Ўзбекистонни дунёнинг ўнта энг камбағал мамлакатлари рўйҳатидан қандай чиқариш мумкин?

Десятка беднеших стран мира 1

Жаҳоннинг энг йирик молиявий ташкилотлари, халқаро компаниялари ва ҳукуматлари ўртасида бизнес-таҳлилнинг ишончли манбаси сифатидаги салмоқли нуфузга эга бўлган FocusEconomics наширёти, Ўзбекистонни дунёнинг ўнта энг камбағал мамлакатлари рўйҳатига киритди [1]. Ўзбекистоннинг ушбу рўйҳатга киритилиши бу:

– мамлакатимиз ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда – Марказий банк) раҳбарияти менинг валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириш ва ҳалқимиз манфаатларига зарар келтирадиган сўмимизнинг яширин девалвациясини амалга ошириш, бизнинг юртимиз шароитига мутлақо тўғри келмасилиги тўғрисидаги [2-3] мақолаларимда олға сурилган таклиф ва тавсияларимга етарли эътибор бермаганлиги;

– Юлий Юсуповга ўхшаш мутлақо малакаси паст экспертларнинг, бизнинг миллий валютамизнинг алмаштириш курсини 7000-8000 сўм АҚШнинг 1 долларига тенг бўлган холгача девалвация қилиш кераклиги тўғрисидаги таклиф ва тависиялари [4]

– Марказий банкнинг ўз иродаси билан қабул қилинган қарори асосида миллий валютамизнинг алмаштириш курси 8100 сўм АҚШнинг 1 долларига тенг бўлган холда 2017 йилнинг 5 сентябрида амалга оширган яширин девалвацияси [5], мутлақо ҳато эканлигини кўрсатди.

Энди, мамлактимизнинг ўнта дунёнинг энг камбағал мамлакатлари рейтингида [1] келтирилган макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилсак, мамалактимиз аҳолисининг жон бошига тўғри келувчи ялпи ички махсулотнинг (ЯИМнинг) 2018 йилга тўғри келладиган прогноз кўрсаткичи 1025,504 ёки яҳлитлаб олганда 1026 АҚШ долларига тенг эканлигини билишимиз мумкин. Шу билан бир қаторда мана шу рейтингдан жой олган Ўзбекистон аҳолиси жон бошига тўғри келувчи ЯИМнинг 2016 йилга тўғри келган кўрстакичи 2144,65 ёки 2145 АҚШ долларига тенг бўлган эканлиги кўрсатилган. Ваҳоланки бу макроиқтисодий кўрсаткичнинг 2017 йилга тўғри келувчи миқдори ВикипедиядагиМамлактларнинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи (номинал) ЯИМ бўйича рўйҳати”да Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖнинг) 2018 йилнинг 15 августи ҳолатиги ҳавола қилинган ҳолда эълон қилинган маълумотларига кўра – 2122 АҚШ долларига тенг қилиб кўрсатилган.

Лекин Википедиянинг “Мамлактларнинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи (номинал) ЯИМ бўйича рўйҳати”нинг 1 рақамли ҳаволаси орқали ХВЖ веб-сайтида жойлашган World Economic Outlook Database-April 2018га (кейинги ўринларда – “2018 йил апрел – Жаҳон иқтисодиёти маълумотларининг базаси”га) ўтиш орқали, Ўзбекистон аҳолисининг жон бошига 2017 йили тўғри келган ЯИМ 1490,74 АҚШ долларига, бу макроиқтисодий кўрсаткичнинг 2018 йилга прогноз сифатида келтирилган миқдори эса 1238,22 АҚШ долларига тенг эканлигини, билиш мумкин [6].

