Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади?

Mushtariylar: 222507
Navoiy
Ўзбеклар тарих сахнасидаги миллат сифатида ўз сафларига кўплаб туркий уруғларни бирлаштириш йўли билан пайдо бўлганликлари учун ҳам, уларнинг бағри кенг ва уларга миллатчилик ғоялари бегона. Шунинг учун ҳам бугунги замонавий Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг ваъкиллари тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқдалар. Бироқ бундай миллий тотувлик ва тинчликнинг душмани бўлган чет элдаги кучлар ва уларнинг Ўзбекистондаги баъзи бир тарафдорлари ўзбек миллати ва узбек давлатлари тарихини тан олмасдан, уни сохталаштиришга қаратилган ҳаракатлар билан ҳам шуғулланиб келадилар. Бундай уринишлар қаторига Алишер Навоий ва бошқа буюк тарихий шахсларимизнинг ўзбек миллатига мансублигига гумон билан қараб, ўзбек ёшларининг калласини гангитишга ҳамда улардаги ўз миллати ва аждодларининг буюк ўтмишидан фаҳирланиш ҳиссини сўндиришга ҳамда уларнинг онгини “Туркистон регионализми” ғояси билан  заҳарлашга қаратилган ҳаракатларни ҳам киритиш мумкин. Шунинг учун ҳам бундай харакатларга қандай муносабатда бўлиш керак ва улар маълум бир тарихий асосларга эгами? ― деган саволлар пайдо бўладики, уларга тарихий далил ва исботга эга бўлган жавоблар бермасликнинг сира ҳам иложи йўқ.
Мен буюк юрт ўғлидирман, мен башар фарзандиман,
Лекин аввал сенга бўлсам содиқ ўғлон, ўзбегим.
Менга Пушкин бир жаҳону менга Байрон бир жаҳон,
Лек Навоийдек бобом бор, кўксим осмон, ўзбегим.
                                                                   Эркин Вохидов.

Кириш. “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” деган фаҳрий унвон соҳиби ва Ўзбекистон журналистлари уюшмаси “Олтин қалам” мукофотининг ҳам бош соврундорларидан бири бўлмиш Ҳуршид Даврондек бир журналист, ўзининг “NAVOIY KIMDIR? TURKMI, CHIG’ATOYMI, O’ZBEKMI?”, деб аталган ва Facebookда эълон қилиниб, бир нечта бошқа сайтларда ҳам кўчириб босилган мақоласида [1], туркиянинг олий даргоҳларидан бирида ишлайдиган Темир Ҳўжаўғли [2] деган оғасининг: ўзбеклар “…Alisher Navoiyni “o’zbek shoiri” deb bilishlari yanglishdir.

Chunki Navoiy 15 asrda, o’zining aytishicha, “Turk” edi va “Turk shoiri” edi. 1920 yilga qadar Turkistonda O’zbek milliy kimligi tushunchasi yo’q edi, biroq O’zbek milliy kimligi tushunchasi sovet davrida yaratildi. 1924 yildan so’ngra o’zlarini O’zbek deb bilgan bugungi O’zbeklar shak-shubhasiz tozaqonli Turkdirlar!”, деган сўзлари юзасидан:

Temur og’a shaxsan men uchun oydin bo’lgan haqiqatni yozgan… Vaqtu soati kelib, 1924 yilda sodir bo’lgan xato tuzatilsa, O’zbekiston nomi Turkiston nomiga aylansa, yana yarim asr kechib, o’zbeklar yalpi ravishda o’zini turk, turkiy, turkistonli deb his eta boshlasa, Alisher Navoiyning kimligi va kimga mansubligi masalasi o’z-o’zidan yechiladi”, деган, ўзининг субъектив фикрларини билдирибди. Шунинг учун ҳам Ҳуршид Давроннинг бу фикрлари фан нуқтаи назаридан, яъний тарихий далиллар асосида исботлаш мумкин бўлган объектив жиҳатдан: тўғрими ёки нотўғрими? ― деган ва жавоб берилиши жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган, жиддий савол туғилади. Шунинг учун ҳам мен бу саволга қуйидаги сабабларга кўра жавоб беришга қарор қилдим.

Тожикистон Фанлар Академиясининг академиги, тарих фанлари доктори Рахим Масов бошчилигидаги бир гуруҳ тожик тарихчи-олимлари Россия ва баъзи бир бошқа мамлакатларнинг Валерия Андреевага ўхшаган олимлари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда: Ўзбеклар 1924 йилга қадар ҳеч қачон тарихда мавжуд бўлмаган ва улар совет тузими даврида тожикларнинг бир қисмини ва келиб чиқиши асли шу миллатдан бўлган сортларни ҳам ўзбеклаштириш орқали яратилган суньий миллатдир; шунинг учун ҳам Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа баъзи бир  ҳудудлари тожикларга тегишли ва биз – тожиклар, уларни албатта қайтариб ёки босиб олишимиз керак, деган ва ўз пайтида Тожикистон рахбарияти томонидан ҳам қўллаб қувватланган, ғояларни олға суриб [3-5], Ўзбекистон мустақилликка эришгач 20 йилга яқин давр мобойнида бизнинг тарихчиларимиз томонидан қарайиб ҳеч қандай жиддий қаршиликка учрамай, очиқ матбуотда биз ўзбекларни камситувчи, юқорида қисқача мазмуни келтириб ўтилган, ўз тезисларини ҳар томонлама асослашга хизмат қилувчи, аҳмақона мақолалар эълон қилиб келишар эдилар.

Шунинг учун ҳам улар, мен иқтисодий масалаларга бағишланган ўзимнинг икки қисмдан иборат “Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар” [6-7], сарловҳали мақоламнинг рус тилидаги биринчи қисмини Россиянинг “Капитал страны”, деган федерал интернет-нашрида 2010 йил 15 мартда эълон қилганимдан сўнг, уни 130 мингдан зиёд одам ўқиб чиқиб, ўша манзилда улардан тожик ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида яшовчи халқларнинг ваъкиллари бўлган юзлаб муштарийлар баҳс ва мунозаралар қилган ҳолда, муҳокама қилишни бошладилар [6].

Лекин ўз тарихчи-олимларининг уйдирмаларини ўзлаштиришга улгурган ва менинг шу мақолам мухокамасида хар ҳил лақаблар (никлар) остида пинхона иштрок этган юзлаб тожик муштарийлари, бирон бир андишани ўйлаб ҳам ўтирмай, ўз «тарихчилари»ни сурбетларча қўллаб қувватлаб, улардан ҳам беъманироқ фикрларни билдира бошлаган эдилар.

Бундан ташқари Қозоғистон зиёлилари ва расмий ваъкиллари томонидан ҳам  шунга ўхшаш хато, шунинг учун ҳам ахмақона, лекин Ўзбекистоннинг пойтахти бўлмиш Тошкентдек бизнинг буюк пойтахтимиз ва она шахрамизга нисбатан аниқ бир даъволар билан ўз халқи ичида сохта обрў орттириш орқали Қозоғистоннинг сиёсий майдонга қадам босишга уринаётган миллатчи сиёсатчилар ҳам пайдо бўлган эди.

Шунинг учун ҳам менда:

1. Нима учун Тожикистонлик бир гуруҳ тарихчи-олимлар Россия ва баъзи бир бошқа мамлакатлардаги ҳамкасабалари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда, ўз пайтида Тожикистон рахбарияти томонидан ҳам қўллаб қувватланган, бундай беъмани ғояларни олға сурадилар? Уларнинг бу ғоялари бирон бир илмий асос ва исботга эгами? Агар тожикистонлик тарихчи-олимларнинг даъволари асосли бўлса ва ўзбеклар Ўзбекистон ССР Совет Иттифоқи таркибида 1924 йилда иттифоқдош республика сифатида дунёга келганидан кейин суний равишда яратилаган миллат бўлса, унда нега Ўзбекистон Республикасидан ташқарида мавжуд бўлган бошқа мамлакталарнинг, жумлдан: Тожикистоннинг ўзида яшайдиган ахолининг тахминан – 2 миллионга, Афғонистоннинг – 3 миллионга, Қирғизстоннинг – 1 миллионга,  Қозоғистоннинг – 600 мингга, Туркманистон – 300 мингга,  Россиянинг – 300 мингга, Покистоннинг – 70 мингга, Туркиянинг – 50 мингга, АҚШнинг – 20 мингга, Хитойнинг – 13 минга яқин қисми, ўзларини фақатгина ўзбек миллатига мансуб, деб ҳисоблайдилар?

2. “Ўзбек” деган этно-ном (этноним) ва “Ўзбекистон” деган топо-ном (топоним) қачон, қаерда ва қандай қилиб пайдо бўлган ва қачон тарих саҳифасидан ўз ўринларини эгаллаган?

3. Нима сабадан ва қачон ўзбек миллати ўнлаб туркий уриғларни ўзида бирлаштирувчи миллат сифатида тарих сахнасида пайдо бўлган ва бу бирлашиш жараёни қандай ва қайси географик ҳудудларда кечган?

4. Соҳибқирон Амир Темур ва унинг авлоди, хозирги Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон ҳудудларининг асосий қисмини ўз ичига олган ҳамда тарихга Буюк Моғол Империяси номи билан кириб XIX асрнинг ўрталарига қадар мавжуд бўлган бу салтанатнинг Андижонда туғилиб ўсган асосчиси бўлмиш буюк ўзбек ёзувчиси ва шоири, деб ҳам аталадиган Заҳириддин Муҳаммад Бобурдек улуғ зотлар ўз асарларида қандай ўзбеклар тўғрисида ўз фикрларини билдирганлар? Барлос номли туркий уруғдан келиб чиққан бу тариҳий шахслар, шу жумладан уларнинг уруғидан бўлмиш Алишер Навоий, қайси миллатга мансуб?

5. “Тожик” деган этно-ном ва “Тожикистон” деган топо-ном қачон, қаерда ва қандай қилиб пайдо бўлган ва қачон тарих сахифасидан ўрин олган?

6. Сортлар ким ва бу атама этно-номми ёки бошқа маънони англатадими?

7. Қозоқ зиёлиларининг пойтахтимиз Тошкеткент илгари қозоқларга қараган, шунинг учун ҳам Қозоғистон Ўзбекистондан уни қайтариб олиш кераклиги тўғрисидаги даъволари қандай тарихий ва бошқа асосларга эга? ―  деган ва бошқа бир қанча муҳим саволлар туғилиб, тажикистонлик ва бошқа юртлик тарихчи-олимлар ҳамда муштарийлар билан кескин мунозаралар жараёнида дунёга келиб, шу саволларга илмий асосда жавоб берувчи ўзбеклар ва ўзбек давлатлари келиб чиқиши тарихининг мен ишлаб чиққан янги назариялари дунёга келди. Ва бу назаряларим акс эттирилиб рус тилида ёзилган ўзимнинг СНГ мамлакатларининг кўплаб Интернет-наширларида ҳам чоп этилган, турким мақолаларимни эълон қилиб, уларда Тожикистонлик ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари тарихчи-олимларининг бу саволларга берган жавоблари мутлақо хато эканлигини ва ўзбек миллати ўрта асрларда пайдо бўлган ҳамда собиқ Совет Иттифоқидан ажралиб чиққан кўпчилик мустақил давлатларнинг фуқороларига айланган асосий (титул) миллатлардан қадимийроқ эканлигини. ТОЖИКлар эса Тожикистон ССР 1929 йили Ўзбекистон таркибидан ажралиб чиқиб собиқ Совет Иттифоқининг иттифоқдош республикаларидан бирига айлангунига қадар ТОЖИК МИЛЛАТИ сифатида ва улар асос солиб, Тожикистон ёки Тожик хонлиги, амирлилиги, подшолиги ва қироллиги деб аталган бирон бир давлат тарихда илгари ҳеч қачон бўлмаган эканлигини.

Тожик” номи келиб чиққан “тазик” деган атама билан аслида форслар VIII асрда Ўрта Осёни истило этган араб босқинчиликларини атаганликларини. Лекин у даврларда  яшаган бизнинг ота-боболаримиз (ҳозиргача ҳам қўнғиротлар уруғидан бўлиб, Сурҳандарё вилоятида яшайдиган ўзбеклар “й” ҳарифини талаффуз эта олмай, уни “ж”, деб талафуз қилишаётганларидек), “з” ҳарфини талаффуз эта олмай, уни ҳам “ж” деб талаффуз этишганликлари ва “а” ҳарфи ўрнига (хозирги Андижон вилояти Избоскан тумани Тўрткўл қишлоғи аҳолиси каби),  ўз нутқларида кўпинча  “о” ҳарфини ишлатганликлари сабабли, арабларга форслар берган “тазик” деган ном “тожик” атамасига айланганлигини. Кейинчалик эса бизнинг туркий xалқларимиз ўша араб босқинчилари ҳашарчилар сифатида ёллаб, ота-боболаримизнинг VIII асрдаги юртларини босиб олишда ёрдамчилар сифатида ишлатган Форс, Загрос ва Ҳуросонлик форсийзабон аскарлар Ўрта Осиёнинг ўтироқ аҳолисига айланганларидан кейин, арабларнинг ўрнига ҳудди ана ўша аскарларнинг тўдасидан пайдо бўлган халқни ― ТОЖИКЛАР, деб аташда давом этганликларини, мен Эрон, АҚШ ва Россия олимларининг тадқиқотлари асосида “Encyclopædia Iranica” деган, дунёдаги энг обрўли энциклопедиялардан бирида ҳам эълон қилиниб, бу ҳақиқат ҳаттоки Википидиянинг бу ҳалқ келиб чиқишига бағишлаб эълон қилинган “Таджики” деган мақоласида ҳам акс эттирилганлигини. Мана шу сабабларга кўра ҳам хозир Тожикистонда яшаётган ахолининг кўпчилик қисми ва Ўзбекистонда яшаган ҳолда, уларга ўхшаб, адашиб, ўзларини тожик миллатига мансуб, деб ўйлайдиган давлатимиз фуқоролари ҳам, аслида, икки ― форс ва ўзбек тилида гаплашадиган ўзбеклар эканлигини, сортлар эса Марказий Осиёнинг савдогарлари ёки тадбиркорлари эканлигини, исбот қилиб берган эдим.

