генерал Черняев Тошкентни эгаллаб олганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, яъний 1866 йилининг июл ойида ўз ишдан четлатилиб, унинг ўрнига генерал Д.И.Романовский тайинланмаган; Черняев нинг ўзи эса нафақат ишидан четлаштирилган, балки истеъфога ҳам чиқарилмаган бўлар эди…

Энди Озодлик Радиосининг 2015 йилнинг 19 июнида эълон қилинган “OzodlikOnline: Яқин тарихни эслаш нега бугун кўпчиликка ëқмай қолди?” [23], деган мавзудаги баҳс ва мунозарали эшиттириши ҳамда бу радионинг сайтида эълон қилинган унинг қисқача матнини ўқиб ва тегишли аудиофайлни эшитиб кўргач, бу эшиттириш меҳмонлари ва тингловчилари ҳамда сайтда изоҳ қолдирганларга қарата:

Яқин тарихни эслаш ва уни ёқтириш ҳамда бу масалалар тўғрисида фикр билдириш учун – бундай тарих тўғрисида қуруқ сафсата сотмай, аввало уни ўрганиш ва билиш керакки, бу иш Ўзбекистонда ҳеч кимни таҳликага солиши мумкин эмас

эканлигини тушинтириб қўйишни ҳам лозим топдим.

Чунки бу эшиттиришда муҳокама учун матни Озодлик Радиосининг сайтида эълон қилинган иккита тезис олға сурилар экан, уларнинг биринчисида: “Бундан роппа-роса 150 йил олдин – 16 июнь куни чор армияси маҳаллий халқларни қирғинбарот қилиш эвазига Тошкентни босиб олди” дейилган бўлса, иккинчисида: “Бундан роппа-роса 25 йил олдин – 20 июнь куни СССР таркибидаги Ўзбекистон республикаси Олий Мажлисининг бир гуруҳ депутатлари Ўзбекистон мустақиллик декларациясини парламентга тақдим этди ва бу декларация советпарастлар қаршилигига қарамай¸ қабул қилинди” дейилган, тарихий ҳақиқатдан анча йироқ ғоялар олға сурилган. Шу билан бир қаторда бу сайтда:

2015 йилнинг июнь ойида кенг ўзбек жамоатчилиги томонидан хотирланиб¸ муҳокама этилиши лозим бўлган бу саналар ҳам мамлакат ичкариси¸ ҳам ташқарисида хотирланмади.

Бу саналар орасида яна қанча-қанча саналар бор ва улар ҳам на жамоатчиликнинг кундалик хотираси ва на алоҳида олинган саналар рўйхатида тилга олинмайди”, деган ва бошқа “танқидий” фикирлар ҳам билдирилган.

Мени Озодлик Радиосининг мухбири саволларига яна тарихни ўрганмаган ва яхши билмайдиган, шунинг учун ҳам уни сохталаштиришга мойил бўлган, муҳожирликда АҚШда яшаётган собиқ Ўзбекистон ССР халқ депутати Жохонгир Маматов ва Норвегияда яшаётган “Эрк” партияси Марказий Кенгашининг аъзоси, педагогика фанлари номзоди Абдулла Абдураззоқовнинг жавоблари жуда ҳам таажжубга солди.

Лекин мен бу мақолада уларнинг аллақачон сийқаси чиқиб кетган фикирларини тўлиқ изоҳлаб ўтирмасдан, фақатгина Абдулла Абдураззоқов, ўзини ақилли одам қилиб кўрсатиш учун Чингиз Айтматов “манқурт” деган сўзни «И дольше века длится день» деган рўманида туркий тиллар асосида ўзи яратганлиги тўғрисидаги фикирларга қарши чиқиб, бу сўзни гўёки у Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг асарларида учратганлиги тўғрисидаги гаплари мутлақо асоссиз эканлигинигина кўрсатиб ўтмоқчиман ҳолос.