Ўзбекистон ахолисининг жон бошига 2018-2022 йилларда тўғри келиши мумкин бўлган ЯИМ, Википедияда ХВЖ, Умумжаҳон банки (УБ) ва бошқа манбаларга ҳаволалар келтирилган ҳолда эълон қилинган малумотлар асосида қилинган ҳисиб-китобларга кўра, FocusEconomics номли жаҳондаги обрўли наширётлардан бири эълон қилган “Дунёнинг энг камбағал мамлакатлари” рейтингида келтирилган миқдорий кўрсаткичлардан 1,93–2,17 марта каттадир. Бундай ҳолат Ўзбекистоннинг валюта сиёсатини либерализация қилиш билан эмас, балки миллий валютамиз бўлмиш – сўмимизни, эркин валюталар, биринчи навбатда АҚШ долларига нисбатан Марказий банк 2017 йилнинг 5 сентябрида амалга оширган яширин девалвация (ёки пулимизни қадрсизлантириш) билан боғлиқдир [4]. Чунки ўшанда Марказий банк 1 АҚШ  доллари 4210,35  сўмга тенг бўлиб турган ҳолатда валютанинг айрибошлаш курсини 8100 сўм 1 АҚШ долларига тенг ҳолатда тайинлаган эди. Демак, бизнинг миллий валютамиз Марказий банкнинг ҳеч қандай бозор механизмларига асоланмасдан, унинг ўз иродаси билан қабул қилинган қарорига кўра, бир куннинг ўзида 1,92 марта ёки 192 фойизга қадрсизлантирилган экан.

Айнан шунинг учун ҳам чет элдаги оммовий ахборот воситалари ва экспертлар 2017 йилнинг 5 сентябридан кейинги даврларда Ўзбекистоннинг ЯИМи ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМини АҚШ долларида, миллий валютамизнинг Марказий банк томонидан хафтанинг хар душанба куни эълон қилинадиган расмий айрибошлаш курслари асосида ҳисоблай бошладилар. Табиий равишда бу макриқтисодий кўрсаткичларнинг 2018-2022 йиллар учун аниқланиб, FocusEconomics наширёти томонидан юқорида номи тилга олинган энг камбағал мамлакатлар рейтингида эълон қилинган прогноз қилувчи кўрсаткичлари, Ўзбекистоннинг 2016 йилги ЯИМи ва ахоли жон бошига тўғри келган ЯИМи миқдорларининг АҚШ долларида ифодаланувчи қийматларидан 1,93 дан 2,17 мартагача ёки 193 дан 217 фоизгача кичкина бўлиб қолган.

Масалан, Kommersant.uz веб-сайти Ўзбекистоннинг 2016 йилги ЯИМи 67,22 млрд. АҚШ долларини ташкил этган эди, деб ҳабар берган эди. Бироқ мамлакатимиз ОАВлари Ўзбекистоннинг 2017 йилги ЯИМи 2016 йилги ЯИМига нисбатан 5,3 фоизга ўсди деб ҳабар берган бўлишларига қарамай россиянинг fergananews.com деган веб-сайти, Ўзбекистоннинг ЯИМи 2017 йили 2016 йилга нисбана ўсганлиги тўғрисида эмас, балки кескин қисқарганлиги тўғрисида ҳабар берган эди. Буни устига fergananews.com веб-сайти Ўзбекистоннинг 2017 йилги ЯИМи 2016 йилдаги ЯИМига нисбатан 10-15 фоизга эмас, балки 2,19 марта ёки 219 фоизга қисқариб, эркин валюта эквивалентида 30,7 млрд. АҚШ долларига тенг бўлиб қолган, деб таъкидлаган эди.

Бироқ Ўзбекистоннинг 2017 йилги ЯИМи бўйича ХВЖнинг “2018 йил апрел – Жаҳон иқтисодиёти маълумотларининг базаси”да келтирилган маълумотлари ва тегишли аҳоли сони асосида, агар Ўзбекистоннинг 2017 йилги ЯИМи миқдорининг АҚШ долларидаги қийматини аниқласак, унда бу макраиқтисодий кўрсаткич fergananews.com веб-сайтида айтилганидек 30,7 млрд. АҚШ долларига эмас, балки 47,88 млрд. АҚШ долларига тенг эканлигини билишимиз мумкин. Чунки валютанинг 8100 сўмга тенг янги айрибошлаш курси 2017 йили 5 сентябридагина жорий этилган бўлиб, салкам тўрт ойгина амалда бўлган эди ҳолос.