Бундан ташқари жуда ҳам ишончли манбаларга таянган ҳолда қозоқлар ҳам илгари, XV асрда, Жонибек ва Керей сардорлари бўлган туркий уруғлар сифатида ўзбеклар сафига кирганликларини исбот қилиб берган эдимки, кейинчалик уларнинг тарихчи-олими, тарих фанлари доктори Азимбай Гали буни тан олиб: “Қозоқлар ҳам қачонлардир ўзбек бўлганлар…” , деган мақола ёзишга мажбур бўлган эди.

Шунинг учун ҳам Ҳуршид Давроннинг, номи юқорида тилга олиниб, Facebookда эълон қилинган мақоласида айтган субъектив фикрлари [5] мени қаттиқ ранжитди ва унинг ўзбек миллатига мансуб эканлиги менда жиддий шубҳа уйғотди. Чунки 30 миллионга яқин Ўзбекистон фуқораларининг, ўзларини ўзбек миллатига мансуб, деб қатъий ишонадиган 80 фоизга яқин бўлган қисми ичидан Ҳуршид Давронга ўхшаш фикр билдирадиган кимсаларни топиш осон иш эмас…

Мана шундай сабабларга кўра ҳам Хуршид Давроннинг Интернетдаги ўз сайти ва Википедияда эълон қилинган таржимаи ҳоли билан танишиб чиқиб, у ҳақиқатан ҳам ўзбек миллатига мансуб эмас, балки VIII асрда Ўрта Осиёни истило қилган арабларнинг аждодларидан бири эканлигини аниқлаш мен учун қийин бўлмади. Чунки унинг ўзи, ўз қўли билан ёзиб, Интернетда ва ўз сайтида эълон қилган таржимаи ҳолидан, у онаси томонидан аслида, хозирги Наманган вилоятининг Косонсой шахридан, лекин келиб чиқиши асли араб миллатига мансуб одамлар тоифасидан бўлиб, XV асрда яшаб ўтган (Ҳуршид Даврон Википидияда ўз қўли билан унинг авлоди эканлигини кўрсатиб, ёзишича), ислом сўфийларидан бири сифатида тарихда ўз номини қолдирган Махдуми Аъзамнинг авлоди экан.

Шунинг учун ҳам Хуршид Даврон Facebookда эълон қилинган мақоласида Темир Ҳўжаўғли деган, ундан фарқли ўлароқ, тўлиғича араб миллатига мансуб бўлган, лекин туркияда яшаб, ўзининг бу масалаларда ҳамфикри бўлган Муҳаммад Салиҳ тўғрисида мақолалар ёзиб турадиган, оғасининг сўзларини маъқуллаб, унинг Навоий ўзбек миллатига мансуб эмаслиги тўғрисидаги, шахсан ўзи учун илгаритдан ойдин бўлган айни ҳақиқатни айтганлигини, бир неча бор таъкидлаб ўтибди. Темир Ҳўжаўғлини ҳам араб миллатига мансуб эканлигини айтаёганлигимнининг сабаби эса, мен ўзимнинг мақолаларимдан бирида исботлаб берганимдек [8], ҳўжаларнинг келиб чиқиши ҳам араблардан бўлганлигидадир. Чунки хўжалар XVII асрга қадар пайғамбар Муҳаммад с.а.в.нинг Фотима исмли қизи ва жияни ҳамда тўртинчи ҳалифа бўлмиш Али ибн Абу Талиба р.а.а.дан тарқалган авлод сифатида ― саййидлар, деб аталганлар.

Буюк форс тарихчиси Рашид-Ад-ДиннингЙилномалар тўплами” (Джами’ ат-таварих) деган асаридан Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” (Тарих-и арбаъ улус) [12], деган китобига кўчиб ўтган ривоятга кўра, туркларга ўз номини берган ТУРК деган шох Библия (Инжил) ва Қуръони каримда айтиб ўтилган ва Буюк тўфондан сўнг тирик қолган пайғамбар Нуҳ с.а.в.нинг невараси бўлган эканлигини эътиборга олсак:  Ҳуршид Давронга ўхшаб онаси томонидан ёки тўлиғича араб миллатига мансуб бўлган зиёлилар,  нима учун Ўзбекистон номини тарихдан ўчириш орқали, унинг номини ― Туркистон, ўзбек миллатини эса ― турк миллати, деб аташни орзу қилишади? ― деган саволга ойдинлик киритиш мумкин. Чунки улар ўзларининг араб миллатига мансуб эканликларини аниқ билганликлари учун ҳам, мана шундай ҳом ҳаёллар билан бошқаларни гангитиш орқали, ўзбекларнинг келиб чиқишини ҳам ўзлари мансуб бўлган араб миллати ёки Нуҳ с.а.в.ни ўз миллатларига мансуб деб биладиган Банни Исроил қавми  билан боғлаш орқали, ўз кўнгилларига таскинлик топтирмоқчи бўлётган бўлсалар ҳам, ажаб эмас…

Бироқ ўзбеклар миллат сифатида қачон пайдо бўлганлиги, уларнинг тарикибига қайси туркий уруғлар кириши ва шу жумладан: ― Алишер Навоий ўзбек миллатига мансубми ёки йўқми? ― деган саволга жавоб бериш учун, Ўзбекистон фуқороси бўлсалар-да, аммо ўзбеклар ва ўзбек давлатларининг келиб чиқиши тарихини ва ўзбек цивилизацияси мавжуд эканлигини, менинг бу масалаларга бағишланган мақолаларим билан таниш бўлмаганликлари ва Си Цзинпиннинг ўзбек цивилизацияси тўғрисида билдирган баёнатини кўрмаган ва эшитмаганликлари, агар эшитган бўлсалар уни тушинмаганликлари ёки тушунишни истамаганликлари учун, мутлақо билмайдиган. Лекин бундай ҳолни биздан яшириб, оддий ҳалқ ичида ўзларини ҳаттоки ўзбекларнинг “оқсуяклари” деб аташдан ҳам тоймайдиган, араб ва бошқа миллатларга мансуб. Аммо ўзбек ва рус тилларида ижод қиладиган шоир, ёзувчи, журналист ва ҳаттоки тарихчилардан фарқли ўлароқ мен, ўзбек миллатига мансуб тадқиқотчи сифатида, бу масалаларга ўзимнинг илгари эълон қилинган мақолаларимда, замонавий фан нуқтаи назаридан илмий асосланган. Яъний Ҳуршид Давроннинг субъектив фикрларидан фарқли ўлароқ, объектив асосга эга бўлган фикрларимни янада лўндалаштириб, бу масалага жавоб бериш учун, бошқа тадқиқотчи-олимлар ҳам, оддий муштарийлар ҳам, олдин: уруғ, қабила, этнос, элат, миллат, цивилизация ва шу масалаларга таллуқли тегишли фанлардаги бошқа ҳоказо тушунчаларга, жаҳон ва ўз тарихий тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда берилган (керак бўлса бошқа мутаҳассилар томонидан янада бойитилиши мумкин бўлган), менинг янги таърифларим асосида ўрганишлари ва билишлари керакки, шундан кейингина биз бу масалаларда ҳақиқатни акс эттирувчи аниқ бир тўхтамга келишимиз мумкин эканлигини, таъкидламоқчиман.

Чунки бундай тушунчалар ва уларга берилган таърифларни ўзимизнинг ва бошқа халқларнинг тариҳий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда қайта таърифлаб ва тарихий далилларга қатъий таянган ҳолдагина олдимизда пайдо бўлаётган тариҳ соҳасидаги мураккаб саволларга жавоб беришимиз ва уларнинг тўғри ёки нотўғри эканликларини мана шундай илмий асосда тахлил қилиш орқали, исботлаб беришимиз мумкин. Акс холда бу соҳадаги ҳар қандай баҳс ва мунозараларни, шу жумаладан Ҳуршид Даврон хеч қандай тарихий далил ва исботларга ҳамда таърифларга асосланмай Facebookда ташкил қилган баҳс ва мунозараларини ҳам [1], бу масалаларни яхши билмайдиган ҳамда асосан ўзларини ўзбек миллатига мансуб деб билмайдиган одамлар ўртасида олиб борилаётган; Ватанимиз ва қўшни мамлакатларда, шу жумладан Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизстон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва бошқа малакатларда ҳам ўсиб улғаяётган ўзбек ёшларининг калласини гангитишга ҳамда улардаги ўз миллати ва аждодларининг буюк ўтмишидан фаҳирланиш ҳиссини сўндиришга ҳизмат қиладиган; матбуот органлари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва ўзбек миллатига қарши Владимир Жириновскига ўхшаган Россия ҳамда қўшни давлатларнинг жоҳил сиёсатчиларидан ташқари дунёнинг бошқа реакцион ва экстримистик марказлари томонидан уюштирилиб, уларга тарихимизни сохталаштириш орқали хизмат қилишга бел боғлаган академик Рахим Масов ва Валерия Андреевага ўхшаган тарихчи-олимлар олиб бораётган жирканч ахборий (информацион) уруш, яъний ғоявий кураш соҳасидаги душманларча сафсаталарини тарғиб қилишга қаратилган, жуда ҳам зарарли мафкуравий ҳаракат ва курашдан бошқа ҳеч нарса эмас, деб баҳолаш мумкин ҳолос.

Шунинг учун ҳам энди мен ушбу мақоланинг асосий мазмунига ўтар эканман, уни:

1. Ўзбек миллатининг келиб чиқиши ва шу жумладан Алишер Навоийга ўхшаган тарихий шахсларни ўзбек миллатига мансуб эканлигини исботлаш учун фандаги: уруғ, қабила, элат, этнос, миллат ва цивилизация тушунчаларига берилган эски ва янги таърифлар қандай хизмат қилиши мумкин?

 ― деган саволларга жавоб беришдан бошламоқчиман.

Мен ўзимнинг рус тилида ёзилган “Ўзбек цивилизацияси ― бу тўғрида Хитой раҳбари Си Цзиньпин гапирди” [9], деган мақоламда цивилизация тушунчасига фанда берилган таърифларнинг умумлаштирилган қисқача мазмунини келтирганман. Шунинг учун ҳам бу мақолам ҳали ўзбек тилига таржима қилинмаганлиги учун, ундан ушбу мақола учун керакли бўлган баъзи бир асосий фикрларнигина таржима қилиб, уларни уруғ, қабила, элат, этнос, миллат тушунчаларига фанда берилган таърифларни умумлаштириб, ўзимизнинг ва бошқа халқларнинг тарихий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қайта таърифлаб, тегишли  ҳулоса чиқарганимиздан кейингина, бу мақолада ҳам келтириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайман.

Чунки мен ўз мақолаларимда кўплаб тариҳий манбаларга ва уларда келтирилган 10 дан зиёд рўйхатларга таянган ҳолда: ўзбеклар 92 туркий уруғлардан ташкил топган миллатдир, деган тезисни исботлаб, бундай миллий консолидация (бирлашиш ёки бирлашма маъноларида ўзиди жамиятнинг ҳолати ва унда кечаётган жипислашиш ва мустахкамланиш жараёларини ҳам акс эттирувчи тушунча) таркибига қайси туркий қабила ва уруғлар киришини аниқлаш ва мавжуд рўйҳатларни таҳлил қилиш орқали фақатгина уларнинг алфавит тартибидаги асосий рўйхатини илмий асосланган ҳолда тузиш билангина кифояланиб қолмай. Шу билан бир қаторда тарих фани менга қадар сира ҳам жавоб беришга уриниб кўрмаган, агар уринган бўлса жавоб топа олмаган ва ушбу мақоланинг кириш қисмида санаб ўтилган ва бошқа бир қанча муҳим саволларга илмий асосда жавоб беришга ҳаракат қилган эдим.

Менинг фикримга кўра ўзбек миллатининг келиб чиқиши (этногенези) масалаларини ўрганиш ва тахлил қилишда, арабча бўлган “қабила” атамаси билан боғлиқ тушунчадан фойдаланишга ҳожат йўқ. Чунки фанда бу тушунча цивилизацияга қадар бўлиб ўтадиган ўта қолоқ ва вахшийлик (варварлик) даври билан боғлиқ салбий маънога эга тушунча сифатида қаттиқ танқид остига олинган ва олимлар томонидан уни қўллашдан воз кечиш кераклиги тўғрисидаги таклифлар киритилган.