Чунки араб миллатига мансуб бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзининг «Таърих ва жуғрофия» деган китобида “манқурт” деган сўзни эмас, балки ундан тамоман фарқ қилувчи, кирил алифбосига айлантирилганда ҳато ҳолда “мақруқ” деб ёзилиб қолиб, аслида, Ўзбек тилининг изоҳли луғатларидаги арабизм бўлган “макруҳ” деган сўзнинг маъносига тўғри келувчи, ўзбек тилига таржима қилинганда “жирканч” ва “ҳаром” деган сўзлар маъносини англатадиган арабча مكروه (макаруҳов) деган сўзни ишлатган. Шунинг учун ҳам унинг кирилчага айлантирилган «Таърих ва жуғрофия» деган китобида, унинг тахрирчилари “макруҳ” деган сўзни: “Қабиласининг исмини ва етти отасининг отларини билмай турғонларни Қул ─ мақруқ дейдилар” деган гап таркибида ҳато ёзиб кетганлар, деган фикрдаман. Шунинг учун ҳам Абдулла Абдураззоқовнинг ўзбек зиёлиларини манқуртларга ўхшатиб қилган ҳақоратини, бу ҳақорат фақат унинг ўзига ўхшаган кимсаларгагина таъллуқли деб ҳисобласак ─ бу жуда тўғри бўлади…

Озодлик Радиоси мухбирининг саволлари ва тингловчиларнинг сўзлари ҳамда изоҳларида кўтарилган, лекин Тошкентни бундан 150 йил олдин Черняев отряди эгаллаб олганлиги масаласида юқорида баён этилган фикр ва мулоҳазаларимда айтилмаган ёки унча эътибор берилмаган тарихий воқиеалар устида қисқача тўхталиб ўтишдан олдин, иккинчи тезисда кўтарилган масалага мен ўзимнинг, биринчи бор рус тилида, Россиянинг ИА REX ахборот агентлиги томонидан 2011 йилнинг 31 августида эълон қилиниб, кейинчалик СНГ мамлакатларининг, шу жумладан Ўзбекистоннинг ҳам, интернет–нашрларида эълон қилинган “Ислом Каримов — ўзбек давлатининг асосчиси” деган мақоламни тўлиғича бағишлаган эканлигимга муштарийлар эътиборини қаратар эканман, унинг мазмунини бу ерда такрорлаб ўтирмаслик учун, ўша мақоламнинг ўзбек тилига ўзим таржима қилган матнини яхшилаб ўқиб чиқишни уларга тавсия қиламан [24].

Озодлик Радиоси мухбирининг эшиттиришда ўртага ташлаган: “Нима учун ўзбекистонликлар … бугун Ўзбекистон деб аталаётган аммо умумиятла ўша қадим Туркистоннинг 150 йиллик тарихини эслашмаяпти?” ─ деган саволининг мазмуни эса, мутлақо нотўғри бўлди. Чунки иносоният тарихда ҳеч қачон Туркистон деган давлат бўлмаган.

Бундан 150 йил олдин, яъний 1865 йилнинг 15 (27) июнида эса Россия Империясининг генерали Черняев бошлиқ ҳарбий отряд Туркистон деган давлатни эмас, балки Қўқон хонлигига қараган ва Буҳоро амирлиги ҳам ўзига қарашли эканлигини даъво қилган Тошкент шахрини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган эди. Россия Империяси эса Дашти қипчоқда истиқомат қилиб, Қўқон хонлигидан норози бўлганликлари учун, унинг фуқоролигига ўтиб кетган қирғиз–қайсақ ва қора–қирғизлар истиқомат қилган, бу ўзбек хонлигига қарашли ҳудудларни эгаллаб олгач, ҳудди ана ўша ҳудудларни Туркистон ўлкаси (Туркестанский край) деб атаган. Ва бу ўлка олдин, яъний 1865 йили Россия Империясининг Туркистон вилояти тузилган пайтда,  шундай ном билан аталиб, Оренбург генерал-губернаторлиги  таркибига кирган бўлиб у, кейинчалик,  1867 йилнинг 11 (23) июлидан эътиборан Туркистон генерал-губер­наторлигига айлантирилган. Ҳудда ана ўша генерал–губернаторлиги ҳудудида Россиядаги Феврал Буржуа Революциясидан кейинги  1917 йилнинг 27 ноябридан 1918 йилнинг 22 февралигача мавжуд бўлиб, пойтахти Қўқон шахрида жойлашган, ҳукуматига эса қозоқлардан бўлмиш Мухамеджан Тинишпаев ва Мустафо Чокаев раҳбар бўлган, Туркистон Автономияси; 1918 йилнинг 30 апрелидан 1924 йилнинг 27 октябрига қадар мавжуд бўлиб, пойтахти Тошкентда бўлган Туркистон АССРдек сиёсий тузилмаларгина фаолият кўрсатган ҳолос…