Энди 2018 йили аҳоли жон бошига тўғри келши мумкин бўлган ЯИМнинг ХВЖнинг “2018 йил апрел – Жаҳон иқтисодиёти маълумотларининг базаси” ва FocusEconomic наширёти томонидан келтирилган маълумотлар асосида Ўзбекистоннинг 2018 йилга прогноз қилинаётган ЯИМи миқдорининг эркин валютадаги эквивалентини аниқласак, бу макроиқтисодий кўрсаткич: биринчи ҳолатда, ХВЖ маълумотларига кўра – 40,14 млрд. АҚШ долларини, икинчи ҳолатда, FocusEconomics маълумотларига кўра эса – 33,25 млрд. АҚШ долларига тенг эканлигини билишимиз мумкин.

Лекин, ХВЖ ва FocusEconomics наширётининг ҳисоб-китоб маълумотлари асосида аниқланиб, Ўзбекистоннинг 2018 йилги ЯИМи миқдорини прогноз қилувчи маълумотлардан, улар бир бирларидан 20,7 фоизгача фарқ қилиши яққол кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам: ХВЖ ва УБ Ўзбекистоннинг 2018 йилга мўлжалланган прогноз ЯИМи ва аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМининг миқдорлари ўсиш сураътларини 5 – 5,5 фоиз атрофидагина бўлишини прогноз қилиб турган бир пайтда, FocusEconomics обрўли наширёти мамлакатимизнинг “Энг камбағал мамлакатлар” рейтингидаги ўрнини аниқлаш учун ишлатган маълумотлари ХВЖнинг ҳудди шундай маълмотидан 20,7 фоизга фарқ қилиб турган бўлса, бундай ҳолат билан муросага келиб бўладими? Алабатта йўқ!

Боз устига, Ўзбекистоннинг ЯИМи ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМи миқдорини АҚШ доларида бундай аниқлашга бўлган ёндошув ўзида мамлакатимиз иқтисодиётидаги ҳақиқий ҳолатни акс эттирмайди. Воҳоланки, Марказий банк томонидан миллий валютамизнинг курси 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб 8100 сўм 1 АҚШ долларига алмаштирилиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилган бўлсада. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  томонидан кўплаб товар ва хизматларга бўлган нарҳ-наволарни уларнинг 2017 йилнинг 31 августидаги, яъний АҚШнинг 1 доллари, унинг 2017 йилнинг 5 сентябрида белгиланган курсидан 1,92 марта ёки 192 фоиз, демакки 4210,35 сўм бўлганидаги, ҳолатида ушлаб туриш чора-тадбирлари кўрилган эди. Менинг бу фикрларим тўғрилигини, Интернет ва уяли алоқа тарифлари; Ўзбекистондаги ўзимизнинг ва чет элларннинг олий ўқув юртларида ўқиш нарҳлари; давлат тартибга солиб туриши сақлаб қолинган товар ва хизматларнинг нарҳ-наволари 2017 йилнинг 31 августидан буён то шу пайтгача ўзгаришишсиз қолганлиги билан боғлиқ ва бошқа қанчадан қанча шуларга ўхшаган мисоллар, яққол исботлаши мумкин.

Қайсидир бир мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти – бу йил давомида унинг ҳудудида ишлаб чиқарилган тайёр ҳолдаги барча товар ва ҳизматларнинг умумий бозор қийматидир [8]. Шу нуқтаи назардан ёндашган ҳолда миллий валютамиз бўлмиш – сўмда ўлчанган Ўзбекистоннинг 2016-2018 йиллардаги ЯИМи йилига 5,3–5,5 фоизга тенг бўлган суратлар билан узлуксиз ўсиб келмоқда.

