Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир

Mushtariylar: 8229
Hiva

Ўзларини “ўзбек муҳолифати” вакиллари деб атайдиган Муҳаммад Солиҳнинг сафдошлари яқинда бир неча мақолалар эълон қилиб, бу мақолаларда улар турк миллатига мансуб эканликларини таъкидлар эканлар, шулардан бири бўлмиш Мақсуд Бекжон деган кимса “Дунё ўзбеклари” деган сайтда эълон қилинган “Туркийзабонлар” ким?” деган мақоласида ўзбек миллатини хақоратлашдан ҳам тап тортмаган. Шунинг учун ҳам муаллиф ушбу мақолада унинг ва Муҳаммад Солиҳнинг шунга ўхшаш мақолаларини таҳлил қилиб, уларнинг ўзлари кўтарган масалаларни ёритишдаги жиддий ҳатолари нималардан иборат эканлигини кўрсатиб беришдан ташқари: Ўзбеклар туркийзабон халқми ёки йўқми? Ўзбек тили соф турк тилими ёки йўқми? Ўзбеклар турк миллатига мансубми ёки йўқми? Тарихий ўтмишимизда ахолиси турк миллатига мансуб бўлган Туркистон деган давлат бўлганми ёки йўқми? Пантуркизм, Турон ва Туркистон регионализми ва федерализми ғоялари ─ бу қандай ғоялар ва уларга ўзбеклар қандай муносабатда бўлиши керак? ─ деган саволларга жабоб беришга ҳаракат қилган. 

Шоҳу тожу хилъатиким, мен тамошо қилғали
Ўзбагим бошида қалпоқ, эгнида ширдоғи бас.

Алишер Навоий

Сўз боши. Фан – борлиқ тўғрисидаги объектив билимларни ишлаб чиқувчи ва уларни умумлаштириш орқали бир тизимга келтириш билан шуғулланадиган инсон фаолияти соҳаларидан бири ҳисобланади. Олим эса ─ дунёнинг илмий кўринишини (суратини) онгли равишда шакиллантириш фаолияти билан шуғулланувчи бўлган ижодкор фан вакилидир.

Шерият (назм) ва наср санъатнинг иккита бир–бирига яқин соҳалари. Санъатнинг ўзи эса ─ борлиқни образлар орқали англашга хизмат қилади. Гонорар, роялти ва грантлар ҳисобига ҳикоя, қисса ва роман кўринишидаги бадиий асар ёзадиган одамни ─ ёзувчи, деб аташса, алоҳида шеър ёзиш қобилиятига эга бўлган ёзувчиларни  жамиятда ─ шоирлар деб аташиб, уларга катта ҳурмат ва эҳтиром билдиришади. Мен баъзида ошна–оғайнилар билан бўладиган мунозараларда, ҳазиломуз қилиб: ёзувчи ─ бу “адабий тўқима” деб аталадиган ёлғонни санъат даражасига кўтарган шахсдир, деб таъриф бераман.

Демак шоир ва ёзувчилар билан олимлар ўртасида катта фарқ бор экан. Шунининг учун ҳам кўпинча баъзи бир ўзбек шоир ва ёзувчилари фаннинг борлиқни ўрганишга хизмат қиладиган алоҳида усул ва услублари борлигини билмай ёки билишни хохламай, ижтимоий фанларлардан тарих ва фалсафага ўхшаган унинг соҳаларида, бу фанларни жуда ҳам саёз даражада ёки юзаки билишларига қарамай, ўзларини жуда ҳам ақилли одамлар сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишиб, бу соҳаларнинг йирик олимлари билан мунозара қилмоқчи бўлишади ва матбуотда уларнинг асарларига ҳамда нуқтаи назарларига, ўзларининг ўта паст савиядаги билимлари даражасида берилган баҳоларини ўз ичига олган ва ноилмий ҳулосалари баён қилинган мақолаларини эълон қилишиб, ўз ўқувчиларини (муштарийларини) гангитиш орқали, мутлақо асоссиз равишда олимларимизнинг обрўсига путир етказишга уринишадики, уларнинг бундай фаолиятларини сира ҳам оқлаб ва ижобий баҳолаб бўлмайди.

Масалан, физика фанида: тезлик, тезланиш, куч, босим, қувват деган ва хокозо тушунчалар ва уларга берилган таърифлар, ўлчов бирликлари хамда уларнинг СИ ва СГС тизимларидаги (системаларидаги) ўлчов бирликлари борки, уларни ҳеч ким бошқа маъно ва мақсадда ишлатишга уринмайдилар. Чунки фақат ғирт ахмоқларгина шундай қилиши мумкинлигини ҳамма билади…

Лекин баъзи бир шоир ва ёзучилар, масалан, тарих фан[лар]идаги, ҳудди физикадаги каби: уруғ, қабила, эл, элат, миллат ва халқ тушунчалари ўзбек тили луғатидан фақат ХХ асрдагина ўрин олиб, улар умуман Ғарбнинг ёки Европанинг умумлашган тарих фанида қандай тушунчаларга тўғри келишидан ва уларга қандай таърифлар берилганлигидан мутлақо беҳабар ҳолда, шундай ва бошқа тушунчаларга ҳаттоки ўзларининг ахмақона талқинларини беришга уриниб, йирик ўзбек тарихчи олимлари билан сиртдан бахслашган ҳолда, уларни ўзларича қаттиқ танқид остига олиб, обрўсини тўкмоқчи бўладиларки, улар бу жиҳатлари билан бошқа мамлакатларнинг тарих сохтакорчилиги билан шуғулланадиган “тарихчи–олимлари”дан ҳам зарарлироқ фаолият кўрсатадилар, десак ─ бу сира ҳам муболаға бўлмайди.

Мен шахсан сиёсий иқтисод фани бўйича мутаҳассисман. Сиёсий иқтисод фани эса жамият ва давлатлар ривожланиши тарихини ибтидоий-жамоа тузими давридан то шу бугунгача бўлган ҳолатини ўрганганлиги учун, шахсан менга тарих фани ҳам бегона эмас. Буни устига барча фанларни ўрганишнинг услубий (методик) асослари бир ҳил. Шунинг учун ҳам мен ўзимнинг ўзбеклар ва ўзбек давлатларининг келиб чиқиши тарихига бағишланган ва рус тилида баён этилган назарияларимни ўз ичига олган мақолаларни [1–7], Тожикистон фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги), тарих фанлари доктори Рахим Масов бошчилигидаги бир гуруҳ тожик тарихчи-олимлар, Россия, Қирғизстон, Қозоғистон ва баъзи бир бошқа мамлакатларнинг Валерия Андреевага ўхшаган, СССР парчаланганидан сўнг Ватанимиз ва миллатимиз душманларига айланиб қолган олимлари ҳамда зиёлийларининг, Ўзбекистон ва ўзбекларнинг келиб чиқиши тарихини соҳталаштиришга қаратилган ҳаракатларига қарши мен ўзим шахсан олиб борган кескин курашлар жараёнида, обрўли илмий манбаларга ва мантиқнинг исботлаш назариясига қатъиян таянган ва амал қилган ҳолда, ёзганман.

Бироқ, нафақат шоирлик ҳам қилувчи Ҳуршид Даврондек, ўзбек миллатига мансуб бўлмаган баъзи бир журналистлар, балки чет элга қочиб кетган Муҳаммад Солиҳга (Салай Мадаминовга) ўхшаган, ўзларини “ўзбек муҳолифати” деб атайдиган ва бошқа: тарихга “босмачилар” деган ном билан кирган шахсларнинг Туркияда истоқомат қилувчи Темир Ҳўжаўғлига ўхшаган авлодлари бўлмиш, бир қатор кимсалар ҳам борки, улар бу масалаларга бағишланган ўзларининг тарихимизни сохталаштиришдан иборат “асар”ларини ўзбек тилида ёзганликлари учун, халқимизнинг бир қисмига бевосита таъсир қила оладиган; Ўзбекистонни парчалаб, унинг номини “Туркистон” деган номга айлантиришни орзу қиладиган ёки Турон ва Туркистон регионализми ҳамда Пантуркизм ғоялари билан захарланган, ўзбек миллати ва Ўзбекистон деб аталувчи Ватанимизнинг ашаддий душманларига айланган туркпараст кимсалар, десак ─ бу сира ҳам ҳато ва муболаға бўлмайди.

 1. Таҳлил

Мана шундай, чет элга қочиб кетиб, ўзини “ўзбек муҳолифатчилари”дан бири деб билувчи тарих сохтакорлари сафига сиёсий савияси етарли даражада бўлмаган, лекин бошқалар шоир ва ёзувчи деб ҳам атайдиган, Мақсуд Бекжон деган кимсани ҳам қўшиш мумкин. Албатта бу муаллифнинг “Турклигимизни англаб етайлик…”, деб сарловҳа қўйиб, “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” (ЎХҲ) деб аталадиган сайтда эълон қилган ва фашистик ғоялар билан суғорилган бундай ва бошқа мақолаларини у, мусофирчиликдаги маънавий ва ғоявий қашшоқлик натажасида тушкинликка тушиб, туркпарастга айланиб қолиши натижасида ёзган, деб қараб, уларни эътиборга олмасак ҳам бўлар эди.

Бироқ илгари ҳеч қандай матбуот органлариди эълон қилинмаган: “ТУРКИЙЗАБОНЛАР” КИМ?”, деган сарловҳа остида Канаданинг Торонто шахрида яшайдиган, муҳожир Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” деб аталувчи Интернетдаги ҳусусий газетасида 2014 йилнинг 14 ноябрида эълон қилинган мақоласида, Мақсуд Бекжон бу мақолани бундан 20 йил муқаддам, яъний 1994 йилда ёзилганлигини даъво қилиши, бироқ унинг мазмуни Муҳаммад Солиҳ ҳам айнан ўша йилда ёзилганлигини даъво қилиб, ўзининг “Туркистон шуури” деган мақолалар тўпламининг 23–29 бетларида “Манқуртлик мафкурасига жавоб” деб сарловҳа қўйиб, Интернетда 2013 йили эълон қилган мақоласининг мазмунига ўхшашлиги, мени таажжубга солди. Шунинг учун ҳам мен ўзимнинг ушбу мақоламда Муҳаммад Солиҳ ва Мақсуд Бекжоннинг юқорида кўрсатиб ўтилган мақолаларини таҳлил қилиб, унинг натижасини муштарийлар билан ўртоқлашишни мақсадга мувофиқ деб билдим.