Шунинг учун ҳам муштарийларга (ўқувчиларга) Туркистон масаласида мен нима учун бундай кескин фикр билдираётганлигимни яхши англашлари учун, аввал ўзбекистонлик туркпарастларга тушунтириш учун 2014 йил 26 февралда эълон қилинган “Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади?”  [25], деган; кейин эса чет элга қочиб кетиб, ўзларини “ўзбек муҳолифатчилари” деб билувчи тарих соҳтакорларидан Муҳаммад Солиҳнинг “Манқуртлик мафкурасига жавоб” деб сарловҳа қўйилган ва унинг укаси Мақсуд Бекжоннинг “Турклигимизни англаб етайлик…”, деб сарловҳа қўйилиб, “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” (ЎХҲ) деб аталадиган сайтда эълон қилинган ва фашистик ғоялар билан суғорилган ҳамда  “ТУРКИЙЗАБОНЛАР” КИМ?”, деган сарловҳа остида “Дунё ўзбеклари” деб аталувчи интернет–газетада ҳам 2014 йилнинг 14 ноябрида эълон қилинган мақолаларининг таҳлили ва бу мақолалар муаллифларининг миллатимиз ўзбек эмас, балки турк, ватанимз эса Ўзбекистон эмас ─ Туркистон эканлиги тўғрисидаги фикр ва ғоялари ҳато эканлигини исботлашга бағишланиб, 2014 йилнинг 20 ноябрида “Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир” [26], деган сарловҳа остида эълон қилинган менинг мақолаларимни ва уларнинг адабиётлари рўйхатида акс эттирилиб, менинг ўзбеклар ва ўзбек давлатлари келиб чиқиши тарихига бағишланган янги назарияларимни ўз ичига олган бошқа мақолаларимни ўқиб чиқишларини тавсия қиламан.

Ушбу мақолани эса Озодлик Радиоси мухбирининг, тахминан: “Тарихни ўрганиб Россия Империясининг (масалан, бундан 150 йил олдинги ўзбек давлатларига нисбатан) босқинчилик, истилочилик сиёсатини билиш, Россия Федерацияси билан замонавий Ўзбекистон ўртасида бўлган муносабатларга салбий таъсир кўрсата оладими?” ─ деган саволига жавоб бериш билан якунламоқчиман.

Чунки бу саволга Озодлик Радиосининг мухбири ҳам, унинг тингловчилари ҳам, эшиттириш меҳмонларидан ва муҳокамада қатнашган муҳлислари томонидан ҳам тушинарли жавоб олишга эриша олмади. Мен эса бу саволга, гарчанд ўзимнинг ўзбеклар ва ўзбек далатларининг келиб чиқиши тарихига бағишланган янги назариямга асосланган ҳолда рус тилида ёзилиб, МДҲ мамлакатлари ва бошқа давлатларга қарашли кўплаб интернет ва баъзи бир босма нашрларда ҳам эълон қилиниб, кенг муҳокама қилинган “Узбекистан должен вступить в НАТО и предъявить территориальные и иные претензии к некоторым странам СНГ” [27] деган мақоламда қарайиб тўлиқ жавоб берган бўлсамда, бу жойда бериладиган жавоб шоир Юсуф Жуманинг “Аслида Россия босқини 1712 йилда бошланган” эди, деган гапи мутлақо ёлғон, унинг ўзи эса тарихий масалаларда мутлақо саводсиз эканлигини исботлаб беришга ҳам ҳизмат қилиши билан боғлиқ.

Чунки Юсуф Жуманинг мақоласи ва Озодлик Радиоси орқали кўтарилиб, Тошкентни бундан 150 йил олдин Черняев отряди эгаллаб олиши билан боғлиқ масала, 1721 йилнинг 22 октябрида (онаси томонидан ўзбекларга мансуб бўлган) Буюк Пётр томонида асос солиниб 1917 йил 1 (14) сентябрга қадар мавжуд бўлган Россия Империясига таълуқли.