Бироқ FocusEconomics «The Poorest Countries in the World» (Дунёдаги энг камбағал мамлакатлар) деган мақоласининг «GDP Per Capita 2016-2022» (“2016-2022 йиллари аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ) деган жадвалида, миллий валютамизнинг Марказий банк томонидан ўрнатиладиган алмаштириш курси асосида, 2018 йилга мўлжалланган ЯИМнинг прогноз қилинган миқдори 75,52–75,88 млрд. АҚШ долларини эмас, балки бор йўғи 33,25 млрд. АҚШ долларини; Ўзбекистон аҳолиси жон бошига тўғри келиши керак бўлган ЯИМ эса 1025,504 АҚШ долларини ташкил қилади деб қабул қилган ҳолда. Шу аснода, 2018 йилга прогноз қилинган ЯИМнинг миқдори бу макроиқтисодий кўрсаткичнинг 2016 йилдаги миқдоридан 2,05 марта ёки 205 фоизга оз бўлади деб таъкидлаган. Ва обрўли FocusEconomics наширёти шу асосда Ўзбекистонни ҳам дунёнинг энг камбағал мамлакатлари рўйҳатига қўшишга мажбур бўлган. Чунки юқоридаги маълумотлар асосида (компютердаги дастур) рейтинг жадвалидаги 126 мамлакатдан иборат рўйҳатда автоматик равишда саралаш ўтказиб, Ўзбекистонни ўнта энг камбағал мамлакатлар ўртасида саккизинчи ўринга қўйган. Лекин, Марказий банк томонидан бизнинг миллий валютамизнинг 2017 йилнинг 5 сентябридаги яширин девалвацияси амалга оширилмаганида эди, унда бизнинг мамлакатимиз 126 мамлакатдан иборат бу рўйҳатнинг ўнта энг камбағал мамлакатлардан иборат қисмида эмас, балки ундан 11 қатор пастда бўлган, айталик, Никарагуадан кейинги, 21 қаторга жойлшган бўлар эди.

Ўзбекистоннинг ЯИМи ва аҳолиси жон бошига тўғри келадиган ЯИМи миқдорларининг юқорида қилинган таҳлили, шу билан бир қаторда статистик ва прогноз қилувчи маълумотлар, қуйидаги: обрўли молиявий институтлардан бири бўлмиш FocusEconomics наширёти Ўзбекистонни ўнта энг камбағал мамлакатлар рўйҳатига қўшган бўлсада: – Бизнинг мамлакатимиз энг камбағал мамлакатлардан бири эмас! – деган ҳулоса чиқаришга асос бўла олади.

Ваҳоланки ишларнинг мана шундай ҳолати – Марказий банкнинг малакаси ўта паст кадрлари томонидан, Иқтисодиёт ва Молия вазирликларининг улардан ҳам малакаси пастроқ кадрларининг индамай розилик берганликлари учун 2017 йилнинг 5 сентябрида амалга оширган яширин девалвациясининг салбий натижаси сифатидагина, вужудга келганки. Бу давлат органларининг индамай розилик берган юқори лавозимли, лекин малакаси ўта паст амалдорлари, улар ўтказган яширин девальвациядан сўнг Ўзбекистоннинг ЯИМи ва аҳолиси жон бошига тўғри келадиган ЯИМи миқдорлари халқаро молиявий ташкилотлар ва муассасалар томонидан миллий валютамизнинг расмий курслари асосидагина ҳисоб-китоб қилишларидек, арзимагендек кўринган, элементар лекин жуда ҳам муҳим масалани, мутлақо билмаганликлари. Ҳамда миллий валютамиз бўлмиш – сўмнинг АҚШ долларига нисбатан қарайиб икки баробар арзонлашганлиги (қадирсизланганлиги), Ўзбекистоннинг ЯИМи ва аҳолиси жон бошига тўғри келган ЯМИ миқдорларининг миллий валютамизнинг яширин девалвацияси амалга оширилганидан кейинги даврларда АҚШ долларида ҳисоблаб топилган қийматлари ҳам, қарайиб шунча мартага қисқарганлигининг яққол исботидир. Ва айнан шундай бир ҳақиқат (факт) мамлакатимизнинг иқтисодий обрўсига ўта салбий таъсир кўрсатиб, уни дунёнинг ўнта энг камбағал мамлакатлари рўйҳатига қўшиб қўйилишига олиб келди.