Ўзбеклар ва ўзбек давлатларининг келиб чиқиши тўғрисидаги тарихий билимлардан мутлақо беҳабар бўлган Мақсуд Бекжон, менимча, Муҳаммад Солиҳ билан келишган ҳолда ўзининг мақоласини “ТУРКИЙЗАБОНЛАР” КИМ?”, деб атаб, унда, уятмай нетмай ва мутлақо асоссиз равишда: “… кўчманчи Шайбонийхон уруғлари билан боғлиқ бўлган ва ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларига илк бор Шайбонийхон истилоси билан кириб келган “ўзбек” деган ном тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам бирон бир шонли, улуғ ишлар билан боғлиқ ҳолда айтилмайди”, деган, ўзбекларга нисбатан душманлик ҳисси билан тўлиб тошган, ўзининг ўта салбий фикрини билдирган.

Агар у ростдан ҳам бу мақолани 1994 йили ёзган бўлиб, уни 20 йилдан сўнг ҳам ҳеч қандай ўзгаришсиз эълон қилишга қарор қилган бўлса, унда у, бу мақолани астойдил текшириб, тариҳий манбаларга солиштириб кўрганида эди, унда албатта ўзининг юқорида иқтибос сифатида келтирилган фикирлари мутлақо ҳато эканлигини билиб, агар виждони пок ва беғараз инсон бўлгани ҳолда, ўзини ўзбек миллатига мансуб деб билганида, ўз ҳатосини тўғрилаб, тарихни билмайдиган муштарийларининг калласини гангитмаган, тарихни биладиган одамлар олдида эса ─ шарманда бўлмаган бўлар эди.

Чунки Мақсуд Бекжон тарихий масалалар юзасидан бу соҳада мутаҳассис бўлган Ўзбекистонлик йирик олимларни танқид қилишга журъат этишдан олдин, тарихни улар даражасига яқин ва жиддийроқ ўрганганида эди, ҚЎНҒИРОТ уруғидан бўлиб, 1312 йили 30 ёшида, бобоси Мангу–Темур даврида, яъний 1269 йили давлат мустақиллигини қўлга киритиб, Мўғиллар Империясидан ажралиб чиққан; лекин тарих сохтакорлари Олтин Ўрда деб атаб олган Буюк Давлат тахтига ўтириб, бу давлат ва унинг зодагонларига ўз номини берган XIV аср буюк Ўзбекистонининг асосчиси ва биринчи ҳукмдори Ўзбекхон 1282 йили айнан Ҳоразимда туғилиб ўсган ўзининг ҳамюрти эканлигини; шунинг учун ҳам бу улуғ зот, ўз номига Мамлакат–и–Ўзбекий, яни Ўзбекистон деб аталган давлатнинг ҳудудий бошқариш тизимини ислоҳ қилишда уни 4 та ─ Сарой, Қрим, Дашти–қипчоқ ва Ҳоразм улусларига ёки вилоятларига бўлиб, самарали бошқарганлигини билган бўлар эдики. Ҳудди ана ўша XIV аср Ўзбекистонининг дворян ва самурай атамалари мазмунига мос келадиган маънода ўзбеклар деб аталган зодогонлари, бу давлат парчаланганидан кейин, ўзларининг 24 та қуйидаги:

бойли, барак, жат, дўрмон, имчи, йижон, корлуқ, кенагас, қиёт, қўнғирот, курлаут, қўшчи, манғит, минг, найман, тоймас, тангут, тубай, туман, уғриш-найман, уйғур, уйсун, ўтарчи, хитой,

деб номланувчи туркий уруғларини бирлаштириб, 1428 йили Муҳаммад Шайбонийхоннинг эмас, балки Йўлчининг (Жўчининг) тўртинчи ўғли Шибонхоннинг (Шийбонхоннинг) авлодларидан бўлган шахзода Абулхайр (1412—1468) ҳукмдори бўлган, Мирза Мухаммад Хайдар дуғлатнинг “Т’арих-и Рашиди”  [8], деган асарида номи аниқ қилиб [XV аср миллий] Ўзбекистон[и] деб аталган, бошқа тарихий асар ёки манбаларда Ўзбек хонлиги деб ҳам аталиб, хозирги Қозоғистон ҳудудини тўлиқ ўз ичига олган давлат тузган пайтларида, ЎЗБЕКЛАР жаҳон этник сахнасига миллат сифатида қадам босиб, ўша даврдан эътиборан ўз юртлари бўлмиш Ҳоразмни ҳам қайтариб олишни ва уни қайта тиклашни орзу қилганлар. Ва бу орзуларига улар 1512 йилда эришганлар эдиларки, улар Шайбонийхондан ажралиб чиқиб, пойтахти Ўрганч шахри бўлган ва 1920 йилгача мавжуд бўлган янги Ҳоразм давлати бўлмиш ─ Ҳива хонлигини тузган эдилар.

Демак — Ҳоразм, бир томондан, XIV аср буюк Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлмиш биринчи ўзбеклар диёри бўлса, иккинчи томондан ─ ўша давлат парчаланиб кетгач, айнан Шайбонийхондан ажралиб чиққан ўзбеклар 1512 йилда Ҳива хонлигини тузган эканларки, унинг тахтини ўзбекларни ташкил этувчи 92 туркий уруғлар сафига кирувчи ва бошқа уруғ ва қавмлар ваъкиллари ҳам эгаллаб, бу давлат тахтини 1804 йилдан 1920 йилга қадар яна ҚЎНҒИРОТ уруғи ваъкиллари эгаллаб келганлиги, барча тарихий манбаларда қайд этилган.  Буларни билмай Муҳаммад Солиҳ ва Мақсуд Бекжонлардек, юқоридагига ўхшаш, мутлақо ҳатодан иборат ва ўзбекларга нисбатан душманликдан бошқа нарсани англатмайдиган фикирларни матбуотда эълон қилиш ва тарқатиш — бу тарих фани ва у берадиган билимларга эга бўлмаган кимсаларнинг ахмақона ишларидан бошқа ҳеч нарса эмас, дебгина баҳолаш мумкин. Бундай баҳонинг, асли келиб чиқишлари замонавий Ўзбекисоннинг Ҳоразм вилоятидан бўлган ва кўпчилик танийдиган юқорида исми шарифлари айтиб ўтилган ва ўзига “Ҳоразмий” деб таҳаллус, тўғрироғи лақаб қўйиб олган, баъзи бир кимсаларга ҳам таълуқлилиги, айниқса кулгили эмас, балки жуда бир ачинарли хол, десам тўғри бўлади.

Таҳлил қилинаётган мақоланинг давомида унинг муаллифи Мақсуд Бекжон на ўзбеклар ва на ҳоразмликлар ва на Ҳоразм тарихини билмаганлиги сабабли: “Биз ўзимизнинг боболаримиз деб ғурурланадиган соҳибқирон Амир Темур ҳам, унинг ворислари, Бобур ҳам, ўзбекларга қарши курашиб (ажратиб кўрсатган ─ Р.А.), ўзларини “турк” деб атаган”, деган яна бир, унга ўхшаб тарихни билмайдиган замонавий ўзбек миллати вакиллари ва Ўзбекистоннинг бошқа аҳолиси бўлган муштарийларнинг калласини гангитишга қаратилган, фикр билдирипти.

Мен бу масалани обрўли илмий манбаларга, яъний буюк форс ва араб тарихчи–олимлари асарларига таянган ҳолда ҳар томонлама чуқур ўрганиб чиқиб, ўзимнинг рус тилида:  “Узбеки — дворяне тюркских народов, а сарты — предприниматели Центральной Азии” [1], деган сарловҳа остида, кейинчалик ўзбек тилига ўзим таржима қилиб: “Ўзбеклар — турк халқларининг зодагонлари, сортлар эса — Марказий Осиёнинг тадбиркорларидир” [7] деган ном остида эълон қилинган мақоламда, бу масалага қуйидагича жавоб берган эдим:

«Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари, ўзининг таржимаи ҳолига бағишланган китобида [...], ҳарбий найранг ишлатиб ўзбеклар устидан ғалаба қозонганлиги тўғрисида ҳикоя қилиб, ўзбеклар унинг мавҳум бўлган лашкарларидан қўрқиб, Мовароуннаҳр қалъасини тарк этган ҳолда, тун қарига сингиб кетганликлари тўғрисида сўз юритадилар. Лекин ҳарбий тўқнашувлар пайтидаги қандайдир ахоли яшайдиган ҳудудда, қаро тун қарига фақатгина маҳаллий ахолигина сингиб кетиши мумкин. Демак Амир Темур бобомиз ўзининг асарларида [...], ўзбеклар тўғрисида сўз юритганларида, у бундай ўзбекларнинг Ўзбекхон қуролли кучлари сафидаги ҳарбий хизматдан озод қилиганларидан сўнг ўз ватанларига ― Мовароуннаҳрга, қайтиб келган қисмини назарда тутган, дейишга тўлиқ ҳақлимиз.

Демак “Темурланг. Темурлангнинг таржимаи ҳоли” [...]  ва “Темур тузуклари” [...] асарларида қандайдир ўзбек жамоалари тўғрисида сўз юритилганда, унинг китоблари [масалан, рус тилидаги] таржималарига изоҳларда, гўёки уларда: “Сўз кўчманчи, яъний даштиқипчоқ ўзбеклари: Мовароуннаҳр қалъа―шахарларига жойлашган Олтин Ўрда ҳарбий қисмлари тўғрисида кетмоқда”, ― деб мутлақо ҳато ва ёлғон гапларни ёзишади. Чунки, биринчидан, Мовароуннаҳр ҳеч қачон Олтин Ўрдага қарамаган бўлса, иккинчидан: улар бу қалъаларда, Олтин Ўрда ҳукмдори томонидан, ўша даврда вақтинчалик Чиғатой Улуси ва Моғолистон хони вазифасини отаси Тўғлуқ Темур ўрнига бажариб турган Илёсхон ихтиёрига берган, деб фараз қилган тақдиримизда ҳам: улар ўша Мовароуннаҳр қалъаларида қандай пайдо бўлганлар? ― деган саволга мутлақо жавоб йўқ. Бундай ҳолат эса Мирзо Улуғбек ҳазратларининг “Тўрт улус тарихи” [...] китобидаги Ўзбекхон қуролли кучлари сафидаги ҳарбий хизматдан озод бўлган ўзбеклар ўз ватанларига ― Мовароуннаҳрга, қайтиб келганлиги тўғрисидаги маълумот айнан ҳақиқат эканлигини тасдиқлайди.