Туркий “эл” ва шу асосда пайдо бўлган “элат” тушунчаси эса арабчадан тилимизга кириб келган “миллат” (лотинча эквиваленти natio – халқ, русчаси эса ― нация) тушунчасига яқин. Лекин “миллат” тушунчасини биз Европа мамлакатларидаги “сиёсий миллат” тушунчасига яқин тушунча сифатида талқин қилиб, унга тиркалган миллатбу, индустриал давр махсули, деб, тагига мен чизиб кўрсатган, қисқача умумий таърифни олиб ташлагач, тарихий дарсликларда келтириладиган: ― “миллат маълум бир ҳудудда муқим яшаб, тарихий тараққиёт давомида ривожланиб келган одамларнинг маънавий-рухий бирлигининг вужудга келиши асосида ташкил топади”, деган, совет тузими даврида бизни Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудига маҳкам боғлаб қўйишга мўлжалланган ва шунинг учун ҳам мутлақо хато таърифдан воз кечишимиз керакки, шундан кейингина:

― Фақатгина ўз мустақил давлатига эга бўлган, ягона тилда сўзлашувчи (гаплашувчи), маданияти ҳам бир ҳил ёки бир-бирига жуда ҳам яқин бўлган, битта ёки бир қанча ҳудудларда тарқалган ҳолда яшовчи ҳамда бошқа жиҳатлардан бирлашган қардош уруғ[-аймоқ]лардан ташкил топган ҳалқгина шу давлатнинг асосий фуқороларини ташкил этувчи [сиёсий] МИЛЛАТ бўла олади ва бундай МИЛЛАТ тариҳий ривожланиш даврида ўз давлатини ва яшаётган ҳудудини кенгайтириши ёки (уриш ва жанжаллар оқибатида) уларнинг бир қисмини ёки ҳаммасини йўқатиши натижасида, шу ҳудудларда янгитдан пайдо бўлган бошқа давлатлар ҳудудларида ҳам қолиб кетиши ва яшаши ёки бошқа миллатлар таркибига кириб, уларда кечган ва кечаётган ассимиляция жараёнлари оқибатида, уларга сингиб, тамоман йўқолиб кетиши ҳам, мумкин, ― деган таъриф берсак, бу айни муддао ва миллат тушунчаси тўғрисидаги тариҳий ҳақиқатни ўзида акс эттира олган, илмий таъриф бўлади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда энди ЭЛАТ тушунчасига: ЭЛАТ (Эл) ― бу бир тилда сўзлашувчи (гаплашувчи), маданияти бир ва маълум ҳудудда яшайдиган ҳамда бошқа жиҳатлардан бирлашган ва ўз сиёсий тузилмасига эга бўлган, лекин ҳали ўз мустақил давлатига эга бўлмаган ёки уни ҳар-хил тарихий жараёнлар (уриш ва жанжаллар) натижасида йўқотиб қўйган қардош  уруғ[-аймоқ]ларни жипислаштирган маълум бир аҳоли тўпламидан иборатдир, ― деган таъриф берсак, бу ҳам жуда тўғри ва ўзида тарихий хақиқатни акс эттира олган илмий таъриф бўлади, деган фикрдаман.

ЭТНОС тушунчаси тўғрисида гапирилганда биз Лев Гумилев яратган Этногенезнинг пассионарлик назариясидаги керакли тушунчалирга асосланиб иш тутишимиз мақсадга мувофиқ бўлади деган фикрдаман. Чунки бу назарияга асосан ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИ этнос сифатида қабул қиладиган бўлсак, умумий ТУРКИЙЛИКка биз суперэтносга бўлгандек муносабатда бўлишимиз мумкинлиги учун, ўзбекларни ташкил этувчи 92 туркий уруғлардан ажралиб чиқиб, миллат ва элат кўринишини олган этносларга нисбатан бўладиган ўз муносабатларимизни ҳам, айнан шундай асосларда қуришимиз мукин. Яъний, уларга нисбатан ўзбек миллати СУПЕРЭТНОС сифатида тарихий, сиёсий ва халқаро майдонга чиқади.

Лекин бу масалада, ундай бўлса: Туркиядаги расмий равишда ТУРК МИЛЛАТИ деб аталадиган халқнинг Марказий Осиёдаги бизнинг рамзий Ватанимиз бўлган Туркистон туркларига нисбатан муносабати қандай этник кўриниш олади? ― деган яна бир, жуда ҳам қизиқарли савол пайдо бўлади. Албатта ТУРКИЯ ТУРКЛАРИГА биз ЭТНОС сифатида қарайдиган бўлсак Туркистон ТУРКЛАРИ тарихий, сиёсий ва халқаро майдонга СУПЕРЭТНОС сифатида чиқиши тўғрисидаги ҳулосага келишмиз қийин эмас.

Шунинг учун ҳам бундай расмиятчилик асосида пайдо бўлган муаммони ТУРКИЯ ТУРКЛАРИНИ, биз, биринчи ўзбек давлати бўлмиш XIV аср ЎЗБЕКИСТОНига ўз номини бериб, унинг асосчи ҳам бўлган буюк Ўзбекхон шарафига ― ЎЗБЕКЛАР, деб атаганимиздек, улар ҳам Ўсмон Империяси даврида, яъний 1299 йили ҳокимият тепасига келган султон Ўсмон I Гази (туркча Gazi Osman Paşa, Birinci Osman) шарифига ― ЎСМОНЛАР, деб аталган бўлганликлари учун, уларни шу ном билан аташда давом этиш йўли билан ечиб, бу масаладаги парадоксдан қутулиш мумкин бўлар эди, деган фикрдаман.

Чунки мен глобализация ва регионализм ғоялари билан боғлиқ дунёдаги иқтисодий ва сиёсий муаммоларини ўрганиб, бу масалаларга ўзининг докторлик диссертациясига асос бўлган монография ва қатор илмий асарларини бағишлаган мутаҳассис сифатида, Марказий Осиёдаги туркий давлатларнинг чуқур интеграциясини назарда тутувчи “Туркистон регионализми” ғояси, Евроиттифоқ ва Евроосиё иттифоқлари каби, келажаги йўқ ёки бундай келажакка гумон билан қараш мумкин бўлган лойиҳалардан бири сифатида, ўз мустақилликларига эришганликларига ҳали чорак аср ҳам бўлмаган, эндигина ривожланиш йўлига ўтиб, ўзларининг янги давлатлари қурилишини ҳали тўлиқ ниҳоясига етказиб улгурмаган мамлакатлар қаторига кирувчи Марказий Осиёнинг бундай давлатлари учун, нафақат мутлақо долзарбликка (актуалликка) эга бўлмаган, балки жуда ҳам зарарли ғоя, деб ҳисоблайман.

Шунинг учун ҳам мен Россия Президенти Владимир Путин Евроосиё иттифоқи тузиш таклифи билан чиқиб “Изветия” газетасида 2011 йил 3 октябрдаги ўз мақоласини эълон қилганидан сўнг, хозир ИА REGNUM интернет-нашрининг бош муҳаррири бўлиб ишлаётган М.Захарова ҳонимнинг бу таклифга муносабат билдиришимни сўраб қилган мурожаатига асосан рус тилида ёзилган, ўзимнинг “РФнинг Рус Республикасини тузишни ва Евроосиё иттифоқини Ўзбекистон деб аташни таклиф қиламан”, деган мақоламни эълон қилган эдим [10].

Инсоният уруғ-аймоқлар ва бошқа ҳар-хил ижтимоий ҳамда сиёсий қатламлардан ташкил топган ҳолда қадим замонлардан бери мавжуд бўлгани ҳолда: этнос, супер этнос, элат, миллат (natio), цивилизация ва шунга ўхшаш бошқа тушунчалар Европа, совет иттифоқи ва бошқа мамлакатларнинг олимлари томонидан фанга XIX-XX асрлардагина жорий қилинганлиги сабабли, бу даврлардан анча олдин яшаб ўтган буюк тариҳий шахслар қайси миллатга мансублиги тўғрисида ҳар-хил, кўпинча бир-бирига мутлақо зид ва мунозарали фикрлар мавжудлиги учун, бундай шахсларнинг миллатини аниқлашда:

― Буюк тариҳий шахслар келиб чиққан уруғ[-аймоқ] ҳозирги замонда қайси миллат сафига кирса, бу миллат тарих саҳифасида қачон ва қандай пайдо бўлишидан қатий назар, мана шу миллатга мансуб, деб қабул қилинади. Шунинг учун ҳам буюк тарихий шахсларнинг қайси миллатга мансуб эканликларини аниқлаш учун улар қайси уруғдан эканлиги ва бу уруғ[-аймоқ] тарихий ҳужжатлар ва манбаларда қайд қилинган ҳамда ҳозирги даврга қадар мавжуд бўлган қайси миллат сафига киришини аниқлаш орқали, белгилинади, ― деган қоидага амал қилиш зарур, деб ҳисоблайман.

ЦИВИЛИЗАЦИЯ  тушунчаси эса (лотинчада civis — фуқоро ва civilis — фуқоровий ва давлатнинг, деган маъноларни англатиб) ― бу:

― ўзига ҳослиги ижтимоий ва маданий сабаблар билан фаровон ва узоқ муддатдан бери мавжуд бўлган мамлакатлар ва халқлар ҳамжамияти тарихий вақтнинг асосий ўлчов бирликларидан биридир;

― одамлар маданий бирлигининг энг юқори чўққиси ва инсонни бошқа биологик мавжудотлардан ажратиб турувчи ҳамда энг кенг маънодаги маданиний ўзлигини белгиловчи даражадир;

― маданий жихатдан ҳамма ўзини ўз уйидагидек ҳис қиладиган ва бошқалардан ажрата олиши натижасида ўзлигини англай оладиган энг катта “биз” деганидир.

Бу тушунча умумий объектив бўлган тил, тарих, дин, урф-одат, ижтимоий устқуртма (институтлар) ва одамлар учун субъектив бўлган ўзлигини англаш орқали ўз маъносига эга бўлади.

Бундан ташқари цивилизация, ҳар ҳил бошқариш усулларига эга бўлган: шахар-давлат, империя, федерация, конфедерация, миллий ва кўпмиллатли давлатлардек сиёсий тузилмаларни, ўз ичига олиши мумкин.

Илмий манбаларни ўрганиш орқали фанда инсоният тарихида 12 тагина цивилизация мавжуд бўлганлигини тан олиш тўғрисидаги келишув мавжудлигини билишимиз мумкин. Бироқ улардан месопотам, мисир, крит, классик (мумтоз), византия, марказий-америка ва анд цивилизациялари тарих майдонидан аллақачон ўчиб кетган. Лекин улардан хитой, япон, хинду, ислом ва ғарб цивилизациялари, деб аталадиган 5 таси, ҳалигача мавжуд.

Лекин, юқорида таъкидлаб ўтганимдек, Хитой Халқ Республикасининг раиси Си Цзинпин Давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келгач, 2013 йил 8-10 сентябрда мамлакатимизда бўлиб, 9 сентябр куни ўзининг бу ташрифи якунларига бағишлаб дунё оммовий ахборот воситалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан биргаликда ўтказган якунловчи бриффинги чоғида, шундай юқори даражада ва хитой олимларининг ҳулосаларига таянган ҳолда, ўзининг ЎЗБЕК ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ мавжуд эканлиги тўғрисидаги, менинг ўзбеклар ва ўзбек давлатларининг келиб чиқиши тарихи юзасидан яратган янги назарияларим билан ҳам ўз исботини топа оладиган, ғоясини баён қилганини ўз қулоғим билан эшитиб ва телеэкранда кўриб, бундан мен, ўзбек миллатига мансуб бир оддий ватанпарвар инсон ва тадқиқотчиси сифатида, қалбим фахр ва ифтихорга тўлиб, бошим осмонга етган эди. Чунки мен ўзимизнинг, хозиргача ҳам Хитойда ҳукм сураётган социалистик тузимга ўхшаш бўлган ўтмишимиздан, бундай тузим шароитида шундай буюк мамлакат Коммунистик Партияси ва давлатининг рахбари бўлмиш Си Цзинпин, бундай жиддий масалалар тўғрисида ҳеч қачон тарихий далиллар асосида ўз исботини топа олмайдиган фикрларни халқаро майдон даражасидаги юксак минбардан айтмаслигини, яхши биламан.

Бироқ Хитой Халқ Республикасининг раиси Си Цзинпиннинг Ўзбекистонга қилган расмий ташрифини ёритаётган нафақат чет эл оммавий ахборат воситалари, балки ўзбекистонлик журналистлар ва бу масалаларни ўзлари ёритишга хизмат қилиши керак бўлган тарихчи олимлар ва уларнинг ишларини мувофиқлаштириб турган давлат идораларининг вакиллари ҳам, бу муҳим тарихий воқиеа тўғрисида лом-мим демадилар…

Шунинг учун ҳам мен бундай воқиеадан ажабланиб, Си Цзинпин ЎЗБЕК ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ тўғрисидаги баёнат берганлигини ўзим ёритишга қарор қилгач, бундай оламшумул воқиеа ҳақиқатан ҳам содир бўлганлигини тасдиқловчи видео-ҳужжат, яъний далил-исбот менинг ихтиёримга тушгачгина: “УЗБЕКСКАЯ ЦИВИЛИЗАЦИЯ ― О НЕЙ ГОВОРИЛ ЛИДЕР КИТАЯ СИ ЦЗИНЬПИН”, деб номланган [9] ва, нафақат мен ўзим бош муҳаррири бўлган интернет-журналида, балки рунетнинг кўплаб интернет-наширлари ва ижтимоий тармоқларининг саҳифаларида ҳам эълон қилинган, мақоламни ёзган эдим.

Энди юқорида келтирилган тушунчалар ва уларга берилган таърифлар ҳамда тарихий шахсларнинг миллатини аниқлаш тўғрисидаги қоида ва менинг янги тариҳий назарияларим нуқтаи назаридан ўзбеклар ва ўзбек давлатларининг келиб чиқиши тарихига қисқа бир назар ташласак ундан тариҳий манбалар билан тўлиқ тасдиғини топа оладиган қуйидаги саволларга ҳам жавоб берадиган маълумотларни билиб олишимиз мумкин.