Лекин мен, ВВС ўзбек хизматининг ўз видео-чиқишини: “Мирзиёев Ўзбекистонни қашшоқликдан чиқара оладими?” [9], деб атаган мухбиридан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонни дунёнинг ўнта энг камбағал мамлакатлари сафига қўшиб қўйилганлигини иқтисодий тушунмовчилик ёки ҳаттоки абсурд иқтисодий ҳолат, дебгина баҳолайманки. Бундай абсурд иқтисодий ҳолат Марказий банкнинг ҳодимлари ва унинг раиси М.Б.Нурматов ҳамда Вазирлар маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш комплекси ҳодимлари ва унинг  раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош-вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон  Республикаси Молия вазири Ж.Қўчқоровнинг макроиқтисодий масалаларда мутлақо малакаси паст эканликлари натижасида вужудга келган, деган фикрдаман.

Шунинг учун ҳам мен бундай абсурд иқтисодий ҳолатни бартарф қилиш мумкин ва зарур деб ҳисоблайманки. Шунинг учун ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, унинг тегишли қарори қабул қилиниши йўли билан:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 2017 йилнинг 5 сентябрида 8100 сўмни 1 АҚШ долларига алмаштириш курсини белгилаган 2017 йил 4 сентябрдаги миллий валютамизнинг чет эл валютасига нисбатан курсини белгилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилинишини;

2. Айтайлик, 2018 йилнинг 27 августидан, Марказий банкнинг, миллий валютамизнинг, масалан, 2017 йил 31 августидаги ҳолатига қайтиб, шу йўл билан миллий валютамизнинг йирик ревалвациясини амалга ошириш орқали, унинг 4210,35 сўм 1 АҚШ долларига тенг бўлган курсини янгитдан белгиланишини;

3. Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасига:

а) йилнинг ҳар чораги, ярим йиллиги ва йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ЯИМи ва аҳолиси жон бошига тўғри келувчи ЯИМи миқдори ҳамда бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг  расмий курс бўйича АҚШ долларидаги қийматларини аниқлашни амалга оширишини;

б) бундай статистик маълумотлар билан FocusEconomics наширёти, ХВЖ ва УБга ўхшаган ҳамда бошқа халқаро молия институтларини ахборот билан таъминлаш мақсадида, уларни қўмитанинг веб-сайтида жойлаштириб боришни топиширишни;

4. 2018 йилнинг 1 июл ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари 27660,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, бу уларнинг 2016 йилги 15000,0 млн. АҚШ долларига тенг миқдоридан 12660,5 млн. АҚШ долларига кўп эканлигини эътиборга олган ҳолда. Шунинг учун ҳам миллий валютамизнинг Ўзбекистон тарихидаги жуда ҳам йирик бўлган ревальвациясини қўллаб қувватлаш мақсадида; ҳамда қора бозор ва валюта биржасида параллел ҳолда мавжуд бўлган валюта курслари бартараф этилганлигини эътиборга олган ҳолда:

Устав жамҳармаси, мен илгари ўзимнинг  мақоламда [2] таклиф қилганимдек 10 млрд. эмас, балки 5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган “Ўзбек миллий валютаси – сўмни барқарорлаштириш жамғармаси”ни, бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида Фармонини эълон қилиш орқали, тузишни, таклиф қиламан.

Буларнинг ҳаммаси билан бир қаторда мен, Ўзбекистон миллий валютасининг 2017 йилнинг 5 сентябридаги яширин девалвациясини амалга оиширган шахслар:

– нафақат бизнинг халқимиз ва давлатимизга жуда катта миқдорда моддий ва маънавий зиён етказдилар, балки Ўзбекистоннинг иқтисодий обрўсига ҳам путур етказиб, уни жаҳон рейтингида дунёнинг ўнта энг камбағал мамлакалари даражасига тушириб қўйдилар. Шунинг учун ҳам бу масалада қонунларда назарда тутилган даражадаги терговини ўтказиш зарур…;