Бироқ мен, Соҳибқирон Амир Темур ҳарбий хизматдан озод қилиниб ўз ватанларига қайтиб келган ўзбекларга бўлган салбий муносабатининг сабаби нафақат диний намоёндалар шикоятларига асос бўлмиш уларнинг ёмон хулқ-атворларида, балки шу билан бир қаторда, унинг ўзи БАРЛОС деган турк уруғидан бўлганлигида ҳамдир, деган фикирдаман. Бундан ташқари унинг ўша пайтдаги ҳали миллат сифатида шакилланмаган ва ўзларини ҳарбий зодагонлар сифатида билувчи ўзбекларга бўлган бундай салбий муносабатига, унинг ўзига бўйсинган 40 та қабила ва уруғлари ичидан, унинг барлос номли ўз уруғидан ташқари яна фақатгина: арғин, жалойир, тулкичи, дулдай, моғол, сулдуз, тўғай, қипчоқ, орлат ва татарлардан иборат 11 тадан иборат уруғларгагина ишонганлигида ҳамдир, деган фикирдаман. Чунки, Амир Темур ҳазратлари уларнинг  бундай мавқелари, Мовароуннаҳр тахтини эгаллашда улар унга кўрсатган садоқат ва ёрдамни унитилмаслигини, ўзининг ҳукмдорлик тамғаси билан муҳирлаб қўйган ҳам эди [...].

Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг жумлаий мўминларидан бири бўлмиш Оқ Сўфи исмли малика ҚЎНҒИРОТ номли туркий уриғдан бўлган. Бироқ, юқорида рўйҳати келтириб ўтилган ва ўзининг буюк ишларида Соҳибқирон таянган 12 та уруғ ва қабилалар ичида Олтин Ўрда Улусларининг ўзагини ташкил этган шуҳратли туркий уруғлардан бўлмиш ҚЎНҒИРОТ уруғи мутлақо йўқ. Чунки бу уруғнинг вакиллари ўша пайтларда ҳали Буюк Давлат бўлмиш ― Ўзбек Улусига, ўзбеклар (зодагонлар) сифатида хизмат қилишни давом эттириб, Олтин Ўрда тўлиқ қулагунга қадар унга ― Амир Темур хазратларига, қарши харбий тўқнашувларда қатнашиб келганлар. Буни устига 1359 йилдан 1388 йилга қадар, яъний Ҳива хонлигини (Хоразмни) Соҳибқирон Амир Темур хазратлари забт этгунга қадар, унинг ҳокимияти тепасида айнан шу ― ҚЎНҒИРОТ уруғидан бўлган хонлар сулоласи турган.

Худди шундай сабабга кўра у бош амирлар лавозимларига ҳам шу 12 туркий уруғлар ваъкилларини ва, биринчи навбатда, ўзининг БАРЛОСномли туркий уруғи вакилларини тайинлар, уларга: Бадахшон, чегара вилоятлари ва бошқа ҳудудларини, инъом қилар эди. Бундан ташқари Соҳибқирон бошқа юқори амир ва мингбоши лавозимларига ҳам ўзининг БАРЛОС уруғи вакилларини тайинлар эдики, балки у шу йўл билан келакжакда уларни ҳам ўз салтанатининг Олтин Ўрда ўзбекларига ўхшаган харбий зодагонларига айлантириш мақсадларини кўзлаган бўлса ажаб эмас…

Лекин шу ерда: нима учун Амир Темур ҳазратлари ҳарбий хизматдан озод бўлган ва бундай хизматни Олтин Ўрдада давом эттираётган ўзбекларни, уларнинг уруғ-аймоғи ёки таркибига қараб фарқламай, уларни ҳаммасини ўзининг китобларида […] фақтгина ўзбеклар деб атаган― деган савол туғилиши ҳам мумкин.

Бу саволга жавоб жуда ҳам оддий. Ўзбекхон ўзининг “ўзбеклар” деб аталиб, нафақат унинг ўз исми ва улусининг номига тўлиқ мос келадиган, балки унинг келажкни кўзлаб ўйлаб қўйган фикр ва режаларига ҳам мос келадиган жамиятнинг харбий зодагонлардан иборат қатламини ташкил этишда, у Чингизхоннинг мўғил қуролли кучларини ташкил қилишда ўнлик, юзлик, минглик ва ўн-мингликларни (туманларни) асоси бўлган мўғил уруғ-аймоқларини аралаштириб юборишдек, тажрибасига таянган. Вохоланки ўзининг “ўзбеклар” деган ҳарбий зодагонлари қатламини яратишда, ўша даврлар учун жуда ҳам хос бўлган уруғ-аймоқлар ўртасидаги келишмовчилик ва тўқнашувлар унга хизмат қилиши керак бўлган қуролли кучларни бузиб юбормаслиги учун, у ҳам барча турк уруғ-аймоқлари ва қабилаларини, аралаштириб юборган.

Бу давр шундай бир қаҳрамонона харбий ишлар даври бўлганки, у пайтларда қудратли давлатлар ҳукмдорларига бошқа  мамлакатларни забт этиш, забт этилган хонлар, князлар, шохлар ва қироллардан кўра уларнинг ўзлари устун эканликларини намойиш қилиш оддий бир ҳол бўлиб, уларнинг сони қанча кўп бўлса, бундай ҳолат шунчалик аъло иш ҳисобланар эди. Ваҳоланки бу забт этилган ва талон-торож қилинган давлатлар ва халқлар ҳисобидан улар ўзларининг шахсий бойишлари ва ўз фуқоралари фаровонлигини оширишнинг яна бир йўли сифатида фойдаланар эдилар. Шунинг учун ҳам тамоман бошқа даврда ва бошқа ҳаётий қадриятлар оламида яшаётган уларнинг авлодлари бўлмиш биз, уларни қоралашга ҳақимиз йўқ: биз, агар улар биз таркибига кирган халқларнинг аждодлари ёки улар билан у ёки бу йўсинда боғлиқ бўлсалар, фақатгина улардан фахрланишимизгина мумкин ҳолос.

Бироқ Олтин Ўрда хонлари ичида Тўхтамишга ўхшаш, жаҳон тарихидаги буюк шахслардан бири бўлган Чингизхонга мутлақо ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам хозирги даврдаги ўзларини чингизийлар, деб атовчи, ўзининг ҳақиқий келиб чиқиши тарихини билмай, унинг замонидаги Жўчи Улусини (Олтин Ўрдани) тиклаш учун жон фидо қилган, хон ҳам бўлган. Бу ўша: кўплаб рус ерлари ва шахарларини забт этган, шу жумладан Москвани ҳам харбий алдов ва айёрлик ишлатиб босиб олиб; унга ишониб бу буюк шахарнинг дарвозаларини очиб бериб, уни нон ва туз билан қарши олганларни ҳам аямай қириб ташлаб; бундан сўнг Москвани талаган ва унга вайронагарчилик келтирувчи ёнғин уюштирган, ―  ўша Тўхтамишхондир […].

Лекин Мовароуннаҳр ҳукмдорлари ичида шундай, Чингизхондан сира ҳам қолишмайдиган, ўзини Туроннинг султони ва Туркистоннинг амири деб атаган,  нафақат «Рус ерлари»ни Тўхтамишхондан озод қилган, балики Олтин Ўрдани тўлиқ забт этиб, унинг мавжудлигига барҳам берган  Соҳибқирон Амир Темур ҳам бўлган […]. Бу эса, ўз навбатида, у ёки бу кўринишда бўлсада, лекин ўзларини [самурай, дворян ва харбий зодагон тушунчалари маъносида] ЎЗБЕК деб билувчи ва атовчи туркий уруғларидан чиққан жангчиларнинг ― Олтин Ўрдаси парчаларидан, XV ва XVI  асрнинг, Жўчихоннинг бешинчи ўғли бўлмиш Шийбонийлар сулоласи хонлари ҳукмронлик қилиб, ҳаттоки Соҳибқирон Амир Темур сулоласи давлатларини ҳам забт этган, соф ўзбек давлатлари пайдо бўлишига олиб келган. Лекин улар ўша пайтдаги ўзбеклар XVI асрда Мовароуннаҳрдан суриб чиқарган шундай Темурийлар эдиларки, улардан бири бўлмиш буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Бобур, хозирги Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон ҳудудларини забт этиб, фақaтгина, инглизлар адашиб “Буюк моғоллар салтанати”, деб атаган давлатнинг султони бўлиш билангина кифояланган эди.

Лекин Соҳибқирон Амир Темур нафақат «Рус ерлари»ни Тохтамишхондан озод қилган шахс, балки Европани ҳам султон Баязид I давридаги Ўсмон салтанати (империяси) асоратидан у ердаги ҳукмдорлар шахсан ўзлари қилган илтомосларига кўра озод қилган буюк тарихий шахс ҳамдир…

Шунинг учун ҳам замонавий Ўзбекистон раҳбарияти, мен илгари ҳам айтиб ўтганимдек […], халқимизга ўз номини инъом этган буюк Ўзбекхонни эмас, балки айнан Соҳибқирон Амир Темурни буюк ўтмишимизнинг ҳақиқий тимсоли сифатида танлаган.

Лекин тарихий сахнага миллат сифатида чиққан ўзбеклар қудратининг асосчиси, биринчи “кўчманчи ўзбеклар давлати”нинг хони Шибонийлар сулоласидан бўлган шахзода Абулхайрдир (1412—1468). Бу давлат тарихга ЎЗБЕК ХОНЛИГИ номи билан кириб, бу давлатга унинг биринчи хони бўлмиш Абулхайрхон 1428 йилдан 1468 йилгача 40 йил давомида ҳукмронлик қилган.

Ҳудди шу давлат тузилиши жароёнида “ўзбеклар” атамаси “ўзбек” атамасига айланиб, йўлбошчилари шахзода Абулхайрни биринчи ўзбек давлатининг хони сифатида сайлаган бир гуруҳ туркий қабила ва уруғларнинг умумий номи бўлиб қолди. Шахзода Абулхайрнинг биринчи қадамларини қўллаб-қувватлаб биринчи миллий ўзбек давлати бўлмиш ЎЗБЕК ХОНЛИГИ байроғи остида бирлашиб, ўзбек миллатини яратган 24 туркий қабила ва уруғлар сафига қуйидагилар  киради [...]:

бойли, барак, жат, дўрмон, имчи, йижон, корлуқ, кенагас, қиёт, қўнғирот, курлаут, қўшчи, манғит, минг, найман, тоймас, тангут, тубай, туман, уғриш-найман, уйғур, уйсун, ўтарчи, хитой.

Булар ҳаммаси эса ўзбеклар жаҳон тарихий ҳаритасида мустақил миллат сифатида 1924 йил Совет Иттифоқи таркибадаги Ўзбекистон ССР тузилган пайтда эмас, балки 1428 йил, яъний ундан 596 йил муқаддам пайдо бўлган. Буни устига ўзбеклар миллат сифатида жаҳон тарихий майдонига бошқалардан фарқли ўлароқ тўлиғича дворян ва самурай маносида тушиниш мумкин бўлган Олтин Ўрда туркий қабила ва уруғларининг ҳарбий зодагонларидан иборат бўлган ҳолда, ЎЗБЕК ХОНЛИГИ деб аталган марказлашган давлат тузилаётган пайтда, кириб келган. Шунинг учун ҳам ўзбеклар 1924 йилда фақатгина Ўзбекистон ССРнинг кўпчилик аҳоласини ташкил қилувчи асосий миллат сифатидаги ҳуқуқий мақомига эга бўлганлар ҳалос, дейиш мумкин».