Демак, 1917 йилнинг феврал ойидаги Феврал Буржуа Революцияси натижасида Россиянинг императори Николай II ўша йилнинг 2 (15) мартида ўз укаси Михаил Александрович фойдасига тахтидан воз кечганлиги, у эса тахтни эгаллашни истамаганлиги натижасида бархам топиб, бу мамлактдаги ҳокимият Муваққат ҳукумат қўлига ўтиб, уни ўрнига 1917 йилнинг 1 (14) сентябрида, бу ҳукуматнинг раиси А.Керенский Россия Демократик Республикаси таъсис этилганлигини эълон қилиши; бу Муваққат ҳукумат эса ўша йилнинг ўзида бўлиб ўтган Октябр Совет Социалистик Революцияси натижасида ағдариб ташланиб, ҳокимият тепасига Ленин бошлиқ большевиклар келиши натижасида кейинчалик, яъний 1922 йилнинг 30 декабрида Совет Иттифоқи (СССР) тузилиб, 1924 йилнинг 27 октябрида Ўзбекистон унинг таркибидаги иттифоқдош республика сифатида тузилганлиги ва ўзининг давлат мустақиллигига 1991 йилнинг 31 августида эришганлигини, ҳисобга олсак:

1. Юсуф Жуманинг Туркистон тўғрисидаги: “Аслида Россия босқини 1712 йилда бошланган” эди деган гапини, у кўрсатган 1712 йили Россия Империяси ҳали мутлақо мавжуд бўлмаганлиги учун, тарих соҳасидаги мутлақо саводсиз одамнинг асоссиз ва шунинг учун ҳам ғирт ёлғон гапи, дебгини баҳолаш мумкин;

2. Қўқон хонлигига қараган ва ўша пайтларда жуда ҳам қолоқ даражада бўлган Тошкент, Россия Империяси таркибига 1866 йили киритилган бўлсада, у кейинчалик Ўзбекистон ССР ва у ўзининг давлат мустақиллигига эришиб 1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон Республикаси деб қайта номланганидан сўнг ҳам ─ бу янги давлатнинг замонавий йирик шахар сифатидаги расмий пойтахти бўлиб қолганлиги муносабати билан. Ва бу шахарнинг ривожланишига ўз вақтида Россия Империаси ҳам ўзнинг салмоқли ҳиссасини қўшганлигини эътиборга олсак, Тошкентни 1865 йили генерал Черняев отряди эгаллаб олиши натижасида унга етказилган зиён ёки зарарларнинг бундай масалаларни кўриб чиқиб ҳал қилинишини назарда тутадиган ва 1983 йили Венада қабул қилинган халқаро ҳуқуқ нормалари [28] нуқтаи назаридан ўзини Россия Империасининг ҳам вориси деб билувчи Россия Федерациясига нисбатан Ўзбекистон Республикаси даъво қилиши мумкин бўлган мутлақо ҳеч қандай аҳамияти қолмаган. Шунинг учун ҳам ўша даврдаги тарихий воқиеаларни Ўзбекистон фуқоролари халқаро ёки маҳаллий Оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Озодлик Радиосида кўтариши, Россия Федерацияси билан ҳозирча 2005 йилнинг 14 ноябрида имзоланиб, белгиланган тартибда ратификация қилинган иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги келишувга эга бўлган [29] Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ижтимоий–сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларни бузиши ёки томонларга бошқа тарзда салби таъсир этиши, мутлақо мумкин эмас.

Манба ва адабиётлар

1. Юсуф Жума. Миллатга мактублар туркумидан (http://dunyouzbeklari.com/archives/104028).

2. Озодлик Радиоси. 29.05.2015 йил: “Тошкентнинг руслар тарафидан босиб олинганига 150 йил тўлди” (http://www.ozodlik.org/content/transcript/27043415.html).

3. Озодлик Радиоси. 16.06.2015 йил: “Ўзбекларнинг мусулмончилиги демагогиядан бошқа нарса эмас” (http://www.ozodlik.org/content/article/27075426.html).

4. ПОЕЗДКА ПОСПЕЛОВА И БУРНАШЕВА В ТАШКЕНТ В 1800 г. (http://www.vostlit.info/Texts/Dokumenty/M.Asien/XIX/1800-1820/Pospelov_Burnasev/text2.htm).

5. Сказанию о Ташкенте. Вставка в сочинении Мухаммеда Салиха Кори Ташкенди (http://www.vostlit.info/Texts/Dokumenty/M.Asien/XVIII/1780-1800/Taskent/text.htm).

6. Нурмухаммед Алимов. «Сказка» ташкентского сарта Нурмухаммеда Алимова о казахских ханах, городах Ташкенте, Туркестане и о прочих достопримечательностях этих мест от 15 марта 1735 г. (http://www.vostlit.info/Texts/Dokumenty/M.Asien/XVIII/1720-1740/Alimov_N/text.htm).

