Арманилар геноциди, Қўқон мухторияти, дашнаклар ва босмачиликка таълуқли тарихни нега сохталаштирмоқдалар? – 2-қисм

Mushtariylar: 1139
Президенты Азербайджана и Армении

2016 йил давомида Озарбайжон ОАВларида ўзбекистонлик муаллиф Шуҳрат Саломов (Suhrat Barlas) деган кимсанинг арманилар ва уларнинг «Дашнакцутюн» деган партияси билан боғлиқ бўлган, маълум воқиеаларга бағишланган иккита китобини кўкларга кўтариб мақтовчи бир неча мақола ва у берган интервюлар эълон қилинди. Ш.Саломов, озарбайжон ОАВларига берган интервиюларида Туркия ҳукумати ва озарбайжонликларни ҳимоя қилиш мақсадида, арманилар ва дашнакларни туркий халқларга, шу жумладан ўзбекларга нисбатан ҳам геноцид содир этганликда айблаган. Буни устига у, Қўқон мухторияти тўғрисида сўз юритилганда, уни Туркистон мухторияти, Мустафо Чўқайни Туркистон мухториятининг биринчи Бош вазири деб атаб, бу мухториятнинг Мустафо Чўқай бошлиқ ҳукуматини Қўқон хонлигини қайта тикламоқчи бўлган уламолар эмас, гўёки Қизил Армия йўқ қилган, деган фикирларни билдирган. Унинг бобоси босмачилар сафида бўлганлиги учун эса, у Ўрта Осиё монархик давлатларини қайта тиклаш учун, совет ҳукуматига қарши ғазоват шаклидаги “муқаддас уруш” эълон қилган “босмачилик” ҳаракатини, “Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракати” деб атаган. Булардан ташқари у, Ўсмон империясида “арманилар геноциди” учун сиртдан ўлимга ҳукм этилган, кейинчалик эса босмачилик ҳаракати раҳбарларидан бирига айланган ҳарбий жиноятчи ва ҳатарли таваккалчи Энвер пашани “Туркистон мустақиллиги учун болшевикларга қарши курашган” қахрамонларнинг намунаси даражасига кўтарган. Шу жумладан Шуҳрат Саламов Қорабоғ можароси масаласи устида тўхталиб, гўёки “тоғли-қоробоғ можаросини мультикультурализм қадриятлари асосида ечмш мумкин”, деган фикр билдирган. Шунинг учун ҳам объектив тарихий ҳақиқатни аниқлаш учун Шуҳрат Саломов ҳамда бошқа муаллифларнинг бу мавзуда ёзган “илмий” асарларини таҳлил қилиш ва 1) “Қўқон мухторияти” ва “босмачилик” атамаларининг янги таърифлари; 2) Туркия Ўсмон империяси даврида амалга оширилган “арманилар геноцини” тан олиши кераклиги ва 3) Қорабоғ можаросини ҳал қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш эҳтиёжи туғилди.

Мақоланинг 1-қисмини мана бу жойда ўқинг.

4. Бакуда 1918 йилнинг мартида содир этилган мусульмонларнинг қирғинига, озарбайжон томони ўша йилнинг сентябрида содир этилган Бокудаги арманиларнинг оммавий қирғини орқали жавоб берган

Шухрат Барлас ўзининг 1News.az сайтига берган интервюсида: “1918 йилнинг 31 мартида Озарбайжоннинг кўплаб шахар ва қишлоқларида тинч ахолига нисбатан оммавий қотилликлар содир этилган”лигини таъкидлаган [25].

Шухрат Барласнинг мана шу таъкидлови туфайли, агар тарихга мурожат қилинса, унда машҳур Британика энциклопедиясидан: “1918 йилга қадар озарбайжонликларнинг ўз давлати мавжуд бўлмаганлигини, ва ўзларини кўп асрли миллий ананаларининг давомчилари деб ҳисобловчи қўшни грузин ва арманилардан фарқли ўлароқ, Кавказорти мусулмонлари ўзларини катта мусулмон дунёси бўлмиш, умманинг бир қисми деб ҳисоблаган”ликларини билиб олиш мумкин. Бошқа манбалардан, Озарбайжон демократик республикаси (ОДР), деб аталган тарихдаги биринчи озарбайжон давлати 1918 йилнинг 28 майида, Чор Россиясининг Баку ва Елизаветпольск губерниялари ҳамда Закатальск округининг бир қисмида тузилганлигини, билиб олиш мумкин.

Буни устига, 1918 йилнинг мартида Бокуда ўлдирилган мусулмонларни британия ва совет тарихий манбаларида, озарбайжонлар деб эмас, балки ТАТАРлар, деб атаганлар. Шу билан бир қаторда, Бокуда 1918 йилнинг мартида содир бўлган воқиеалар, Шуҳрат Барлас таъкидлаётганидек  “Озарбайжоннинг кўплаб шахар ва қишлоқларида” эмас, балки фақат Боку шахрида содир этилган, ҳуди мана шунинг учун ҳам тарихчилар бу воқиеаларни “1918 йилнинг мартида Бокуда содир этилган воқиеалар” деб аташади. Батафсилроқ…

Мақоланинг 2-қисмини pdf форматида мана бу жойда ўқинг.

Мақоланинг 1-қисмини мана бу жойда ўқинг.

Мақоланинг рус тилидаги 2-қисми  ва унинг ўзбек тилига қилинган ушбу таржимасининг муаллифи, иқтисод фанлари доктори, академик  Рустамжон Абдуллаев.

Вы можете izih qoldirish, yoki trackback sazning saytingizdan.

Izoh qoldirish

Siz majbursiz tizimga kirish , izoh qoldirish uchin

OAV sifatida davlat ro'yhatidan o'tganligi to'g'risida 2013.12.04 da 0954-sonli Guvohnoma berilgan, ISSN 2181-7332