Таҳлил қилинаётган мақоланинг давомида Мақсуд Бекжон: “Cоветлар даврид эса, ўзбекларни дунёдаги энг қонхўр халқ сифатида кўрсатишга урунишди – нега энди профессорларимизнинг миллий ғурурига бундай ҳақоратлар путур етказмайди-ю, ўзбекнинг турк эканлиги ҳақидаги фикр путур етказади? Бизнинг ғуруримиз турклигимизда эмасми?”, деган ва ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ахмақона фикир ва ўринсиз саволни ўртага ташлабди.

Чунки советлар ёки СССР даврида ҳеч қандай тарихчи олим “ўзбекларни дунёдаги энг қонхўр халқ сифатида кўрсатишга” уринган эмас. Балки, мен ўз мақолалааримда исми ва шарифларини кўрсатиб ўтган баъзи бир ўта миллатчи тожик, рус ва бошқа мамлакатларнинг тарихчи олимлар ўзбек деган миллат асли йўқ. Улар Мақсуд Бекжонга ўхшаб: ўзбек миллати советлар даврида сунъий яратилган миллатдир, деган ахмақона фикрда бўлганларки, бундай “олимлар” ўзларининг ўзбеклар этногенезига бағишланган асарларида “ўзбекларнинг қонхўрлиги” тўғрисидаги фикрларни ёзишни ўйлаб ҳам кўрмаганлар. Шунинг учун ҳам фақатгина Мақсуд Бекжон тўқиб чиққан ёлғон гап, у тилга олган ўзбек профессорларининг миллий ғурурига путур етказа олмайди. Нима учун ўзбек турк миллатига мансуб эмаслиги ва шунинг учун ҳам бизнинг ғуруримиз турклигимизда эмас эканлиги тўғрисида эса сал кейинроқ тўхталаман.

Бу жойда эса Мақсуд Бекжондек тарих сохтакорининг: “Умуман, “ўзбек” калимасини 1924 йилда коммунистларнинг доҳийси Владимир Ленин расмийлаштирди. Туркистон номи йўқ қилиниб, унинг ўрнига бир қанча янги, ясама жумҳуриятлар, шу жумладан, “Ўзбекия” ҳам ташкил этилди. Бир муддатдан сўнг эса, “миллийлик принципи”га амал қилинган бўлиб, “Ўзбекия” номи “Ўзбекистон”га алмаштирилди”, деган мутлақо асоссиз ва ёлғон гаплари устида тўхталамиз.

Биринчидан, Владимир Ильич Ленин 1918 йили Каплан тўппончадан узган захарланган ўқдан яраланиб, узоқ муддатли оғир касалликдан сўнг 1922 йилнинг баҳоридан бошлаб фалажликка мубтало бўлиб, тўлиқ тилдан ҳам қолган ва 1924 йилнинг 21 январида оламдан ўтган эди. Шунинг учун ҳам “ўзбек” калимасини у 1924 йилда расмийлаштириши мумкин эмас эди.

Икинчидан, хеч қачон “Туркистон номи йўқ қилиниб, унинг ўрнига бир қанча янги, ясама жумҳуриятлар, шу жумладан, “Ўзбекия” ҳам ташкил” этилмаган. Чунки тарихий манбаларда Қўқон мухторияти ҳам деб аталувчи Туркистон мухторияти Чор Россияси 1917 йил Феврал буржуа инқилоби натижасида қулаб, унинг ўрнига ўша йилнинг 1 (14) сентябрида эълон қилинган Россия [демократик] Республикасининг ҳудудий автономияси сифатида 1917 йилнинг 27 ноябирида тузилган ва у, тахминан шу кундан 2,5 ой ўтгач, 1918 йилнинг 6 февралидан 9 февралигача бўлган Қўқондаги кўча жангларида совет ҳокимияти томонидан тугатилиб, унинг ўрнига 1918 йилнинг 30 апрелида пойтахти Тошкент шахрида бўлган ва Совет Россияси (РСФСР) таркибида яна бир автономия (мухторият) шаклидаги Туркистон АССР тузилиб, у то СССР таркибида иттифоқдош республика сифатида Ўзбекстон ССР тузилгунга қадар мавжуд бўлган.

Ҳоразм Халқ Совет Республикаси эса ўша Туркистон билан параллел равишда Ҳива хонлиги қулагач 1920 йилнинг 26 апрелида тузилган бўлса (уни ҳудудида 1924 йил 27 октябрда Туркманистон ССР ҳам тузилган), Буҳоро Халқ Совет Республикаси Буҳоро амирлиги ўрнида 1920 йилнинг 8 октябрида тузилиб, 1924 йилнинг 19 октябрида Буҳоро ССРга айлантирилиб, 1924 йилнинг 27 октябрида Ўзбекистон ССР ташкил топиши муносабати билан, тугатилган.

Демак хозирги Ўзбекистон мустақилликка эришмасдан олдин, советлар даврида, ҳеч қачон “Ўзбекия” ёки “Узбекия” деб аталмаган. Лекин унинг 1937 йилги Ўзбекистон ССР Конституциясида ҳам акс этган рус тилидаги “Узбекская ССР” деган топо-номини (топонимини) ўзбек тилига сўзма-сўз таржима қилсак, уни ─ “Ўзбеклар Совет Социалистик Республикаси”, деб ёзиш мумкин. Лекин буни ўрнига ўзбек тилида у “Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси” деб аталиши ва Ўрта Осиёдага барча миллатлар ягона ўзбек миллатига мансуб бўлганлигини Абдурауф Фитрат бошлиқ жадидлар ва “Ёш буҳороликлар” асослаб берганлиги тарихий ҳужжатларда ва ҳатто чет эл тадқиқотчиларининг илмий асарларида ҳам ўз аксини топган.

Владимир Ильич Ленин “Узбекия» деган сўзни ёки номни, унинг Тўлиқ асарлар тўплами 41–томининг, 435–бетида келтириб ўтилган ва 1920 йил 13 июндаги “РКП(б)нинг Туркистондаги вазафалари тўғрисидага МК қарорининг лойихаси устидаги мулоҳазалар” (“Замечания на проекте решения ЦК о задачах РКП(б) в Туркестане”), деган ҳужжат устига: “1) Поручить составить карту (этнографическую и проч.) Туркестана с подразделением на Узбекию, Киргизию и Туркмению”, деган ва фақат 1942 йили шундай тўпламларнинг XXXIV рақами билан белгиланиб, нашир этилган жилдида (ёки сонида) эълон қилинган қўлёзма резолюцияси матнидагина ишлатган ҳолос.

Шу жойда Владимир Ильич Ленин тўғрисидаги яқиндагина ошкор этилган ва тариҳий ҳужжатлар билан ўз исботини топувчи яна бир муҳим фикримни ҳам айтиб ўтиб кетишни лозим топдим.

Яқинда россиялик тарихчи–олим Анатолий Латышевнинг econet.ru интернет–нашрига берган ва “Открыты шокирующие секретные архивы о Ленине” деган сарлавҳа остида эълон қилинган интервюсида, у давлат архивларида яқингача “махфий” деган тамға остида сақланган ҳужжатларда Ленининг отаси Илья Николаевич Ульяновнинг аждодлари қолмоқ деб аталувчи туркий уруғлардан эканлиги тўғрисида маълумотлар борлигини айтиб, у шунинг учун ҳам ўрисларни ёмон кўрганлиги тўғрисидаги фикирларини билдирган ҳолда, унинг ғийбатини қилибди. Шундан кўриниб турибдики бундан 90 йил олдин, яъний 1924 йили Ўзбекистон ССР тузилишида муҳим рол ўйнаган бу ХХ асрнинг буюк сиёсатчиси ва тарихий шахси бўлган Ленин, оналари томонидан ўзбек бўлишган [рус] подшоси Иван Грозный ва Россия Императори Буюк Пётрдан (Пётр I) фарқли ўлароқ, отаси томонидан ўзбек бўлган дейишга етарли асосимиз бор. Чунки қолмоқлар ўзбекларни ташкил этувчи 92 туркий уруғлар сафига киради.

Энди яна таҳлил этилаётган мақолага қайтсак, Мақсуд Бекжон унинг давомида: “Агар биз ўзимизни бизга бошқа халқлар (масалан, руслар ёки овруполиклар) берган номлар билан аташни тўғри деб топсак, у ҳолда, биз ўзбек деб ҳисоблаётган Темур, Улуғбек, Бобур каби улуғларимизнинг ҳам рус ва Оврупо олимлари томонидан “мўғуллар”деб аталишига кўникишимиз лозим: Ҳиндистонда узоқ давр мобайнида ҳукмронлик қилган бобурийлар ҳам “буюк мўғуллар” бўлиб чиқади. Худди шундай муваффақият билан “дойч”ларни русча қилиб, “немис”, “хунгар” ёки “мажор”ларни – “венгер”, “ўзбек”ларни – Чор империяси пайтида кенг қўлланилган “сарт” номлари билан атайвериш мумкин”, деган мутлақо ҳатодан иборат сафсатани сотган эканлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Чунки бу Мақсуд Бекжон деган тарих сохтакори юқоридаги ўзининг ҳато фикирларини олға суриш орқали, биринчидан МЎҒИЛлар (русчасгиа ─ МОНГОЛЫ) билан МОҒОЛларнинг (русчасига ─ МОГОЛЫ) фарқига бормаслигини ҳам ошкор қилиб, балки шунинг учун ҳам у, мўғил миллати этно-номини “мўғул”, деб ҳато ёзгандир. Лекин, ингилиз олимлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур илгари Чиғотой Улуси қулаганидан сўнг уни ўрнида Мовароуннаҳр ва Моғолистон (ёки Моғоллар Улуси ва Мамлакати Моғолистон) деган давлатлар пайдо бўлиб, улардан иккинчиси бўлмиш ─ Моғолистон таркибига кирган Фарғонанинг Амири бўлганлигини инобатга олиб, уни ўзини, адашишиб ─ Буюк Моғол ва у тузиб, хозирги Хиндистон, Покистон ва Афғонистон ҳудудларини ўз ичига олган, давлатнинг номини ─ Буюк Моғоллар Империяси, деб атаганликларини мутлақо билмаслиги туфайли: “Темур, Улуғбек, Бобур каби улуғларимизнинг ҳам рус ва Оврупо олимлари томонидан “мўғуллар”деб аталишига кўникишимиз лозим: Ҳиндистонда узоқ давр мобайнида ҳукмронлик қилган бобурийлар ҳам “буюк мўғуллар” бўлиб чиқади” деган чуқур ҳатодан иборат ҳулосага келган.