2. “Ўзбеклар” деган атама, “ўзбек” этно-номи ва “Ўзбекистон” деган топо-ном қачон, қаерда ва қандай қилиб пайдо бўлган ва қачон тарихсахифасидан ўз ўринларини эгаллаган?

 Мен бу саволларга асли рус тилида ёзилиб [11], ўзбек тилига ўзим: “Ўзбеклар — турк халқларининг зодагонлари, сортлар эса — Марказий Осиёнинг тадбиркорларидир”, деб таржима қилиб эълон қилган мақоламда, батафсил жавоб беришга ҳаракат қилганман. Шунинг учун ҳам бу мақолада қисқача қилиб шуни айтмоқчиманки, “ўзбек” деган атама уруғ, элат ва миллатнинг номи эмас, балки хар-ҳил давлат арбобларининг исми сифатида, XIV асрга қадар ҳам мавжуд бўлган. Бироқ бу атама миллатимиз номига айланишининг асил сабаби қуйидагича.

Чингисхоннинг катта ўғли бўлган, рус тилида Джучи, ўзбек ва бошқа туркий тилларда юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра нотўғри талаффуз қилинганлиги туфайли ― Жўчи (ёки Жўжихон) исми билан ва шунинг учун ҳам унинг ўз номи билан Жўчи Улуси деб аталган давлатнинг биринчи ҳукмдори сифатида тарихдан ўз ўрнини эгаллаган. Унинг онаси ― Бўрте, ҚЎНҒИРОТ номли, отаси ― Чилгир-Боқо исмли боҳодир эса ― МЕРКАТ  (меркит) номли, хозирги ўзбек миллати сафига кирувчи туркий уруғлардан бўлишиб, қонуний никоҳдан ўтганлар.

Лекин хомиладор бўлган Бўрте, келин сифатида куёв бўлмиш Чилгир-Боқонинг уйига кўчирилаётган пайтида, бундай ҳолатдан беҳабар ва у даврларда қароқчилик билан ҳам шуғулланган ёш Темучин (Чингисхон) томонидан ўз эридан тортиб олинган. Бу воқиеадан маълум вақт ўтгач эса, Бўрте йўлда кўз ёрганлиги сабабли Чилгир-Боқонинг зурриётидан туғилган чақалоқ (Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” деган асарида айтилганидек) “Йўлдан келган меҳмон” [12], деган маънони англатувчи ва тўғри талаффуз қилинганда, аслида бизнинг эски ва замонавий тилимизда ҳам бир ҳил ― ЙЎЛЧИ, деб янграйдиган исим билан аталган. Шунинг учун ҳам у буюк Чингисхон томонидан ўзининг тўнғич фарзанди сифатида тан олинган бўлса ҳам, лекин у билан она бир, броқ ота бошқа укалари томонидан тан олинмай, бегона ўғлиллигича қолиб, на унинг ўзи, ва на унинг авлодларидан биронтаси, Мўғил Имперясига ҳукмдор бўла олмаган.

Лекин Жўчи Улусининг биринчи ҳукмдори Йўлчи (Жўчи) авлодларидан энг буюги бўлмиш Ўзбекхон (1283 — 1341), шу Улус ҳокимияти тепасига келгач (1311-1341), ўша даврдаги анъаналарга кўра бу давлат, унинг шарафига Ўзбек Улуси, Мамлакат-и-ўзбеки ва Ўзбеклар мамлакати, яъний  ЎЗБЕКИСТОН, деб атала бошланган даврдан эътиборан, янада кучайиб, бутун дунёга машҳур бўлиб кетган. Шунинг учун ҳам бу давлат ва унинг ҳукмдори бўлмиш Ўзбекхон бундай катта обрў-эътиборга эга бўлиб кетганлиги ўша даврнинг араб, форс, туркий халқлардан ва европаликлардан иборат бўлган буюк тарихчилар асарларида акс эттирилган. Бироқ бу тарих сахнасида биринчи бўлиб пайдо бўлган кўпмиллатли ўзбек давлатида ЎЗБЕКлар, деб аталган унинг фуқоролари миллат сифатида эмас, балки ўз подшоси номи билан аталган, японларда VIII асрда пайдо бўлиб ― самурайлар, русларда эса XVII асрда пайдо бўлиб ― дворянлар, деб аталган, ҳарбий зодаганлар қатламига ўхшаган ва улардан фарқли ўлароқ ўз сафларига: хон, бекларбек, амирирлар, беклар, боҳодирлар, мингбошилар, юзбошилар ва ўнбошилардан ташқари, оддий аскарларни ҳам киритган, ҳарбий зодагонлар ва феодаллар қатлами сифатида тарих сахнасида пайдо бўлган, десам, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бу ҳақиқатни исбот этиш учун, мен ўзимнинг юқорида номи тилга олинган [11] ва бошқа мақолаларимда кўрсатиб ўтилган манбаларда келтирилган ва уларда кўрсатишнинг иложи бўлмаган бошқа  жуда ҳам кўп тариҳий маълумотлар, яққол далил бўлиб хизмат қила олади.

Шунинг учун ҳам бу даврда ЎЗБЕК атамаси Ўзбекхон тузган, тарихда Буюк Давлат деб ҳам аталган, лекин аслида ЎЗБЕКИСТОН деган номга биринчи бўлиб сазовар бўлган давлат томонидан ўз ҳарбий зодагонларига берилган умумлашган ЗОДАГОНЛИК ФАХРИЙ УНВОНИ бўлган, дейишга ҳам барча асослар бор [11,13].

Шунинг учун ҳам Ҳуршид Даврон ўзининг яна бир нечта жиддийроқ мақолаларида, жумладан ўз сайтида эълон қилинган: “Ўзбек атамасининг келиб чиқиши билан боғлиқ бир фаразнинг тўрт киши томонидан айтилиши ҳақида”, деган мақоласида билдирган: “… бугунги кунда «ўзбек» этноними  хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда кўчманчилик қилган турк-мўғул уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312-1340) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат”, деган фикрлари ҳам, мутлақо нотўғри, деб ҳисоблайман.

Шундай сабабларга кўра ҳам Ҳуршид Даврон ва унга ўхшаган бошқа муаллифларнинг бу масалага бағишланган мақолаларини ҳам ўқиб, уларда ва совет тузими давридаги тарих дарсликларида Олтин Ўрда тўғрисида сўз юритилишини биладиган муштарийларда:

3. Ўзбекхон ҳукимронлик қилган давлат тарихий манбаларда Ўзбекистон эмас,балки Олтин Ўрда, деб аталиб Мўғил Империасига қараган дейилади-ку: бу давлатга бўлган шундай муносабат, нима ― тўғри эмасми?

 ― деган савол туғилиши ҳам табиий бир ҳолдир.

Бу саволга мен юқорида номи тилга олинган мақоламда [11] баён қилинган тадқиқотларим натижалари асосида: ― Ҳа, ўша давлатни Олтин Ўрда деб аташ мутлақо нотўғри ва жуда катта хато! ― деб ишонч билан жавоб бера оламан. Чунки ўзларини рус миллатига мансуб деб ҳисоблаган совет ва россиялик тарихчи-олимлар, тожикистонлик ўз касбдошларига ўхшаб, Россия давлатчилиги тарихини ва рус миллати келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган тарихий манбаларни бир неча марта соҳталаштириб, қайта ёзганлар ва хозир ҳам бу ишни давом эттирмоқдалар. Шунинг учун ҳам Совет Иттифоқи давридаги ва хозирги Россия ҳамда Ўзбекистондаги тарих бўйича тасдиқланган асосий дарсликларда XIV асрда Ўзбекхон тузган ва таркибига советлар тузими пайтидагини “Рус князликлари” деб аталган вилоятлар ҳам кирган ЎЗБЕКИСТОН ва у ҳокимият тепасига келгунига қадар Йўлчи (Жўчи) Улуси деб аталган давлат, унинг бобоси бўлмиш Мангу-Тимур (1266—1280) ҳукмронлик қилган даврдаёқ Мўғил Империясидан тўлиқ ажралиб чиқиб, ўзининг давлат мустақиллигига эришганлиги;  Мангу-Тимур ҳамда Чиғатой ва Угедэ Улусларининг хонлари Борак ва Хайду 1269 йили  Талас водийсида ўтказилган қурилтойда бир-бирларини мустақил давлатларнинг ҳукмдорлари сифатида, тан олганлар ва бу иттифоқни улар, агар ўзлари эришган бу мустақилликка Мўғил Империясининг ўша даврдаги буюк хони Хубилай қарши чиқадиган бўлса, унга бас кела олиш мақсадини кўзлаб тузганликлари тўғрисидаги маълумотлар, мутлақо акс эттирилмаган.

Ҳозирги замонавий ўзбек давлати ҳам XIV асрда Ўзбекхон тузган ва унинг шарафига ЎЗБЕКИСТОН деб аталган биринчи ўзбек давлати шарафига ўзининг ўзбек тилидаги Асосий қонунида Совет Иттифоқи даврида ҳам, мустақиллик даврида ҳам ― Ўзбекистон, деб аталиши ва ёзилиши мумкин бўлган Ўзбекистон ССР ва Ўзбекистон Республикаси, деган номлар билан аталган. Бироқ XIV аср Ўзбекистонининг номи, атайин бу Буюк Давлатнинг номини тарихдан ўчиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган тариҳ соҳтакорлари томонидан Москва ва бутун Рус шохи, деб аталадиган, лекин ўзбекларни ташкил қилувчи 92 туркий уруғлар сафига кирувчи ҚИЁТ уруғидан бўлган, ўша XIV аср Ўзбекистонининг бекларбеки сифатида тарихга кирган Мамайнинг невараси бўлмиш Иван Грозный 1552 йили Қозонни босиб олганлигини бутун дунёга оламшумул ғалаба сифатида тақдим этиш. Бу подшони улуғлаш ҳамда унинг онаси ҳам, Мамайнинг қизи бўлганлиги учун асли ўзбекларга мансуб бўлганлигини унинг бошқа миллат, элат ва христиан динига мансуб бўлган фуқороларидан яшириш мақсадида 1564—1566  йилларда ёзилиб ― «Казанская история», деб аталган тарихий-публицистик асарда, ўша биринчи ўзбек давлатининг оҳирги хони бўлмиш Тўхтамишхон бошчилигидаги ҳарбий кучларини Соҳибқирон Амир Темур ўз ҳарбий кучлари билан тор-мор келтиргач, қулаганидан қарайиб 170 йил ўтганидан сўнг ЗОЛОТАЯ ОРДА (ОЛТИН ЎРДА), деб аталганлиги учун ҳам, унинг ўрнига келган ва томирларида ўзбекларнинг қони ҳам оққан бошқа [рус] подшолари ўзларини унга ўхшаб тутиб, бу давлатни шу ном билан аташда давом эта беришганлар. Шунинг учун ҳам бу Олтин Ўрда деган ном тарихий ва адабий манбаларнинг асосий қисмида сақланиб, улардан Совет Иттифоқи, бу Империя тугаганидан кейин эса, унинг ўрнида пайдо бўлган барча мустақил давлатларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида нашир қилинаётган дарсликларга ҳам кўчиб ўтиб, уларнинг тарихчи-олимлари ва Хуршид Давронга ўхшаган шоир ва ёзувчиларининг адабий асарларида ҳам акс этиб келмоқда.

Мен эса бундай тарих сохтакорларига қарши очиқ матбуот саҳифаларида хозиргача битта ўзимгина курашиб келмоқдаман, десам хато бўлмайди. Бу курашда Ўзбекистон тарихчилари ва бошқа зиёлилари менга ёрдам бериш ўрнига, улардан журналист ва шоир Ҳуршид Давронга ўхшаб, ўзбек миллатига тўлиқ мансуб бўлмаганларигина эмас, балки ўзларини ўзбек миллатига тўлиқ мансуб деб биладиганлари ҳам, менга ёрдамлашиб, бундай тарихий адолатсизликка қарши бирга курашиш ўрнига, Ўзбекистондан қарайиб чорак аср олдин қочиб кетиб, ўзларини “ўзбек муҳолифати” ва “Туркистон регионализми” тарафдорлари сифатида кўрсатувчи Муҳаммад Салиҳга  ўхшаган муҳожирлар каби тутиб, менга қарши чиқишга ва мен билан курашишга ҳаракат қиладилар-ки, бундай ҳолат мени жуда ҳам таъжубга солади.

Албатта менинг бошқа мақолаларим ва уларда акс эттирилган ўзбеклар ва ўзбек давлатлари келиб чиқишининг янги назариялари билан таниш бўлмасдан, бундай фикрларимни биринчи марта ушбу мақоладагина ўқиётган муштарийларда, ундай бўлса:

 4. XIV асрдаги биринчи Ўзбекистонда қайси тил давлат тили бўлган?

 ― деган савол туғилиши ҳам мумкин.