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни, Ўзбекистоннинг валюта сиёсатини либеларизациялаш масалаларида, унга бу масаладаги ҳато лойиҳаларини, шу соҳадаги ислоҳатларнинг муҳим лойиҳаларидек тақдим этишиб, уни алдадилар ва чалғитдилар. Шунинг учун ҳам бундай юқори амал шоҳсупаларини эгаллаб турган амалдорлар шахсий аризаларига асосан ўз ҳохишлари билан лавозимларидан итеъфога чиқишлари керакки, бу тўғрида улар қилган мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев кўриб чиқиб, уларнинг истеъфога чиқиш илтимосларини қондириши шарт.

Ўйлайманки, менинг бу таклифларимни амалга оширилиши ХВЖнинг “2018 апрел – Жаҳон иқтисодиёти маълумотларининг базаси” ва бошқа халқаро молия ташкилот ва муассасалари, шу жумаладан обрўли FocusEconomics наширёти маълумотларига тегишли равишдаги тузатишлар киритилишига ва Ўзбекистонни дунёдаги ўнта энг камбағал мамлакатлар рўйҳатидан чиқарилишга ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига жуда яхши таъсир кўрсатиб, истеъмол товарлари ва хизматларининг нарҳ-наволари арзонлашиши ва одамлармизнинг, миллий валютамиз мустаҳкамланиши, унинг ҳарид кучи кескин ошиши ва шу кабилар натижасида, бироз бўлсада, бойшига олиб келади.

Мен шахсан, Ўзбекистон иқтисодиётида халқаро молиявий институтлар томонидан макроиқтисодий кўрсаткичларини миллий валютамиз – сўмнинг, расмий курслари орқали АҚШ долларида ҳисоблаш билан боғлиқ равишда пайдо бўлган абсурд ҳолатни юқорида баён этилган усул ёки йўл билан бартараф этиш:

биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон халқига ҳар йили 1 сентябрда энг улуғ байрам сифатида нишонланувчи Ўзбекистон республикаси мустиқиллиги Кунига қилинган, муносиб совға:

иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 7 августда “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига қилган мурожаатида айтган миллий тикланишдан – миллий юксалиш орқали порлоқ келажагимиз сари ўтиш бошланишига старт берувчи ҳақиқий чегара бўлиб ҳам ҳизмат қилган бўлар эди, деган фикрдаман. 

Адабиёт

1. FocusEconomics. The Poorest Countries in the World (https://www.focus-economics.com/blog/the-poorest-countries-in-the-world).

2. Абдуллаев Р. Ўзбекистон ўз валюта сиёсатини эркинлаштиришни жадаллаштириш учун ХВЖдан қарз олиши зарур (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=1342).

3. Абдуллаев Р. Ўзбекистон банкларига сармоявий тоифага кирувчи халқаро рейтинглар керак (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=1375).

4. Радио Озодлик 1 мая 2017 г.: «Юлий Юсупов: Либерализация валютного рынка, если ее проводить грамотно, не должна оказаться шоком для населения» (https://rus.ozodlik.org/a/28461538.html).

5. Центробанк РУз. Об установлении курса национальной валюты по отношению к иностранной валюте. Сообщение Центрального банка Республики Узбекистан об установлении курса национальной валюты по отношению к иностранной валюте (http://www.cbu.uz/ru/press-tsentr/novosti/2017/09/92925/).

6. Assumptions and Data Conventions. World Economic Outlook Database. Last Updated: April 17, 2018 (http://www.imf.org/external/pubs/ft/weo/data/assump.htm).

7. Объем ВВП Узбекистана в 2017 году составил $30,7 млрд. – Фергана (www.fergananews.com/news/27867).

8. Макконнелл К. Р., Брю С.Л. Экономикс: принципы, проблемы и политика. — М.: Республика, 1992. — Т. 2. — С. 384. — 400 с. — ISBN 5-250-01486-0.

9. bbc.com/uzbek. Мирзиёев Ўзбекистонни қашшоқликдан чиқара оладими? (https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-44512906).

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик.

2018 йил 18 август.

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181 - 7332