7. № 244. АВПР, ф. 111/1. Ташкентские дела, 1797, № 6, л. 1-2. Перевод XVIII в. (http://www.vostlit.info/Texts/Dokumenty/China/XVII/1600-1620/Mezd_otn_centr_azii/241-260/244.htm).

8. Установление правления Кокандского ханства [над Ташкентом] (http://uzcapital.uz/ocherk-envera-xurshuta/ustanovlenie-pravleniya-kokandskogo-xanstva/).

9.  Абдулла Қодирий. Ўтган кунлар (1–бўлим). (http://kutubxona.com/Abdulla_Qodiriy._O%CA%BBtkan_kunlar_(I-_bo%CA%BBlim)_/_Kiril) .

10. Абдулла Қодирий. Ўтган кунлар (3–бўлим). (http://kutubxona.com/Abdulla_Qodiriy._O%CA%BBtkan_kunlar_(III-_bo%CA%BBlim)_/_Kiril).

11. Норматов У. ТАФАККУР ЁҒДУСИ (Адабий-танқидий эсселар). ─ Тошкент: «Янги аср авлоди», 2005 (http://normatov31.narod.ru/kitob/tyo.html).

12. Мулла Нийаз─Муҳаммад Ҳоканди. Тарих─Шахрухи (http://www.vostlit.info/Texts/rus4/Hokandi/text3.phtml?id=10316).

13. Мулла Нийаз─Муҳаммад Ҳоканди. Тарих─Шахрухи. Туземец о русском завоевании (http://www.drevlit.ru/texts/h/hokandi_text2.php).

14. Волков С.В. Российская империя. Краткая история (http://genrogge.ru/istoria_rossiyskoy_imperii/istoria_rossiyskoy_imperii-10.htm).

15. Прошлое Казахстана в исторических материалах. 1936 г. Киргизский разсказ.

О взятии Ташкента (отрывок) (http://bibliotekar.kz/proshloe-kazahstana-v-istoricheskih-mate/kirgizskii-razskaz-o-vzjatii-tashkenta-o.html).

16. Қурони карим. Ўзбек тилида. Изоҳли таржима. Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур. ─ Тошкент: “Шарқ” нашрёти, 1992, 128-бет.

17. Коран и хадисы о посещении могил (http://tashlar.narod.ru/text/koran-hadis.htm).

18. Зачем саудовский король разрушает святыни Мекки (http://slon.ru/world/buldozerom_po_islamskim_drevnostyam-933387.xhtml).

19. Саудовцы хотят переместить могилу Пророка Мухаммада (http://islam-today.ru/novosti/2014/09/03/saudovcy-hotat-peremestit-mogilu-proroka-muhammada-s-a-v/)

20. «Салафийлик – мазҳаб эмас» китобига танқидлар. 39-танқид

(http://tavhid.com/kitoblar/raddiya/salafiylik-mazhab-emas-kitobiga-tanqidlar#_ftn2).

21. Мухлынин Б.Ф. ПРИСОЕДИНЕНИЕ СЕВЕРНОЙ КИРГИЗИИ К РОССИИ. Части 1-3  (http://belovodskoe-muh.ucoz.ru/publ/moi_ocherki/2).

22. Ташкент 1865-1917 (http://www.oldtashkent.ru/arhitecturniy-oblik/15-tashkent1865-1917.html)

23. OzodlikOnline: Яқин тарихни эслаш нега бугун кўпчиликка ëқмай қолди? (http://www.ozodlik.org/content/article/27081364.html). .

24. Абдуллаев Р. Ислом Каримов — ўзбек давлатининг асосчиси (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=466).

25. Абдуллаев Р. Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади? (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=329).

26. Абдуллаев Р. Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=536).

27. Абдуллаев Р. Узбекистан должен вступить в НАТО и предъявить территориальные и иные претензии к некоторым странам СНГ (http://fundamental-economic.uz/article/узбекистан-должен-вступить-в-нато-и-пр/).

28. Венская конвенция о правопреемстве государств в отношении государственной собственности, государст­венных архивов и государственных долгов 1983 г. (http://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/pdf/succession_archives.pdf).

29. Договор о союзнических отношениях между Российской Федерацией и Республикой Узбекистан (http://archive.kremlin.ru/interdocs/2005/11/14/1934_type72066_97086.shtml?type=72066).

Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2015 йил 4 июл.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332