Ҳуршид Даврон бу менинг мақоламда танқид остига олинаётган ўзининг Facebookда эълон қилинган мақоласи сарлавҳасидан ўрин олган: “NAVOIY KIMDIR? TURKMI, CHIG’ATOYMI, O’ZBEKMI?”, деган саволларни ўратага ташлаб, ва уларда ЧИҒАТОЙ номли миллат ҳам бор эканда деган, мутлақо ҳато ҳулоса чиқарилишига ҳам сабабчи бўлиб, тарихий масалаларда малакаси етарли бўлмаган журналист эканлигини ҳам яққол кўрсатган. Чунки Ҳуршид Даврон тарихда Чингизхоннинг, ҚЎНҒИРОТ номли туркий уруғдан бўлмиш Бўрте исимли энг севимли рафиқасидан дунёга келган ҳақиқий [иккинчи] ўғли бўлмиш Чиғатойга (1185—1242) унинг ўзи томонидан инъом қилинган ва Ўрта Осиё ва Хитойнинг хозир уйғурлар яшайдиган ҳудудларининг ҳам анча қисмини ўз ичига олиб, пойтахти олдин, 1222-1266 йилларда ― Олмалиқ, 1266-1370 йилларда эса ― Самарқанд шахарларида бўлган ва унинг номига Чиғатой Улуси,  деб аталган давлат мавжуд бўлиб, унинг давлат тилини кейинчалик россия ва совет олимлари “чиғатой тили”, деб атаган бўлсаларда, лекин ҳеч қачон ЧИҒАТОЙ МИЛЛАТИ бўлмаганлигидай, оддий бир ҳақиқатни билмаганлиги учун ҳам бундай беъмани ва мутлақо ўринсиз саволни ўртага ташлаган, деган фикрдаман.

Чунки мен ўзимнинг ўзбеклар ва ўзбек давлатларининг келиб чиқиши тарихига бағишланган назаряларим акс этган мақолаларимда, бу масалани чуқур ўрганиб ― мутлақо хато тарзда Олтин Ўрда ҳам деб аталган ўша ЎЗБЕКИСТОН 4 та: Қирим, Сарой, Дашти қипчоқ ва Ҳоразм деган ва “улус” деб ҳам аталган маъмурий ҳудудларга бўлиб, улардан Қиримга, совет ҳокимияти давридагина “Рус князликлари” деб аталган ҳудудлар ҳам қараган  XIV аср Ўзбекистонининг давлат тили бўлиб ҳам тарихчилар томонидан нотўғри равишда “чиғатой тили” деб  аталган ўзимизнинг эски ўзбек тилимиз хизмат қилган, деб ишонч билан айтишим мумкин, деган ҳулосамни баён қилган эдим.

Чунки бизнинг эски ўзбек тилимиз:

― ўша даврларда нафақат биринчи Ўзбекистонда, балки туркий уруғлар ва қабилалар истиқомат қилган Хоразмнинг бир қисми, Самарқанд, Бухоро ва Мовароуннаҳр ёки Туркистоннинг бошқа шахарларини ҳам ўз ичига олган, ЧИҒАТОЙ УЛУСИДА ҳам давлат тили бўлган;

―  кўплаб тарихчилар, Чингизхоннинг иккинчи ўғли шарафига Чиғатой номи билан аталган Чиғатой Улусида ҳам давлат тили бўлиб ҳизмат қилган тилни, бу улусни бошқарган мўғилларнинг она тили бўлмиш ― мўғил тилидан ажрата олмай хато равишда “чиғатой тили”, деб аташган. Чунки бу масалани ўрганган олимлар илгари ҳам, хозир ҳам: на эски ўзбек тилини, ва на мўғил тилини билишмай ва билишга интилмай, буни устига улар ўртасида жуда ҳам катта фарқ бор эканлигини билмай, академик В.Бартолддек рус тарихчисига ўхшаб БУЮК МОҒОЛЛАР ИМПЕРИЯСИ деб аталган давлатнинг асосчиси Бобурнинг она тили хато равишда “чиғатой тили” деб аталган эски ўзбек тили бўлганлигини билмай ёки тарихимизни сохталаштириш мақсадида билишни истамай:  ― Буюк Моғол Империясидаги МОҒОЛларининг тили МЎҒИЛча бўлган, деган ўзларининг мутлқо хато фикрларини билдиришдан ҳам тап тортмаганлар [11]. Энг ачинарли ҳолат эса бундай хато фикрларни ўзбек тилшунос, этнограф ва тарихчи олимлари менга қадар қатъий равишда инкор қилмаганликларидадир.

Шунинг учун ўша даврдаги биринчи ўзбек давлати бўлмиш XIV аср Ўзбекистонида ҳам, Чиғатой Улусида ҳам давлат тили бўлиб хизмат қилган ҳамда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурдек буюк ўзбек шоирлари ўз асарларини яратган бизнинг эски ўзбек тилимизни улар атайин, биринчи ўзбек давлати ва унинг расмий тили бўлиб хизмат қилганлиги ва бу ҳақиқат Туркия ва Европа архивларида сақланаётган шу давлатлар ҳукмдорларининг расмий ҳатлари орқали ўз исботига ҳам эга эканлигини яшириш мақсадида ёки бундай далиллар борлигини ўз вақтида билмаганликлари туфайли, “чиғатой тили”, деб атаб юборишган.

Энди, ўз навбатида:

 5. Ўзбеклар миллат сифатида қачон ва қаерда пайдо бўлган?

деган асосий саволлардан бири туғилиши ҳам табиий бир ҳол.

Бу саволга жавобни ҳам мен, тариҳий манбалар ва тегишли материаллар ҳамда ҳеч инкор қилиб бўлмайдиган далиллар асосида ўзимнинг юқорида номи тилга олинган [11] ва бошқа мақолаларимда, берганман. Чунки тарих сахнасида ўзбек миллати пайдо бўлишининг аниқ ойи ва куни маълум бўлмаса ҳам, Тожикистон ва бошқа юртлар тарихчи-олимлари ҳамда Ҳуршид Даврон ва унинг қандайдир туркиялик Темир Ҳужаўғли деган оғаси ҳамда ўзбекистонлик, уларни ўзига ўхшаган тарафдорларининг бу масаладаги фикрлари мутлақо хато эканлигини исбот этиб беришга қодир бўлган, ўзбек миллати ва биринчи миллий ўзбек давлатининг қайси йилда пайдо бўлганлиги, сира ҳам инкор қилиб бўлмайдиган даражада аниқ, ва бу тарихий сана ― 1428 йилдир.

Чунки тарихий сахнага миллат сифатида чиққан ўзбеклар қўдратининг асосчиси Муҳаммад Шайбонийхоннинг эмас, балки Йўлчининг (Жучининг) тўртинчи ўғли Шибонхоннинг авлодларидан бўлган шахзода Абулхайр (1412—1468) ўзбек миллатини ташкил қилувчи 92 туркий уруғлардан биринчи бўлиб 24 нафарини бирлаштириш йўли билан хозирги Қозоғистан ҳудуди ва шу уруғлар сафига кирган замонавий қозоқ халқи аждодларини ҳам тўлиқ ўз ичига олган ҳолда тузиб, тарихга нафақат ЎЗБЕК ХОНЛИГИ, балки Мирза Мухаммад Хайдар [дуғлот]нинг “Т’арих-и Рашиди” деган машҳур асарида айтилишича,  яна бир ёки иккинчи ЎЗБЕКИСТОН номи билан ҳам кирган ва ҳукмдорлигига шу туркий уруғларнинг сардорлари томонидан сайланиб, уни 40 йил давомида бошқарган, БИРИНЧИ МИЛЛИЙ ЎЗБЕК ДАВЛАТИ, айнан шу 1428 йилда, жаҳоннинг тарихий сахнасида пайдо бўлган.

Худди шу давлат тузилиши жароёнида “ўзбеклар” атамаси “ўзбек” атамасига айланиб, бу атама этно-ном сифатида ЎЗБЕК ХОНЛИГИНИ тузган 24 нафардан иборат бир гуруҳ туркий уруғларининг умумий номига айланган. Худди ана шу ўзбеклар сафига эса қуйидаги 24 нафар туркий уруғлар кирган [14-16]:

бойли, барак, жат, дўрмон, имчи, йижон, корлуқ, кенагас, қиёт, қўнғирот, курлаут, қўшчи, манғит, минг, найман, тоймас, тангут, тубай, туман, уғриш-найман, уйғур, уйсун, ўтарчи, хитой.

Бу тарихий маълумотлар эса Тожикистон ФАнинг академиги, тарих фанлари доктори Раҳим Масов бошчилигидаги бир гурух тарихчи-олимлар ниқоби остидаги тарих сохтакорлари ва Ҳуршид Даврондек Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда яшовчи уларнинг тарафдорлари таъкидлаётган фикрлар мутлақо нотўғри эканлини кўрсатиб, ўзбеклар миллат сифатида 1924 йили Совет Иттифоқи таркибадаги Ўзбекистон ССР тузилган пайтда эмас, балки 1428 йили, яъний ундан 596 йил муқаддам давлат мустақиллигига эга бўлган ЎЗБЕК ХОНЛИГИ ёки XV аср ЎЗБЕКИСТОНИ тарих сахнасидан ўрин олган йили пайдо бўлиб, ундан кейинги давр мобойнида сафига бошқа туркий урғларини ҳам қабул қилиш ва уларни бирлаштириш орқали ҳам ривожланиб борганлигини, яққол исботлайди.

Энг асосий масала эса ўзбеклар жаҳон тарихий майдонига, бошқалардан фарқли ўлароқ, дворян ва самурай маносида тушиниладиган XIV аср биринчи Ўзбекистонидаги туркий уруғларининг тўлиғича ҳарбий зодагонларидан чиққан миллат ва ЎЗБЕК ХОНЛИГИ ёки яна бир ЎЗБЕКИСТОН, деб аталган МАРКАЗЛАШГАН ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ДАВЛАТИ 1428 йили тузилаётган пайтда, унинг фуқоролари сифатида кириб келганлиги бўлиб ― бу сира ҳам инкор қилиш мумкин бўлмаган, тарихий ҳақиқатдир.

Ўзбеклар этногенезига (келиб чиқишига) бўлган бундай янгича назарий ёндошувнинг асосли эканлигини дунё тажрибасида бунга айнан ўхшаш тарихий воқиеа ва жараёнлар содир бўлганлигини С.Я.Козловнинг “Пути этногенеза неисповедимы. Из сословия ― в этнос через язык, образ жизни, обычаи и религию”, деган мақоласида қадимги арийларнинг асил авлодлари бўлмиш Ҳиндистонлик ражуплар ва Эфиопиядаги амхарларнинг ҳарбий зодогонлар қатламларидан чиққанлиги тўғрисидаги мисоллари ҳам, яққол исботлайди [15].

Бундан ташқари XIX асрнинг икинчи ярмида Ўрта Осиёга дарвиш сифатида яширин йўллар билан саёхатга келиб, “Ўрта Осиё бўйича саёхат” [18], деган, 1864 йили ингилиз тилида нашир этилгач, Европанинг барча мамлакатлари тилларида ҳам қайта нашир этилган, жуда ҳам машҳур бўлган асарни ёзган ва кўп тилларни, шу жумладан туркиядаги турк тилини ҳам яхши билган (полиглот), буюк венгер шарқшунос олими, АРМЕНИ ВАМБЕРИ, ўз китобида ўзбек миллатини ташкил этувчи 92 туркий уруғлардан унга маълум бўлган 32 нафари тўғрисида сўз юритар экан:

Бу бўлиниш эски, лекин шу нарса эътиборни жалб этадики, номи айтилган ҳудудда (Ўрта Осиё ва Қашғар, назарда тутилмоқда), алоҳида қавмлар кенг тарқалган, ва тадқиқотчини, унга кўп ҳолларда мутлқо мумкин эмасдай туйиладиган, Ҳива, Қўқон ва Ёркендлик, тили, урф-одатлари ва юз тузилишлари мутлақо ҳар-ҳил бўлган ўзбеклар, ўзларини нафақат бир миллатга, балки битта қавмга ҳам таълуқли эканликларни англашлари, лол қолдиради”, деган сўзлари ҳам, қадимда Турон ва Туркистон, деб ҳозирги даврда эса Ўрта Осиё ва Марказий Осиё деб аталадиган ҳудудларда: “1920 yilga qadar … O’zbek milliy kimligi tushunchasi yo’q edi, biroq O’zbek milliy kimligi tushunchasi sovet davrida yaratildi”, деб, Ҳуршид Даврон ўз мақоласида қандайдир Темир Ҳожаўғли деган оғасининг гапи сифатида келтирган фикрлар мутлақо ёлғон эканлигини исбот этади.

Бундан ташқари Армений Вамберининг юқоридаги номи тилга олинган китобидан келтирилган иқтибос (цитата), агар биз ўзбек миллати тўлиғича XIV аср Ўзбекистонининг ҳарбий зодогонлари сафига кирган туркий уруғларнинг эркакларидан келиб чиққанлигини инобатга олсак: нима учун ўзбек миллати ўз сафига 92 туркий уруғларни бирлаштирган? ― деган саволга ҳам тўлиқ жавоб бера олади. Чунки ўша ва ундан кейинги даврларда яна 68 нафар туркий уруғлар ўзбек миллати сафиги бирлашиб, уларнинг сони 92 нафарга етишига ва кейинчалик 140 дан ошиб кетишига сабаб, уларнинг эркаклари ҳам, бу сафга киргач, улар ўзбек давлатларида қандай амалга эга бўлишларидан қатий назар ― ҳарбий зодагон ва ўзбек деган фахрий унвонга эга бўлишга интилганликларидадир, деган ҳулоса чиқаришга имкон беради.

Чунки бу фикрни Мирза Муҳаммад Ҳайдарнинг “Таърих-и Рашиди” деган китобининг I Дафтарида айтилган: “Рашид-султон қўлида бўлган қирғизларнинг ўша қисми, қалбан ўзбеклар [қозоқлар] билан бирлашган қирғизларга қўшилишни ҳохлар эдилар”, деган сўзлари ҳам яққол исбот қилади [19].