Буни устига Мақсуд Бекжон маслакдоши ва акаси бўлмиш Муҳаммад Солиҳ ўзининг “МАНҚУРТЛИК МАФКУРАСИГА ЖАВОБ” деган мақоласида у мунозара қилаётган олимларга мурожаатан: “Сиз “сарт” деган қалимани қўллайсиз. Аммо сарт ҳам миллат эмас, шаҳарлик кишиларга қўйилган лақабдир”, деган сўзларини айтганлигини ва уни балким айнан менинг этиборимни қаратииш учун жўрттага билмайдиганга солиб: “ўзбек”ларни – Чор империяси пайтида кенг қўлланилган “сарт” номлари билан атайвериш мумкин, деган алимсиқдан қолган гапни ҳам гапириб ўтганки, бу билан у менга гўёки, Муҳаммад Солих бу гапларни мендан кейин, 2013 йилда, ўзининг «Туркистон шуури» деган мақолалари тўплами эълон қилинганда эмас, балки ундан анча олдин ─ 1994 йилда айтган, демоқчи бўлган, деган фикирга бордим…

Чунки Мақсуд Бекжон айнан шу фикирлардан кейин: “Умуман, агар ўзбеклар Ўзбекистондаги аксилмиллий режим пропагандасига учадиган бўлса, ўзининг бутун тарихидан маҳрум бўлади. Чунки, 16 асргача булган тарихимизда “ўзбек” номи билан боғланган бирон бир давлатчилик мероси йўқ”, деган ахмақона фикирларни олға суриб, бир томондан ўзини фош қилиб ─ у нафақат қадимги тарихимизнинг сохтакори, балки ўз мақолаларининг ёзилган вақтини ҳам қалбакилаштирувчи кимса эканлигини намойиш қилган бўлса. Иккинчи томондан, бундай қалбакичиликни у, шахсан мен XIV-XV асрлар Ўзбекистонлари ва уларнинг фуқоролари бўлган туркий халқларининг ўзбеклар номи билан аталган зодагонлари бўлган ҳамда айнан шу зодогонлар 1428 йилда Абулхайирхон ҳукмдори бўлган Ўзбек хонлиги ҳам деб аталадиган давлатни тузишлари жараёнида 24 туркий уруғларни бирлаштириб ўзбек миллатига айланганлиги тўғрисидаги назариямни, асоссиз демоқчи бўлган, деган фикирдаман.

Бироқ бу тарих сохтакори илму–фандан жуда узоқ ва унинг илмий назарялар ва фаразларни исботлаш усулларидан беҳабар бўлганлиги учун, у мен ўзбеклар ва ўзбек давлатлари тўғрисидаги ўз мақолаларимда илгари сурган назарияларимни нафақат ўқимаган, балки мен уларни фақатгина буюк тарихчи олимлар асарлари асосида исботлаб берганлигимни ҳам билмаслигини, яққол намойиш қилган.

Унинг тарихий билимлардан узоқ эканлигини ўз мақоласининг давомида қуйидаги:

Бизнинг турк эмас, фақат ўзбек бўлишимизни исташларидан кўзлаган мақсадлари ҳам мана шунда – бизни ўз тарихимиз ва маданиятимиздан маҳрум қилишга урунишдадир…

Бу ўринда 18 – асрда яшаб ўтган буюк франсуз мутафаккири Монтескёнинг турклар ҳақидаги фикрларини келтириш жоиз бўлади, деб ўйлаймиз. Монтескё турклар ҳақида гапирар экан, уларни ҳамма жойда “татарлар” деб атайди. У хунлар, турк хоқонликлари, салжуқийлар, хоразмшохлар, усмонли турклари, темурийлар, бобурийлар ва чингизийлар империялари ўртасида ҳеч қандай фарқ кўрмайди, уларга бир халқ – татарлар деб қарайди. Франсуз мутафаккирининг бу фикри, унинг, юқорида номи зикр этилган ўзбек академиклари ва профессорларидан кўра, ўзбеклар тарихини яхшироқ билишидан далолат беради. Матнни тўлалигича келтирамиз, зеро, у жуда ибратлидир:

“Шон-шуҳрат ва буюк истилолар бобида дунё халқларининг биронтаси ҳам татарларга тенг келолмаган. Бу халқ – жаҳоннинг ҳақиқий ҳукмдоридир: бошқа барча халқлар гўё унга хизмат қилиш учун яратилгандай. Бу халқ империялар яратгувчи ва империяларни маҳв этгувчидир: у барча замонларда жаҳонга ўзининг қудратини намоён қилиб келган, у доимо халқлар бошига ёғилган офат бўлган. Татарлар икки марта Хитойни истило қилдилар ва ҳозиргача уни ўз ҳукми остида сақламоқдалар. Улар Буюк Мўғул империяси деб аталган чексиз-чегарасиз ҳудудларда ҳукмронлик қилишмоқда. Улар Эроннинг ҳукмдорларидир, улар Кир ва Гистаспнинг тахтларида ўтиришмоқда. Улар Московияни босиб олишди. Улар турк номи остида, Европа, Осиё ва Африкадаги бепоён ҳудудларни ишғол қилишди, улар дунёнинг учта қитъасида ҳукмрондирлар. Агар узоқроқ даврлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Рим империясини маҳв этган халқлардан бирининг ҳам айнан татарлар эканига гувоҳ бўламиз. Чингизхоннинг истилолари олдида Александрнинг ғалабалари ҳеч нима эмас. Афсуски, бу музаффар халқнинг ажойиб қаҳрамонликларини улуғлайдиган солномачилари кам бўлган. Қанчадан-қанча ўлмас қаҳрамонликлар вақт шамоллари остида унут бўлди! Татарлар асос солган қанчадан-қанча давлатлар тарихини биз ҳали билмаймиз! Бу жанговор халқ фақат ўзининг бугунги шон-шуҳрати билан банд бўлиб, ўзининг келажакда ҳам енгилмаслигига чуқур ишонгани ҳолда, тарихдаги буюк ғалабаларини мангулаштириш ҳақида заррача ҳам қайғурмади” (Нашр: Монтескё. “Форс мактублари”. 198- бет. Москва, 1956.)”, деган фикирларни айтганлиги ҳам яққол исбот этади.

Чунки Мақсуд Бекжон юқорида ўзига ўхшаган тарих сохтакори бўлмиш франциялик XVIII аср ёзувчиси Шарль-Луи де Монтескьёга у ўзбекларнинг турклар сифатидаги тарихини бизнинг ўзбек олимларимиздан ҳам яхши билади, деган юксак баҳо бериб, унинг “Форсий хатлар” (“Lettres persanes ─ Персидские письма”), деб аталиб XVIII асрда 12 марта нашир этилган асарининг руссча таржимасидан олинган иқтибоснинг (цитатанинг) ўзи таржима қилган матнини келтирган.

Лекин у, бу ҳаракати билан, нафақат бу иқтибосни ҳам атайин сохталаштирган, балки ўзини Монтескьё асарларининг билимдони сифатида эмас, балки уларни ҳеч қачон ўқимаган луттибоз сифатида кўрсатиб, бошқаларни ҳам ўзига ўхшаган кимсалардангина иборат деб ўйлаганлигини яққол намойиш қилган. Ваҳоланки у, шу билангина чегараланиб қолмай, нафақат Монтескьёнинг бу асари тарих сохасидаги илмий асар эмас, балки туркларнинг ҳам, ўзбекларнинг ҳам тариҳини билмайдиган ва адабий тўқималар, яъний ёлғон гаплардангина иборат ўз романини кимларга бағишлаб ва кимлар тўғрисида ёзганлигини ҳам англамаган енгил табиат ёзувчининг бадиий асари эканлигини ҳам, муштарийлардан яширган. Чунки Монтескьё ўзбеклар ва ўзбек деган ном ёки исм қандай миллатга таъллуқли бўлишини ҳам билмаганлиги учун, агар билса Ўзбекхондек буюк инсон ҳукимдор бўлган XIV аср Ўзбекистони номини тарих саҳифасидан ўчириш мақсадида, ўзининг бу адабий асарида, ўша давлатнинг фуқороларини ўзбеклар ҳам, ўзбекларни ташкил қилувчи 92 туркий уруғлар сафига кирувчи ─ татарлар, деб ҳам атамай, балки ТАРТАРлар деб атамаган ва ўзининг романидаги ҳатларнинг асосий муаллифи ва қахрамони сифатида, Ўзбек исмли қандайдир форс зодагонини танламаган бўлар эди.

Мақсуд Бекжон эса Монтескьёнинг бу асарини ҳақиқатан ўқиган бўлганида эди, унинг асаридан ўзи таржима қилиб мақоласида келтирган иқтибосдаги биринчи жумлани, унда мавжуд бўлган “…менинг қимматли Ўзбегим…”, деган иборасини атайин ташлаб кетмай, тўлиғича: “Шон-шуҳрат ва буюк истилолар бобида, менинг қимматли Ўзбегим, дунё халқларининг биронтаси ҳам тартарларга тенг келолмаган”, деб. Бешинчи жумлани эса: “Улар Буюк Мўғул империяси деб аталган…”, деб эмас, балки асил нусхадагиедек: “Улар Буюк Моғол Империяси деб аталган чексиз-чегарасиз ҳудудларда ҳукмронлик қилишмоқда”, деб, тўғри таржима қилиб, унда юқорида айтилиб, ўзимизнинг буюк аждодларимиздан бири бўлмиш Заҳириддни Муҳаммад Бобур Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон ҳудудларини ўз ичига олиб XVI асрда тузган ва  Монтескьё яшаган даврда ҳам мавжуд бўлиб, унинг авлодлари бошқарган империя тўғрисида сўз юриталаётганлигини, билган ва бундан фахирланган бўлиши керак эди.

Мен бу ерда тарих сохтакорлари бўлмиш Мақсуд Бекжон ва Муҳаммад Солиҳ тарих фанининг юқорида ўзбек тилида мен санаб ўтган тушунчаларини ва улар тўғрисида нафақат СССР ва Россиянинг, балки Европалик олимларнинг кўплаб назариялари мавжудлигини билмай Ўзбекистоннинг йирик тарихчи олимлари билан бевосита сиртдан мунозара очишга мўлжалланган  мақолаларида, уларни Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгандан кейин ҳам бу олимлар, гўёки, коммунистик тузимдан қолган миллат тўғрисидаги назариялар доирасидан чиқа олмаётганликлари тўғрисидаги асоссиз гаплари тахлилини қилиб ўтирмасдан, муштарийлар эътиборини бу масалалар тўғрисда тарих дарсликлари ва машҳур энциклопедияларда батафсил тушинчалар ва уларнинг таърифлари берилганлигига қаратиб, уларга ана ўша билимларни пухта эгаллаб бўлгачгина миллий масала юзасидан бўладиган мунозараларда қатнашиш мумкинлигина уқтириб ўтаман.

