Кунига 5.600 эмас 32.591 сўмдан кўп даромад олган одам камбағал эмас. Исботи

Mushtariylar: 6882
Кунига 5.600 эмас 32.591 сўмдан кўп даромад олган одам камбағал эмас. Исботи

Кун.уз сайтида қисқача мазмуни жойлаштирилиб: “Ўзбекистонда камбағалликка қарши кураш…”, деб аталган ва бу сайтнинг Ютубдаги каналида тўлиғича эълон қилиниб: “O’zbekistondagi Nobelchilar tajribasi, kambag’allik va kurash. Obid Hakimov bilan suhbat” [1], деб аталган видео-суҳбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов:

“Ўзбекистонда камбағаллик ҳақидаги гаплар 2020 йилнинг бошидан бошланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатида бу масала кўтарилди. Давлат раҳбари мамлакатдаги камбағаллик кўрсаткичи 10-15 фоиз оралиғида эканини айтганди. Бу рақам қаердан келган? Таъкидланганидек, одамларнинг кунлик минимал харажатлари бор. Ўрта паст даромадли мамлакатлар учун ушбу мезон 3,2 АҚШ долларини ташкил этади. Бунда 3,2 доллар айнан эмас, шу қийматда турли давлатларда тўлов қобилияти маҳаллий валютадаги рақамга ўзгартирилади. Яъни харид қилиш қобилияти паритетининг конвертация коэффициенти (PPP conversion factor) ҳар йили Жаҳон банки томонидан эълон қилинади. Масалан, 2018 йил Ўзбекистон учун 1 АҚШ долларининг PPP қиймати 1784 сўм этиб белгиланганди. 2020 йилда бажарилган ҳисоб-китобга кўра, киши бошига 3,2 AҚШ доллари, яъни 5,600 сўм тўғри келиб, Ўзбекистонда шунча маблағ ишлаб топган одам камбағал эмас. Шу ўлчам асосида, Ўзбекистонда 9-10 фоиз атрофида камбағаллик мавжуд”, – деган ўз фикрларини билдирганидан сўнг, Кун.уз сайтининг ўқувчилари, Ютубни томоша қилувчи ижтимоий тармоқлардаги ватандошларимиз уни қаттиқ танқид қилишиб, ўша жойларда бир қанча кичкина-кичкин мақолачалар ва видиео-кўрсатувлар эълон қилишган ва уни устидан кулмоқчи бўлганлар. Лекин Батафсилроқ…

Муаллиф: Рустамжон Абдуллаев, иқтисод фанлари доктори, академик. Тошкент, 2010 йил 14 ноябр.

 

 

Izohlar yopilgan, lekin siz eyb qoldirishingiz mumkin trackback sazning saytingizdan.

Izohlash yopilgan

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332