Шунинг учун ҳам юқоридаги фикрлардан ўзбеклар МИЛЛАТ сифатида тарих сахнасида 1428 йилда пайдо бўлиб, ЎЗБЕК ХОНЛИГИ  ёки ЎЗБЕКИСТОН деб аталган давлат тарих сахнасини тарк этгач, Ҳива ва Қўқон хонликлари ҳамда Буҳоро амирлиги, деб аталган ўзбек давлатларининг асосий аҳолисини ташкил қилганлари ҳолда, улар ҳам қулаши натижасида 1924 йили Совет Иттифоқи сафига кирган ва бу империяда расман иттифоқдош давлат мақомига эга бўлган Ўзбекистон ССР тузилган пайтда эса фақатгина бу республиканинг кўпчилик аҳоласини ташкил этувчи асосий миллат сифатидаги ҳуқуқий мақомига эга бўлганлар ҳолос, деган ҳулоса қилсак, бу ҳам айни ҳақиқат бўлади.

Энди ўзбек миллатини ташкил қилувчи 92 туркий уруғларнинг мен ўзимнинг юқорида номи тилга олинган мақоламда [11] берилган рўйхатини бу ерда ҳам келтириб ва бизнинг буюк аждодларимиз бу уруғлардан қайси бирига таълуқли эканлигини тахлил қилиш учун, Ҳуршид Давроннинг Facebookда эълон қилинган мақоласининг сарловҳаси сифатида жойлаштирилган:

6. Навоий кимдир? Туркми, чиғатойми, ўзбекми?

 ― деган саволларга, тегишли манбалар асосида жавоб излаб кўрсак, қуйидаги ҳулосаларга келишимиз мумкин.

Бизга маълум бўлган энциклопедиялар ва Алишер Навоийнинг таржимаий ҳоли акс эттирилган асарларга мурожат қилсак, улардан энг машҳурларида, жумладан Википедияда ҳам у, Соҳибқирони аъзам Амир Темур Кўрагони муаззам ва унинг авлоди бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур келиб чиққан Барлос уруғидан эканлиги тўғрисида маълумотлар бор. Лекин уни турк ва уйғур миллатига мансуб деган маълумотлар ҳам мавжуд. Шунинг учун ҳам:

6.1. Алишер Навоий турк миллатига мансубми? ― деган саволга фақат: ― Йўқ! Алишер Навоий турк миллатига мансуб эмас! ― деб жавоб бериш мумкин. Чунки хозирги даврда расман турк миллатига, илгари Ўсмон Империясининг фуқоролари бўлганликлари учун “ўсмонлар” деб аталган ва бу империя қулаганидан сўнг, унинг умумий ҳудуди катта бир қисмида 1923 йили 29 октябрда Туркия Республикаси деган номга эга бўлган давлат тузилганлиги эълон қилинганидан кейин, “ТУРК” деб ном қўйилган, унга қадар эса “ЎСМОНЛАР” деб аталган халқгина мансуб, дейишимиз мумкин ҳолос. Бошқа барча туркий уруғ, элат ва миллатларнинг эса ҳозирги даврдаги ўз этно-номлари ва хар-ҳил давлат ҳамда автоном республика, вилоят ва ҳокозо кўринишидаги, сиёсий тузилмалари мавжуд.

Энг асосийси эса: Алишер Новий 1401 йили туғилган Ҳирот шахри ўша пайтда Соҳибқирон Амир Темур давлатига қараган, кейинчалик эса темурийлардан бўлмиш Ҳусайин Бойқоро султони бўлган Ҳуросон давлатига қараган, у ўз асарларини ёзган тил туркий, лекин тарихчилар томонидан соҳталаштириш йўли билан “чиғатой тили” деб аталган эски ўзбек тили бўлган бўлсада, у пайтларда ТУРК деган номга эга бўлиб, Туркистон деган ва “ТУРК ТИЛИ” деб аталган тил ягона давлат тили бўлган на давлат ва на ундай давлатнинг фуқоролари мақомига эга бўлган ҳеч қандай ТУРК МИЛЛАТИ ҳам бўлмаган. Шунинг учун ҳам Темир Хўжаўғли ва Ҳуршид Давронларнинг “Navoiy 15 asrda, o’zining aytishicha, “Turk” edi va “Turk shoiri” edi”, деган гапларни айтишлари учун ҳеч қандай объектив, яъний тегишли ҳужжатлар орқали илмий усуллар билан исбот этиш мумкин бўлган тариҳий ва юридик асослар йўқ.

Соҳибқирон Амир Темурнинг ўзи тузган давлатини эса унинг ўзи 1391 йили карсакпай ёзуви ва эски ўзбек тилида Турон, деб  ёздирганлиги тўғрисида маълумотлар бор бўлиб, унга  фуқоролар сифатида бўйсинган 40 та туркий уруғлардан, ўзининг оламшумул ишларида ўзи мансуб бўлган БАРЛОС уруғидан ташқари яна фақатгина: тархон, арғин, жалоир, тулкичи, дулдай, моғол, сулдус, тўғай, қипчоқ, арлот ва татар деб аталган 11 нафардан иборат туркий уруғларигагина таянган ҳолос. Лекин улар ўша даврларда яхлит бир ТУРК МИЛЛАТИ, уларнинг давлати эса ТУРК УЛУСИ, деб аталмаган. Агар улар фуқаро бўлган давлатни Улус қўшимчаси билан аташ керак бўлганида эди, уни ҳам Жўчи ва Чиғатой Улуслари каби,  ТЕМУР УЛУСИ, деб атаган бўлар эдилар.

Лекин қарайиб ҳамма ёзувчи ва шоирлар Соҳибқирон Амир Темур тўғрисида сўз юритилганда, унинг тилидан айтилган: “Биз ким мулки Турон, Амири Туркистонмиз. Биз ким миллатларнинг энг қадими ва энг улуғи ― Туркнинг бош бўғинимиз”, дейилган иҳтибосни (цитатани) келтирадилар. Ундан эса сира ҳам: Соҳибқирон Амир Темурнинг ўзи ва унинг фуқоралари ТУРК МИЛЛАТИга мансуб бўлган, деган ҳулоса чиқмайди. Чункий исломда миллат тушунчаси йўқ. Исломда одамлар фақат қайси динга мансублиги билангина бир-бирларидан ажратилади…

Тарихга Феврал ва Улуғ Октябр Социалистик Революцияси номи билан кирган Россия Империяси ва 1917 йилнинг 1 сентябрида унинг ўрнида эълон қилинган Россия Республикаси ҳамда уни тўнтариб, ўша йилнинг 7 ноябридаёқ большевикларни ҳокимият тепасига олиб келиб, 1922 йили Совет Иттифоқи тузилишига сабаб бўлган, жараёнлар мобойнида тузилиб, 1917 йил 27 ноябридан 1918 йил 22 февралигача мавжуд бўлган  Туркистон Мухторияти ва Россия Федератив Социалистик Республикаси таркибида бўлиб, 1918 йил 30 апрелидан 1924 йилнинг 27 октябрига қадар мавжуд бўлган Туркистон АССР деб аталган сиёсий тузилмаларнинг Совет Иттифоқи даврида бўлиб ўтган миллий ўзлигини англаш ва миллий чегараланиш даврида йўқ бўлиб кетишининг сабаби ҳам ўша даврда, улар тузилган ҳудудларнинг ерли аҳолиси ўзларини сира ҳам ТУРК МИЛЛАТИга мансуб, деб билмаганлигидадир, десак ҳам жуда тўғри бўлади. Чунки айнан шунинг учун ҳам ТУРКИСТОН деган давлат тузиш тарафдорларини ўша инқилобий даврларда: ТУРК МИЛЛАТИНИНГ МИЛЛИЙ ОЗОДЛИГИ УЧУН КУРАШГАН ҚАХРАМОНЛАР, деб эмас, балки ҳеч иккиланмай БОСМАЧИЛАР, деб аташган бўлса, уларнинг мафкураси тарихий манбаларда панисломизм ва ПАНТУРКИЗМ деган, биз учун ҳозир ҳам зарарли бўлган сиёсий оқимларга қарашли бўлган, дейилади.

Лекин ўша XX аср бошларида коммунистларга қўшилган жадидчилар ва Ёш буҳороликлар ҳаракатидан чиққан Абурауф Фитратга ўхшаган модернист-зиёлийларимизнинг қилган энг катта ҳизматларидан бири ― бу улар тарихни ўрганиб, XIV-XV асрлар ЎЗБЕКИСТОНлари ва ЎЗБЕК МИЛЛАТИ ўша даврлардан бери мавжуд бўлгани ҳолда бутун Ўрта Осиё халки ҳам шу миллатга мансуб эканликларини билганликларидир. Ва шунинг учун ҳам, бизнинг республикамиз номи ўша рус тили давлат тили бўлган суронли даврларда, Совет Иттифоқи таркибига иттифоқдош давлат сифатида кираётганида, Большевиклар Компартияси Марказий Қўмитасининг қарорига асосан Я.Э.РудзутаккаУзбекская” ССР, яъний ўзбек тилига таржима қилинганда: “Ўзбекларнинг” Совет Социалистик Республикаси, деб аташ топширилган бўлсада, уни ўзбек тилида Ўзбекистон ССР, деб атаб. Бу ном кейинчалик республикамизнинг 1927 ва 1978 йиллардаги Конституцияларида ва амалий ҳаётида акс этиб, 1991 йили, у ўзининг давлат мустақиллигига эришгач, уни ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ деган ном билан тенг ҳуқуққа эга бўлган ЎЗБЕКИСТОН атамаси (ёки топо-номи) билан қайта номлаш имкониятини берган. Бу эса уни, ота боболаримиз ўзларини Ўзбекхон тузган XIV аср Ўзбекистонида  ўзбеклар номи билан унинг ҳарбий зодогонлари бўлган ва бу давлат қулагач, уни такроран ўша ном билан атаган ва уларнинг ўзилари келиб чиққан 24 туркий уруғларни 1428 йили бирлаштириш орқали ўзбек миллатига айлантирган XV аср миллий Ўзбекистонининг ва бошқа барча ўзбек давлатларининг вориси бўлган мустақил давлат сифатида 1991 йили қайта туғилиб, жаҳон ҳамжамиятининг сиёсий ва иқтисодий майдонида янгитдан пайдо бўлишига, олиб келган эди.

Шу билан бир қаторда Салоҳиддин ТошкандийнингТЕМУРНОМА” деб аталиб, Тошкентнинг Чор Россияси давридаги Ильин босмахонасида 1908 йили босиб чиқарилиб, 1991 йили республикамизнинг “Чўлпон” номли наширётида қайта нашир этилган [20], достонлар тўплами шаклидаги адабий китобининг: 135-бетида ― Ўзбекистон, 145-бетида ― ўзбек қўшинлари, 150-бетида ― ўзбек мусульмонлари, 165-бетида ― ўзбек беклари,  166-бетида ― ўзбеклар, 207-бетида ― Ўзбек; 221-бетида XIV аср Ўзбекистннинг пойтахти бўлган Сарой аҳли Ўзбеклар бўлганлиги тўғрисида фикрлар борлиги. Ва айниқса бу китобнинг 245-бетида: “…Андин кейин Амирни аскарлари бирдан от қўйиб, занбуракка яқин турган ўрусларни адам казармасига юбордилар, андин кейин шахарни қўрғонини олти тарафидан бузиб, от қўйуб, Московни ичиға кирдилар. Ўзбек аскарлари андоғ уруш қилдиларким, ўрусларни буғдой боғидек ўриб, фалокат ҳирмониға йиғиб, ҳалокат ҳўкизи бирла ҳайдаб, янчиб, адам ёлиға совуриб юбордилар”, деган сўзларни ҳам ўқишимиз мумкинки, бу сўзлар менинг ўзбеклар ва ўзбек давлатлари тарихига бағишланган назарияларим асосли ва Тошкент зиёлилари 1908 йилда ҳам нафақат XIV аср Ўзбекистони, балки  ўша даврда ҳам ўзбеклар мавжуд бўлганлигини ва ўзларини ҳам ўзбек миллатига мансуб эканликларини билганликларини, исботлайди.

 Шунинг учун ҳам юқорида номи тилга олинган мақолада Темир Хўжаўғлининг: “1920 yilga qadar Turkistonda O’zbek milliy kimligi tushunchasi yo’q edi, biroq O’zbek milliy kimligi tushunchasi sovet davrida yaratildi. 1924 yildan so’ngra o’zlarini O’zbek deb bilgan bugungi O’zbeklar shak-shubhasiz tozaqonli Turkdirlar!“, деган ва Ҳуршид Давроннинг: “Vaqtu soati kelib, 1924 yilda sodir bo’lgan xato tuzatilsa, O’zbekiston nomi Turkiston nomiga aylansa, yana yarim asr kechib, o’zbeklar yalpi ravishda o’zini turk, turkiy, turkistonli deb his eta boshlasa, Alisher Navoiyning kimligi va kimga mansubligi masalasi o’z-o’zidan yechiladi”, деган субъектив фикрлари, тарих далиллари ва сиёсий сабоқларини мутлақо билмайдиган, ёки уларни унитган, ёки уларни соҳталаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, ҳаваскор тарихчиларнинг хато ва ҳом-ҳаёлдан иборат қуриқ гапларидан бошқа ҳеч нарса эмас, деб баҳолаш мумкин ҳолос, деб ўйлайман.

6.2. Алишер Навоий чиғатой миллатига мансубми? ― деган саволга юқорида ҳам жавоб берган бўлсак-да, яна такроран: ― Йўқ! Алишер Навоий чиғатой миллатига ҳам мансуб эмас! Чунки, Чингисхоннинг иккинчи ўғли шарафига Чиғатой Улуси, деб аталган давлат тарихда  мавжуд бўлган ва унинг баъзи бир фуқоролари ўзларини чиғатой элатига мансуб деб ҳисоблаган бўлсаларда, лекин ЧИҒАТОЙ МИЛЛАТИ тарихда ҳеч қачон бўлмаган, деб жавоб беришимиз мумкин.