Бу мақоламни ўқиган ва Муҳаммад Солих, Мақсуд Бекжон ва бошқа “ўзбек муҳолифати” ваъкиллари кўтарган масалалардан ҳабардор бўлган муштарийларда яна бир қатор: Ўзбеклар туркийзабон халқми ёки йўқми? Ўзбек тили соф турк тилими ёки йўқми? Ўзбеклар турк миллатига мансубми ёки йўқми? Тарихий ўтмишимизда ахолиси турк миллатига мансуб бўлган Туркистон деган давлат бўлганми ёки йўқми? Пантуркизм, Турон ва Туркистон регионализми ва федерализми ғоялари бу қандай ғоялар ва унга ўзбеклар қандай муносабатда бўлиши керак? ─ деган, аниқ жавоб берилишини талаб қиладиган саволлар туғилиши мумкин. Шунинг учун ҳам қуйида бундай саволларга иложи борича қисқача жавоблар бериб кетишни мақсадга мувофиқ деб биламан. Шундай қилиб:

2.Ўзбеклар туркийзабон халқми ёки йўқми?

 ─ деган саволга, масалан Муҳаммад Солиҳ, тарихчи олимларимизни танқид остига олар экан:

Академиклар ўзбек тили хусусида ҳам содда муғомбирлик қиладилар: “ўзбек тилини соф турк тили деб бўлмайди”, дея иддао этадилар”, лекин ўзбеклар: “Академиклар мақоласида айтгандай, “туркийзабон улус” эмас… Бугунги ўзбек тили тамалида ўша саналган учта – қипчоқ, қарлуқ, ўғуз лаҳжалари – ҳаммаси мавжуддир. Шу боис, бугунги ўзбекчамиз турк тилининг қоқ марказидир, ҳурматли олимлар. Ёки тилимиз сиз айтгандай, “Туркий тиллар негизида шаклланган” бир янги тил эмас, турк тилининг ўзгинасидир”, деб жавоб берган бўлса. Ундан билим ва савияси анча паст бўлган Мақсуд Бекжон эса, ўзини ўзбек миллатига мансуб эмас деб қатъий ишонганлиги учун ҳеч кимдан тап тортмай ва уятмай: “Бугунги ўзбек адабий тилининг нақадар сунъий тил эканлигини олим бўлмаган одамлар ҳам яхши билади… Бугун Ўзбекистон ҳудуларида яшаётган ва паспортларига “ўзбек” деб ёзилган уруғлар турк тилининг барча лаҳжаларида гапирадиган қавмлардир… Академикларимизнинг “ҳозирги замон ўзбек адабий тилини соф турк тили деб бўлмайди”, деган гаплари тўғри. Чунки, бу адабий тил, юқорида айтганимиздек, сунъий равишда яратилган тилдир…”, деган ғирт ахмақона ва ёлғон гапларни ёзган.

Бироқ Муҳаммад Солиҳ ва Мақсуд Бекжоннинг бундай ахмақона иддаолари (ёки таъкидловлари), улар лингвистика ва тарихий лингвистика ҳамда булар ҳамнафаслигининг махсули бўлмиш лингвистик палеонтология деган фанлардан мутлақо беҳабар эканликларини кўрсатади ҳолос.

Чунки улар шоир ва ёзувчилар сифатида бу фанларни ҳеч бўлмаганда жуда ҳам юзаки даражада билганларида эдилар, унда тиллар ҳам одамларга ўхшаб турли гуруҳ ва оилаларга бўлинишини; шунинг учун ҳам бу фанларда туркий тиллар гурухларини бир биридан фарқлаш учун, масалан, рус тилида, ҳаттоки Туркия Республикаси фуқоролари бўлмиш ва кўпчилик фарқига бормай ўзбекчасига: “Туркия турклари” ва “турклар”, деб атайдиган халқ ҳам бир нечта туркий уруғлардан иборат бўлганликлари сабабли, уларни ─ ТУРКЛАР, деб атаб, бу мамлакат ахолисини туркий тилда гаплашадиган ─ “туркоязычный народ”, яъний, ўзбек тилига таржима қилинганда ─ “туркийзабон  турклар” дейилишини; бошқа давлат ва ҳудудларда яшайдиган уларга қардош халқларнинг номини “у” ўрнига “ю” ҳарфи билан ёзиб ─  ТЮРКЛАР, деб атаб, улларнинг тилларини “тюркская группа языков” дейилишини; у халқларни ўзини эса “тюркоязычные народы”, яъний “тюркийзабон  халқлар” деб аташларини; бу халқларнинг барчаси гаплашадиган тиллар гурухларини эса “Катта Олтой тиллари оиласи” деб аташларини, билишган бўлар; шунинг учун ҳам йирик тарихчи олимларимиз биз ўзбекларни, ўзбек тилида “туркийзабон халқ” (“тюркийзабон халқ”), деб атаганларидан норози бўлиб, улар билан сиртдан мунозара қилмоқчи бўлмаган; Мақсуд Бекжондек тарих сохтакорларига шогирд тушган ва улардан ҳам ўтишга ҳаракат қилаётган  кимса эса олимларимизни танқид қилиб ёзган мақоласига: “Туркийзабонлар” ким?” деган сарловҳа қўймаган ва бу мақолисининг оҳирида савияси ўта пастлиги сабабли барча ўзбекларни ҳақорат қилувчи: “Қоронғи тарих ҳам қоронғи уй кабидир, бу қоронғиликда ҳам қора халқни (келиб чиқиши қоронғи бўлган халқни) излаб топиш қийин…”, деган ахмақона сўзларни ёзмаган бўлар эди.

3. Ўзбек тили соф турк тилими ёки йўқми?

─ деган саволга, лингвистика ва унга қардош бўлган фанлар ёки фан йўналишлари ҳамда ўзимнинг илмий изланишларим нуқтаи назарларидан, мен шахсан:

─ Йўқ! Ўзбек тили соф турк тили эмас! “Мана шунчадан иборат сўзлар тўплами Туркистон деган давлат расмий ва адабий тили сифатида, унинг халқи гаплашган соф турк (тюрк) тилини ташқил қилади”, ─ деб илмий жиҳатдан асосланган луғатнинг ўзи йўқ. Шунинг учун ҳам лингвистика фани нуқтаи назаридан турк тили ўзбек тили учун узоқ аждод[лар тили] ҳисобланади.

Қўйилган саволга эса: ─ ўзбек тили 92 туркий уруғлар ва уларнинг тармоқлари тили ва лаҳжаларини (шеваларини) ўз ичига олувчи алоҳида туркий [тюркий] тиллар гуруҳини ташкил этадиган замонавий ЎЗБЕК МИЛЛАТИнинг тили сифатида Ўзбекистон Республикасида расмий давлат ва адабий тил ҳисобланади, ─ деб жавоб беришим мумкин.

4. Ўзбеклар ТУРК миллатига мансубми ёки йўқми?

─ деган саволга, мен шахсан, ўзим олиб борган илмий изланишларга асосланиб:

─ Йўқ! Ўзбеклар 92 туркий уруғлардан ташкил топган миллат бўлсалар-да, лекин улар ҳеч қачон турк миллатига мансуб бўлмаган деб айтишим мумкин ва буни ўзимнинг “Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади?”, деган мақоламда ҳар тамонлама исботлаб беришга ҳаракат қилганман.

Шунинг учун ҳам ана ўша мақоламга қўшимча равишда бу мақолада, логика (мантиқ) фани нуқтаи назаридан ўзбекларнинг ўзлари хозирги замондаги фан ва халқаро ҳуқуқий нормаларга (меъёрларга) асосан дунё ҳамжамияти тан олган алоҳида миллат бўлганликлари учун бошқа миллатнинг сафига кириши мумкин эмаслигини таъкидлаб ўтар эканман. Хозирги замонда фан ҳам, БМТ тимсолидаги халқаро ҳамжамият ҳам: биз, биринчи ўзбек давлати бўлмиш XIV аср ЎЗБЕКИСТОНига ўз номини бериб, унинг асосчиси ҳам бўлган буюк Ўзбекхон шарафига ― ЎЗБЕКЛАР, деб аталганимиздек, фақатгина, ўзларини Ўсмон Империясининг биринчи ҳукмдори, султон Ўсмон I Гази (туркча Gazi Osman Paşa, Birinci Osman) шарифига― ЎСМОНЛАР деб атаган;  лекин бу империя XX асрдаги Биринчи Жахон Уруши натижасида, СССРга ўхшаб парчаланиб кетиши туфайли, унга тегишли ҳудудларнинг бир қисмида 1923 йилнинг 29 октябрида Туркия Республикаси деган ном билан, давлат мустақиллигига эга мамлакат пайдо бўлганидан кейин, унинг фуқораларига айлангач, ўз этно–номини ТУРКЛАР деб атаб олган, аслида эса илгари ЎСМОН МИЛЛАТИга мансуб бўлган халқнигина тан олишига, ҳамма муштарийларнинг эътиборини яна бир бор қаратаман. Ва шунинг учун ҳам сиёсий савияси ўта паст, тарих, этнология, лингвистика, миллат ва унинг адабий ҳамда давлат тили тўғрисидаги билимларни берадиган фанлардан мутлақо беҳабар; шунинг учун ҳам шоир ёки ёзувчи деб атаб, ўзбек халқи ардоқлайдиган зиёлиларимиз қаторига қўшишга ҳам арзимайдиган, Муҳаммад Солиҳ, Мақсуд Бекжон ва улар тарафдорларининг ахмақона, фақатгина ўзларининг замонавий ўзбек лаҳжасини, баъзи бир энциклопедияларда, ўзбек миллати пайдо бўлгунига қадар мавжуд бўлган, деб тахмин қилинадиган “ҳоразм–турк тили” билан чалкаштириб; бу тил эса, туркий халқларларнинг ваъкиллари бўлган ҳукмдорлар Ҳоразмни босиб олганларидан сўнг, аслида форсийзабон бўлган ҲОРАЗМИЙЛАР (яъний қадимги замонлардаги Ҳоразм халқи) тили ўрнини эгаллаганлигидек тарихий ҳақиқатни ҳам билмайдиган ёки билишни истамайдиган; шундай сабабларга кўра олимларимиз ишлатадиган ўзбек тилидаги “туркийзабон” сўзида, лингвистика қонунларига асосан форс тилидан ўзлаштирилган “забон”, яъний биздаги “тил”, деган сўзга тўғри келувчи қўшимча ишлатилганлигидан ўзларини гўёки  жаҳиллари чиққан одамларга солиб; назарий лингвистика фанидагина ишлатиладиган “ҳоразм–турк тили” деган номда ёки атамада “турк” сўзи бўлганлиги учун, ўзларини ТУРК миллатига мансуб, деб ўйлаб ёки ўзларини бунга ишонтириб, чет элларга қочиб кетгач, ўзбек миллати ва бу миллатнинг хозирги замондаги она Ватани бўлмиш Ўзбекистоннинг ашаддий душманларига айланган; Ўзбекистонни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ҳеч қандай янги амалий билим, ғоя ва лойиҳаларга эга бўлмаганликлари сабабли: ЎЗБЕК миллатининг этно–номини ─ ТУРК, деган этно–номга, ЎЗБЕКИСТОН деган топо–номни ─ ТУРКИСТОН, деган топо–номга айлантиришдек ахмақона ғояни ўзларининг ғоясига айлантириб, ҳаммани калласини гангитаётган ҳудбин кимсаларларнинг ҳом–ҳаёллари ҳеч қачон амалга ошмаслигига, шахсан менинг ишончим комил!