6.3. Алишер Навоий уйғур миллатига мансубми? ― деган саволга ҳам: ― Йўқ! Алишер Навоий уйғур миллатига ҳам мансуб эмас! ― деб жавоб беришимиз мумкин. Чунки ҳозир Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманида уйғур номи билан аталадиган аҳоли яшаётган бўлса-да, лекин улар ҳали миллат сифатида шакилланиб улгурмаганликлари учун элат кўринишидагина  мавжуд ҳолос, дейиш мумкин.

 Буни устига Алишер Навоийни уйғурлигини даъво қилган рус миллатига мансуб, лекин Тожикистон ФАнинг академиги сифатида юқорида номи тилга олинган, тарих сохтакрлигини ўзига касб қилиб олган, тарих фанлари доктори Рахим Масовнинг устози бўлганлиги учун Ҳуршид Даврон ҳам асарларига ҳаволалар берадиган А.А.Семенов ҳам, мен уни тўғрисида ўзимнинг рус тилида ёзилган “Рус халқи ― эронликлардан, тожиклар эса ― арийлардан эмас” [13], деган мақоламда кўрсатиб ўтганимдек ― бу ТошДУнинг асосчиларидан бири бўлган тарихчи-олим, нафақат Ўзбекистон ФАнинг ҳақиқий аъзолари (академиклари) сафига сайланмай унинг мухбир аъзолари сафида қолиб кетганлиги учун. Балки Ўзбекистон ССРнинг тергов органлари томонида ўтган асрнинг 30-йилларида таъқиб қилинганлиги учун ҳам, биз ўзбекларнинг яширин душманига айланиб, Ўзбекиситон ва ўзбекларнинг буюк ўтмишини тарих саҳифасидан мутлақо ўчириб ташлаб, Ҳуршид Давронга ўхшаган ҳаваскор тарихчиларга айланган ўзбекистонликларнинг қўлига сохта тарихий маълумотларни тутқазиб, уларни 1924 йилдан илгари ўзбек деган миллат ва ўзбек давлатлари бўлмаган деган ёлғон гапнинг тарғиботчиларига айлантириб қўйган. Ва шунинг учун ҳам бу А.А.Семеновдек, Тожикистондаги ўз тарафдорлари томонидан эъзозланиб, бу республика Фанлар Академиясининг хақиқий аъзоси ва 1954 йилда, бу академияга қарашли Тарих институти директори лавозимига тайинланган кимса, ўзининг Алишер Навойи ва Ҳусайин Бойқарога бағишланган китобида [21], Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг, форс тилидаги ёзилган нусҳаси Ўзбекистон ФАси Шарқшунослик институтида 1430-сонли инвентар номер билан ҳам сақланаётган “Таърих-и Рашиди” [22], деб аталган китобига ҳавола келтирган ҳолда: ― “Мирза Хайдар-дуғлат гувохлик қилишича, Алишер, уйғур бахшиларидан, яъний темурийлар пайтидаги анънанага кўра баъзи бир расмий ҳужжатларни уйғур тилида ёзиб юрган,  мирза ва котиб бўлган уйғурлардан, келиб чиққан”, деб кўрсатган.

Бироқ бу, ўзининг келиб чиқиши тўғрисида, унинг ўзи ёзган китоблардан ҳам ким эканлигини аниқлаш қийин бўлганлиги сабабли: ― Россия Империяси ва совет даври тарихчиси, академик В.В.Бартольд Бобурнинг холаваччаси, деб ўйлаган. Унинг бу машҳур китобига изоҳ берган тадқиқотчилар эса: ― у мўғулларнинг Моғолистон ва Қашғар тариҳида муҳим рол ўйнаган дўғлот уриғидан ёки уйғурлардан бўлса керак, деб фикр билдирган, лекин Ҳуршд Даврон жуда ҳам яхши биладиган Мирзо Муҳаммад Ҳайдардек ёзувчининг Алишер Навоий тўғрисидаги фикрларини ҳам А.А.Семеновга ўхшаган ўзбекларнинг буюк ўтмишини тарих саҳифасидан ўчириб ташлашга бел боғлаган виждонсиз тарихчилар, сохталаштирган дейишга етарли далил ва исботлар бор, десак мутлақо хато бўлмайди.

Чунки Алишер Навоий оламдан ўтгач икки йилдан кейин дунёга келган Мирзо Муҳаммад Ҳайдар қаламига мансуб бўлган “Таърих-и Рашиди”нинг рус тилига таржима қилиниб “Восточная литература” сайтида келтирилган иккинчи китобида [22], муаллиф ёзган асил нусхада йўқ бўлган “(Выделение в главу сделано по Л2 106а, Л3 81б, R 191)” деган изоҳнинг 9-бобдаги Навоийга бағишлан сатирларида: “У ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан уйғур бахшиларидан эди. Унинг отасини “кичкина бахши” деб атар эдилар”, деган сўзлардан сўнг, бу қўшимча, китобнинг илгари таржима қилиб, эълон қилинган нашрида бўлмаган ва ўша китобнинг фақатгина “Восточная литература”даги нусҳасида пайдо бўлганлигини билдирувчи: “(Добавлено по Л1 92а, Л2 114а, Л3 90б)”, деган сўзлар борлиги, бу ҳолат ҳам тарих сохтакорларининг қилмиши, эканлигини кўрсатади, деб ҳисоблайман.

Акс холда уйғурлар тарихи соҳасида жуда ҳам обрўли ва йирик мутаҳасслардан бири бўлган, Совет Иттифоқи ФАнинг академиги, тарих фанлари доктори С.Е.Малов Алишер Навоий БАРЛОС деган туркий уруғдан эканлигини исботлашга ҳаракат қилмаган ва:

Навоийнинг бошқа тиллар ичида бир катта гурух бўлиб, бизнинг давримизга қадар ҳам умир кўриб келаётган турк (ўзбек) тилида гаплашганлиги ҳар бир туркшуносга маълум.  Навоий ҳақиқатдан ҳам, … ўзбек адабий тили ва адабиётининг сардори ва асосчиси эканлиги ҳар бир туркшунос учун исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Навоий, бизнинг замонавий тушунчаларимиз нуқтаи назаридан ― ўзбек шоири ва мутафаккиридир”, деган фикрларни ёзмаган бўлар эди [23].

Ҳақиқатдан ҳам агар Алишер Навоий Темурийлар ҳам келиб чиққан Барлос уруғидан бўлмаганида эди у, темурийлар мансуб бўлган шу уруғдан бўлмиш Ҳуросон султони бўлиб ўтган Ҳусайин Бойқородек улуғ зот билан ёшлигидан бирга ўсмаган ва шунинг учун ҳам унинг энг яқин дўсти, кейинчалик эса, унинг амирларидан бири ва вазири сифатларидаги давлат арбобига ҳам, айланмаган бўлар эди.

Яқинда матбуот Бобур номли жамоат фонди ташаббуси билан Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг “Таърих-и Рашиди” деган асари ўзбек тилига таржима қилиниб, нашир ҳам этилганлиги тўғрисида ахборот тарқатди. Шунинг учун ҳам бу эълон қилинган таржимадан: Мирзо Муҳаммад Ҳайдар ҳақиқатан ҳам А.А.Семёнов унга ҳавола қилган ҳолда, демакки Ҳуршид Даврон ҳам Алишер Навоий тўғрисида ёзган фикрлар, тўғрими ёки нотўғрми? ―  деган саволга аниқроқ жавоб топсак ҳам ажаб эмас…

Шунинг учун ҳам ушбу мақоланинг шу 6-бўлимдаги охирги:

 6.4. АЛИШЕР НАВОИЙ ЎЗБЕК МИЛЛАТИГА МАНСУБМИ? ― деган саволга: Албатта! Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, Тожикистон ФАнинг академиги А.А.Семёнов, шоир Ҳуршид Даврон ва унинг туркиялик оғаси бўлган Темир Хўжаўғлига ўхшаган ўзбек миллатига мансуб бўлмаган кимсалар, Алишер Навоий ҳақида нима деган бўлишларидан қатъий назар, у ўзбек миллатига мансубдир, ― деб жавоб беришимиз ва бу фикрни исбот қилиш имкониятига эгамиз.

Чунки, бу жавоб айни ҳақиқат эканлигини исботлаб, бунга ишончимиз комил бўлиши учун, биз уруғ, элат ва миллат тушунчаларига юқорида берилган таърифлар нуқтаи назаридан, мен ўзимнинг 2011 йилнинг ноябрида МДҲ мамлакатларининг кўплаб интернет-наширларида эълон қилинган мақоламда берилган [11], ўзбекларни ташкил этувчи 92 туркий уруғларнинг ўзбек тилидаги рўйҳатини шу ерда қуйидаги кўринишда келтириб:

ағир, алчин, арғин, арлот, баган, БАРЛОС, бахрин, будай, буёвут, буйтай, буйурак, бурқут, буслоқ, бўстон, ғариб, гирей, дўрмон, жалжут, жалоир, жийит, жуйрат, жуют, жулажи, журат, жусулажи, йаж.к.р., каливай, қангғли, кара, қари, қатай қаттағон, кенегас, керайит, қиёт, қилечи, қипчоқ, қирғиз, қирқ, қишлиқ, қолмоқ, қорлуқ, кохат, кур, қурлавут, кучи, қўнғирот, манғит, масид, махди, меркат, минг, митан, найман, нукус, оглен, оғлон, оймавут, ойрат, олхонут, онг, онгачит, пўлатчи, рамазон, сарой, симирчиқ, сохтиён, сулдуз, табин, там, тама, тангут, тарғил, татар, тувадак, туркман, тушлуб, УЙҒИР, уймаут, уйшун, урмоқ, ўжар, ўз, ўтарчи, ҳофиз, чақмоқ, чилкас, чимбой, ширин, шубурган, шуран, юз, ябу.

Уни ўрганиб ва тахлил қилиб чиқсак, БАРЛОС уруғи ҳам, ҳозир элат сифатида Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманида мавжуд бўлган УЙҒУРлар ҳам, илгаритдан, ўзбек миллати сафига киришини, билиб олишимиз мумкин.

Энди бу рўйхатни тахлил этар эканмиз, ўзбекларни ташкил қилувчи 92 туркий уруғлар сафига нафақат БАРЛОС ва ҚЎНҒИРОТдек жуда ҳам машҳур туркий уруғлар ва УЙҒУР элатидан ташқари, ҳозирги даврда элат ва миллатга айланиб, ўзларининг автаном ва мустақил давлатларига ҳам эга бўлиб улгарган: қозоқ, қирғиз ва туркман миллатлари; элат сифатида мавжуд бўлган: қозон, уфа (бошқирд) ва қирим татарлари,  қорақалпоқлар ҳамда қолмоқлар ҳам борлиги учун: ― Бундай ҳолатни қандай баҳолаш мукин, нима, бу туркий уруғлар энди ўзбек миллати таркибидан чиқиб кетдими? ― деган савол туғилиши ҳам мумкин.

Бу саволга эса:

7. Си Цзинпиннинг Ўзбек цивилизацияси тўғрисидаги тезиси

ва унга мен ўзимнинг шу масалага бағишланган ва бошқа мақолаларимда [8-11,13,16] билдирган фикрларим, тушунтириш ва изоҳларим тўлиқ жавоб бера олади, деган фикрдаман.

Чунки мен Си Цзинпиннинг Ўзбек цивилизацияси тўғрисидаги тезисини ўзимнинг ўзбеклар ва ўзбек давлатларининг келиб чиқиши тарихи тўғрисидаги назарияларим ҳам тўлиқ исботлай олиши тўғрисида гапирар эканман, бу цивилизация сафига юқорида номи тилга олинган туркий уруғ, элат ва миллатларни ўз ичига оладиган: Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон Республикалари каби мустақил давлатлар; Россия Федерацияси таркибига кирувчи ― Татаристон, Бошқордистон ва Калмыкия Республикалари; илгари Украина Республикаси таркибига кирган  Қирим (автоном) Республикаси; Ўзбекистон Республикаси таркибига кирувчи Қорақапоқстон (автоном) Республикаси; Хитой Халқ Республикаси  таркибига кирувчи Шинжон-Уйғур автоном туманидан ташқари, тарихга, инглиз босқинчиларининг хато фикрлари туфайли ― Буюк Моғоллар Империяси, деган ном билан кириб, аслида Темурийлардан бўлган буюк ўзбек шори Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳукмдор сифатида асос солган ва XIX асрнинг ўрталаригача мавжуд бўлиб, Бобурийлар томонидан бошқарилган, буюк давлат ҳам, киради.

ҲУЛОСА

Шундай қилиб ушбу мақоланинг сарловҳасидан ўрин олган: Нега Ватанимиз ― Ўзбекистон, миллатимиз ― ўзбек, Навоий эса ― буюк ўзбек шоири, деб аталади? ― деган саволга бу мақолада ҳаволалар келтирилган 80 дан зиёд манбалар таҳлилига асосаланган қуйидаги жавобларни бериш мумкин:

1. Нега Ватанимиз ― Ўзбекистон, деб аталади? ― деган саволга:

― Чунки Ватанимиз, ососчиси буюк Ўзбекхон бўлиб, унинг шарафига ЎЗБЕКИСТОН деб аталган XIV асрдаги биринчи ўзбек давлати шарафига, шундай ном билан аталади;

2. Нега миллатимиз  ― ўзбек миллати, деб аталади? ― деган саволга:

― Чунки XIV аср Ўзбекистонининг ўзбеклар, деб аталган ҳирбий зодогонлари ўзларининг 1428 йили 24 туркий уруғларни бирлаштириш йўли билан тузиб, биринчи миллий давлати бўлмиш XV аср Ўзбекистони фуқороларини ЎЗБЕК, деб атаган даврдан эътиборан ўзбек миллати пайдо бўлганлиги учун ҳам, кейинчалик ўз сафини 92 ва ундан ҳам кўп туркий уруғлари ҳисобига кенгайтириш йўли билан бирлашган халқ ― ЎЗБЕК МИЛЛАТИ, деб аталади;

3. Нега Навоий ― буюк ўзбек шоири, деб аталади? ― деган саволга:

― Чунки Навоий, Амир Темур ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби, ўзбек миллатига мансуб эканлиги сабабли ҳам уни ўзбеклар буюк ўзбек шоири ва мутафаккири деб атайдилар ва шундай буюк тарихий шахс сифатида, чуқур ҳурмат қилиб, эъзозлайдилар ва ардоқлайдилар, ― деган жавобларни берсак, бу айни ҳақиқат бўлади, деган фикрдаман.

Манбалар рўйҳати:

1. Ҳуршид Даврон. “NAVOIY KIMDIR? TURKMI, CHIG’ATOYMI, O’ZBEKMI?” (https://www.facebook.com/photo.php?fbid=521948054593201&set=a.114278408693503.16978.100003340331309&type=1).

2. Temur Xo’jao’g’li. Muhammad Solih haqida maqolalar. She’r shoirga nisbatan uzoqroqni ko’radi (http://be.convdocs.org/docs/index-73253.html?page=14).

3. Р.Масов: Таджики никогда не были одним народом с узбеками (ответ Г.Хидоятову) (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1191234780).

4. Масов Р. О термине «узбек» («озбак») встречается множество противоречивых суждений. К вопросу образования Узбекской ССР» (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1265962380).

5. Дубнов А. Тема противостояния Таджикистана с Узбекистаном – больная для всех. Но Рахмон позволил себе… (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1260813600).

6. Абдуллаев Р. Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар — I (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=150).

7. Абдуллаев Р. Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар — II (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=155).

8. Абдуллаев Р. Русский народ – не от иранцев, а таджики – не арийцы (http://fundamental-economic.uz/article/русский-народ-не-от-иранцев-а-таджик/).

9. Абдуллаев Р. УЗБЕКСКАЯ ЦИВИЛИЗАЦИЯ ― О НЕЙ ГОВОРИЛ ЛИДЕР КИТАЯ СИ ЦЗИНЬПИН (http://fundamental-economic.uz/o-nas/узбекская-цивилизация-―-о-ней-говорил/).

10. Абдуллаев Р. Предлагаю создать Русскую Республику РФ и назвать евразийский союз Узбекистаном (http://fundamental-economic.uz/article/предлагаю-создать-русскую-республик/).

11. Абдуллаев Р. Узбеки — дворяне тюркских народов, а сарты — предприниматели Центральной Азии (http://fundamental-economic.uz/o-nas/узбеки-дворяне-тюркских-народов-а-сар/).

12. Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. — Т.: Чўлпон, 1993 — 352б.

13. Абдуллаев Р. Я горжусь тем, что я – барлас и потомок Тимура (http://fundamental-economic.uz/o-nas/я-горжусь-тем-что-я-барлас-и-потомок-т/).

14. Рахманалиев Р. Империя тюрков. Великая цивилизация (http://www.uwed.uz/books/20/Imperiya-tyurkov—Velikaya-tsivilizatsiya-/74).

15. Масуд Бен Османи Кухистани. История Абулхаир-хана Тарих-и Абу-л-Хайр-хани (http://www.vostlit.info/Texts/rus12/Kuchistani/frametext2.htm).

16. Абдуллаев Р. Прав В. Путин ― Узбекистан и Россию действительно связывают многовековые узы дружбы [Краткая история узбекских государств] (http://fundamental-economic.uz/article/прав-в-путин-―-узбекистан-и-россию-дей/).

17. Козлов С.Я. Пути этногенеза неисповедимы. Из сословия – в этнос через язык, образ жизни, обычаи и религию (http://www.ng.ru/science/2011-09-28/12_etnogenez.html).

18. Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. — М.: Восточная литература, 2003. — 230 с. — ISBN 5-02-017570-6.

19. Мирза Мухаммад Хайдар (дуглат). Т’арих-и Рашиди. Дафтар I. Восточная литература  (http://www.vostlit.info/Texts/rus14/Tarich_Rashidi_II/frametext.htm). Цитата: “Та часть киргизов, которая находилась при Рашид-султане 244, в душе желала соединиться с теми киргизами, которые примкнули к узбекам [казахам]»

20. Салоҳиддин Тошкандий. “Темурнома”. Амир Темур Кўрагон жангномаси. ― Т.: “Чўлпон” 1991 ― 352 б.

21. Семенов А.А. ВЗАИМООТНОШЕНИЯ АЛИШЕРА НАВОИ И СУЛТАНА ХУСЕЙН-МИРЗЫ// Исследования по истории культуры народов Востока. – М.-Л.: Изд. АН СССР, 1960, С. 237-249.

22. Мирза Мухаммад Хайдар Дуглат. Т’арих-и Рашиди. Книга вторая. Глава 9. Восточная литература. (http://www.vostlit.info/Texts/rus14/Tarich_Rashidi/frametext22.htm). Цитата: “По происхождению своему он из уйгурских бахшей. Отца его называли “кичкина бахши”.

23. Малов С.Е.  Мир Алишер Навои в истории тюркских литератур и языков Средней и Центральной Азии. — М.: Изд-во АН СССР, 1947. — Т. VI.

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

2014 йил 28 март.

Илова:

HURSHI DAVRON: NAVOIY KIMDIR? TURKMI, CHIG’ATOYMI, O’ZBEKMI?

Og’amiz Temur Xo’jao’g'li kuni kecha “Alisher Navoiy kimdir?” deya savolni o’rtaga chiqarib,shunday yozdilar: “O’zbekistonda Alisher Navoiyni “o’zbek shoiri” deb taniydilar. O’zbeklarning Navoiy o’zlariniki deb deb bilishlarida yanglishlik yo’q, to’g'ridir. Ammo, Alisher Navoiyni “o’zbek shoiri” deb bilishlari yanglishdir.

Chunki Navoiy 15 asrda, o’zining aytishicha, “Turk” edi va “Turk shoiri” edi. 1920 yilga qadar Turkistonda O’zbek milliy kimligi tushunchasi yo’q edi, biroq O’zbek milliy kimligi tushunchasi sovet davrida yaratildi. 1924 yildan so’ngra o’zlarini O’zbek deb bilgan bugungi O’zbeklar shak-shubhasiz tozaqonli Turkdirlar!

So’nggi bir necha kun ichida menga Temur og’aning yozmishlariga o’z munosabatimni bildirishni so’rab, O’zbekiston va chet elda yashovchi feysbukdagi davradoshlarim, xususan afg’onistonlik o’zbek birodarlarim ketma-ket murojaat qildilar. Shu sababdan men o’zimning sub’ektiv fikrlarimni bildirib o’tishni ma’qul topdim.

Aytishim lozimki,hozir, bu yozuvlarga kirishishdan oldin, bor-yo’g'i bir kun oldin (hali Temur og’aning yozmishlaridan bexabarligimda) Ozarbayjonning yangi chiqajak “Kitobchi” nashri tomonidan berilgan savollarga javob yozarkanman, “Siz uchun a’anaviylikning asosi nima?” degan savolga ” Men uchun a’anaviylikning zamini, eng avvalo, turkiy tilim va xalqim ruhining bir qismi bo’lmish yuragimdir” deb javob yozganimni esladim.

Temur og’a shaxsan men uchun oydin bo’lgan haqiqatni yozgan. Haqiqatan ham, 15 asrda “O’zbek” milliy kimligi tushunchasi bo’lmagan va ulug’ bobomiz, aynan o’zlarining aytishlaricha, “Turk” edilar,”Turk shoiri” edilar. Ammo, menimcha, “Alisher Navoiy o’zbek shoiri emas” yoki “Alisher Navoiyni o’zbek shoiri deyish yanglishdir” deyishning o’zi ham yanglishdir.

Bugun nafaqat o’zbeklar, qardosh turkmanlar “Alisher Navoiy turkman shoiridir”,qardosh uyg’urlar “Alisher Navoiy uyg’urdir” deb yozadilar. Alisher Navoiyning turkiy shoir ekanligi oydin haqiqat bo’lsa, o’zbeklar, uyg’urlar, turkmanlarning da’volarida ham ma’lum haqiqat borligini rad etib bo’lmaydi.

Hali internet tizimi endi O’zbekistonga kirib kelib, men ham bu oqimga qo’shilganimda, koshg’arlik bir qardoshimiz “Navoiy uyg’ur bo’lsa, nega siz o’zbeklar uni o’zbek shoiri deysizlar?” deb menga savol bergani hanuz yodimda turibdi. O’shanda men “Navoiy bobomiz o’zbeknikiyam, uyg’urnikiyam, ammo, u eng avvalo, uni o’qigan, uni targ’ibu tadqiq qilgannikidir. Bu masalada esa Navoiy meniki degan biron bir xalq o’zbekchalik katta va unumli ishlar qilmaganligi rad etib bo’lmas haqiqatdir”, deb javob bergan edim.

Ustoz Erkin Vohidov ham “Nizomiy turkmi, forsmi?” degan savolga “Hazrat Nizomiy qaysi xalqda ko’proq o’qilsa, o’sha xalqnikidir” deb javob berganini eslayman.

Ayni shu sababdan, biz, o’zbeklar, mutafakkir bobomiz so’ziga amal qilib, “Alisher Navoiy “Turk” edi va “Turk shoiri” edi” deyishga ham, bugungi yuzaga kelgan tarixiy vaziyatga binoan “Alisher Navoiy “O’zbek”dir va “O’zbek shoiri”dir” deyishga ham haqlimiz va bu aslo yanglish emasdir. Yanglishligi men yoki Temur Xo’jao’g'liga nechog’li ayon bo’lmasin, ko’p millionli o’zbek xalqi shunday deyishi yanglish emasdir. Zero, bu xalqning asosiy qismi men yoki Temur Xo’jao’g'li bilgan gapdan bexabar, u “turk” deganda eng vvvalo, Turkiyaliklarni nazarda tutishini hisobga olmasdan ilojimiz yo’q.

Qolaversa, bugun kunda “Turk” nomi bilan atalgan, o’zini turk deb bilguvchi Turkiyalik qardoshlarimiz (ziyolilarni hisobga olmasak) hali o’zbek, qozoq, xakas, tatar va h.k. xalqlarini turk deb bilishi uchun yetti qovun pishig’i bor. Hali 20 yillarda Mustafo Cho’qay Turkiyada bo’lib, “bu yerdagilar Turkistonda yashovchi xalqlar ham ular tilida gapishini mutlaqo bilmaydi” deb yozganini eslasak, hali bu masala kun tartibida turgani ayon bo’ladi.

Turkiya bugungi kunda Turkiy olamning ham iqtisodiy, ham harbiy, ham siyosiy jihatdan eng kuchli mamlakatidir. Turklik g’oyasi Turkiyada kuchlidir, ammo mamlakatda mavjud g’oyalarning oldida emas, keyinidadir.

Bugungi dunyo oldingi asrlardagidek, ma’rifiy g’oya sarhadi emas, bugungi dunyo faqat va faqat biznes va manfaatlar muhorabasi hokim beshafqat olamdir. Bir ota-onadan tug’ilgan aka-uka biznes olamiga kirishi bilan, eng avvalo, faqat o’z manfaatini o’ylaganidek, omadli akaning kasod ukasini emas, o’z bolasini o’ylashi tabiiy bo’lganidek, Turk birligi degan shiorga qanchalik sadoqatli bo’lmasin, Turkiya birlamchi o’z manfaatini ko’zlaydi. Va bu mavjud sharoitda tabiiydir.

Butun G’arb dunyosi bir paytlar Turk birligini rad etib, uni siyosiy ayblov darajasiga ko’targani oqibatida bu g’oya turkiy xalqlarning bir hovuch (menga o’xshagan) ziyolisining zarurati darajasida qolib ketganini tan olmay ilojimiz yo’q.

Vaqtu soati kelib, 1924 yilda sodir bo’lgan xato tuzatilsa, O’zbekiston nomi Turkiston nomiga aylansa, yana yarim asr kechib, o’zbeklar yalpi ravishda o’zini turk, turkiy, turkistonli deb his eta boshlasa, Alisher Navoiyning kimligi va kimga mansubligi masalasi o’z-o’zidan yechiladi. Bu gaplarni yozish bilan bugun biron bir o’zbek “Alisher Navoiy “Turk” edi va “Turk shoiri” edi” deb aytmasin demoqchi emasman.

Xullas, Temur og’aning fikri ayni haqiqatdir, ammo, bu haqiqat yonida mavjud kunimizning haqiqatlari ham borligini unutmasligmiz kerak . Demak, yana takrorlayman, ulug’ bobomiz, aynan o’zlarining aytganlaridek, “Turk” edilar,”Turk shoiri” edilar” deganda ham, shuning barobarida “Alisher Navoiy o’zbekdir va o’zbek shoiridir” deganda ham haqlimiz.

Муаллиф: Hurshid Davron.

Manba: Hurshid Davronning  Facebookdagi sahifasi.

2014 йил 26 феврал.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332