5. Тарихий ўтмишимизда ахолиси турк миллатига мунсуб бўлган Туркистон деган давлат бўлганми ёки йўқми?

─ деган саволга ҳам, тарихий манбаларга таянган холда:

─ Йўқ! Тарихий ўтмишимизда ҳеч қачон ахолиси турк миллатига мансуб бўлган Туркистон деган давлат бўлган эмас! ─ деб, қатъий жавоб беришим мумкин.

Лекин Соҳибқирон Амир Темурнинг: “Биз ким мулки Турон, Амири Туркистонмиз. Биз ким, миллатларнинг энг қадими, Энг улуғи – Туркнинг бош бўғинимиз”, деган сўзларига келсак. Соҳибқирон ўзларининг бу шиорларида Турон ва Туркистон деган давлатлар тўғрисида эмас, балки шундай номли ҳудудлар тўғрисидагина сўз юритган, деган фикирдаман. Яъни бобомиз Фирдавсийнинг “Шохнома” деган афсонавий асарида тилга олинган ҳудудлар тўғрисидагина сўз юритиб, Турон деганда, Эрон шохи Фаридун ўзининг ўртанчи ўғли Турга инъом қилиниб, ундан тарқаб “турлар” деб аталган форсийзабон қавмлар яшаган ҳудудлаларни; Туркистон деганда эса у Рашид–ад–Дин ўзининг “Ўғуз–нома” деган асарида тилга олган ва туркий уруғлар яшаган ҳудудларни назарда тутган, деган фикирдаман [1, 7]. Чунки у киши яшаган даврларда, айниқса мусулмонларда, миллат тушунчаси бўлмаган ва Соҳибқирон Амир Темур бу ҳудудларда ўзи асос солиб, фақатгина ўзи якка  ҳукмронлик қилган жуда ҳам йирик монархик давлат қурган…

Шу билан бир қаторда яна ХХ аср бошларига қайтадиган бўлсак, Россия Империяси Қўқон хонлиги ҳудудларини босиб олгач, бу ўзбек давлатининг номини халқимиз хотирасидан ўчириш мақсадида, унинг ҳудуди каттагина қисмида 1865 йили ўзининг Оренбург–генерал–губернаторлигига қараган Туркистон областини (вилоятини) тузиб, бу областга 1867 йили Ғарбий Туркистонни тўлиқ қўшиб олгач, уни, Туркистон ҳарбий округига қарашли ва маркази Тошкентда бўлиб, бу шахарда генерал–губернаторнинг қароргоҳи жойлашган Сирдарё области ва маркази Вернный (Олмаота) шахри бўлган Семиречинск областидан иборат Туркистон–генерал–губернаторлигига айлантирган. Ва бу ҳудудларни ўрис чиновниклари қисқача: “Туркистан” ва “Туркистанский край”, деб аташиб, унинг ҳудудида яшаган аҳолини Россия Империяси фуқораларига айлантиришган. Россиянинг худди шу губернясида 1917 йилги Феврал буржуа Инқилобидан сўнг 1 (14) сентябрда Россия Республикаси деган давлат тузилганалиги эълон қилиниб, 1917 йилнинг 27 ноябрида ҳудди ана ўша республиканинг автономияси сифатидаги Туркистон мухторияти ҳам деб аталиб, ерли ахоли ваъкиллари томонидан ташкил этилган Қўқон мухторияти деган сиёсий тузилма вужудга келиб, у 72 кунгина фаолият кўрсатган. Лекин бу мухторият ҳукумати 1918 йилнинг 18 февралида уламочилар томонидан ағдарилгач, унинг ўрнига келган Эргаш бошлиқ ҳукумат ҳарбий куч ишлатиш йўли билан совет ҳокимияти томонидан тугатилган ва унинг ўрнига, РСФСР таркибига кирувчи Туркистон АССР тузилган…

Демак, Ўзбекистоннинг номини ўчириб, уни Туркистон номига алмаштиришни орзу қилувчи Хуршид Даврон, Темир Хўжаўғли, Мақсуд Бекжон ва уларга ўхшаган кимсалар, бундай тарих ҳақиқатларидан беҳабар ёки ўзларини шундай бўлган овсарлардек тутиб, бизнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигини йўқ қилиш йўли билан, уни яна Россия Федерацияси сафига қайтармоқчи бўлаётганликларини ўзлари тушинмаётган, сиёсий савиялари ўта паст кимсалар, шекилли десак, бундай фикир ҳам айни ҳақиқат бўлади. Энди охирги:

6. Пантуркизм, Турон, Туркистон регионализми ва федерализми ғоялари ─ бу қандай ғоялар ва унга ўзбеклар қандай муносабатда бўлиши керак?

─ деган саволга, тарихий манбаларга таянган холда, қуйидагича жавобларни беришим мумкин:

6.1. Мақсуд Бекжондек Норвегия Хелсинг [инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш] қўмитасининг аъзоси мақомига эга, лекин ҳуқуқий маданияти ва сиёсий савияси ўта паст кимса бўлганлиги учун ҳам ўзининг ЎХҲ сайтида 2014 йилнинг 19 октябрида эълон қилинган “Турклигимизни англаб етайлик…” деган мақоласида, пантуркизмдек, ҳаттоки немс ва италянларнинг фашистик ғояларидан ҳам олдин пайдо бўлиб, улардан сира ҳам кам бўлмаган ЎСМОН МИЛЛАТИ зиёлийлари ва ҳарбийларининг ўта миллатчилик ғояси билан заҳарланган ваъкиллари Ўсмон Империясининг арман миллатига мансуб ахолисига нистабатан геноцид ўтказиб, улардан кўпчилигини қириб ташлаганлиги билан боғлиқ дунё ҳамжамиятининг кўпчилик мамлакатлари, шу жумладан Германия Федератив Республикаси ҳам тан олган, жиноятларни оқлаш мақсадида:

Туркия, Ўзбекистон ва Озарбойжондаги миллий шуурли олимлардан иборат бир ҳайъат ташкил этилмоғи лозим-ки, бу ҳайъат арманларнинг туркларга қарши билдираёган иддаосининг ёлғонлигини фош қилиш билангина чекланиб қолмай, балки, туркларнинг арманларга қарши даьвосини очиши йўлида одим ташлаши лозим”, дейиш билангина кифояланмай. Бу сўзларнинг давомида: “Зотан, арманлар Туркияда, Ўзбекистонда ва Озарбойжонда генодсид ўтказар экан, уларга бир миллат – Турк миллати деб қараган, келинг, биз ҳам арманлар англаб этган нарсани – бизнинг ягона миллат – Турк миллати эканлигимизни англаб етайлик”, деган ёлғон гапларга асосланган, чақириқ билан чиқиб, бизнинг ўзбек миллатимизга мансуб бўлган муҳожирлар ва Ўзбекистон фуқороларини, айниқса бундай тарихий воқиеалардан беҳабар ёшларимизни алдамоқчи бўлган.

Чунки арманилар ҳеч қачон на СССРнинг иттифодош республикаси сифатида 1924 йилнинг 27 октябрида дунёга келган Ўзбекистон ССР ахолиси ҳисобланувчи ва 1991 йил 31 августда  ўз давлат мустақиилигига эришган Ўзбекистон Республикаси фуқоролари бўлган ўзбекларга нисбатан, ҳеч қандай геноцид ўтказмаган.

Агар гап, мен юқорида тилга олиб 1917 йилнинг 1 (14) сентябрида тузилганлиги эълон қилинган Россия Республикасининг ўша йилнинг 27 ноябрида пойтахти Қўқонда бўлган ҳолда тузилиб 2,5 ойгина фаолият кўрсатган Туркистон мухторияти ҳам деб аталувчи Қўқон мухторияти тўғрисида кетаётган бўлса, унинг ҳукумати уломочилар томонидан ағдарилгач, унинг ўрнига келган Эргаш бошчилигидаги ҳукумат советлар ҳокимияти томонидан ҳарбий куч ишлатиш йўли билан тугатилган. Бу ҳарбий кучлар таркибида арманиларнинг  Дашнакцутюн партиясининг совет аскарлари сафига кирган жангарилари ҳам қатнашганлигини, озарбайжон матбуоти кўтариб чиқмаганида, биз у воқиеаларда арман миллатининг ваъкиллари ҳам қатнашганлигига эътибор ҳам бермаган бўлар эдик, деган фикирдаман…

Мақсуд Бекжоннинг мана шундай ҳатти–ҳаракатларидан унинг мақсади нима эканлиги ҳам ойдин бўлди. Чунки ҳеч тап тортмай, ўзи айтаётган, қозоқ милатига мансуб Мустафо Чўқаевга ўхшаган сиёсатчилар рахбари бўлиб, Россия Республикасининг Туркистон мухториятида, ҳали СССР тузилмасдан 5 йил ва унинг таркибида иттифоқдош республика сифатида тузилган бизнинг Ватанимиз бўлмиш Ўзбекистон ССР ташкил топмасидан 7 йил олдинги ва Россия Империясини қулатган инқилоблар билан боғлиқ воқиеаларни у, бизнинг ўзбекларимизни калласинини гангитиш учун, атайин Ўзбекистонда бўлган ўзбекларга қилинган геноцид, деб атаб ─ ғирт ёлғон гапларни гапираётганлиги, бизга энди яққол аён бўлиб қолди.

Энди, ПАНТУРКИЗМ ─ бу, ўзбеклар учун мутлақо зарарли бўлган, фашистик ғоя эканлиги масаласига қайтиб, унинг айнан шундай эканлигини исбот этиш учун кўплаб манбаларга мурожат қилиб ўтирмасдан, фақатгина ХХ асрнинг 80–йилларида бўлган воқиеларгагина эътиборимизни қаратсак, бу ғояни, ўзи тузган Миллий Ҳаракат Партиясининг мафкурасига айлантириб олган, полковник Алпарслан Тюркеш 1980 йили Туркияда фашист диктатурасини ўрнатиш мақсадида конституцион тузимни зўрлик ишлатиш йўли билан тўнтаришга ҳаракат қилганликда айбланиб, ўлимга ҳуким этилганлиги ва унинг партияси мутлақо тақиқланганлиги, яққол исбот этиши мумкин.

6.2. Турон регионализми ғояси эса, пантуркизм ғоясини ўзининг мафкурасига айлантириб олган Туркиядаги фашистик Миллий Ҳаракат Партиясининг шахсан Алпарслан Тюркеш башбух (фюрери) бўлган жангари идеалистларни бирлаштирувчи “Кулранг бўрилар” деган ташкилоти томонидан тузилган Буюк Турон Империясини қуриш дастурининг (программасининг) олий мақсади бўлган. Бу унинг ўзи ва Туркиядаги унинг партияси бошқа раҳномоларигина рахбари бўлиши кўзда тутилган Буюк Турон Империясидек ягона давлат таркибига эса, бошқа туркийзабон халқлар ва улар яшаётган мамлакатлар қатори биз ─ ўзбеклар, ўзларини турк миллатига мансуб, деб билган ҳолда, фуқоро сифатида, Ўзбекистон эса ─ бу давлатнинг вилоятларидан бири сифатидагини, кириши кўзда тутилган бўлган.

Лекин турклар кулранг бўрининг фарзанди бўлганлиги тўғрисидаги афсонага ишониб, уларни ўз партияси ва жанговор ташкилотининг рамзига айлантириб олган башбух Алпарслан Тюркеш ҳам, Муҳаммад Солиҳ, Мақсуд Бекжон ва уларнинг тарафдорлари каби, турлар бу турклар эмаслигини, тарихий ўтмишда эса ҳеч қачон туркларнинг ватани бўлган Турон деган мамлакат, давлат ёки империя бўлмаганлигини. Бу, аслида, биринчи тарих сохтакорларидан бири бўлмиш Фирдавсийнинг адабий тўқимаси сифатида, туркий келиб чиқишга эга бўлган султон Махмуд Ғазнавийга, ундан мўмай мукофот олиш илинжида, унга бағишлаб панегирик (мақтов) сифатида ёзиб, Туронни – Туркистон, турларни – турклар, деб нотўғри ҳулоса чиқарашга олиб келувчи “Шоҳнома” деган асаридан келиб чиққан афсона эканлигини билмайдиган, савияси паст ҳаёлпараст фашист бўлганлигини кўрсатади.

Шунинг учун ҳам Туркияга қочиб ёки саёхатга борган ва бошқа мамлакатларда муҳожирликдагина эмас, ҳаттоки Ўзбекистонда яшаётган айрим ўзбеклар, Муҳаммад Солиҳ, Мақсуд Бекжон ва бошқа муҳолифатчиларнинг ташвиқотига учиб, ўзларини турк, деб атаб интернетнинг Facebookка ўхшаган ижтимоий тармоқларида тинмай кулранг бўриларнинг фото суратларини эълон қилаётганликларини қандай баҳолаш мумкин? ─ деган савол туғилаши ҳам табий бир ҳолки. Энди биз улардан: ─ Нима, сиз ҳам турк фашистлари сафига қўшилмоқчимиз? ─ деб сўрасак, жуда ҳам ўринли бўлади, деб ўйлайман.

6.3. Энди Туркистон регионализм ёки федерализми ғояси устида тўхтайдиган бўлсак, бу масалани кўтараяётганлардан барчасининг сиёсий ва иқтисодий жиҳатлардан бўлган билими ва савияси етарли даражада эмас, десак ─ бу сира ҳам ҳато бўлмайди. Чунки улардан баъзилари, шоир Кенжабий Қўзиевга ўхшаб, ўзининг “ДЕМОКРАТ ШАРҲИГА ШАРҲ”‏ деган мақоласида: “…ҳеч битта туркий республиканинг мустақиллигини чекламаган ҳолда… Туркистон ёхуд Турон федератсиясини тузиш таклифини кўтариб чиқинг-чи. Қирғизлар бу таклифга пешвоз чиқармикан? Йўқ. Юзингизга қайрилиб ҳам қарамайди”, деб, жуда тўғри гапларни айтишлари мумкин.

Бироқ улар шу гапларни давом эттириб, ўзларини Ўзбекистон раҳбарияти ва олимлари бу масалаларни гўёки билмайдиган ёки тушинмайдигандек ва фақат улар биладигандек тутишиб:

Туркия, Озорбайжон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари Европа Иттифоқи каби федератсияга (Мустақиллигини чекламаган ҳолда) бирлашиб, Туркистон Давлатлари Федератсиясига асос солсалар геопалитик жиҳатдан аҳолиси 150 миллионлик, ҳудуди 4 миллион 712 минг квадрат километрлик буюк бир давлат вужудга келган бўларди”, ─ деган фикирларни билдириб, бундай иттифоқ ёки федерация: қандай самара бриши мумкин? Унинг (индустриал)  ривожланишда Европа Иттифоқидан қандай иқтисодий, техник ва технологик фарқи бўлади? Бундай иттифоқнинг Европа Иттифақи билан худудий майдони тенглигидан бошқа яна бирон бир тенг иқтисодий кўрсаткичининг ўзи борми? Нима учун Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлишга интилса–да, уни бу иттифоққа қабул қилишни исташмаяпти? ─ деган ва бошқа жуда кўп сиёсий ва иқтисодий саволларга жавоб бериш кераклиги тўғрисида ҳаттоки бош қотириб ҳам ўтиришмайди.

Европа Иттифоқи иқтисодий, техник ва технологик таъминланганлик жиҳатларидан жаҳондаги индустриал асосда энг ривожланган мамлакатлар қаторига кириб, ҳудуди Кенжабий Қўзиев таклиф қилган “Туркистон иттифоқи” ҳудудидан 407,2 кв. километрга кам ёки 4 324 782 кв.километр бўлса–да, ахолиси 3,41 марта кўп ёки 506,82 миллион нафар бўлгани ҳолда, сотиб олиш паритети (қобилияти) бўйича ялпи ички даромаднинг (ЯИМининг) қиймати қарайиб 9,34 марта кўп, ёки 16,1 триллион АҚШ долларига тенг бўлиб, бу кўрсаткич бўйича Европа Иттифоқи ЯИМи жон бошига “Туркистон Иттифоқи”га кириши таклиф этилаётган давлатларнинг шундай умумий кўраткичидан қарайиб 2,7 баробар кўпроқдан тўғри келади…

Буни устига Кенжбий Қўзиев “Туркистон Иттифоқи” сафига таклиф қилаётган мамлакатлар умумий ахолисининг сони 2013 йил якунлари бўйича АҚШ МРБси тарқатган статистик маълумотларига кўра 136,08 миллион нафарни ташкил қилгани ҳолда, Туркия ахолисининг умумий сони хозир 81,6 миллион нафарни ёки бундай иттифоқ ахолиси умумий сонининг 54,45 фоизни ташкил қилиётганлигини эътиборга олсак, бундай иттифоқ ҳокимияти тепасига дойим Туркия фуқораларининг миллий манфаатларини ҳимоя қиладиган ва фашист Алпарслан Тюркеш орзу қилган партиялар аъзолари бўлган сиёсатчилар келади ва улар бу иттифоқни бир куни келиб у орзу қилган ягона давлат сифатидаги Буюк Турон Империясига айлантирамиз, деб қолиши ҳам аниқ десак ─ бу башорат сира ҳам муболаға бўлмайди. Агар шундай бўладиган бўлса: бизнинг ўзбекларимиз келажакда бундай империядан СССРдан қутилиш учун ташкил қилмаган, лекин бу империядан қутилиш учун ташкил қилиниши шарт бўлган ─ миллий озодлик ҳаракати ташкил қилишга мажбур бўлар эканда, деган ҳулосага келишлари ҳам аниқ… Шундай экан: бизга бундай федерация ёки иттифоқнинг нима кераги бор?! Сира ҳам кераги йўқ!

Демак Ўзбекистон ҳеч қандай иқтисодий ва сиёсий иттифоқларга кирмай тўлиқ ўз давлат суверенитетини сақлаган ҳолда мустақил равишда ривожланаётганлиги биз учун ҳар томонлама маъқул. Ҳудди шунинг учун ҳам Ўзбекистон рахбарияти ана шундай жуда ҳам тўғри йўлни танлаган ва шу йўлдан оғишмай олға қадам босиб келмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг келажаги порлоқ эканлигига шахсан менинг ишончим комил!

 Адабиёт

1. Абдуллаев Р. Узбеки — дворяне тюркских народов, а сарты — предприниматели Центральной Азии (http://fundamental-economic.uz/o-nas/узбеки-дворяне-тюркских-народов-а-сар/).

2. Абдуллаев Р. Русский народ – не от иранцев, а таджики – не арийцы (http://fundamental-economic.uz/article/русский-народ-не-от-иранцев-а-таджик/).

3. Абдуллаев Р. Я горжусь тем, что я – барлас и потомок Тимура (http://fundamental-economic.uz/o-nas/я-горжусь-тем-что-я-барлас-и-потомок-т/).

4. Абдуллаев Р. Прав В. Путин ― Узбекистан и Россию действительно связывают многовековые узы дружбы [Краткая история узбекских государств] (http://fundamental-economic.uz/article/прав-в-путин-―-узбекистан-и-россию-дей/).

5. Абдуллаев Р. УЗБЕКСКАЯ ЦИВИЛИЗАЦИЯ ― О НЕЙ ГОВОРИЛ ЛИДЕР КИТАЯ СИ ЦЗИНЬПИН (http://fundamental-economic.uz/o-nas/узбекская-цивилизация-―-о-ней-говорил/).

6. Абдуллаев Р. Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади? (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=329).

7. Абдуллаев Р. Ўзбеклар — турк халқларининг зодагонлари, сортлар эса — Марказий Осиёнинг тадбиркорларидир (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=160).

8. Мирза Мухаммад Хайдар (дуглат). Т’арих-и Рашиди. Дафтар I. Восточная литература (http://www.vostlit.info/Texts/rus14/Tarich_Rashidi_II/frametext.htm).

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

Тошкент, 2014 йил 20 ноябр.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332